Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§.Миллий даромад, унинг таркиби ва ундан фойдаланиш



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

4-§.Миллий даромад, унинг таркиби ва ундан фойдаланиш 
Жами ижтимоий маҳсулот ҳар хил қисмларга бўлинади. Бундай 
маҳсулот қийматининг бир қисми ишлаб чиқаришда истеъмол 
этилган ишлаб чиқариш фондлари ва айланма фондларни қоплашга 
ажратилади. Буни қоплаш фонди деб юритилади. 
Қоплаш фонди ишлаб чиқаришда фойдаланилган ишлаб чиқа-
риш воситаларининг маҳсулотга ўтказган қийматига тенгдир. Жами 
миллий маҳсулот қийматидан истеъмол этилган ишлаб чиқариш 
воситаларининг қиймати чегириб ташланса, яъни ЯММ + аморти-
зация йиллик суммаси = СММ ҳосил бўлади. 
Соф миллий маҳсулот икки қисмдан иборат: 1) зарурий маҳсу-
лот; 2) қўшимча маҳсулот. Зарурий маҳсулот моддий неъматлар 
ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг ўз меҳнати туфайли 
яратилади. У ишлаш қобилиятларини тиклаш, оилани боқиш учун 
кетадиган маҳсулотдир. Озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жойларни сақ-
лаб туриш, маданий ва ижтимоий эҳтиѐжлар, экологик заруриятларга 
сарфланадиган чиқимларни қоплашга кетадиган маҳсулотлар ҳам 
зарурий маҳсулот жумласига киради. 
Қўшимча маҳсулот зарурий маҳсулотдан ортиқча бўлган маҳсу-
лотдир. Бинобарин, зарурий маҳсулот иш кучи эгаларига қўшимча 
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ашѐвий соҳиблари даромадидаги 
ҳиссаси орқали тегади. У ер эгасига рента, капитал эгасига фойда ва 
фоиз, иш кучи эгасига иш ҳақи тариқасида реаллашади. Миллий 
даромад миллий ишлаб чиқаришдан олинадиган даромад ѐки ижти-
моий ишлаб чиқаришдаги барча даромадлар турларининг йиғиндиси-


дан иборат. Бу билан ресурсларни, яъни ер, иш кучи, капитал, 
шунингдек бошқарув фанларини етказиб берувчиларининг ҳисобот 
йилида оладиган даромадлари миқдори қанчага ташкил қилиниши 
аниқланади. 
МД, моддий жиҳатдан олинганда, ишлаб чиқариш воситалари ва 
истеъмол буюмларидан иборат бўлиб, зарурий ҳамда қўшимча маҳсу-
лотларнинг асосий қисмини ўз ичига олади. МД ишлаб чиқаришнинг 
ҳақиқий миқѐсини билиш учун пул шаклида ҳисобланади, таркибий 
қисмидан айрим қўшилмаларни чегириб ташлаш керак. 
Фақат бизнесга солинадиган эгри солиқларгина жорий йилдаги 
иқтисодий ресурслар СММ таркибига киритилмайди. Шуни айтиш 
жоизки, давлат ўзи оладиган бизнесга эгри солиқлар ўрнига ишлаб 
чиқаришга ҳеч нарса қўймайди, яъни давлат иқтисодий ресурслар 
таъминотчиси сифатида қаралмайди. Демак, жорий йилда яратилган 
ЯММ таркибидан иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва олинган фойда-
ларнинг умумий миқдорини аниқлашда СММ таркибидан бизнесга 
солинадиган эгри солиқлар миқдорини чегириб ташлаш керак. 
Бундан қолган қолдиқ МД ҳисобланади. 
Шундай қилиб, ресурслар билан таъминловчилар нуқтаи 
назаридан МД жорий йилда ишлаб чиқаришда қатнашиш натижасида 
олинган даромадларни ўлчашни билдиради. Компаниялар нуқтаи 
назаридан эса у ишлаб чиқариш омиллари ѐки ресурсларининг 
баҳосини ўлчашни билдиради. МД жорий йилда ишлаб чиқаришга 
кетган иқтисодий ресусрларнинг бозор баҳосини кўрсатади: 
 
 
 
 
СММ – эгри солиқ = МД 
Бундан МД СММдан бизнесга эгри солиқни чегириб ташлан-
гандан кейин қолган қисмдан иборат эканлиги маълум бўлади. 
Такрор ишлаб чиқаришда айнан ана шу босқични: ишлаб чиқа-
риш, тақсимот, муомала ва фойдаланиш босқичларини ўтайди. Унинг 
ҳажми сарфланган меҳнат, меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш 
воситаларининг тежамлигига боғлиқ. 
Миллий даромад моддий неъматлар ишлаб чиқарувчи корхона-
ларда ва кўрсатилган хизматлар қийматининг йиғиндисидан, моддий 
неъматларни ишлаб чиқариш тармоқларида иш ҳақи ва фойда 
шаклида янгидан яратилган қийматлардан иборатдир. 


Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, юк транспорти ва алоқа, 
савдонинг (ишлаб чиқариш давоми бўлган қисми) ва бошқалар 
миллий даромад яратувчи тармоқлар жумласига киради. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш натижасида мулкнинг турли-туман 
шакллари вужудга келди. Шу муносабат билан миллий даромаднинг 
яратилиши, ижтимоий таркиби жамиятда бутунлай ўзгариб кетади. 
Миллий даромаднинг тақсимланиши ва фойдаланилиши унинг 
ҳажми ва таркибига боғлиқдир. 
МДни икки марта ҳисоблашга йўл қўймаслик даркор. Маълум-
ки, маҳсулотларнинг кўпчилиги истеъмолчига етиб боргунча, бир 
неча ишлаб чиқариш босқичидан ўтади. Натижада товарнинг айрим 
қисми ва компонентлари қайта-қайта сотилиши ва сотиб олиниши 
мумкин. Ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини ҳисоблаш чоғида бун-
дай товарлар қисмларининг қайта-қайта ҳисобга олиниши билан боғ-
лиқ хатоларга йўл қўймаслик учун ЯММ таркибига фақат пировард 
маҳсулотларнинг қиймати киритилади. 
Икки маротаба ҳисоблашга йўл қўймасликда ҳар бир корхоналар 
қўшилган қиймат устидан эътибор билан қараб туриш, соф молиявий 
битимлар товарлар ва хизматлар этмаслигини ҳисобга олиб, улар ҳам 
ЯММ ни ҳисоблашда киритилмайди. 
ЯММ ва МДларнинг ўсиши таҳлил қилинганда жорий ва ўзгар-
мас баҳолардан фойдаланилади. Миллий даромад амалдаги жорий 
баҳода ҳисобланган бир йил ичида яратилган қиймат ҳажмидир. 
Миллий даромад ҳажмини ўзгармас баҳода ҳисоблашда базавий йил 
баҳоси эътиборга олинади. 
Амалиѐтда ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган миллий даро-
мад бир-биридан фарқланади. Ишлаб чиқарилган миллий даромад 
қиймати айнан бир йил мобайнида янгидан яратилган товарлар ва 
хизматлар қийматининг жамидир. 
Фойдаланилган миллий даромад ишлаб чиқарилган миллий 
даромаднинг табиий офатлар ва йўқотишларга кетган харажатлар 
ҳамда ташқи савдо қолдиқлари чегирилиб ташланган миқдорга тенг. 
Миллий даромаднинг фойдаланиш хусусиятига қараб, истеъмол ва 
жамғарма фондларига бўлинади. 
Жамғарма фонд миллий даромаднинг кенгайтирилган такрорий 
ишлаб чиқаришнинг ривожланишини таъминлайди. Даставвал, у 
асосий ва айланма фондларни кўпайтиради ва такомиллаштирди. 


Жамғарма фонд номоддий фондлар (уй-жойлар, табиат хона-
лари, кутубхоналар, мактаблар, санаториялар) ҳисобига қурилади. 
Жамғарма фонди ҳажмини аниқлашда уй хўжаликлари даромадидан 
истеъмолга мўлжалланган сарфларни айириб ташлаш керак. Унинг 
қолдиғи жамғарма фондини ташкил этади. 
Даромад фондидан истеъмолга мўлжалланган сарфлар миқдори 
кўп бўлган тақдирда, жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади ва 
аксинча. Жамғаришнинг моҳияти асосий ва айланма фондларни 
ҳамда эҳтиѐт захираларини кўпайтириш учун сарфланишидан иборат. 
Жамғарма фонди, унинг ҳажми ва таркиби кенгайтирилган такрор 
ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатини белгилаб берадиган омилдир. 
Истеъмол фондлари миллий даромаднинг жамиятнинг жами 
моддий эҳтиѐжларини қондиришга сарфланадиган қисмидир. Жами 
истеъмол фонди фойдаланилиш хусусиятига қараб, икки қисмга 
бўлинади: якка тартибдаги ва жамоа бўлиб истеъмол қилиш фонд-
лари. Якка тартибдаги ва жамоа бўлиб истеъмол қилиш фондлари 
бир-биридан фарқланади. 
Якка тартибдаги истеъмол фондига моддий неъмат ишлаб чиқа-
риш жараѐнида банд бўлганларнинг иш ҳақи, ижтимоий таъминот 
(пенсия, нафақа, стипендия ва ҳ.) кабилар киради. 
Жамият аъзоларининг гуруҳлари истеъмол қиладиган моддий 
неъмат ва хизматлар, яъни маориф, фан, табиат, санъат, маданият ва 
бошқарув тизими кабилар жамоа бўлиб истеъмол қилиш қисмига 
кир-ди. Истеъмол фонди маблағлари бутун миллий иқтисодиѐт қам-
ровида банд бўлган ходимларнинг моддий ва маданий эҳтиѐжлари, 
шу жумладан, бошқариш ва мудофаа эҳтиѐжларини қондириш учун 
сарфланади. У жамиятдаги ҳамма аҳолининг шахсий истеъмолини, 
аҳолига хизмат қиладиган ижтимоий, илмий муассасаларга сарфлана-
диган моддий харажатларни ўз ичига олади. 
Истеъмол фондининг асосий қисми шахсий даромад шаклида 
ходимларнинг қўлига келиб тушади ва истеъмол мақсадлари учун 
фойдаланилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish