Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Аҳолининг турмуш даражаси. Оилавий даромадлар



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

4-§. Аҳолининг турмуш даражаси. Оилавий даромадлар.
Даромадлар таркиби ва улардан фойдаланиш 
Аҳолини турмуш даражаси тушунчаси муракаб ижтимоий иқти-
содий категория бўлиб, кишиларнинг яшаши учун мавжуд моддий ва 
маънавий нематлар билан таминланишни билдиради. Бу тушунча 
бир-бирига боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар қуйда-
гича ифодаланади : 
-
меҳнат шароити, аҳолининг бандлиги ва даромади истеъмол 
даражаси ва унинг таркиби, яъни унинг тўйимли озиқ-овқати, сифат-
ли кеим кечак пойавзал, маданий маиший молларга бўлган талабла-
рининг қондирилиш даражасидир. 
Аҳоли турмуш даражаси тарихий категориядир. Аҳолининг тур-
муш даражаси жамиятида ҳукумрон бўлган ишлар чқариш муноса-
батлари ва ишлаб чиқариш кучлари тараққиѐти даражаси, шу билан 
бирга, ҳар бир иқтисодий режанинг географик муҳит, маданий ўсиш 


бошқа ҳалқлар билан иқтисодий-маданий алоқадорлик кўламига 
боғлиқдир. 
Аҳоли турмуш даражаси мамлакатдаги иқтисодий тараққиѐт 
даражасига мос келувчи ҳаѐт шароитларнинг йғиндиси, жамисидир. 
Турмуш даражаси ишлаб чиқариш тараққиѐт даражаси, товар ва 
ҳизматларнинг истеъмол фондларига нисбатан даражаси кўпроқ, 
ишлаб чиқариш ўсиши юқори бўлсада, истеъмолнинг ўсиш даражаси 
пастлашади ва аксинча. 
Миллий даромаднинг жамғариш ва истеъмол фондига бўлиниш 
нисбати мамлакаининг иқтисодий тараққиѐт ҳолати ва талабига 
боғлиқ бўлади.
Жамғарриш ва истеъмол фондини оптималлаштириш иқтисод 
фанининг муҳим вазифасидир. Бозор иқтисодиѐти шароитида миллий 
даромаднинг тақсимотида юқори малакали иш кучига бўлган талаб-
нинг характерлидир. Бунинг сабаби инсон омилига ўсишга эришиб 
бўлмайди. мамлакатда аҳоли сонининг бериши туфайли маълум да-
ражада истеъмол камайя бошлади. Бозор иқтисодиѐти ривожланиб 
бориши асосида аралаш иқтисодиѐти ўсиб борган сайин иқтисодиѐти 
юқори даражада тараққий этган мамлакатлар тажрибаси шуни кўр-
сатмоқдаки, инсонпарварлик тамойиллари ўсиб бориши сабабли 
миллий даромадни жамғаришга ажратмалар қисқариб, истеъмол учун 
ажратиш ортиб бормоқда. 
Кейинги 30-40 йил давоида ривожланган мамлакатларда жамға-
риш ҳиссаси икки баравардан кўпроқ қисқарди. Истеъмол ҳиссасига 
эга анча ортиб унга, миллий даромаднинг 80 –85 фоиздан кўпроқғи 
сарфланмоқда. 
Аҳоли турмуш даражасининг асосий кўрсаткичларидан бири 
аҳолининг пул тариқасида оладиган турли даромадлари йиғиндиси 
бўлиб, у турли манбалр ҳисобига шаклланади, буларнинг асосийлари 
қуйдагилардан иборат : 
-
ѐлланиб ишловчи ходимлар оладиган пул даромадларининг 
асосий қисми иш ҳақи булиб, пул даромади умумий ҳажмининг 
шаклланишида салмоқли ўринни эгаллайди; 
-
аҳоли пул даромади шаклланишининг яна кўрсаткичи давлат 
бюджетидан ва бошқа манбалардан бериладиган тўловлардир; бу 
манбалар ҳисобидан пенсия ва турли хил нафақалар берилади; 
-
аҳолининг молия-кредит тизми орқали оладиган ҳар хил пул 
даромадлари ва ҳоказолар. 


Аҳоли даромадлилигининг даражаси ялпи миллий маҳсулотнинг 
мамлакат аҳолиси, жон бошига нисбат билан аниқланади. Шунга 
кўра, даромадлилик миқдорига кўра, мамлакатлар уч гуруҳга 
бўлинади:

Ўртачадан паст даромадли мамлакатлар 695 доллар ва 
ундан паст

Ўртача даромадли мамлакатлар 695 доллар дан 8625 
долларгача

Юқори даромадли мамлакат 8626 доллар ва ундан юқори
Инсонинг камолат индекси аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсу-
лот ишлаб чиқариш, умр кўриш ѐши, аҳолининг билим даражаси (15 
ѐшдан юқори ѐшдаги аҳоли) кўрсатгичлари билан ифодаланади. 
Аҳолининг турмуш даражаси сифатидани ифодалайдиган кўр-
саткичлар қуйидагилардир: 
-
ЯММ нинг аҳоли жон бошига тўғри келши; 
-
кутилаѐтган умр куриш ѐши; 
-
шахсий бахт (омад) тушунчаси; 
-
ҳаѐт кечиришда даромаднинг минимал даражага мувофиқ-
лиги; 
-
оиланинг жамиятда эгаллаган мавқеи; 
-
саломатлик; 
-
ҳаѐт (турмуш) тарзи. 
Аҳолининг турмуш даражаси сифатида индекси қуйдаги кўрсат-
кичлар билан белгиланади: 
-
соғлиқни сақлашнинг аҳволи; 
-
билим даражаси;
-
ўртача умр кўриш ѐши; 
-
аҳолининг тўлов қобилияти (аҳолининг қанча маҳсулотлар, 
шу жумладан озиқ-овқатлар ҳамда хизматлар харид қила олиш); 
-
аҳолининг иш билан бандлик даражаси; 
-
сиѐсий ҳаѐтда иштирок эта олиши, аҳоли қатлами ва гуруҳ-
ларининг ўртача даромади даражасида маълум фарқлар бозор иқти-
содиѐти шароитида яққол табақалашиб боради. Бозор иқтисодиѐти 
муносабатлари даромадни кўпайтириш, фойда олишга зўр бериб 
уриниш пойгасини кучайтиради. Бозор иқтисодиѐти шундай қудрат-
ли стимул яратадики, бу барқарор ривожланишни белгилайди. Иқти-


содий тараққиѐт даражаси аҳолининг фаровонлигини таъминлайди, 
лекин аҳолининг даромадлигидаги фарқларни бартараф қила олмай-
ди, даромаднинг тенгсизлиги, фарқи сақланиб қолаверади. 
Аҳоли даромади асосий кўрсатгич бўлиб, у истеъмолнинг ҳамма 
жиҳатларини ўзида мужассамлаштирувчи умумлашган курсаткичдир. 
Истеъмолнинг миқдорий кўрсатгичи ўзгарувчан хусусиятга эга бў-
либ, у иш ҳақи миқдорига тўғри пропорционал ва истеъмол товар-
лари ўзгариб боради. Истеъмол буюмларининг баҳоси ўзгармагани 
ҳолда иш ҳақи даражаси кўтарилса, сотиб олиш мумкин бўлган то-
варлар миқдори камаяди, чунки кишиларнинг эҳтиѐжлари доимий 
эмас. Уларнинг эҳтиѐжлари жамият тараққиѐтининг маҳсулидир. 
Ишлаб чиқариш билан истеъмол ўзаро боғлиқдир. Ишлаб чиқариш-
сиз истеъмол бўлмайди, лекин истеъмолсиз ҳам ишлаб чиқариш 
бўлмаслиги аниқ. Негаки бундай ҳолатда ишлаб чиқариш мақсадсиз 
бўлиб қолади.
Бозор иқтисодиѐти шаротида аҳоли даромадининг табақалашув 
даражаси кескин ўзгариб кетади, айни вақтда аҳоли шахсий истеъмо-
ли даражасининг ўзгариш ҳам бир хилда кечмайди. Истеъмолнинг 
эластиклиги дейлгандан, оиланинг, пул даромади даражасига, шу-
нингдек бошқа омиллар таъсирига кўра истемолининг ўзгариб бори-
ши тушунилади. Даромади юқори бўлган оилаларниг истеъмол 
ўзгарувчан бўлиб, эҳтиѐжларни қондириш учун кўпроқ маблағ сар-
фланади ва аксинча. Бинобарин, даромадлар каби турмуш даражаси-
да ҳам тенгсизлик табақалашув содир бўлади. 
Бундай ҳолда моддий неъмат ишлаб чиқаришнинг тараққиѐт 
даражаси эҳтиѐжларнинг турлари, даромаддаги тафовутлар, бозор 
тузилиши ва тўйиниш даражаси ва ҳоказолар билан ифодаланади. 
Турмуш даражаси ўсган сайин аҳоли қўлида мол-мулк, зеби-зийнат 
каби буюмлар кўпроқ жамғарила боради. Бозор иқтисодиѐти шарои-
тида жамият иқтисодиѐтининг тараққиѐт даражаси қандай бўлиши-
дан қатъи назар, аҳоли даромадлари, мол-мулк истеъмол даражаси ва 
сифатида тафовутлар мавжуд бўлади. Турмуш даражасидаги тенгсиз-
ликнинг мавжуд бўлиш бозор тизми учун табиий, муқаррар ҳолдир. 
Аҳолининг турмуш даражаси оиланинг сарф-харажатларида ўз акси-
ни топади.
Ҳозирги босқичда аҳоли шахсий истеъмолини ижтимоий гуруҳ-
лар буйича таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Аҳоли шахсий 
истеъмолини қуйдаги гуруҳларга бўлиш мумкин: а) қисқа муддатга 


фойдаланиладиган кундалик буюмлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, 
баъзан кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ва ҳ.к); б) ўртача, яъни 
унча узоқ бўлмаган муддатда фойдаланиладиган буюмлар (кийим-
кечак, пойафзал); в) узоқ муддатда фойдаланиладиган буюмлар (шах-
сий уйлар, мебель, электр асбоблар, автомашиналар, велосипедлар, 
фотоаппаратлар, гиламлар, муйналик кийимлар ва ҳ.к). 
Биринчи гуруҳга кирувчи истеъмол буюмлари қисқа вақт ичида 
истеъмол қилинади, кўплаб жамғарилмайди. Иккиинчи гуруҳ маҳсу-
лотлари, яъни кийим-кечаклар ва пойфазалдан маълум давр ичида 
(ўртача 1-3 йил) фойдаланилади. Бу гуруҳга кирувчи буюмларнинг 
жамғарилиш ҳажмини аниқлаш мураккабдир. Учинчи гуруҳга кирув-
чи истеъмол буюмларидан узоқ вақт давомида фойдаланилади, ҳамда 
жамғариб борилади.
Оила даромадларининг ўсиши билан унинг истеъмол буюмлари 
учун ажратиладиган маблағи кўпаяди. Даромади паст бўлган оила-
лар, даставвал, озиқ-овқатга маблағ сарфлашни афзал кўради. Аҳоли-
нинг истеъмол даражаси оила даромадининг миқдорига боғлиқ бўла-
ди. Пул даромади ўсиш билан истеъмол структураси ҳам тез ўзгара-
ди. Озиқ-овқат учун қилинган харажатнинг (абсолют ҳажми ўсиб), 
умумий даромаддаги салмоғи камаяди, шунингдек истеъмол қилина-
диган товарлар таркибида ўзгариш юз беради.
Юқори сифатли ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъ-
мол қилиш ҳажми ошиб боради. Оилалар озиқ-овқатга сарфланаѐтган 
харажатларнинг салмоғини камайтириб, айни вақтда узоқ муддатга 
ишлатадиган саноат товарлари, маданий буюмлар, ҳамда маданий-
маиший мақсадлар учун кўпроқ маблағ ажратишга интилади.
Оила бюджетида озиқ-овқат учун сарфланадиган харажатнинг 
салмоғи камайиб, узоқ муддатли товарлар ва маданий-маиший мақ-
садлар учун харажатлар салмоғи кўпайиши халқ моддий фаровонли-
гининг ўсишини билдиради. Бозор иқтисодиѐти шароитида аҳоли-
нинг даромади каби турмуш даражасида ҳам тенгсизлик, табақала-
шув мавжуд. Ўртача турмуш даражаси қандай бўлишидан қатъи 
назар, айрим кишилар, оилаларнинг турмуш даражасидаги кўрсат-
кичлар анча фарқланади. Мамлакатнинг иқтисодий тараққиѐт дара-
жаси ҳар хил бўлишига қарамай, даромадлар мол-мулк, истеъмол 
даражаси, сифат ва бошқалар турмуш даражасида маълум тафовутлар 
мавжуд бўлади.


Одатда, бу тафовутлар аҳолининг турмуш даражаси ўсиб борган 
сайин, озиқ-овқат масаласи ҳал этилган шароитда яққол кўринади. 
Иқтисодиѐт тараққий этиб бориши муносабати билан тафовутлар 
оммабоп товарлар истеъмоли жаҳатидан эмас, балки замонавий, янги 
даврга мос обрў талаб товарлар ва сифатли хизматлар истеъмоли 
жиҳатидан жойида бўлади.
Аҳоли пул даромадларининг табақалашиб бориши, мулкий таба-
қаланиши, турмуш даражасининг табақалашишига асосланиб, бой, 
ўртача ва камбағал қатламлари аниқланади. Бундай шароитда давлат 
даромадларни қайта тақсимлаш билан даромадлар тенгсизлигидаги 
фарқларни камайтириш, бой ва камбағал қатламлар ўртасидаги фарқ-
ларнинг камайишига ҳаракат қилади.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish