Интенсив иқтисодий ўсиш
– ишлаб чиқариш ҳажмини
ўзгартирмаган ҳолда ишлаб чиқариш омилларини такомиллаштириш
натижасида самарадорликни ўстириш маҳсулот ҳажмини кўпай-
тириш, сифатини яхшилашдан иборат.
Миллий бойлик
– инсоният жамияти тараққиѐти давомида ҳам-
ма аждодлар меҳнати билан яратилган ва бутун тарихий тараққиѐт
мобайнида жамғарилиб келган моддий ва маданий қийматларнинг
йиғиндисидир.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
1.Макроиқтисодий кўрсаткичларни ва уларнинг миллий
иқтисодиѐтда қандай роль ўйнашини аниқланг.
2.ЯММ ва СМ бир-биридан нима билан фарқланади? СММ ва
МДларчи?
3.Иқтисодий тараққиѐт, иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий
ўсиш тушунчаларини таърифланг, уларнинг умумий томонлари ва
фарқларини аниқланг.
4.Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари қандай
аниқланади? Нима учун реал ҳаѐтда уларнинг иқтисодий тури
учрамайди?
5.Миллий бойлик тушунчасини таърифланг ва таркибий тузили-
шини аниқланг.
6.Миллий бойлик таркибида моддий буюмлашган бойлик қан-
дай ўринга эга ва у қандай таркибий қисмларни ўз ичига олади?
XVIII БОБ. АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ТУРМУШ
ДАРАЖАСИ. ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ
1-§. Бозор иқтисодиѐти шароитида тақсимот қонунининг амал
қилиш хусусиятлари ва аҳоли даромадларининг шаклланиши
Узоқ даврлардан буѐн жамиятда яратилган маҳсулотлар (товар
ва хизматлар) тақсимланишининг тамойиллари ҳақида турлича наза-
риялар яратилиб келинмоқда.
Француз иқтисодчиси Ж.Б. Сей ишлаб чиқаришнинг уч хил
омили назариясига асосланиб, уларга ер, капитал ва меҳнатни кири-
тади ва товарлар ишлаб чиқаришда баб-баравар қатнашади, ҳамма
даромадларнинг манбаи бўлиб, улар шу омиллар ўртасида тақсим-
ланади, деган хулосага келади. Бу ғоя тарафдорларидан бири амери-
калик иқтисодчи Ж.Б.Кларк ўзининг «Бойликнинг тақсимланиши»
номли асарида жамиятда яратилга бойлик учала омилнинг ҳар бири
яратган маҳсулот мақдоридаги иштироки (унумдорлиги)га қараб тақ-
симланади, деган ғояни илгари суради. Маълумки, бозор иқтисодиѐ-
ти шароитида яратилган бойлик Ж.Б.Сей ва Дж.Кларк илгари сурган
ғояларга қарши ўлароқ, фақат учала омил – ер капитал, меҳнат
ўртасидагина тақсимланиб қолмайди, балки бундай бойлик қоплаш
фондлари, марказлашган фондларни ташкил этишдан қолган қолдиқ
кабилар ҳам кўрсатган омиллар эгалари ўртасида тақсимланади.
Яна бир гуруҳ оқим, масалан, лассалчилар барча бойлик ва
маданиятнинг манбаи меҳнатдир, шу сабабли ҳамма даромад жамият
аъзолари ўртасида тенг тақсимланиши зарур деб таъкидлайдилар.
Лассалчилар фақат бойликни яратувчилар меҳнатини ҳисобга олиб,
ер ва капитални эътибордан соқит қиладилар. Жамиятда яртилган
бойлик жамият аъзолари ўртасида тенг тақсимланиши зарур деган
ғоя тақсимотда «тенгликни» вужудга келтириб чиқаради. Бундан
ҳолат ишлаб чиқарувчиларнинг моддий неъматларни ишлаб чиқариш
ва уни кўпайтиришга қизиқишини йўққа чиқаради. Бу, ўз навбатида,
ҳар бир кишининг ўз меҳнат натижасидан моддий манфаатдорлигини
пучга чиқаради.
Узоқ йиллар давомида собиқ Совет давлатида ҳам тенг тақсимот
ҳукмрон эдики, оқибатда меҳнаткаш ўз меҳнатининг миқдори, сифа-
ти ва унумдорлиги натижасидан ҳақ олишдан манфаатдор бўлмай
келди.
Мавжуд бозор иқтисодиѐтидаги тақсимот қонунининг амал
қилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жамиятда яратилган
маҳсулотларни тақсимлашнинг асосий йўналишларини таҳлил қилиб
кўрамиз. Жамият аъзолари муайян йил давомида яшаш ва ҳаѐт кечи-
риш учун зарур бўлган моддий неъматлар ва хизматлар, яъни улар-
нинг пул кўринишидаги суммаси аҳоли даромадларини ташкил эта-
ди. Бозор иқтисодиѐти такомиллашиб борган сайин аралаш иқтисо-
диѐт ўсиб, унинг бош қонуни бозор механизмларига хос бўлган
воситалар орқали амал қила бошлайди. Ҳар қандай ишлаб чиқариш
каби товар ишлаб чиқариш ҳам пировард-натижада жамият аъзолари-
нинг тирикчилик эҳтиѐжларини қондиришга қаратилади. Маълумки,
бозор иқтисодиѐти механизми товар тўкинчилигини хосил қилади.
Юксак ривожланган ишлаб чиқариш маданийлашган бозор иқтисо-
диѐтига хос бўлиб, унинг етуклик даражасини билдиради.
Иқтисодиѐтнинг етуклик даражаси аралаш иқтисодиѐтнинг юза-
га келиши билан белгиланади. Бу, ўз навбатида, оммавий фаровон-
ликнинг таъминланишига олиб келади. Чунки аралаш иқтисодиѐ-
тигагина ҳамманинг турмуш фаровонлигини оширишга қодирдир.
Бироқ бу ўз-ўзидан амалга оширилавермайди. Фақат ишлаб чиқариш-
ни тўғри ташкил этиш орқали пул топилади. Натижада тадбиркорлар
ўз манфаатларини юзага чиқаришга эриша оладилар. Даромад олиш-
нинг асл мақсади манба ишлаб чиқаришдир. Бозор иқтисодиѐти меха-
низми товарлар тўкинлигини юзага келтиради. Юксак даромад ишлаб
чиқариш бозор иқтисодиѐтига хос бўлиб, унинг етуклик даражасини
англатади. Жамиятда эҳтиѐж юксалиб боради. Уни қондириш учун
юксак даражада техника ва технологияни қўллаш иши учун куч сифа-
тини ниҳоят даражада ошириш йўли билан кўтариш лозим. Унумдор-
лик, ўз навбатида, хилма-хил товарлар ва хизматлар миқдорини
кўпайтиришга олиб келади. Ишлаб чиқаришни мўътадил равишда
юксак даражада ўстириб бориш натижасида иқтисодиѐтга инсонпар-
варлик принципларига амал қилиш учун моддий замин яратилади.
Жамиятдаги сифат ўзгаришлар фаровонликни таъминлаш ва ижти-
моийлик қоидасининг амал қилишида катта роль ўйнайди.
Жамиятда мавжуд бўлган ресурслар ва даромадларни аҳоли
ўртасида тақсимлаш тамойиллари ва шаклларининг ва бу жараѐнда
вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар субъектлар манфаатини
амалга оширади. Жамиятда тақсимотнинг ижтимоий-иқтисодий мо-
ҳияти бозор иқтисодиѐти шароитида кўп мулкчилик муносабатлари-
нинг мавжуд бўлишига хос хусусиятларни хисобга олган ҳолда
белгиланади.
Тақсимот – аҳолининг иқтисодий фаолияти натижаларига кўра,
аҳоли ўртасида даромад тақсимланади. Улар субъектив хоҳишларга
боғлиқ бўлмайди. Тақсимот жамиятнинг иқтисодий тараққиѐти ва
бозор иқтисодиѐтининг объектив қонунларига боғлиқдир. Кўп мулк-
чилик шароитида даромадлар қонуний, яъни кимга, нимага ва қан-
чага эга бўлишини таъминлайди ҳамда уларни ишлатиш самарасига
боғлиқдир.
Тақсимот, бир томондан ишлаб чиқариш билан, иккинчи томон-
дан, айбдорлаш ва истеъмол ўртасидаги аҳлоқни ифодалаш қуйидаги
вазифаларни бажаради:
– биринчидан, жами икки маҳсулот ва миллий даромаднинг
турли мулк шаклларини тадбиркорлар ва айрим ходимларнинг иқти-
содий меҳнат фаолиятидаги иштирокига қараб, улушни белгилайди;
–иккинчидан, аҳоли гуруҳлари ўртасида даромадлар ва эҳтиѐж-
ларнинг таркибини шакллантиради;
–учинчидан, аҳоли гуруҳларнинг даромадлар миқдори билан
меҳнат фаолиятининг пировард натижалари ўртасида бевосита алоқа
ўрнатади. Натижада, тадбиркорнинг ишлаб чиқаришни ўстиришга
рағбати ортади.
Бозор иқтисодиѐти ривожланиб ва мустаҳкамланиб боргани
сари, унга хос бўлган тақсимот тамойиллари ва функциялари тобора
тўлароқ очилиб боради. Бозор иқтисодиѐти шароитида бу тақсимот
механизми такомиллаштириб, уни талабга мослаштириб борилмаѐт-
ганлиги туфайли, даромадларнинг шакллари хилма-хил бўлиб бор-
моқда. Шунга биноан, капитал эгаси – фойда, ишчи кучи эгаси – иш
ҳақи, пул эгаси – фоиз ва дивиденд, ер эгаси – рента олади. Муайян
мулк шаклидаги маҳсулот ишлаб чиқариш хизмат кўрсатиш омил-
лари бўлиб хизмат қилади. Унинг самараси қанчалик юқорилашса,
даромадлар ҳам ўшанчалик юқори ва чексиз бўлади. Бозор иқтисоди
шароити учун даромадларининг чекланмаслиги хосдир. Муайян
шароитда даромадларни белгиловчи самардорлик мезони бозорда
аниқланади. Яъни ресурслардан фойдаланиб яратилган товарларнинг
бозор талабларига қанчалик жавоб бера олишлиги, қанчалик тан
олиниши ана шундай мезондир. Шундай мезонга қараб, даромадлар
ҳосил бўлади. Даромад ѐки кўп, ѐки оз бўлади. Тақсимот қонунининг
амал қилишига талаб-таклиф қонуни ва бошқа иқтисодий жараѐнлар
ҳам таъсир кўрсатади. Бозор иқтисодиѐти муносабатларида эквива-
лентлик характерлидир. Шу боисдан, тақсимот муносабатларидан
ҳамда улардан фойдаланиб олган натижаларга қараб даромад тақсим-
ланади. Тақсимот қонунидан четлашган, яъни ноэквивалент тақсимот
ҳам бўлиши мумкин. Масалан, ҳамма жойда ва ҳамиша ишчи меҳ-
натнинг тўла эквиванти бўлавермайди. Шунингдек, фоиз дивидент
рента ҳам қандайдир самаранинг ҳақиқий эквиваленти бўлмаслиги
мумкин. Бозор иқтисодиѐти шароитида даромадларнинг ҳақиқий
манбаи моддий неъмат ишлаб чиқаришдир. Шунга биноан, даромад-
лар ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг муайян шаклларидаги тақ-
симланиши ҳисобланадики, улар бир-биридан фарқланади; иш ҳақи-
нинг манбаи, асосан, зарурий маҳсулот, пул эгаси, ер эгаларининг
даромадлари манбаи эса, асосан, қўшимча маҳсулотдир. Бозор иқти-
содиѐти ривожланиб, такомиллашиб борган сайин жамият аъзолари
бир вақтнинг ўзида ҳар хил даромад олиши мумкин. Ишчи – иш ҳақи,
капитал эгаси – фойда, пул эгаси – фоиз, акция эгаси – дивиденд
олиш натижасида даромадлар манбаининг аралашиб кетиши содир
бўлмоқда. Бозор иқтисодиѐти шароитида даромадлар, асосан, пул,
қисман, натурал ѐки имтиѐзли хизмат шаклларида ҳам бўлиши
мумкин. Чунки бозор иқтисодиѐти шароитига ўтиш жараѐнида аҳоли
тармоқларининг кўпайтирилиши муносабати билан давлат томони-
дан ижтимоий ҳимоя шаклларининг аҳамияти ошиб боради. Жамият
аъзоларининг даромадлари, тузилиши ва турли шаклларда бўлиши
билан характерлидир. Аҳолининг пул даромадлари қуйидаги омил-
ларнинг мажмуидан таркиб топади: иш ҳақи, тадбиркорлик фаолия-
тидан олинадиган даромад, пенсия, нафақа, стипендия тариқасида
тушадиган пул тушумлари, капиталдан олинадиган фойда, пулдан
олинган фоиз, акциядан олинадиган дивидент, рента шаклидаги даро-
мадлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчи-
лик буюмларини сотиш, ҳар хил хизматлар кўрсатишдан олинадиган
даромадлар.
Натурал даромад тармоққа хўжалигидан ўз истеъмоли учун
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, қишлоқ жамоа хўжаликларида
меҳнат эвазига бериладиган натурал маҳсулотлардан иборат бўлади.
Аҳоли даромадларининг таркиб топиши, тузилишида иш ҳақи
асосий бўлиб, шунингдек даромад миқдорига таъсир кўрсатувчи
омиллар орасида иш ҳақи товарларнинг чакана нархи бозорининг
истеъмол товарларининг чакана нархи кабилар ҳам бор. Улар бозор
истеъмол товарлари билан тўйиниш даражаси (талаб, таклиф, нарх)
нинг барқарор ѐки беқарор бўлишига кучли таъсир кўрсатади. Жа-
мият аъзоларининг муайян вақт оралиғида зарур моддий неъматлар
ва хизматлар яратилиши ѐки уларнинг пул кўринишидаги суммаси
аҳоли даражаси миқдорини ташкил этади. Бозор иқтисодиѐти шарои-
тида аҳоли даромадлари пул шаклида бўлади. Бундай пул даромад-
лари уларнинг истеъмол этадиган товарларининг эквиваленти ҳисоб-
ланади. Бозор механизмида тақсимотнинг ўз кўринишлари борки,
улар товарлар ва хизматларни яратишда ҳисобга олинади. Капитал,
тадбиркорлик қобилияти, ишчи кучи, ер эгаси ўз ресурсларидан
фойдаланишга, жамиятига, иқтисодиѐтига қўшган хиссасига қараб
даромад қиладилар. Кишилар даромад олиш учун нафақат моддий
ишлаб чиқариш соҳасида, балки номоддий соҳаларда ҳам хизмат кўр-
сатиб, ресурсларни сарфлайдилар. Бозор иқтисодиѐтига хос тақсимот
қонунига биноан, моддий неъматлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳам
хизматлар учун ишлатилган ресурслар натижасида эришган самарага
кўра тақсимланади. Демак, бозорга хос тақсимот қонунининг амал
қилиш хусусияти ижтимоий адолат принципларини белгилайди.
Бунда даромад олиш миқдорини чеклаш инкор этилади. Ўз мулкидан
фойдаланиш имкониятига қараб, даромад чексиз ўсиб бориши
мумкин. Шундай қилиб, кишиларнинг қандай ва қанча даромадга эга
бўлишлари уларнинг субъектив хоҳишларига эмас, балки жамият-
нинг иқтисодий тараққиѐт даражаси жамиятда амал қилинаѐтган
тақсимот қонунларига боғлиқ бўлади. Даромаднинг қандай ва қанча
бўлиши мулкчиликнинг демократлашувига ва уларни ишлатиш сама-
расига ҳам боғлиқдир. Бу айнан бозор иқтисодиѐтининг тақсимот
қонуни мазмунини ташкил этади. Бозор иқтисодиѐтида тақсимот қо-
нуни олинаѐтган фойда, иш ҳақи, дивидент миқдори билан белгила-
нади. Мулк ҳисобланиши нарсалар ишлаб чиқаришнинг моддий
омили бўлиб хизмат қилади. Ундан фойдаланиш самараси нечоғлик
юқори бўлса, даромадлар ҳам ўшанчалик юқори бўлади ва акчинча.
Бозор иқтисодиѐти шароитида даромадларнинг миқдори чеклан-
майди.
Муайян шароитда даромадларнинг миқдорини белгиловчи сама-
радорлик мезони айнан бозорда белгиланади. Ресурслардан фойдала-
ниш самарадорлиги, улар ѐрдамида ишлаб чиқарилган товарларнинг
бозор талабларига қанчалик мослиги, уни истеъмол қилиш даража-
сига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |