Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Бозор иқтисодиѐти шароитида аҳоли даромадларининг



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Бозор иқтисодиѐти шароитида аҳоли даромадларининг 
табақалашуви 
Ижтимоий меҳнат тақсимоти хўжалик юритувчи субъектлар-
нинг доимо бир-бирларига товар сотиш ва сотиб олишига, демак, 
бир-бирлари билан товар муносабатларига киришишига мажбур эта-
ди. Ҳар бир субъект товар ишлаб чиқаришнинг бошқа иштирокчила-


ри билан ана шундай ўзаро алоқа жараѐнидагина ўз манфаатларини 
рўѐбга чиқариш мумкин. Ўзаро алоқаларнинг энг кенг тарқалган 
шаклларидан бири бозор рақобатидир. Бу рақобат бозор хўжалиги 
субъектлари ўртасида ўз манфаатларини максимал рўѐбга чиқариш 
учун курашадилар. Шу каби кураш жараѐнининг принциплари асо-
сида иқтисодий танлов ѐтади. Бу танловда энг ишбилармон, ишлаб 
чиқариш юқори даражада бўлган ва яхши хизмат кўрсатувчи хўжа-
лик субъекти ютиб чиқади. Иқтисодий танлов жараѐни муқаррар ра-
вишда иш натижасига қараб олинган даромаднинг турлича бўлишини 
белгилайди.
Бозор иқтисодиѐтида тақсимот муносабатлари тенгликни эмас, 
балки тенгсизликни келтириб чиқаради. Баъзи хўжалик субъектлари-
нинг фойдаси юқори бўлиб, даромади кўпаяди. Баъзилари эса ишлаб 
чиқаришда зарар кўриб, инқирозга учраб хонавайрон бўлиши мум-
кин. Бу эса ўзини оқламайдиган иқтисодий фаолиятнинг барҳам 
топишига иқтисодий танланишга, унинг иқтисодий ўсишига олиб 
келади.
Бозор иқтисодиѐти ўз асосларига кўра, тенгсизлик иқтисодиѐти, 
унга асосланган жамият ижтимоий тенгсизлик жамияти бўлиб, даро-
мадлар тенгсизлигининг зиддий жиҳати ѐмонлашади. Тенгсизлик ҳам 
адолатли, ҳам адолатсиздир. Даромадлардаги тенгсизликнинг сабаб-
лари нимади?
Унинг икки зиддий жиҳати бор: табиий ва ижтимоий сабаблар. 
Маълумки, кишилар табиатан жисмоний ва ақлий жиҳатдан бир-
биридан фарқ қилади. Уларнинг иш қобилияти, билими, малакаси, 
маҳорати, ишбилармонлиги бирлигида кўринади. Лекин киши қоби-
лиятининг камол топиши, ривожланиши ва унинг юзага чиқиши иж-
тимоий сабабларга боғлиқ бўлган жиҳатлар ҳам бор. Жамиятда инсон 
саводли, қобилиятли ва эгаллаган малакасига яраша иш билан банд 
бўлиши, умуман, фойдали фаолият билан машғул бўлиши шарт.
Агар инсон бирор фаолият билан шуғулланмаса, ҳар қандай 
ақлли ва қобилиятли киши ҳам фаолиятсиз бўлиб қолади. Масалан, 
тадбиркорликдан оладиган даромади бўлган фойданинг миқдори ҳам 
ишбилармонлик қобилиятига, шунинг ҳисобига олинадиган натижага 
боғлиқ бўлади. Бинобарин, ишни яхши ташкил эта оладиган, ишнинг 
кўзини билган, малакали, билимдон, яхши тажрибага эга бўлган тад-
биркор фаолиятида самараси яхши натижаларга эришиб, кўзлаган 
фойдасини олиши мумкин. Самарали меҳнат қилиш натижасида кат-


та даромад олиш умумий манфаатдорлик ва умуминсоний қоидалар 
нуқтаи назаридан қаралганда, адолатли даромад бўлиб чиқади. Мул-
кдан фойдаланиш ҳисобига келадиган даромадлар, рента, фоиз, ди-
виденд кабилар меҳнатдан топилган даромад ҳам умуминсоний 
жиҳатдан адолатли даромад ҳисобланади. Ёлланиб ишловчи ишчи 
иш ҳақи, тадбиркор ўз фойдаси ҳисобидан сотиб олинган акция ѐки 
облигация келтирадиган дивиденд ѐки фоиз кўринишидаги даромад-
лар ҳам адолатлидир.
Бозор иқтисодиѐти шароитида адолатли даромад билан бирга, 
ҳар доим адолатсиз даромад ҳам мавжуд бўлади. Товар ѐки фонд 
биржаларида чайқовчилари бўлган брокер ѐки дилерлар бир неча 
дақиқа давомида акция курсини тушириши ѐки кўрсатилишидан 
миллонлар билан ҳисобланадиган мулкий даромад топадилар. Катта 
сармояга эга бўлган пулдорлар ўз пулларини банкга қўйиб, меҳнат 
қилмасдан ҳам мулкий даромад оладилар. Бу адолатли даромад эмас, 
албатта. Бозор иқтисодиѐти муносабатлари такомиллашиб ривожлан-
ган сари иқтисодиѐт ўсиб боради. Бозор иқтисодиѐти ўз асосларига 
кўра, тенгсизлик иқтисодиѐти бўлиб, унга асосланган жамияти 
ҳисобланади. Жамиятда даромадларнинг тенгсизлигига сабаб нима, 
уларга қандай омиллар таъсир кўрсатади? Бу тенгсизлик адолатлими 
ѐки адолатсизми? Демак, унинг икки хил сабаби аниқ: табиий ва иж-
тимоийдир, буни таъсир этувчи омилларнинг ҳар хиллиги билан изо-
хлаш мумкин. Табиатан тенгсизликка биология нуқтаи назаридан 
қараганда, табиат кишиларга турлича қобилият, куч-қувват, ақл-
идрок, салохият-заковат ато этганлиги маълум бўлади. Бинобарин, 
табиат инъом этган кишиларнинг туғма қобилиятидаги тафовутлар 
уларга турлича даромад топиш имконини беради.
Жисмоний бақувват ва ақл-заковатли инсоннинг унумли ишла-
ши, кўп даромад топиши осон кечади. Шу билан бирга, инсон 
қобилиятининг ривож топиши ва рўѐбга чиқиши ижтимоий сабаблар-
га ҳам боғлиқлигини уқтириш лозим. Инсон яхши билим олиши, 
қобилиятига яраша иш билан таъминланиши, бирор фойдали фаолият 
билан шуғулланиш имкониятига эга бўлиши лозим. Бу жамиятнинг 
иқтисодий, маданий тараққиѐти даражаси, ижтимоий-сиѐсий, тизим-
нинг характери каби хусусиятларга боғлиқ бўлади. Жамиятда билим 
олиш, касб эгаллаш, малака оширишга шароит яратилган бўлса ва иш 
топилса, даромад топиш имконияти туғилади. Бинобарин, даромад-
ларнинг табақаланиши кишилар туғма қобилиятларининг ишга соли-


ниш имкониятларига ҳам боғлиқ экан. Даромадларнинг табақалани-
ши иш билан банд бўлишга ҳам боғлиқ. Акс ҳолда, ҳар қандай ақлли 
ва қобилиятли киши иш билан банд эмаслиги туфайли фаолиятсиз 
бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Ишсиз ва ишли кишилар даромадлари-
нинг фарқланиши табиийдир. Зеро, бирон бир оилада қанчалик кўп 
киши иш билан банд бўлса, ҳар бир ишловчи нечоғлик кўп пул топса, 
шу оиланинг даромади шунчалик кўпаяди ѐки аксинча. Демак, даро-
маддаги тафовутлар оила таркибига ҳам боғлиқ бўлади. Оилада пул 
топармандлар кўп бўлишига қарамай, боқимандалар кўп бўлган 
тақдирда оиланинг даромади кам ошиши аниқ. Айтилган омиллар 
таъсири натижасида даромад миқдори табақалашуви келиб чиқади. 
Демак, бозор иқтисодиѐти шароитида даромадларнинг тенгсизлиги 
табиий-ижтимоий, миқдорлик бўлади-ки, бу адолатли саналади. Уни 
сунъий равишда тенглаштириб бўлмайди. чунки бу адолатсизлик 
ҳисобланади. Даромадларда тенгсизлик мавжуд экан, мол-мулкда 
ҳам тенгсизлик, яъни бой-камбағаллик муаммоси мавжуд бўлади. 
Бинобарин, бой-камбағаллик мезони ҳар бир давлатнинг иқтисодий 
жиҳатдан ривожланиш даражасига боғлиқдир. Камбағал давлатдаги 
бойлик даражаси, бой давлат учун камбағаллик даражасига тенг 
бўлиши мумкин ва аксинча. Лекин унинг миқѐси ва даражаси қандай 
бўлмасин, у мавжудлигича қолаверади ва ўсиб боради. Камбағаллик 
ва бойлик муаммоси азалдан яшаб келаѐтганлигининг энг муҳим 
омили, асоси ижтимоий тенгсизликдир. Камбағаллик-бойлик муам-
моси барча жамиятларда ва давлатларда мавжуд бўлиб, ижтимоий 
зиддиятларни келтириб чиқарадиган асосий манбадир. Инсоният та-
рихи давомида шу зиддиятлар атрофида курашиб келди. Бу билан 
иқтисодий ўсишлар ҳам, вайроналиклар ҳам кўплаб содир бўлиб тур-
ди. Лекин булардан жамият тараққиѐтининг асосий зиддияти ҳал 
бўлмади ва жамият тараққиѐти ҳам тўхтамади. Демак, ижтимоий зид-
диятлар мутлақ, абадий бўлиб, ҳал этилиши эса нисбий (турли тари-
хий шароитда уларнинг намоѐн бўлиши турлича)дир. 
Тоталитар тизим ижтимоий зиддиятларни бир томонлама ҳал 
қилиш мақсадида мулкни давлатлаштириш, моддий неъмат ишлаб 
чиқаришни директивалар асосида режалаштириш ва тақсимлаш ус-
лубига асосланиб иш юритди. Бу услуб ҳам нисбийдир. Чунки кам-
бағал-бой муаммоси барибир сақланиб, меҳнаткаш омма камбағал 
ҳолича қолаверади. Тоталитаризм тутган йўл сунъий ва зўравонлик 


бўлиб, иқтисодиѐтнинг мунтазам ўсишини таъминламади ва оқибатда 
инқирозга юз тутди. 
Маълумки, бозор иқтисодиѐти тенгсизликка асосланади. Унда 
бозор механизмига хос тақсимот амал қилади. Шу сабабли даромад-
лардаги тенгсизлик ғарб иқтисодичилари томонидан лоренц эгри 
чизиғи деб аталган. Бу эгри чизиқ даромаддаги ҳисса оилалар хисса-
сига мос бўлиши ѐки бўлмаслигини билдиради. Лоренц эгри чизиғи 
қуйидагича кўринишдадир: 
10-А, 30-В, 60-С, 100-Е 
Амалда даромадлар фарқланганидан, уларнинг ҳаракати эгри 
ѐйсимон йўнлишда А,В,С,Е нуқталари орқали ўтади. Бу нуқталарда 
даромад ҳиссаси оилалар миқдоридаги ҳиссадан жиддий фарқланади. 
Бу бозор иқтисодиѐти учун табиийдир. Агар даромадлар бир текис 
таксимланганда эди, унинг ҳаракати О нуқтадан R нуқтага қадар 
бўлган тўғри чизиқ биссектрисадан ўтганда, оилалар сонидаги улуш 
билан даромаддаги улуш тенг бўлар, яъни 20 фоиз оила даромади-
нинг 20 фоизигина, бинобарин, 60 фоиз оила эса даромадининг 60 
фоизига эга бўлар эди. Аммо бозор иқтисодѐти буни мустасно этади.
Чунки у тенгсизликка асосланади. Шунингдек, у даромадлар 
ҳаммасининг муайян оилалар қўлида жамланишини ҳам инкор этади. 
Агар 1 фоиз оила даромадни 100 фоиз ўзлаштирса, мулкий тенг-
сизлик юз беради, чунки 99 фоиз оила даромадсиз қолиб, очликка 
маҳкум бўлиши мумкин. Умуман, бундай ҳолатнинг юз бериши мум-


кин эмас, аммо даромадлар тенгсизлиги реал ҳодиса бўлиб қолавера-
ди. Тенгсизлик бор жойда камбағалллик муаммоси ҳамиша мавжуд. 
Зеро, бозор иқтисодиѐти бу ҳолатни маълум даражада камайтириб 
боради. 
Юқорида таҳлил этилган даромад турлари чегараланган бўлиб, 
уларни бир-биридан ажратиш бозор иқтисодиѐти шароитида қийин. 
Чунки иш ҳақи фойда билан чатишиб кетади. Шунингдек, рента би-
лан фойда ва уларга иш ҳақи баъзан бириккан бўлиб, улар учун да-
ромад турларининг ўзаро чатишиб кетиши характерлидир.
Аҳолига борган сари кенг ижтимоий кафолатлар бериш ва улар-
ни сақлаб қолиш сиѐсатига бозор иқтисодиѐтида ўрин йўқ. Унда дав-
лат белгиловчи эмас, балки «Пул-мол-рақобат-пул» қоидаси бўйича 
фаолият кўрсатувчи хусусий мустақил структуралар томонидан аниқ-
лаштирувчилик ролини ўйнайди. Бундай иқтисодий субъект ютиб чи-
қади. Умуман олганда, идеал ижтимоий иқтисодий тизимлар мавжуд 
эмас: уларнинг ҳар бирида яхши ва ѐмон, мукаммал ва чала, илғор ва 
прогессив жиҳатлар бор. Чунончи, бозор самарали ишлаб чиқариш, 
меҳнат унумдорлигини ўстириш, иқтисодий ўсишда суръатлар тез-
лиги, фан-техника тараққиѐтини жадаллаштириш тадбирлари тур-
мушнинг моддий даражасини ошриш учун мақбул шарт-шароитлар 
яратади. Лекин айни вақтда унинг самарадорлиги ва жозибадорлиги-
ни пасайтирадиган ҳодисалар иқтисодий кризис, ишсизлик, инфля-
циялар ҳам туғилиши табийдир. 
Хусусий ташаббускорлик ва тадбиркорликни намоѐн этиш учун 
кенг имкониятлар очадиган, истеъмолда мул-кўл, моддий ва номод-
дий неъматларни яратадиган, фан ва техниканинг янги ютуқларидан 
унумли фойдаланадиган ва рағбатлантирадиган бозор, айни вақтда, 
ботиний табиатига кўра, аксилижтимоий ва адолатсиздир. Зеро, энг 
кучли, энг кўп мослашган зотнинг яшаб қола олиши тўғрисидаги 
дарвинизм таълимотига амал қилиш кишиларнинг бирга тотув яшаш 
негизларига, бир-бирларига муносабатларининг инсонпарварлик 
принципига зиддир. Бозор қонунлари ҳукмрон бўлган жамиятда 
«яқин кишингга мададкор бўл» деган диний шиор ўрнини анча праг-
матик ва камроқ ижтимоий «яқин кишингни қувиб ет ва ундан ўзиб 
кет» шиори эгаллайди. Демак, бундай ҳолатлар аҳоли даромадлари-
нинг табақалашувини келтириб чиқаради. Кимнингдир даромади кўп 
бўлади, кимдир зарар кўради, хонавайрон бўлади, шу ҳолатда мулкий 
тенгсизлик вужудга келади.


Бозор иқтисодиѐти шароитида шундай аҳоли даромадлари тенг-
сизлигининг асосий сабаблари қуйдаги омилларга боғлиқ:
-
кишилар интеллектуал, жисмоний, эстетик қобилиятларининг 
турли-туманлиги; 
-
билим ва касб тайѐргарлигида фарқларининг мавжудлиги; 
-
кўпроқ даромад олиш мақсадида бир неча жойларда ўриндош-
лик асосида ишлаш; 
-
интенсив ва қийин шароитларда оғир меҳнат қилиш хоҳиши ва 
таваккалчилик қилишга тайѐр бўлиши; 
-
мулкка эгалик қилишда фарқининг келиб чиқиши; 
-
кишиларнинг бозордаги мавқеларидаги фарқлар туфайли баҳо-
нинг ошиб юборилишига мойиллик;
-
омадлилик, бахтсизлик ва дискриминация кабиларнинг мавжуд-
лиги. 
Бозор иқтисодиѐти муносабатлари шундай стимулни вужудга 
келтирадики, натижада даромадни кўпайтириш учун юқори фойда 
олишга зўр бериб уриниш ва рақобатлашиш юзага чиқади. Бу бозор 
иқтисодиѐтининг асосий қонуниятидир.
Сунъий равишда даромадларни тенглаштиришга уриниш тақси-
мот натижасида адолат принципларининг энг типик суръатида ғоят 
фалокатли тарзда бузилишига олиб келади. Бир текис тақсимлашнинг 
энг одий ва очиқ кўриниб турган натижаси бир-биридан анча фарқ 
қиладиган меҳнат унумлари учун бир ҳил ҳақ тўлашда намоѐн бўла-
ди. Бир текисда тақсимлаш ижтимоий адолат ва моддий манфаатдор-
лика путур етказади, натижада ижтимоий иқтисодий тараққиѐт 
секинлашади. 
Бозор иқтисодиѐтида тақсимот меҳнатни рағбатлантирувчи куч-
га ҳақ тўлашдаги фарқ бажарилаѐтган ишнинг мураккаблиги, унинг 
натижаси ва масъулияти ўртасидаги фарқларнинг мувофиқлигига 
асосланади. Бундай иқтисодиѐт ўз асосларига кўра, тенгсизлик иқти-
содиѐтидир. Шунинг учун унга асосланган жамиятда, албатта ижти-
моий тенгсизлик мавжуд бўлади. Даромадланинг нотенг бўли-шига 
сабаб нима? Унинг икки сабаби бор:
Табиий ва ижтимоий сабаблар. Кишилар табиатан жисмоний ва 
ақлий жиҳатдан бир-бирларидан фарқ қилади. Бундай ҳолат уларнинг 
қобилияти ва ишбилармонлигини белгилайди.
Лекин қобилиятнинг ривож топиши ва рўѐбга чиқиши ижти-
моий сабабларга ҳам боғлиқ. Киши яхши билим олиши, қобилиятига 


яраша иш билан таъминланиши, бирор фойдали фаолият билан 
шуғулланиш имкониятига эга бўлиши зарур.
Акс ҳолда ҳар қандай ақлли ва қоблиятли киши ҳам фаолиятсиз 
бўлиб қолади. 
Бу жамиятнинг иқтисодий, маданий тараққиѐт даражаси, ижти-
моий сиѐсий тузум ва бошқа ҳусусиятларга боғлиқдир.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ҳар бир киши имконияти борича 
кўпроқ натижага эришиб, кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилади. 
Тадбиркор ўзи эга бўлган мулкни самараси юқори бўлган соҳага 
жойлаштириб, кўпроқ фойда олишга интилади. 
Иш кучи соҳасида бўлган ишчи ўз малакасини ошириб кўпроқ, 
яхшироқ меҳнат қилиш ва кўпроқ иш ҳақи олишга ҳаракат қилади. 
Демак, ҳар иккала субъект қонуний ҳолда ўз меҳнати-натижасига 
мувофиқ кўпроқ даромад олиши уларнинг қобилиятига боғлиқдир. 
Мустақиллик йиларида кишиларнинг тафаккури, дунѐ қараши, ҳаѐтга 
бўлган муносабати тубдан ўзгарди. Турмуш даражаси, оиланинг 
фаровонлиги, энг аввало, унинг ўзига боғлиқ эканлигини тушуниб 
етаѐтган одамлар тобора кўпайиб бормоқда.
Бозор иқтисодиѐти шароитида даромадларнинг тенгсизлиги 
мавжуд бўлар экан, албатта, бу маълум даражада мулкий тенгсизлик-
ни келтириб чиқаради натижада бой ва камбағаллик реал воқеликка 
айланади.
Хўш камбағаллик нима?
Камбағаллик киши ўзининг асосий эҳтиѐжлари учун пул маблағ-
лари етарли бўлмаган, мулк ва бошқа ресурслар билан нисбатан кам 
таъминланган, моддий ва маънавий эҳтиѐжларининг паст даражада 
қондирилишидир. Иқтисодиѐт назарияси фани ҳар доим нисбий ва 
мутлоқ камбағалликни бир-биридан фарқлайди.
Бой-камбағаллик муаммоси ҳар бир давлатнинг иқтисодий 
даражасига боғлиқ бўлади. Муҳими, бозор иқтисодиѐтига ҳос тақси-
мот ҳар бир кишининг моддий мавқеда маълум даражасида тенгсиз-
лик, яъни бири мулк эгаси, бошқаси эса фақат ѐлланиб ишловчи 
ҳисобланади. Бу эса тенгсизликни англатади ва уни зарур қилиб 
қўяди. Демак, даромадларнинг тенгсизлиги бор жойда камбағаллик 
муаммоси ҳамиша мавжуд бўлади.
Иқтисодиѐтда бой ва камбағал аҳоли ўртасидаги нотенглик 
Джинни индекси орқали кўрсатилмоқда. Агар бу индекс 0 га қанча-
лик яқин бўлса, жамиятда шунчалик мутлақ тенглик ҳолати рўй 


беради. Агар бу коэффцент бирга тенг бўлса, у ҳолда қашшоқлар 
кўпчиликни, ўрта бойлар озчликни ташкил этади. Ривожланган 
давлатларда бундай кескин табақаланиш йўқ. 
Иқтисодиѐтнинг ривожланиши юқори даражада бўлганлиги 
сабабли кам даромадли оилалар кам бўлиб, улар ўртача ва юқори 
даромадли оилалар қаторида даромад олиш имкониятига эгадирлар. 
Аҳоли даромадлари тенгсизлигининг катта бўлишининг асосий 
сабаби бозор тизимига асосланган тақсимот қонунининг амал қили-
шидадир. Таъкидлаш жоизки, айниқса, кейинги йилларда республика 
аҳолиси даромадининг табақаланишидаги тафовут тез ўсиб бор-
моқда.
Натижада даромаднинг минимал даражасидан бир неча юқори 
даромадга эга бўлган ижтимоий қатлам юзага келди. 
И.А.Каримов бозор иқтисодиѐтига ўтишда тенгсизликни юмша-
тиш учун ортиқча бой ва камбағаллика йўл қўймаймиз, деб бир неча 
бор таъкидлаган эди. Ижтимоийлашган бозор иқтисодиѐтини барпо 
этиш ҳамманинг иқтисодий фаолиятини ўстириш ишчанлик ва тад-
биркорликни рағбатлантириш, кичик ва хусусий бизнесни ривожлан-
тириш аҳоли даромадининг тенгсизлигинин юмшатади, лекин бутун-
лай йўқ қила олмайди. Айни вақтда мулкдор синф шаклланиб боради. 
Лекин даромад топиш манбалари ва турлари ҳам кўпайиб бориши 
билан ҳарактерланади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish