Иктиодиёт тушунчаси, унинг таркиби ва тузилиши.
Иқтисодиёт бу - юнонча "эконом" ва "ойкос" сўзлари бирлашмасидан келиб чиққан бўлиб, "экономика" қишлоқ хўжалик асослари ҳақида фан деган маънони англатади. "Экономика" сўзи оммавий ўзбек луғатига ўтилганда "иқтисодиёт" атамасига ўзгаради. Иқтисодиёт чекланмаган эҳтиёжларни, чекланган ресурслардан самарали фойдаланиб бошқаришни ўрганувчи фан.
Иқтисодиёт илмий ва амалий иқтисодиётга бўлинади.
Илмий иқтисодиёт - иқтисодиёт назарияси инсонлар ва жамиятнинг кўп мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган ноёб ресурслардан фойдаланиш усулини қандай танлшларини ўрганувчи фан.
Амалий иқтисодиёт-иқтисодиёт назарияси томонидан ишлаб чиқилган қонуният, назария, таклифларни бевосита иқтисодий тизимнинг алоҳида элементлари фаолиятига татбиқ қилиш имкониятларини ўрганади.
Иқтисодиёт сўзи бир нечта маъноларни англатади. Буларга:
Биринчидан, одамларнинг ўзлари истеъмол қилишлари учун зарур бўлган неъматларни яратишга қаратилган фаолиятини ташкил қилиш усулини “иқтисодиёт” деб айтилади.
Иккинчидан, “иқтисодиёт” одамлар чекланган ресурслардан ўзларининг хаётий неъматларига бўлган талабларни қондиришда қандай фойдаланаётганликларини ўрганувчи фандир.
Иқтисодиёт - мураккаб, кўп даражали тизим. Шу нарса айёнки, унинг хамма даражалари ўзаро алоқадор, ўзаро боғлиқ. Аммо шундай бўлишига қарамай, масалан, фирма, тармоқ, хўжаликнинг фаолият юритиш тамойиллари иқтисодиётнинг бир бутун тизим сифатида ривожланишининг қонунларидан фарқ қилмайди.
Иқтисодиёт таркиби ва унинг тузилиши бўйича макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт деб юритилади.
“Макроиқтисодиёт” атамасини биринчи бўлиб ишлатган инсон — Норвегиялик иқтисодчи олим Рагнер Фриш ҳисобланади.
Макроиқтисодиёт - мамлакат (ёки унинг бир қисми, тармоқлар) иқтисодиётини, инфлация, ишсизлик, буджет тақчиллиги (дефисити), иқтисодий о'сиш, иқтисодиётнинг давлат томонидан бошқарилиши ва шу кабфҳжнcдди умумий жараёнларни ўрганувчи фан. Макроиқтисодиёт ЯИМ, ЯММ, ялпи талаб, ялпи таклиф, то'лов баланси, пул бозори, товар бозори ва меҳнат бозори каби тушунчалар билан ишлайди.
Макроиқтисодиёт (макро... ва иқтисодиёт) — бозор хўжалиги умумий назариясининг бўлими, мамлакат иқтисодиёти, умуман миллий хўжаликка оид катта миқёсдаги иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни ўрганади.
Мамлакатнинг иқтисодиёти ҳолати ва ривожланишини ифодаловчи умумлашган кўрсаткичлар тизими — миллий бойлик, ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, соф миллий маҳсулот, миллий даромад, аҳоли даромадлари, давлат ва хусусий инвестициялар йигиндиси, муомаладаги жами пул миқдори ва ш к. жами хўжалик бўйича жамланма, умумлаштирувчи кўрсаткичларни ўрганадиган объектлар ҳисобланади. Айни пайтда мамлакат миқёсида ўртача даромадлар, ўртача иш ҳақи, инфлясия даражаси, ишсизлик, бандлик, меҳнат унумдорлиги сингари ўртача иқтисодий кўрсаткичларни ҳамда уларга давлатнинг иқтисодий сиёсати кўрсатадиган таъсирини ўрганади ва тадқиқ этади. Макроиқтисодий кўрсаткичлар, бир томондан, маълум вақт оралиғида ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иқтисодиётнинг фаолият юритишига бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини берса, иккинчи томондан, улар ялпи миллий маҳсулот ҳаракатининг барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва фойдаланиш босқичларида уни кўргазмали шаклда акс эттиришга имкон беради. Шунингдек, ўсишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичлари, мамлакат иқтисодиётини тавсифлайдиган кўрсаткичларнинг пасайиши ҳамда ортиши суръатлари ва унда юз бераётган иктисодий жараёнлар, тузилмавий пропорсиялар ҳам макроиқтисодиёт предмети ҳисобланади. Макроиктисодий кўрсаткичлар моддий ишлаб чиқариш ва номоддий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва пировард натижаларини қамраб олади. Макроиқтисодиётнинг асослари инглиз олими Ж.М.Кейнсиинт 1936 йилда нашр этилган "Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" асарида баён этилган. Ҳозирги замон макроиқтисодиёт назариясида 3 оқим (неокейнсчилик, монетаризм ва янги классик йўналиш) мавжуд, улар ўртасидаги асосий фарқ макроиктисодий сиёсатга нисбатан берилган тавсияларнинг ҳар хиллигида.
Микроиқтисодиёт билан бир қаторда Макроиқтисодиёт Иқтисодиётнинг икки энг асосий бўлимини ташкил қилади.
Макроиқтисодиётда тадқиқотларнинг фаннинг тимсолига айланиб улгурган икки йўналиши мавжуд: биринчиси миллий даромаддаги қисқа муддатли оғиш (иқтисоди сикл)ларнинг сабаб ва оқибатларини ўрганишга ҳаракат бўлса, иккинчиси узоқ муддатли иқтисодий ўсиш (миллий даромаднинг ўсиши) омилларини тадқиқ қилишга ҳаракатдир.
Макроиқтисодий моделлар ва прогнозлардан давлат ва йирик корпорациялар ривожланиш ҳамда иқтисодий сиёсат ва иқтисодий стратегияни аниқлаб олишда фойдаланилади.
Микроиқтисодиёт (юн. кичик) — иқтисодий назариянинг айрим бир хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни, уларнинг фаолияти ва миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганадиган бўлими; микроиқтисодиёт ўрганадиган асосий объектлар — уй хўжалиги ва нисбатан катта бўлмаган корхоналардир.
Жаҳон статистикада уй хўжаликларига биргаликда яшовчи кишилар гуруҳлари юритадиган умумий хўжалик сифатида қаралади. Одатда, бундай хўжалик оила, яъни эркак ва аёл никоҳига ёки қонқариндошликка асосланган кичик гуруҳдир. Уй хўжалиги вазифаларига: 1) ишлаб чиқариш омилларини (масалан, ишчи кучини) сотишдан ва мол-мулкдан (уй-жой ва ердан ижара ҳақи, банкка қўйилган пул фоизи, аксия даромади) даромад олиш; 2) уй хўжалигини юритиш (ёрдамчи қишлоқ хўжалигида ишлаш, истеъмол моллари ва хизматларни ҳарид қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларни уйда тайёрлаш, моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланиш); 3) болаларни тарбиялаш; 4) «ташқи» иқтисодий алоқалар (давлатга солиқ тўлаш, трансферт тўловлар олиш, хориж билан иқтисодий алоқалар, шу жумладан, хориждан пул жўнатмалари, посилкалар олиш) киради. Микроиқтисодиёт ўрганадиган яна бир манба товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан шуғулланувчи хўжалик ташкилотлари — корхоналардир. Бундай ташкилотлар жисмоний ва юридик шахслар (фирмалар) эгалигида бўлиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектлар сирасига истеъмолчилар, ходимлар, капитал қўювчилар, ер эгалари, фирмалар, умуман, амалда иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишида муҳим рол ўйнайдиган ҳар қандай тадбиркор киради. Микроиқтисодиёт қуйи бўғинларда иқтисодий қарорлар қандай ва нима учун қабул қилинишини, масалан, истеъмолчилар товарни ҳарид қилиш тўғрисида қарорни қай тарзда қабул қилишини ва уларнинг танловига нархнаво ва даромадлар ўзгаришлари қандай таъсир кўрсатишини; фирмалар иш ўринлари сонини қандай режалаштириши; ходимлар қаерда ва қанча ишлашни қандай ҳал этишини изоҳлаб беради.
Микроиқтисодиётнинг муҳим жиҳати — хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиёт тармоқларида янада йирикроқ тузилмалар — бозорлар пайдо бўлиши жараёнидаги ўзаро муносабатларидир. Микроиқтисодиёт айрим саноат тармоқларининг тарихий тараққиёти ва миллий иқтисодиётнинг шаклланиши мантиғини тушунишга ёрдам беради. У айрим товарларга нархнаво қандай белгиланишини, янги заводлар қурилишида муайян соҳани ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қандай маблағлар ажратилишини ва нима учун инвестиция қилинишини, ҳар йили аниқ қанча товарлар ишлаб чиқарилишини тушунтириб беради. Микроиқтисодиёт якка товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятини ўрганар экан, саноат тармоқлари ва бозорлар қандай ишлаётгани ва ривожланаётганини, уларнинг фаолиятига ҳукумат сиёсати мамлакатлардаги иқтисодий шароитлар қандай таъсир этаётганини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |