5-§. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг ўзига хослиги ва
асосий йўналишлари
Ўзбекистонда Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб,
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ўзига хос йўли танлан-
ди. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐти тизими жорий
этилди. Ўтиш даври жараѐнларининг 5 та асосий тамойилларидан
бири кучли ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳам узоқ муддатга мўлжал-
ланган давлат дастури босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу
даврда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва турли нафақаларнинг миқдори
мунтазам ошириб борилди. Товон тўловлари, шунингдек имтиѐзлар
ва турли дотациялар шаклида билвосита тўловлар амалга оширилди.
И.А.Каримов Олий мажлиснинг 14-сессиясидаги маърузасида
шундай деган эди: «Тўртинчи устувор йўналиш – халқ турмуш дара-
жасининг изчил ва барқарор ўсиши, аҳолини янада кучли ижтимоий
ҳимоя қилишни ифода этади».
48
Аҳолининг кам таъминланган қатла-
мига пул ѐки натурал шаклда ижтимоий ѐрдам берилганда, уларнинг
иқтисодий фаолиятда қатнашиши шарт эмас. Ижтимоий ѐрдамнинг
мақсади жамиятда кам таъминланган оилалар, нафақахўрлар, ноги-
ронлар, кўп болали оилалар, ишсизлар, ўқиѐтган ѐшлар, шунингдек
бюджет соҳаси ҳодимларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувват-
лаш минимал даражада турмуш кечиришни таъминлашга қаратишдан
иборат.
Бундай ѐрдам оилага йўналтирилади ва миллий анъаналаримиз-
га хос бўлган ўз-ўзини бошқариш органи – маҳалла орқали берилади.
48
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. –Т.: Ўзбекистон, 1999. 11-б.
Аҳоли ижтимоий ҳимояланишининг иқтисодий соҳаси ижти-
моий ишлаб чиқаришда такрор ишлаб чиқарилган тақсимотчилик му-
носабатларига бевосита боғлиқдир. Бу макроиқтисодий кўрсаткич-
ларда ўзининг миқдорий ифодасини топади.
Мамлакат миқѐсида яратилган миллий даромаднинг бир қисми
объектив сабабларга кўра, ишлаб чиқариш жараѐнида иштирок эта
олмайдиган шахсларнинг истеъмоли учун ажратилади. Бундай ажрат-
ма «Пенсия фонди», «Нафақалар фонди», «Бандлик фонди» мавжуд-
лиги туфайли аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун ажратиладиган
маблағлар ҳам турли шаклдаги давлат, корхона, муассасалар даро-
мадларининг бир қисмидан белгиланган меъѐрларда шаклланади.
Ундан ташқари, ижтимоий ҳимоя фондларига мамлакатимиз-
даги корхона ва ташкилотлар, хорижий давлатлардан келадиган ҳо-
мийлик ва инсонпарварлик ѐрдамлари ҳам қўшилади. Ижтимоий
таъминот фондининг асосий қисми давлат томонидан белгиланган
меъѐрларга мувофиқ миллий даромаднинг бир қисми ҳисобидан ҳам
шаклланади.
Мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб давлат моддий
жиҳатдан муҳтож оилаларга фаол ѐрдам бера бошлади. Адресли иж-
тимоий ҳимояга ўтилди. Аҳолининг ижтимоий ночор қатламини қўл-
лаб-қувватлаш ва минимал даражада ҳаѐт кечиришлари таъминланди.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган ижтимоий ҳи-
моянинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики,
Ўзбекистон андозасининг муҳим принципи босқичма-босқич амалга
оширилаѐтган макроиқтисодиѐтнинг барқарорлигига алоқадор бўлиб,
мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий характери билан белгиланади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлинган ҳолларда ѐрдам бериш,
қарияларга кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий, ҳаѐтий зару-
рий воситалар билан таъминлаш каби муносабатларнинг манзилли ва
мақсадли бўлишдан иборат.
Бозор иқтисодиѐти шароитида аҳоли даромадлари кўпроқ таба-
қалаша боради. Бунинг асосий сабаби иқтисодий эркинлик ва рақобат
курашининг мавжудлигидадир. Яъни имкониятлари, қобилияти юқо-
ри бўлган тадбиркорнинг ишлари юришиб, рақобатда ютади, даро-
мади кўпайиб боради ва аксинча. Бундай ҳолат даромадларнинг мулк
сифатида турлича бўлинишини белгилайди. Демак, бозор иқтисодиѐ-
ти шароитида тақсимотининг тенглиги эмас, тенгсизлиги рўй беради.
Кимларнингдир фойдаси юқори бўлиб, даромади кўпайиб бори-
ши, бошқаларнинг зарар кўриб, инқирозга учраши ва хонавайрон
бўлиши муқаррардир. Бу эса ўзини оқламайдиган иқтисодий фао-
лиятнинг барҳам топишига, иқтисодий танланиш (отбор) эса соғлом
ўсишга олиб келади.
Бозор иқтисодиѐтида аҳолига кенг ижтимоий кафолатлар бериш
ва уларни сақлаб қолиш сиѐсатига ўрин йўқ. Бундай ҳолатда давлат
белгиловчи эмас, балки «пул-мол-рақобат-пул» қоидаси бўйича фао-
лият кўрсатувчи субъект муҳим роль ўйнайди, яъни заиф ва ѐрдамга
муҳтож субъект эмас, балки энг кучли, ғоятда рақобатбардош
субъект ютиб чиқади.
Умуман олганда, идеал ижтимоий-иқтисодий тизим мавжуд
эмас. Бундай тизимларнинг ҳар бирида яхши ва ѐмон, мукаммал ва
чала, илғор ва прогрессив жиҳатлар бор. Чунончи, бозор самарали
ишлаб чиқариш, меҳнат унуморлигини ўстириш, иқтисодий ўсиш-
нинг суръатларини ошириш, фан-техника тараққиѐтини жадаллашти-
риш, турмушнинг моддий даражасини ошириш учун мақбул шарт-
шароитлар яратади. Лекин айни вақтда, унинг самарадорлиги ва
жозибадорлигини пасайтирадиган ҳодисалар, масалан, иқтисодий
бухронлар, ишсизлик, инфляция туғилиши хеч гап эмас. Хусусий та-
шаббускорлик ва тадбиркорликни намоѐн этиш учун имкониятлар
очадиган, истеъмолда мўл-кўл моддий ва номоддий неъматларни
яратадиган, фан ва техниканинг янги ютуқларидан самарадорлик би-
лан фойдаланадиган ва уларни рағбатлантирадиган бозор, айни бир
вақтнинг ботиний табиатига кўра, аксилижтимоий ва адолатсиз
бўлиб чиқади.
Зеро, энг кучли ва энг кўп мослашган зотнинг яшаб қолиши
тўғрисидаги давринизм таълимотига амал қилиш инсонларнинг бир-
бири билан тотув яшаш негизларига, бир-бирларига муносабатлари--
нинг инсонпарварларча принципларига зиддир. Бозор қонунлари
ҳукмрон бўлган жамиятда «яқин кишингни қувиб ет ва ундан ўзиб
кет» шиори эгаллайди.
«Яқин ўтмишдаги жамиятимизга хос энг машъум кўриниш люм-
пенлашув–мулкий қиѐфасини йўқотиш эди, -деб ѐзади И.А.Каримов,
- Менинг назаримда, мазкур термин ва салбий кўриниш бугун собиқ
шўро ҳудудидаги барча мамлакатларга ҳам тегишлидир. Люмпенла-
шув инсоннинг реал ҳаѐтий асосини ташкил этувчи барча нарсалар-
дан маҳрумлигидир. Агар инсонда ана шу боғлиқлик йўқ экан, унда
масъулият ҳам, умрининг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиб
нимагадир эришиш, фарзандлари, оиласи, қариндош-уруғларига қол-
дирадиган бирон-бир нарсани қўлга киритишга интилиш ҳам бўл-
майди».
49
Қашшоқлашиш, камбағаллашиш муаммосининг олдини олиш,
инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитини яратиб бериш, қўл-
лаб-қувватлаш, ўз навбатида, ислоҳотларнинг муваффақиятли ўтка-
зилишини тақозо қилади.
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти ғоятда чуқур ўзгаришлар рўй бера-
ѐтганлигига қарамай, ижтимоий муносабатларни барпо этишнинг ян-
ги хиллари «постиндустрия» ва «ахборот» кабиларнинг пайдо бўли-
шида иқтисодий ва техник тараққиѐт учун зарур энергия генератор
ролини ўйнайди.
Муҳтожлар, шахсий фойда олиш ва бойишнинг азалий пойгаси-
да қатнаша олмайдиган кишиларни ҳимоя қилиш учун муайян воси-
таларни ишга солишда давлат буфер ролини ўйнаши керак.
Шундай қилиб, бозор иқтисодиѐти шафқатсиз бўлиб, инсонга
ҳар доим меҳнат қилиш ҳуқуқини, даромад олиш ва ижтимоий ҳи-
моялашни тўла таъминлаш учун кафолат бермайди. Шунинг учун
давлат жамиятда тақсимот сиѐсатига аралашади, йил давомида яра-
тилган ялпи миллий маҳсулотни тақсимлаш ва қайта тақсимлашда
бевосита иштирок этади. Давлат, асосан, давлат бюджети орқали
ялпи миллий маҳсулотни қайта тақсимлаш билан жамиятдаги ижти-
моий вазиятни юмшатишга ҳаракат қилади. Ижтимоий ҳимоя инсон
туғилганидан тортиб умрининг охиригача ҳаѐт кечириши ва фаолият
кўрсатиши учун амалга ошириладиган турли тадбирлар, яъни тур-
муш даражасини, ижтимоий эркинлигини, адолат юзасидан тенгли-
гини, моддий жиҳатдан қониқиш даражасини белгиловчи муно-
сабатларни ифодалайдиган тизимдир.
Ижтимоий ҳимоя иқтисодий адабиѐтларда тор ва кенг маънода
талқин этилади. Тор маънода, ижтимоий ҳимоя дейилганда, жамият-
да меҳнат қилиш лаѐқати чекланганлиги сабабли ночор аҳволга
тушган, аҳолининг энг камбағал, муҳтож қатламига, ўз вақтида ѐрдам
бериш чора-тадбирлари тушунилади.
Маълумки, кишининг меҳнат қилиш лаѐқати чекланган пенсио-
нерлар, меҳнат ѐшигача бўлган ўсмирлар, ногиронлар, ишсизлар, кўп
49
Каримов И.А. Бунѐдкорлик йўлида. Том 4. –Т.: Ўзбекистон, 1996. 207-б.
болали оналар кабилар меҳнатга лаѐқатсиз шахслар қаторига киради.
Буларнинг барчаси ижтимоий ҳимояланишга муҳтождирлар.
Кенг маънода, ижтимоий ҳимоя дейилганда, аҳоли барча табақа-
ларини ҳимоя қилиш, уларнинг моддий фаровонлигига эришиш иж-
тимоий кафолатланишини юқори даражада таъминланганлик англа-
шилади. Бунга эришиш учун давлат ўзининг кучли ижтимоий сиѐса-
тини юргизади. Бозор иқтисодиѐтига асосланган ҳар бир жамиятда
ижтимоий сиѐсатнинг ўз йўналиши ва ижтимоий таъминот тизими
шакллангандир.
«Барча ислоҳотларнинг иқтисодий, демократик, сиѐсий ислоҳот-
ларнинг асл мақсади, -деб ѐзади И.А.Каримов, -инсонга муносиб тур-
муш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборатдир».
50
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган
ислоҳотларни ўтказишнинг дастлабки йилларидаѐқ катта аҳамият
берила бошлади. Ўзбекистон ҳукумати бозор иқтисодиѐтига ўтишда
қатор қийинчиликлар мавжудлигини эътиборда тутган ҳолда сиѐсий-
ижтимоий сиѐсат юргизиб шуни белгиладики, бозорга ўтиш концеп-
циясида аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишининг
олдини олиш, аҳолининг кенг қатламларини, энг аввало, унинг ночор
гуруҳларини ижтимоий ҳимоялашини таъминлаш чора-тадбирларини
амалга ошириш зарур. Ўзбекистон Мустақилликни қўлга киритар
экан, ўтмишдан қолган оғир ижтимоий меросга эга бўлиб қолди.
Аҳоли турмуш даражасининг кўрсаткичлари ниҳоятда паст бўлиб,
жон бошига тўғри келадиган реал пул даромадлари энг муҳим озиқ-
овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва ноозиқ-овқат товарлари
ҳамда хизматлар билан таъминланиш даражаси жиҳатдан ўртача
иттифоқникидан охирги ўринларда турарди. Расмий маълумотларга
қараганда, аҳолининг катта қисми, айниқса, қишлоқ жойларида
қашшоқликда яшарди. 1989 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда
республикадаги мавжуд оилалардан 44 фоизининг пул даромадлари
расман белгиланган энг кам иш ҳақидан ҳам оз бўлган.
1990 йилги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли 70 фоизи-
нинг жами даромади тирикчилик учун энг зарур бўлган қуйи даража-
сидан ҳам кам бўлган. Шунинг учун мамлакатимизда бозор иқтисо-
диѐтига ўтиш даврида камбағаллик муаммоси ўткир бўлиб турганли-
ги муносабати билан қашшоқ табақаларни ҳимоя қилиш учун сама-
50
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 1996. 119-б.
рали чора-тадбирлар белгилаш, кучли ижтимоий сиѐсат юргизиш
йўли танланди.
Бозор иқтисодиѐти муносабатларига қийинчиликларсиз ва ижти-
моий зиддиятларсиз, силлиққина ўтиб бўлмаслиги бошқа кўпчилик
мамлакатларнинг тажрибасидан маълум эди. Президентимиз
И.Каримов мана шуларни ҳисобга олиб, ўтиш даврида аҳолини
ижтимоий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш принципи
бозор концепцияси стратегиясининг асосий қоидаси эканлигини ва
эҳтиѐт чора-тадбирларнинг олдиндан кўриб қўйилиши объектив
зарурат эканлигини қайта-қайта таъкидлаган эди.
«Шу сабабли, - деб таъкидлайди Президентимиз И.Каримов, -
жамиятнинг сифат жиҳатдан янги ҳолатга ўтишида бизга ислоҳот
чоғида одамлар моддий аҳволи кескин ѐмонлашадиган, ахлоқий қад-
риятлар, маънавий таянчлар барбод бўладиган, ўтиш даврининг бар-
ча қийинчиликлари аҳоли елкасига тушадиган андоза мақбул эмас».
51
Бинобарин, ислоҳотларни ўтказиш жараѐнида устуворлик иқти-
содиѐтни соғломлаштиришга қаратилдики, бу бойликни кўпайтириш-
нинг асосий манбаи – моддий неъмат ишлаб чиқаришдир.
Шунингдек, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни жорий қилиш,
инқирозга учраган муносабатларни бозор муносабатларига ўтказишга
алоҳида эътибор берилди. Шу йўл асосида республикада кучли ижти-
моий ҳимоя қилишнинг сиѐсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маънавий
асослари яратилди. Улар муваффақият билан ҳаѐт синовидан ўтди.
«Биз бозор муносабатларига яқинлашган сайин ижтимоий сиѐ-
сатнинг устувор йўналишлари, - деб ѐзади И.А.Каримов, - аҳолини
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш чоралари ҳамда воси-
талари ўзгариб бориши керак, деган муҳим сабоқ чиқариб олдик.
Ислоҳотларнинг бошланғич босқичининг ҳар бир аниқ даврига мос-
лаб ижтимоий ҳимоялашга оид чора-тадбирларнинг тегишли тизими
ҳам яратилди. Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий кўникиш чора-
тадбирларни ўзгариб бораѐтган иқтисодий шароитларга мослашти-
ришнинг ўзига хос воситаси яратиб қўйилади».
52
Давлат бозор иқтисодиѐтига ўтиш жараѐнида ижтимоий дастур
ишлаб чиқди ва уларни амалга ошириш учун қатор чора-тадбирлар
белгилаб олди. Ялпи миллий маҳсулотдан маблағ ажратилиб, меҳнат-
га лаѐқатли аъзолари, ишсизларга ижтимоий ѐрдам, турли коммунал
51
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐтига ўтишининг ўзига хос йўли.-Т.: Ўзбекистон, 1996. 7-б.
52
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.Том 9. Тошкент, 1996, 260-б.
хазматларга тўлаш учун ажратмалар, иш кучини тайѐрлаш ва қайта
тайѐрлашга ҳаражатлар, талабаларнинг ўқишни тугатиб олишлари
учун кредитлар бериш, кўп болали оилалар, якка оталар, оналарга
ѐрдам уюштириш ишлари амалга оширилди. Бериладиган ѐрдамнинг
миқдори мунтазам ўзгартирилган иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар,
нафақалар, компенсация тўловлари тарзида бевосита пул тўловлари,
имтиѐзли ва турли дотациялар кўринишидаги бевосита тўловлардан
ҳам кенг фойдаланилди. Бошланғич синфлар ўқитувчилари ва ѐлғиз
пенсионерлар учун бепул нонушталар, 2 ѐшгача бўлган болалар учун
бепул овқат барча мактаб ўқитувчилари ва студентлар учун овқат-
нинг арзонлаштирилиши каби имтиѐзлар ҳам амалга оширилди.
Кўпгина тоифадаги фуқароларга турар жойлари бепул шахсий
мулк қилиб берилди, баъзи турдаги коммунал хизматлар хақини
тўлашда енгилликлар жорий этилди.
Ислоҳотларнинг биринчи босқичи давомида ижтимоий ҳимоя-
лаш харажатлари республика бюджетининг салкам учдан бир қисми-
ни ташкил этди. Шундай қилиб, қайта тақсимлаш воситаси кенг
кўламда ишга солинди, шу туфайли ижтимоий чора-тадбирларни
амалга ошириш учун зарур воситаларни сафарбар этиш имконияти
вужудга келди.
Шунингдек, И.А.Каримов бозор иқтисодиѐтига ўтиш жараѐнида
нархларни эркинлаштириш, пулнинг қадирсизланиш даражасининг
ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача
даражасини мунтазам равишда ошириш, ижтимоий ҳимоялаш чора-
тадбирлари тизимидаги энг устун йўналишлардан бири бўлиб келди
ва шундай бўлиб қолади, деб таъкидлайди.
53
Даромадлар нисбати-
нинг ўзгариши орқали аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбир-
лари тизимини амалга оширишда 1993 йилда жорий этилган янги
ягона тариф сеткаси катта аҳамиятга эга бўлди. Натижада ҳар қандай
тоифадаги ҳодимларнинг меҳнат ҳақи миқдорини тариф коэффи-
циентлари орқали энг кам иш ҳақини ошириш йўли билан аҳолининг
ўртача иш ҳақини, пул даромадларини кўтаришга эришилди.
«Республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш озиқ-
овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъ-
молини муайян даражада сақлаб туриш чора-тадбирлари кўрилган-
лиги аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялашнинг иккинчи энг муҳим
йўналиши бўлди. Илк босқичда аҳолининг кам таъминланган табақа-
53
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.Том 3. Тошкент, 1996, 263, 265-бетлар.
ларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида кучли
чора-тадбирлар ўтказилганлиги фаол ижтимоий сиѐсатни амалга
оширишнинг учинчи жуда муҳим йўналиши бўлди».
Шундай қилиб, иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ўтказилган чора-
тадбирлар аҳолининг энг кам, муҳтож, ижтимоий жиҳатдан ночор,
моддий ѐрдамга муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш амал-
га оширилди. Бу билан аҳолининг муайян бир қисми қашшоқлашу-
вининг олди олинди ва уларнинг минимал ҳаѐт кечириши таъмин-
ланди.
Ижтимоий ҳимоя аниқ мақсадли бўлиб, аҳолининг кенг табақа-
ларини қамраб олди. Моддий ѐрдам бевосита жамият аъзоларига
йўналтирилди ва аниқ мақсадни кўзлаб амалга оширилди. Давлат
томонидан бериладиган ѐрдам тизими фақат кам таъминланган ва
меҳнатга лаѐқатсиз фуқароларга бериладиган бўлди.
Кам таъминланган оилаларга давлат томонидан бериладиган
нафақа жорий этилиб, дастлабки даврларда энг кам иш ҳақининг 1,5
баравари миқдорида бўлган эди, кейинчалик кўпайтирилиб, 3 бара-
варга оширилди.
Кам таъминланган оилаларга кўрсатиладиган ѐрдамни тақсим-
лаш ва ѐрдам кўрсатиш шакли тизимида фуқароларнинг маҳаллий
ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар ролини кучайтиришга
алоҳида эътибор берилди. Бугунги кунда оилалар, моддий ѐрдам
тайинлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳалла
йиғинлари томонидан амалга оширилмоқда. Эндиликда ҳамма нафа-
қа ва моддий ѐрдамлар фақат маҳалла орқали етказиб берилмоқда.
Бунда оила асосий мавқега эга бўладики, бундай тартиб умумин-
соний қоидалар, миллий анъаналар ва руҳиятга мос келади.
Маҳалла йиғинлари ѐрдам сўровчи оилаларнинг реал моддий ва
мулкий аҳволи, даромад манбаларини яқиндан ва яхши билади.
Маҳалла йиғинлари орқали моддий ѐрдамнинг азалдан халқимизда
мавжуд бўлган инсонпарварлик урф-одатлари, қўшнига ѐрдам, унинг
аҳволидан хабар олиб туриш каби анъаналар асос қилиб олинган-
лигини кўрсатади. Шу билан бирга, маҳалла йиғинларида дангасалар
ва боқимандалар, текинхўрларга нисбатан нафрат, муросасизлик
билан қараб келинаѐтганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Болали оилаларга бериладиган тўловларнинг янги тизими жорий
этилди. Бола боқувчи оналарга нафақа тўланади ва унинг миқдори
кўпайтириб борилмоқда. Мазкур нафақа олдин 1,5 йилгача тўланган
бўлса, энди бу муддат 2 йилга узайтирилди. Ишлайдиган ва ишла-
майдиган оналар бу нафақани олиб турибди. 18 ѐшгача болалари
бўлган оналарга ягона нафақа жорий этилиб, болаларга илгари бериб
келинган ҳамма нафақа ва имтиѐзлар бекор қилинди. Болали оилалар
учун ягона нафақа жорий этилди, унинг миқдори нафақа олувчи
оиланинг таркиби билан бевосита боғлиқ қилиб қўйилди.
Кучли ижтимоий сиѐсат тамойили ўтказилаѐтган иқтисодий ис-
лоҳотларнинг ҳамма босқичларида асосий йўналишларга амал қилин-
моқда. Даромад сиѐсати, ижтимоий таъминот ва ижтимоий кафолат-
лар, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнат бозорини шаклланти-
риш, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш кабилар шулар
жумласидандир.
«Иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичига ўтишда, - деб ѐзади
И.А.Каримов, - аввалги босқичдан чиқарилган сабоқлар ва бой ҳаѐт
тажрибаси эътиборга олиниши лозим. Асосий сабоқ шундан иборат-
ки, ҳимоя мезонлари ва воситаларини танлашда ижтимоий адолат
тамойиллари, ижтимоий кўмаклашувда аҳолининг аниқ табақаларини
мўлжаллаб иш тутиш, шу мададнинг имкони борича кўпроқ самарали
бўлишига эришиш чоралари тўла-тўкис ҳисобга олиниши лозим.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалалари миллий анъаналар ва урф-
одатларга таянган ҳолда бошқа ижтимоий ва иқтисодий соҳаларга
доир муаммолар билан узвий равишда боғлаб ҳал этилиши керак».
54
Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тамойилларга
таяниб, аҳолининг аниқ тоифаларини ижтимоий ҳимоялашнинг ноѐб
тизимини узлуксиз амалга ошириш Ўзбекистон халқининг турмуш
даражасини маълум даражада кўтаришга қаратилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |