6-§. Миллий бойлик ва унинг таркиби тузилиши
Иқтисодий ўсишнинг асоси моддий ишлаб чиқаришдир. У
жамиятда нафақат аҳолининг жорий эҳтиѐжларини қондирибгина
қолмасдан, шу билан бирга, миллий бойликнинг кўпайиб бориш
манбаи ҳамдир.
Миллий бойлик нима? Миллий бойлик инсоният жамияти
тараққиѐти давомида аждодлар меҳнати билан яратилган ва бутун
тарихий тараққиѐт мобайнида жамғарилиб келинаѐтган моддий ва
маданий неъматлар истеъмол қийматларининг мажмуидир. Миллий
бойлик ишлаб чиқариш фаолиятнинг маҳсули ҳисобланади.
Миллий бойлик жамиятда аҳоли турмуши моддий ва маънавий
даражасининг негизи, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг
моддий асоси ва пировард натижасидир.
Миллий бойликни амалда ўзлаштириш бозор иқтисодиѐти
шароитида мулкий муносабатлардан келиб чиқади. Миллий бойлик
ўзлаштириш хусусиятидан қатъи назар, бир қатор умуминсоний
белгиларга эга. У барча жойларда меҳнат натижаси асосида яратила-
ди ва ҳажми жиҳатидан доимо кўпайиб боради.
Миллий бойликни ташкил этадиган моддий неъматларнинг
ҳосил бўлиши жиҳатидан бир қисми инсон меҳнатининг натижаси,
иккинчи қисми ишлаб чиқариш жараѐнига жалб этилган табиий
бойлик ресурсларидан иборатдир.
Табиий ресурслар жамият тасарруфидаги ер, сув, ўрмон, фой-
дали қазилмалардан иборатки, улар миллий бойлик моддий неъмат-
лар қисмининг яратилиши учун асосий манбаи бўлиб хизмат қилади.
Миллий бойликнинг моддий буюмлашган қисми жамиятда авлодлар
меҳнати, яъни ишлаб чиқариш ва унумли меҳнатнинг натижасидир.
Бу қисмга тегишли ишлаб чиқаришда яратилган маҳсулотларнинг
маълум миқдори истеъмол этилади, ортиқча қисми эса жамғариш
натижасида вужудга келади ва йилма-йил ўсиб боради.
Миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган моддий
қисми қиймат шаклига эга бўлиб, уларнинг таркиби қуйидагилардан
иборат:
– ишлаб чиқаришдаги асосий фондлар. Улар асосий ва айланма
фондларга бўлинади. Асосий фондлар меҳнат воситаларини ўз ичига
олади. Улар узоқ муддат давомида хизмат қилади. Бундай фондни
алмаштириш зарурияти туғилгунга қадар, у бир қанча ишлаб чиқа-
риш циклларида иштирок этади. Асосий фондлар миллий бойлик тар-
кибида анча катта қисмни ташкил этади. Меҳнатнинг фондлар билан
таъминланиш даражасига қараб, унинг техника билан таъминланиш
даражаси белгиланади. Бундай ҳолат жамиятда ялпи миллий маҳсу-
лотнинг кўпайиши ва самарадорликнинг ўсишини белгилаб беради.
Айланма фондлар (меҳнат предметлари), аксинча, битта ишлаб чиқа-
риш цикли мобайнида тўла қийматини янгидан яратилган қийматга
ўтказади;
– моддий неъматлар ишлаб чиқармайдиган соҳалардаги асосий
фондлар. Асосий фонднинг бу турига мамлакатнинг ижтимоий-
маданий соҳасида хизмат қилувчи объектлардаги фондлар киради.
Мактаблар, касалхоналар, маданий-маърифий, санъат, спорт ва дам
олиш каби муассасаларга қарашли бинолар, иншоотлар ва асбоб-
ускуналар, шунингдек мамлакатнинг ўзига қарашли уй-жой фонд-
лари шулар жумласидандир;
– тугалланмаган ишлаб чиқариш босқичидаги мавжуд моддий
ресурслар;
- аҳолининг уй-жойи, уй-рўзғор анжомлари, ѐрдамчи хўжали-
гида жамғарилган мол-мулки.
Миллий бойлик кенг маънода жамият эга бўлган номоддий,
маънавий қадриятлар, кишилар тўплаган ишлаб чиқариш тажриба-
лари, уларнинг билим потенциали, илмий-техник ҳамда тафаккур
ютуқлари, ахборот ресурслари, маданий бойликларни қамраб олади.
Ҳозирги даврда жамиятда фан-техника инқилоби таъсири остида
содир бўлаѐтган жараѐнлар ҳаѐтдаги номоддий бойликнинг роли ва
аҳамиятининг ошиши билан бирга бормоқда.
Миллий бойликнинг ўзига хос хусусиятлари унинг меҳнат
маҳсули эканлиги ва кўпая ва жамғарила бориши, такрор ҳосил бўли-
ши ва муайян мол-мулк сифатида кишилар тасарруфида эканлиги
яққол кўринади. Жамғарилиш учун меҳнат маҳсули нафақат жорий
истеъмолни, балки келажак истеъмолини ҳам қондира олиши зарур.
Миллий бойлик ва унинг таркибий тузилиши, уни ташкил этган
қисмларнинг сифатли бўлиши, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг
муҳим омилидир, мамлакат иқтисодий қудратининг энг муҳим
кўрсаткичидир. Миллий бойлик ҳажмининг кўпайиши халқ турмуш
даражасини оширишнинг зарур шарти ҳисобланади. Кенгайтирилган
такрорий ишлаб чиқариш жараѐнида миллий бойлик фақат ўсибгина
қолмасдан, янгидан яратилган маҳсулотлар ҳисобига тўлдирилиб ва
доимо янгиланиб боради, шу тариқа иқтисодий тараққиѐтнинг
натижаси юзага келади.
Жамиятда моддий буюмлашган бойликнинг таркибий қисми,
асосий унсурларининг мазмуни ва салмоғи, албатта, ўзгариб туради.
Негаки, фан-техника тараққиѐти таъсирида моддий буюмлашган бой-
лик таркибида салмоқли ўзгаришлар рўй беради. Макроиқтисодиѐт
ишлаб чиқариш тармоқларида асосий ишлаб чиқариш фондлари тез
кўпаяди, янгиланади, шунингдек ноишлаб чиқариш соҳасининг
фондларида ҳам ўзгаришлар юз беради. Табиий ресурсларни ишлаб
чиқариш фаолиятига жалб этиш миқдори анча кўпаяди.
Миллий бойлик ўсиб бориш жараѐнида такроран ҳосил бўлади.
Бундай бойлик яратилади, ишлатилади ва янгидан қайта яратилади.
Ушбу жараѐн узлуксиз давом этади. Жамият эҳтиѐжини қондириш
учун милий бойлик сарфланар экан, унинг истеъмол этилган қисми
тўлдириб борилади, шу сабабли жамият ва табиат иштирокида
бойлик такроран яратилади.
Бозор иқтисодиѐти тизими мулкдор синфларнинг мавжудлигини
тақозо этар экан, жамият миллий бойлиги муайян мол-мулк сифатида
кишилар тасарруфида бўлади. У давлат, айрим жамият аъзолари ѐхуд
гуруҳи, уюшмаларининг мулкидир.
Моддий буюмлашган бойлик ўсишининг асосий омиллари қуйи-
дагилардан иборат: а) ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиши; б)
ишлаб чиқариш самарадорлигининг ортиши; в) миллий даромаднинг
истеъмол ва жамғарма фондларининг тўғри мутаносибликда бўлиши.
Жамият иқтисодий потенциалидан самарали фойдаланиш, унинг
доимий равишда ўсиб ва миқдоран кўпайиб бориши иқтисодий
тараққиѐтнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Миллий бойликнинг ҳосил бўлиши ва кўпайиши, ишлаб чиқа-
ришнинг ривожланиб бориши иқтисодий ўсиш натижасидир. Яратил-
ган моддий ва маънавий неъматларнинг бир қисми истеъмол этилиб,
йўқ бўлиб кетса, бошқа қисми жамғарилиб, миллий бойликка айлана-
ди, ўзининг моддий шаклини сақлаб қолади. Илмий-техник тараққиѐт
натижасида миллий бойликнинг таркиби янгиланиб, ўзгариб боради.
Аҳолининг мол-мулки кўпаяверади.
Миллий бойликнинг қисмлари бўлмиш асосий ва айланма
фондлар, саноат ишчилари, аграр сектор ходимлари, инженер-техник
ходимлар ва фан соҳиблари билан биргаликда мамлакатнинг иқтисо-
дий потениалини ташкил этади. У муайян давлатнинг жамият ишлаб
чиқариши ва фаровонлигининг у ѐки бу даражасини таъминлаш
лаѐқатини ҳам ифодалайди.
Миллий бойликнинг бир қисми ишлаб чиқариш ресурслари си-
фатида, иккинчи қисми эса истеъмол воситаси сифатида сарфланади.
Жамият ихтиѐридаги миллий бойлик, унинг ишлаб чиқариш
ресурслари шу жамиятнинг иқтисодий куч-қувватини, яъни иқтисо-
дий потенциалини ташкил қилади. Иқтисодий потенциал бўлғуси
жамиятнинг ишлаб чиқара олиш қобилиятидир. Бундай қобилият
яратилган ялпи миллий маҳсулотда, ишлаб чиқаришнинг пировард
натижасида ўз ифодасини топади. Эришилган иқтисодий потенциал
амалда ишлатилган потенциал бўлиб, бугунги ишлаб чиқариш дара-
жасини билдиради, келажак потенциали эса тўла-тўкис ишлатилади-
ган потенциал ҳисобланиб, ресурслардан максимал даражада фойда-
ланишни тақозо этади. Келажак потенциали амалда эришилган
потенциалдан ортиқ бўлади.
Иқтисодий потенциал қуйидаги унсурлардан иборат: меҳнат
потенциали, техник-технологик потенциал, илм-фан (интеллектуал)
ва табиий потенциаллар.
Меҳнат потенциали аҳолининг ишлаб чиқаришга лаѐқатли
қисми бўлиб, унинг миқдорини ишга яроқли кишилар сони ташкил
этади. Сифати эса аҳолининг билим даражаси, касбий малака ва
тажрибасига боғлиқ. Ривожланган мамлакатларда бу унсурнинг иқти-
содий ўсишни таъминлашдаги ҳиссаси 20-25 фоизни ташкил этади.
Техник-технологик потенциал жамият ихтиѐридаги машиналар,
асбоб-ускуналарнинг миқдори, уларнинг техник ва технологик
даражаси ва таркибидан иборат.
Табиий потенциал чекланган бўлиб, у ер, сув захиралари, ўрмон
ва ер ости бойликлари, сув бойликлари, иқлимий қулайликлардан
иборат. Табиий ресурсларнинг камѐблиги туфайли вужудга келади-
ган қийинчилик ва тўсиқларни техник-технологик потенциал ѐрдами-
да бартараф этиш мумкин. Масалан, Япония табиий ресурслари
(потенциали)нинг камѐблигини ўзининг юксак техник-технологик
потенциали ѐрдами билан қоплайди.
Ўзбекистон бой табиий, моддий ва меҳнат ресурсларига эга.
Шунга қарамасдан, собиқ СССР даврида Ўзбекистонда табиий бой-
ликлардан минерал, хом ашѐ ресурсларининг миқдори миллий даро-
мадда ва аҳоли жон бошига тақсимланганда жуда ҳам паст бўлган
эди. Чунки бу табиий бойликларнинг асосий қисми (тоғ, саноат
комплекси маҳсулотларининг анчагина тури) Республикадан ташқа-
рига чиқиб кетар ва ундан узоқда қайта ишланиб, тайѐр маҳсулотга
айлантирилар эди. Олтин, кумуш, мис, вольфрам, калий, қўрғошин ва
қора металлургияга бой республика тоғ-саноат комплекси ҳамда хом
ашѐ ва ишлаб чиқариш базаси иқтисодий тараққиѐтнинг қандай
боришини кўп жиҳатдан белгилайди. Ўзбекистон 55 хилдаги турли
қазилма бойликларга эга. Уларнинг умумий қиймати 3,3 триллион
АҚШ долларига тенг.
Ўзбекистонда катта тупроқ-ўсимлик ресурслари мавжуд бўлиб,
у интенсив қишлоқ хўжалиги учун қулайдир. Республиканинг
умумий ер майдони 44740,0 минг гектарни ташкил этиб, шундан
284494,7 гектари, яъни 63,7 фоизи қишлоқ хўжалигига тегишлидир.
«...биз ўз ихтиѐримиздаги ғоят бой табиий маъдан хом ашѐ меҳнат
ресурсларига мустаҳкам таянишимиз, улардан энг самарали фойда-
ланишни ҳисобга олишимиз лозим».
47
Ўзбекистон хом ашѐ етиштиришга мўлжалланган иқтисодиѐт-
нинг бир томонламалигини қатъий бартараф этиб, ресурсларни, замо-
навий саноат тармоқларини ривожлантиришга йўналтириш, барқарор
иқтисодий ўсишни, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида
жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиш йўлини танлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |