мий харажатлари (иш ҳақи ва унга қўшимчалар, ижтимоий суғурта,
пенсия, бандлик ва бошқа ижтимоий фондларга ажратмалар,
бадаллар).
Тўртинчидан, ижара ҳақи (R1). Бу иқтисодий
мулк ресурслари
билан таъминловчи уй хўжаликларининг даромадларидир. Масалан,
ижарага берилган турар жойлар, бинолар, асбоб-ускуналар, ер ва
бошқалардан олинадиган даромадлар.
Бешинчидан, фоиз ставкалари ѐки фоиз даромадлари (R), яъни
пул капиталини етказиб берувчиларга
хусусий бизнес даромадидан
олинадиган пул тўловлари.
Олтинчидан, мулкдан келадиган даромад ѐки фойда (P). Бу мулк
эгаларининг даромадлари ва корпорацияларнинг олган фойдалари
(TR)дан иборат. Ўз навбатида,
корпорацияларнинг фойдалари
қуйидагилардан ташкил топади:
– корпорацияларнинг олган фойдасига солиқ ѐки фойда солиғи;
– ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидентлар (P1);
– тақсимланмаган фойда (P2)/
Шундай қилиб, ЯММни даромадлар асосида ҳисоблашда
қуйидаги формула қўл келади:
ЯММ = A + T + W + R1 + R + P – TR + P1 + P2
Мамлакат миллий ҳисобчилик тизимида ЯММ кўрсаткичлари-
дан ташқари яна бир нечта бир-бири билан алоқадор бўлган кўрсат-
кичлар ҳам мавжуд. Улар миллий ҳисобчилик тизимидаги тушунча-
ларни кенгайтириш учун хизмат қилади. Бу кўрсаткичларга ЯММ,
СММ, МД ихтиѐрдаги даромад ва солиқлар тўлангандан кейинги
даромадларни киритиш мумкин.
ЯИМ ҳам ЯММ каби моддий ишлаб чиқариш ва
хизматлар
натижасидан ташкил топади. ЯИМ бирор мамлакат ҳудудида жой-
лашган корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқарган товар ва хизмат-
ларнинг умумий йиғиндисидан иборатдир. ЯИМнинг ЯММдан фарқи
муайян мамлакат юридик ва жисмоний шахсларининг хориждан
оладиган фойда ва даромадлари ўртасидаги фарқлардан
иборатдир,
яъни:
ЯММ+
ЯИМ+
шу мамлакат юридик ва
жисмоний
шахсларнинг
хориждан оладиган фойда ва
+
хорижий
инвесторлар ва
ишчиларнинг
шу
мамлакатда олган фойда
даромадлари
ва даромадлари
ЯММни ҳисоблашда айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Масалан,
ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдоридан шу
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда истеъмол қилинган асосий ишлаб
чиқариш воситаларининг қиймати, яъни амортизация қиймати ҳисоб-
га олинмайди. Шунинг учун ҳам миллий ҳисобчилик тизимида СММ
кўрсаткичи асосий ҳисобланади. СММнинг ЯММдан фарқи, юқорида
айтганимиздек, амортизация ажратмалари миқдорига тенглигидадир,
яъни:
ЯММ – Аа + СММ
Бу ерда: Аа – амортизация ажратмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: