Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Фоиз ва фойда
Бозорда ғоятда турли-туман кўринишдаги 
битишувлар амалга оширилади. Булар қуйидагилардан иборат: 1) 
нақд битишувда товар ва пуллар контрагентлар томонидан бир-бири-
га дарҳол узатилади; 2) муддатли битишувда мол етказиш ва унга ҳақ 
тўлаш шартнома тузилгандан сўнг қандайдир вақт ўтгач амалга 
оширилади; 3) кредитли битишувда мол етказиб бериш ва унга пул 
билан ҳақ тўлаш вақтида узилиш рўй беради. Шундай вақтда мавжуд 
моллар ѐки хизмат кўрсатишлар ваъда қилинганда ҳар қандай айир-
бошлашни заѐм сифатида амалиѐтда, кўпинча, ана шу битишувнинг 
бир иштирокчиси бир мунча суммадаги пулни бошқа киши олганда 
бироз кўпроқ суммада пул тўлаб, қарзни муайян муддат тугашигача 


қайтариб бериш шарти кўзда тутилади. Пулдан фойдаланиш учун 
тўланадиган ҳақ фоиз деб аталади. 
Лекин фоиз фақат пулга қарз беришдагина намоѐн бўлмайди. 
Агар моллар кредитга харид қилинса, харидор сотувчига тезлик 
билан ҳисоб-китоб қилган вақтдан кўпроқ суммани тўлайди. Фоиз 
қарзга тақдим этиладиган молнинг ўзида ўлчаниши мумкин. Инсо-
ният шундай бутун бир даврни ўз бошидан кечирдики, натурал 
хўжалик ҳукмронлиги чоғида, масалан, қарзга дон олган қарздорлар 
уни қайтарар экан, фоизини ҳам тўлаганлар. 
Фоизни ҳисоблаш учун фоиз меѐри (М) тушунчаси – бир мунча 
суммадаги пул ѐки товарни қарзга беришдан олинган даромаднинг 
пул билан ифодаланган қийматининг пулнинг ана шу суммасига ѐки 
молнинг пули қийматига нисбатидан фойдаланилади: 
Даромад 
М = ----------------------- 
х
 
100%
 
Қарз қиймати 
Фоиз меъѐри фоиз ставкаси деб ҳам аталади. Чунончи, қарзга 
берилган юз минг сўм учун бир йилдан сўнг бир юз ўн минг сўм 
олинса, қўшимча даромад ўн минг сўмни, фоиз ставкаси эса йирик 
даромаднинг 10%ни ташкил этади. Одатда, фоиз меъѐри ҳақида сўз 
юритилганда, фоизнинг пул меъѐри кўзда тутилади. Бу бойлик, даро-
мад ва чиқимларни ўлчаш учун бозор иқтисодиѐтида пулнинг меъѐр 
бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади. Бундан ташқари, ривожлан-
ган бозор ва кредит мавжудлиги шароитида ссуда фоизи ѐки шунга 
мувофиқ келувчи фоизнинг пули меъѐри пул бажараѐтган вазифалар 
туфайли иқтисодиѐт учун алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳар қандай нарх сингари фоиз меъѐри ҳам талаб ва таклифнинг 
ўзаро таъсири жараѐнида белгиланади. У бозорда капиталга талаб шу 
ерга келаѐтган капиталнинг умумий ҳажмига тенг бўлган даражада 
ўрнатилади. Бироқ қарздор кредит берувчига капиталдан фойдалан-
ганлик учун фоиз сифатида тўлайдиган сумма рақобат даражасида 
ўрнатиладиган капитал баҳосини билдирмайди. Зеро, кредит берувчи 
қарзга капитал берганда, доимо унда бой бериш таваккалчилиги 
мавжуд бўлади. Бу шу билан боғлиқки, заѐм олувчи ўзи ишлаб чиқа-
раѐтган маҳсулотга бўлган бозор эҳтиѐжини ўз корхонасининг имко-
ниятларини хом ашѐ етказиб бериш ва маҳсулотни сотишга таъсир 
кўрсатадиган ташқи омилларни нотўғри баҳолаши мумкин. Натижада 
корхона эгаси зарар кўриши, ҳатто синиши ҳам мумкин. Бунда унга 


капитал берган кредитор ҳам зарар кўради. Бу ҳол корхона эгасининг 
таваккалчилиги деб аталади. Тўламаслик таваккалчилиги ҳам мав-
жуд: капиталдан иш кўзини билмай фойдаланган заѐм олувчи қарзи-
ни тўлаш вақтига келиб, маблағсиз қолиши ѐки ўз мажбуриятларини 
бажаришдан қочиш мақсадида ноқонуний усуллардан фойдаланиши 
мумкин. Бундай ҳолларда кредит берувчи ҳам зарар кўриши турган 
гап. Шу сабабли қарздорлар кредит берувчиларга капитал даромад 
сифатида тўлайдиган маблағ ўзида “суғурта мукофоти” ѐки “тавак-
калчилик мукофоти” ни ифодалайди.
Умуман олганда, эркин капиталлар ва кредитларни жойлашти-
ришни бошқариш каттагина куч-ҳаракатни, муайян қобилият ва таж-
рибани талаб этади. Бу хил фаолият капитал даромади корхона 
эгасининг даромадини ҳам ўз ичига олади.
Фоиз меъѐри, миқдори ссуда бериш муддатига ҳам боғлиқ 
бўлишини таъкидлаймиз. Муддат қанча катта бўлса, таваккал қилиш 
даражаси ҳам шунча юқори, кредит берувчининг капиталдан бошқа 
мақсадларда фойдаланиш учун имкониятлари шунчалик оз бўлади. 
Шу сабабли бундай ҳолларда ссуда фоизининг меъѐри ҳам юқори 
бўлади.
Шу тариқа, ҳаѐтда доимо қандайдир мавҳум “фоизнинг умумий 
меъѐри” билан эмас, балки талай аниқ ставкалар билан иш кўрилади 
уларнинг ҳар бири у ѐки бу тайин вазиятга боғлиқ ҳолда ўрнатилади.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish