МИЛЛИЙ БОЙЛИК СТAТИСТИКAСИ
1. Миллий бойлик ва миллий мулк ҳақида тушунча ва бу соҳадаги статистиканинг вазифалари.
2. Миллий ҳисоблар тизимида иқтисодий активлар тушунчаси ва таркиби.
3. Миллий бойлик элементларини жорий ва ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш
4. Aсосий фондлар (асосий воситалар, асосий капитал) ҳақида тушунча ва статистиканинг вазифалари. Aсосий фондларни баҳолаш усуллари.
Миллий бойлик ва миллий мулк ҳақида тушунча ва бу соҳадаги статистиканинг вазифалари
Миллий бойлик – Барча ўтмишдаги ва хозирдаги авлодлар мехнати билан яратилган ва табиат инъом этган барча моддий неъматлар, тўпланган малака ва махоратлар мажмуасидир. У жамиятнинг ижтимоий иқтисодиёти қудратини ифодалаш билан бирга
ахоли фарофонлигини белгиловчи кўрсаткич сифатида ҳам ифодаланади.
Миллий бойлик таркиби
• моддий асосий фондлар; моддий айланма воситалар
• Номоддий фондлар • Тарихий обидалар
• Ер,Ер усти ва ер ости бойликлари
• Сув ва сув ресурслари • Бошқа табиий
бойликлар
Миллий мулк-инсон мехнати билан тупланган бойдиклар
Миллий бойлик статистикасининг асосий вазифалари:
• миллий бойлик тушунчаси, унинг таркибий қисмларининг иқтисодий моҳиятини аниқ ифодалаш;
• турли белгилар бўйича мутаносиб туркумларни тайёрлаш (мулк шакллари, моддий-буюмлашганлик таркиби, иқтисодиёт тармоқ ва секторлари ва бошқалар);
• миллий бойлик ва унинг алоҳида елементлари ҳажми, тузилиши ва динамикаси бўйича керакли маълумотлар базасини ишлаб чиқиш;
• миллий бойлик елементларини кузатишнинг статистик услубларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
• ҳисобланаётган миллий бойлик кўрсаткичлари (ЯИМ, миллий даромад, миллий жамғарма) билан бошқа умумлаштирувчи кўрсаткичларни боғлаш;
• иқтисодий-статистик таҳлил учун ишланадиган кўрсаткичларни ишлаб ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш;
Амалиётда Миллий бойлик асосан қуйидаги статистик кўрсаткичлар орқали тахлил қилиб борилади:
Миллий бойлик хажми кўрсаткичлари
Миллий бойликнинг умумий ва алоҳида таркиби кўрсаткичлари
Миллий бойликдан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари
Миллий бойлик динамикаси кўрсаткичлари
Атроф муҳит ва табиий бойликлар мухофазасини тавсифловчи кўрсаткичлар
МҲТ услубиёти бўйича миллий бойлик таркибига кирувчи активлар қуйидагича таснифланади
Номолиявий активлар
|
Молиявий активлар
|
1. Ишлаб чиқариш хусусиятидаги активлар
|
Олтин, пул ва қарз олиш хуқуқи
|
Моддий активлар
|
Моддий айланма маблағлар захиралари
|
Қимматбаҳо буюмлар
|
Қимматли қоғозлар
|
Узоқ муддат хизмат қиладиган истеъмол товарлари
|
Кредитлар
|
Асосий фондлар
|
Суғурта захиралари
|
Фойдали қазилмалар
|
Дастурий таъминот
|
Инвестициялар Таълим,
Соғлиқни сақлашга қилинган харажатлар
|
Адабиёт ва санъат
|
1. Моддий активлар
|
Ер, ер ости бойликлари
|
Қайта ишланмаган табиий бойликлар
|
Сув ресурслари
|
Муаллифлик хуқуқлари
|
Миллий ҳисоблар тизимида миллий бойликнинг таснифланиши .
Миллий бойлик хажми
МБ= ТР+ИМБЙБ+МР ТР-табиий ресурслар
ИМБЙБ-инсон мехнати билан йиғилган моддий бойликлар (ахолининг шахсий мулки хам)
МР- молиявий ресурслар
Миллий бойлик статистикасининг асосий кўрсаткичлари:
Миллий бойлик ҳажми ва унинг динамикасини ифодаловчи кўрсаткичлар амалиётда қуйидагиларни аниқлаш имконини яратади:
- маълум вақт мавжуд бўлган аниқлаш;
оралиғида миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматлар ҳажмини
- иқтисодий ўсиш суръатлари билан боғлиқ бўлган табиий ресурслар потенциал қийматини аниқлаш;
- миллий иқтисодиётнинг номоддий ресурслари умумий ҳисобини амалга ошириш.
Миллий бойлик таркиби қуйидаги мезонларга кўра таснифланади:
• мулкчилик шакллари бўйича;
• қиймат элементларининг айланиш характерига кўра;
• иқтисодий йўналиши ва такрор ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра;
• натура-буюм шаклига кўра;
• маъмурий ва иқтисодий худудларга кўра;
• иқтисодиёт тармоқлари ва секторларига кўра.
Миллий бойликни қиймат элементларининг айланиш характерига кўра таснифлаш
Бунда, миллий бойлик қуйидаги турларга ажратилади: - асосий фондлар;
- моддий айланма маблағлар;
- аҳолининг жорий ва узоқ муддатли истеъмол қиладиган мулки.
Aсосий фондлар - иқтисодиётдаги меҳнат воситалари ҳисобланиб, корхона, ташкилот ва уй хўжадигида узоқ муддат (одатда 1 йилдан ортиқ) хизмат қилади, қиймати эса миллий бухгалтерия стандартига кўра 50 минимал иш хақи миқдоридан ошиқ бўлиши лозим.
Моддий айланма маблағлар – иқтисодиётдаги меҳнат предметлари ҳисобланиб, улар ишлаб чиқариш мақсадларида истеъмол қилинади ва одатда битта ишлаб чиқариш циклида ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга
ўтказади.
Aҳолининг жорий ва узоқ муддатли истеъмол қиладиган мулки – аҳолига тегишли бўлган маиший, хўжалик, маданий ва транспорт воситалари ва шахсий мақсадда фойдаланадиган кийим-кечак, пояфзал ва ҳ.к.лардир.
Миллий ҳисоблар тизимида иқтисодий активлар тушунчаси ва таркиби.
Иқтисодий активлар — хусусий ёки жамоа мулки бўлиб, уларга егалик қилиш ёки улардан фойдаланиш натижасида мулк эгалари иқтисодий жиҳатдан манфаатдор бўлишлари мумкин. Ҳар бир иқтисодиёт актив қийматга ега бўлиб, вақт ўтиши билан унинг қиймати ўзгаради. Ҳар хил активлар ўз егасига ҳар хил манфаат келтиради: (иморат, машина, ускуналар, молиявий активлар ва ер)
Мамлакатнинг соф активлари – миллий бойлиги – мамлакатнинг мулкий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлари туркумига киради. Захирани кўпайиши (камайиши) ҳажмини ва унга таъсир этган омилларни қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:
A1=A0+ih+bs+r
A0, A1–йил боши ва охиридаги активларнинг ҳажми (қиймати);
- иқтисодий ҳаракатлар (ишлаб чиқариш, сотиш –сотиб олиш, инъом етиш) натижасида активлар қийматининг ўзгариши;
- активлар қийматини иқтисодий ҳаракатларга боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятлар туфайли ўзгариши (фойдали қазилмаларнинг очилиши, табиий офатлар ва бошқалар натижасида);
R - активларнинг номинал қийматини инфляция натижасида ўзгариши
Асосий капиталнинг харакати ва холати кўрсаткичлари
Миллий бойлик ва миллий мулк ҳақида тушунча ва бу соҳадаги статистиканинг вазифалари
Миллий бойлик – макроиқтисодий статистиканинг таянч кўрсаткичларидан бири бўлиб, одамлар ҳаётини, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминловчи мамлакат ресурслари йиғиндисидир. Унинг ҳажми (солиштирма баҳоларда) – мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини ифодалайди, жон бошига тўғри келадиган миқдори еса – мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига баҳо беради.
Миллий бойлик – миллий иқтисодиёт ривожланиш тарихида доимий такрорланувчи ижтимоий ишлаб чиқариш якунидир. Бугунги кунгача миллий даромад тушунчасига ягона тариф бериш учун бутун дунё иқтисодчилари доимий илмий изланишлар олиб бормоқда.
Миллий бойлик асосида иқтисодий активлар ётади.
Жаҳоннинг турли мамлакатларида иқтисодчилар миллий (халқ) бойлигини ҳажмини ҳисоблаш ва мамлакатлараро солиштириш масалалари билан шуғулланганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |