Ижтимоий сиѐсат
– давлатнинг даромадлардаги тенгсизлик ва
тенглик иқтисодий зиддиятни бартараф қилишга қаратилган сиѐсати.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1.Даромадларнинг таркибий тузилиши қандай бўлади?
2.Даромадлар қандай иқтисодий қонун таъсирида ҳосил бўлади,
уларнинг қандай турлари бор?
3.Даромадлардаги тенгсизлик ва тенгликни қандай англаш
керак, уларнинг зиддийлиги нимада?
4.Нима сабабдан иқтисодий тараққиѐт ва турмуш даражаси мос
бўлмаслиги мумкин?
5.Турмуш даражаси ва турмуш сифатининг умумийлиги ва
фарқи нимада?
6.30 йил ичида бир мамлакатда аҳоли жон бошига ҳисобланган
пул даромадлари 4,5 марта, нарх-наво 2,3 марта ўсди, бошқа
мамлакатда пул даромадлари 3,7 марта, нарх-наво 4,1 марта ўсди.
Реал даромад, бинобарин, турмуш даражаси ҳар иккала мамлакатда
қандай ўзгарганини ҳисоблаб чиқиб, хулоса қилинг.
7.Ўзбекистонда давлат ѐрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш
ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларига ўзингизнинг фикрин-
гизни билдиринг.
XIX БОБ. ИҚТИСОДНИ ТАРТИБЛАШДА ДАВЛАТНИНГ РОЛИ
1-§. Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувининг зарурлиги
Иқтисодий тараққиѐт мувозанатининг бузилиши ва тикланиши
яна бузилиб ва қайтадан юзага келиши жараѐнининг узлуксиз давом
этишини билдиради.
Шу туфайли жамиятда иқтисодий ўсиш нотекис боради. Иқтисо-
диѐтни тартиблаш моддий неъмат ишлаб чиқариш соҳаларидаги
турли бўғинлар фаолиятининг бир-бирига боғланиши ва мос ҳолда
ривожланиб боришини ифодалайди.
Тартиблаштиришда нарх етакчилик қилади ва иқтисодиѐтни
тартибга солиб туради, корхоналар фаолиятини координация қилади.
Иқтисодий фаолиятнинг бозор механизми таъсири остида тартибла-
ниши, асосан, микроиқтисодий миқѐсда юз беради. Бозор иқтисодиѐ-
ти учун микроиқтисодий тартиблаш бирламчидир. Унинг туб моҳия-
ти ва белгиси иқтисодий фаолиятнинг эркин бўлишида ва фақат
талаб доирасида чегараланишида кўринади.
Иқтисодиѐтнинг тартибланиши талаб ва таклифларнинг ўзаро
таъсири билан чекланмайди. Товар ҳаракатида бўғинлар фаолият
турларининг мослашуви микроиқтисодий даражада ҳам юз беради.
Шунга мувофиқ, ижтимоий талаб ва таклиф ҳам маълум мувозанатда
бўлиши шарт. Чунки бундай жамият эҳтиѐжларини иқтисодий ўсиш
орқали қондириш мумкин.
Иқтисодиѐтни тартиблашнинг микроиқтисодий жиҳатлари икки
йўл билан амалга оширилади:
1)
бозор механизми воситасида тартиблаш;
2)
давлат иштирокида тартиблаш.
Бозор олдининг бердиси ижтимоий ишлаб чиқаришни ижти-
моий талабларга мувофиқлаштириш орқали иқтисодиѐтни тартиблаб
боради. Индивидуал талаб ва эҳтиѐжлар ўзаро туташиб, ижтимоий
талабни ҳосил этса, индивидуал ишлаб чиқаришлар ҳам қўшилиб,
биргаликда ижтимоий ишлаб чиқаришни вужудга келтиради.
Ижтимоий талаб бозордаги турли-туман талабларнинг жамлани-
шидир. Бу талабларни қондириш учун алоҳидалашган ишлаб чиқа-
риш бўғинлари ва соҳалари уйғунликда иш кўради: бозор талабини
қондиришда жамланиб ягона жараѐнга айланади.
Иқтисодий регуляторлар макроиқтисодиѐтни тартиблашда яхши
натижа беради. Лекин ижтимоий, яъни макроиқтисодий даражада
тўлатўкис тартиблашни таъминлай олмайди. Бозор иқтисодиѐтида
миллионлаб ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар қатнашади, улар-
нинг ҳар бири индивидуаллашгандир. Улар олдиндан келишилмаган
хатти-ҳаракатлар билан бозорда иштирок этади. Бозор иқтисодиѐти
уларни ўзаро боғласа-да, лекин манфаатларини тўла мувофиқлаш-
тира олмайди. Шу сабабли макроиқтисодий даражада вақти-вақти
билан номутаносиблик, иқтисодий танглик рўй бериб туради. Маъ-
лумки, бозор механизми иқтисодиѐтни тўла тартиблашни таъминлай
олмайди. Шу сабабли давлат иқтисодиѐтни тартиблаш вазифасини ўз
зиммасига олади.
Иқтисодиѐтни тартиблаштиришда давлатнинг аралашуви меъѐ-
ри ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Иқтисодий адабиѐтларда бир
гуруҳ иқтисодчилар бозор ўзини ўзи ички ва ташқи таъсирлар асо-
сида автоматик бошқаради, деган ғояни илгари суришади; иккинчи
гуруҳ иқтисодчилар эса давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви зарурли-
гини таъкидлайдилар.
Маълумки, бозор иқтисодиѐти аралаш иқтисодиѐтдир. Шу
сабабли иқтисодиѐтда бозор регулятори билан давлат регуляторлари
қўшилган ҳолда биргаликда иш юритади. Бозор иқтисодиѐти муно-
сабатлари унда иштирок этувчи ҳамма субъектлар манфаатини яқин-
лаштирувчи куч бўлганлиги, хусусий мулк шароитида келиб чиқади-
ган иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар ечимини мувофиқлашти-
ришни бозор механизми тўла-тўкис бажара олмаганлиги сабабли бу
вазифа фақат давлатнинг аралашуви асосида ҳал этилади ва ишлаб
чиқаришнинг ижтимоийлашуви натижасида ишлаб чиқариш функ-
циялари алоҳидалашган бўлади. Буларни бир-бири билан боғлаш ва
мувофиқлаштириш ишини ҳам давлат ўз зиммасига олади. Чунки,
фирмалар ва ташкилотларнинг корпоратив эгоизми кучли бўлади.
Уларнинг манфаати ҳамиша ҳам умумижтимоий манфаатга мос
келавермайди.
Тадбиркорликда ҳамиша банкротлик хатари бор экан, фирмалар
давлат ѐрдамига муҳтож бўлади. Давлат тадбиркорлик фаолиятида
эркинлик, бозор қоидаларига амал қилишни назорат остига олади.
Демак, давлат иқтисодиѐтни тартибга солишда фаол қатнашади.
Давлат томонидан иқтисодиѐтни тартиблаш дейилганда, ўз чора-
тадбирлари, иқтисодий сиѐсати орқали макроиқтисодиѐтда такрорий
ишлаб чиқаришга таъсир этиши тушунилади. Давлатнинг иқтисо-
диѐтга аралашуви турли вазиятларда рўй беради. Давлатнинг муайян
шароитларда иқтисодиѐтига аралашуви жамият олдида турган реал
вазифалардан келиб чиқади. Бундай аралашув турлича кўриниш
бўлиб, ҳар бир мамлакатнинг муайян шароитлардаги вазифаси,
мақсадига мувофиқ келади. Франция, Швеция ва Австралия каби
мамлакатларда давлатнинг иқтисодиѐтга аралашув фаолияти кучли
бўлса, АҚШ ва Германияда бу аралашув нисбатан кучсиздир. Ҳозир-
ги пайтда Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодий фаолияти маъмурий-
буйруқбозлик тизими мерос қилиб қолдирган муносабатларга асос-
ланган иқтисодиѐтни маданийлашган бозор иқтисодиѐтига йўналти-
ришга ҳаракат қилинаѐтир.
Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувининг мақсади, даставвал,
микроиқтисодий фаолиятни рағбатлантариш натижасида ижтимоий
ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш, ўсиш даражасини таъминлаш
асосида умумиқтисодий мувозанатга эришиб, миллий иқтисодиѐт-
нинг самарадорлигини ошира бориб, даромадларни қайта тақсимлаш
йўли билан жамиятда ижтимоий мувозанатни яхшилашга қаратилган.
Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги, ўсиши ўтказилаѐтган
ислоҳотларнинг тақдири, халқнинг турмуш даражасининг ўсиши
мустақилликнинг келажаги ҳам иқтисодий сиѐсатнинг қандай амалга
оширилишига боғлиқдир.
“Мураккаб ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўли-
ши зарур, - деб ѐзади Президент И.Каримов, - давлат бутун халқнинг
манфаатларини кўзлаб, ислоҳотлар жараѐнининг ташаббускори бўли-
ши иқтисодий тараққиѐтнинг етакчи йўналишларини белгилайди.
Иқтисодиѐтда, ижтимоий соҳада ва мустақил давлатимизнинг ижти-
моий-сиѐсий ҳаѐтида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиѐсатини
ишлаб чиқиш ва изчил рўѐбга чиқариш керак”.
55
Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувидан мақсади ва вазифалари
аниқ. Бу сиѐсат халқнинг манфаати, жамиятнинг ижтимоий-иқтисо-
дий, сиѐсий барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Давлат ишлаб чиқаришнинг ижтимоийлашуви муқаррар бўлган-
лигидан макроиқтисодий алоқа ва боғланишларни уюштириш ишини
ҳам ўз қўлига олади. Давлат ўзнинг иқтисодий сиѐсати орқали такрор
ишлаб чиқаришга таъсир ўтказади.
Давлат иқтисодиѐтини тартиблаши қуйидаги йўналишда рўй
беради: қонунлар чиқариш, солиқлар солиш, кредитга таъсир этиш,
55
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 1995.
10-11-бетлар.
субсидиялар бериш. Бу ишлар билан давлатнинг махсус маҳкама-
лари, қонун чиқарувчи органлари шуғулланади. Давлат мулкчиликка,
тадбиркорликка, тижорат ишларига, молия-кредит фаолияти ва бош-
қаларга оид қонунларни ишлаб чиқади ва жорий этади. Бозор иқти-
содиѐтининг ҳуқуқий асослари яратилиб, унинг ривожланиши қонун
йўли билан кафолатланади, турли мулк шаклларининг дахлсизлиги
таъминланади, монополияларга йўл қўйилмайди, эркин рақобат учун
шарт-шароит яратилади, қонунбузарликларга катта-катта жарима
солинад, уларнинг корхоналари ѐпиб қўйилади, ҳатто улар жиноий
жавобгарликка тортилади. Ўзбекистонда ҳам мулк, тадбиркорлик,
ташқи иқтисодий фаолият, валюта тартиби, кредитбанк тизими, ер,
фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги ҳақида, Ўзбекистон Республика-
сининг Солиқ Кодекси, Товарлар бозорларида монополистик фао-
лиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида, Хусусий тадбиркорлик, кичик
ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида ва бошқа қонунлар қабул қилинганки, улар
иқтисодиѐтни тартиблашнинг юридик тамойилларини белгилайди.
Мамлакатда ишончли, ҳуқуқий тартиб ва миллий хавфсизликни
таъминлаш, жамият аъзолари ва барча бозор субъектларининг ҳуқуқ-
лари ва хавфсизликларини таъминлаши зарур. Агарда давлат ушбу
вазифани етарли даражада амалга оширмаса, мамлакатда жиноятчи-
лик, порахўрлик, мафия, коррупциянинг авж олишига шарт-шароит
юзага келади ва оқибатда эркин тадбиркорлик бўғилади, умуман,
иқтисодиѐт издан чиқади.
Давлат иқтисодиѐтни барқарорлаштириш, ялпи миллий маҳсу-
лот, миллий даромаднинг ўсишига доир инфляцияни, ишсизликни
камайтириш, давлат бюджети камомадини пасайтиришга эришиш
учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Иқтисодиѐтнинг барқарорлигини таъминлаш учун давлат молия-
кредит, солиқ-хазинабонлик, илмий-техник, инвестиция сиѐсатини
қўллайди. Давлат иқтисодиѐтни барқарорлаштиришга эриша олмаса,
мамлакатда ижтимоий тушкунлик, норозилик, тадбиркорликнинг
сусайиши, иқтисодиѐтнинг пасайиши каби салбий хатолар юзага
келади. Масалан, давлат инфляцияга қарши чора-тадбирлар қўллаб,
уни бартараф эта олмаса, қуйидаги оқибатлар келиб чиқади:
-
мамлакатнинг тўлов қобилияти пасаяди;
-
ишлаб чиқариш пасайиб кетади;
-
ишсизлик ортади;
-
валюта чайқовчилиги кўпаяди;
-
чет эл валюталарининг мамлакатдан оқиб чиқиб кетилиши
кучаяди;
-
миллий пул бирлиги қийматининг пасайиши оқибатида нарх-
наво кўтарилади;
-
фуқароларнинг жамғарма пуллари қадрсизланади;
-
инвестицияларнинг фаоллиги сустлашади ва ҳаказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |