Умумжаҳон хўжалиги эволюцияси
Локал халқаро бозорлар
Қадимда савдогарлар томонидан юритилган денгиз ва карвон
савдоси. Унинг асосий марказлари: Буюк ипак йўлига кирувчи
давлатлар -Хитой, Ҳиндистон, Яқин Шарқ, Ўрта ер денгизи бўйи ва
Марказий Осиѐга кирувчи давлатлар. Айирбошлашда зеб-зийнат
буюмлари (матолар, тақинчоқлар), зираворлар, айрим минерал хом
ашѐ хиллари кўпроқ аҳамият касб этган.
Регионлараро халқаро савдо
XY-XYII асрлардаги Буюк жуғрофий кашфиѐтлар натижасида
халқаро савдонинг кенгайиши. Мамлакатлар ва регионлар (Европа-
Жанубий Америка, Англия-Ҳиндистон, Голландия-Шимолий Амери-
ка ва ҳ.к.) ўртасидаги мустаҳкам, икки томонлама алоқаларнинг
қарор топиши.
Жаҳон бозори
Халқаро савдо умумжаҳон характерига эга бўлади. Саноат
инқилобидан сўнг (XYIII асрнинг охири - XIX асрнинг биринчи
ярми) қишлоқ хўжалик ва минерал хом ашѐ, саноат маҳсулотлари
айирбошлашнинг асосий объектларига айланади. Мамлакатларнинг
хом ашѐ чиқарадиган ва саноати тараққий этган давлатларга бўлини-
ши юз беради.
Умумжаҳон хўжалиги
Халқаро иқтисодий муносабатларда оғирлик маркази савдо
соҳасидан ишлаб чиқариш соҳасига кўчади. Халқаро иқтисодий
алоқаларнинг савдога тегишли бўлмаган шакллари ривожланиши
XIX аср охиридан бошланди.
Ҳозирги замон умумжаҳон хўжалиги
Бу схемадан кўриниб турибдики, турли мамлакатлар ўртасидаги
савдо, халқаро савдо каби алоқалар жуда қадим даврларда юзага
келган. У қадимги Шарқда ҳам, Антик дунѐда ҳам Ўрта асрларда ҳам
мавжуд бўлган. Лекин ўша вақтларда ишлаб чиқарилган маҳсулот-
ларнинг озгина қисмигина халқаро миқѐсда айирбошлаш учун туш-
ган. Булар, асосан, жамиятнинг энг бой қатламлари истеъмол қилади-
ган ипак, қимматбаҳо металлар ва тошлар, вино ва зираворлар,
гиламлар ва мўйналар каби товарлар эди. Индустриал ривожланиш
давригача товарлар ишлаб чиқариш натурал хўжаликка асосланган-
лиги учун маҳсулотларнинг кўп қисми алоҳида хўжаликлар,
жамоалар ѐки катта бўлмаган ҳудудлар миқѐсида ишлаб чиқарилган
ва истеъмол қилинган.
XY-XYII асрлардаги Буюк жуғрофий кашфиѐтлар халқаро иқти-
содий муносабатларнинг ривожланишига кучли туртки бўлди. Ши-
молий ва Жанубий Америка, Ҳиндистон, Африка, Европа мамлакат-
ларининг мустамлакалари ва савдо факториялари юзага кела бош-
лади. Ост-Индия компанияси (Англия) сингари савдо компаниялари
қарор топди. Мустамлакаларда метрополия мамлакатлари учун
товарлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундай ҳолат жаҳоннинг
турли регионлари ўртасида узоқ муддатли савдо алоқаларининг
ўрнатилишига объектив равишда ѐрдам кўрсатди.
Натурал хўжаликдан товар-пул муносабатларига ўтилиши,
мануфактура саноатининг машиналашган ишлаб чиқаришга айлани-
ши халқаро савдонинг ривожланишига янги туртки бўлди. Саноат
инқилоби ва ишлаб чиқариш индустриал турининг қарор топиши
муносабати билан Европада миллий бозор ҳамда миллий хўжалик-
ларнинг шаклланиши рўй берди.
Индустрлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг янги тармоқлари ва
хилларининг пайдо бўлиши натижасида турли хил хом ашѐ, ѐғилғи ва
материалларга талаб ўса боради. Аммо алоҳида олинган мамлакат
учун хом ашѐнинг кўпгина хилларидан фойдаланиш имкониятлари
табиий шароитларга кўра чекланган. Бу ҳол индустриал мамлакат-
лардан қишлоқ хўжалиги, саноат хом ашѐларини, хусусан, рангли
металлар, пахта, ѐғоч кабиларни импорт қилишни сезиларли дара-
жада кенгайтиришни талаб қилиб қолди. Йирик машиналашган иш-
лаб чиқариш оммавий ишлаб чиқаришдир. Ихтисослашган оммавий
ишлаб чиқаришнинг ўсиши бозор сиғими муаммосини келтириб
чиқаради. Реализация масаласини ҳал қилишнинг йўлларидан бири
бозорни жуғрофий жиҳатдан кенгайтиришдан иборат. Бу шуни англа-
тадики, саноат маҳсулотларининг бир қисмини ички бозорда сотиш
мақсадида эмас, балки бошқа мамлакатларда сотиш, яъни экспорт
учун ишлаб чиқаради. Саноат товарлари киритиладиган мамлакатлар
жумласига, биринчи галда, ҳали машиналашган ишлаб чиқариш
йўлга қўйилмаган мамлакатларга киради. Бундай мамлакатларга
саноат маҳсулотлари ўрнига хом ашѐ ва озиқ-овқат етказиб берилади.
Шу каби жараѐнлар натижаси ўлароқ, алоҳида мамлакатларнинг хал-
қаро ихтисослашуви ва умумжаҳон меҳнат тақсимоти юзага келди.
XIX аср охири-XX аср бошларида йирик машиналашган ишлаб
чиқариш асосида умумжаҳон меҳнат тақсимотининг шаклланиш жа-
раѐни, асосан, тугалланди. Савдо билан бир қаторда. халқаро ишлаб
чиқариш алоқалари борган сари кўпроқ ривожлана бошлади, капитал
миграцияси улкан қўламларда амалга оша борди, иш кучининг хал-
қаро миграцияси кучайди ва, ниҳоят, фан-техника байналмилал ха-
рактер касб эта борди. Жаҳон хўжалиги деб аталмиш ўзаро ҳаракат-
даги миллий иқтисодиѐтларнинг жаҳон тизими шаклланди. Жаҳон
хўжалиги жаҳон бозорига нисбатан мураккаброқ ва кўп қиррали
тушунчадир. Жаҳон бозори мамлакатлар ўртасидаги товар ва хизмат-
лар айирбошлаш соҳаси ҳисобланади. Жаҳон хўжалиги эса миллий
хўжаликлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар мажмуини, яъни
савдо, ишлаб чиқариш, фан-техника ва ҳоказоларни қамраб олади.
Шу билан бирга, жаҳон бозори жаҳон хўжалигининг мавжуд бўлиши
ва ривожланишининг зарурий шарти ҳисобланади.
Жаҳон хўжалиги ўзаро муносабат тарзида ўзининг объекти ва
субъектларига эга. Халқаро миқѐсда ресурсларнинг тақсимланиши ва
улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви,
кооперацияси, иқтисодий интеграция, савдо-сотиқ, илмий-техник
ҳамкорлик, қолоқлик ва қашшоқликка чек қўйиш, экологияга путур
етказмайдиган иқтисодий фаолият юритиш ва ҳоказолар умумжаҳон
муносабатларнинг объектлари, турли давлатлар, халқаро ва миллий
фирмалар, байналмилал ташкилотлар эса уларнинг субъектлари
ҳисобланади.
Жаҳон хўжалигида иқтисодий алоқаларнинг шакллари ўзгариб,
кўринишлари тобора кўпайиб боради, иштирокчилар доираси янги
мамлакатлар ҳисобидан кенгая боради. Кейинги йилларда бу доирага
Марказий Осиѐ ѐш давлатлари, жумладан, Ўзбеекистон Республикаси
ҳам кириб келди.
Ҳозирги дунѐ ўз ичига 200 та атрофидаги мустақил миллий
бирликни қамраб олган. Алоҳида олинган мамлакат у ѐки бу дара-
жада жаҳон хўжалигининг ривожланиш характерига таъсир этади.
Ҳар бир давлат ўз жуғрофий, маданий-тарихий ва ижтимоий-сиѐсий
хусусиятларига эга бўлиб, унинг иқтисодий ривожланиш характери
турли-туман шаклларда намоѐн бўлади.
Жаҳон хўжалиги ранг-баранг. Иқтисодий белгилари бўйича
жаҳон мамлакатларини таснифлашга умумий тарзда ѐндашилганда
қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
– хўжалик тизимларининг ўзига хослигига эга бўлган уч хил
гуруҳни ташкил этувчи: а) бозор иқтисодиѐти тараққий этган; б)
бозор иқтисодиѐти ривожланаѐтган; в) бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган
мамлакатлар;
– ривожланиш даражаси бўйича уч гуруҳдан иборат: а) юксак
ривожланган, б) ўртача ривожланган, в) кам ривожланган мамла-
катлар.
Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиѐ ва Лотин Америкаси (Жану-
бий Корея, Сингапур, Гонконг, Бразилия, Мексика)нинг янги индус-
триал мамлакатлари нефть экспорт қилувчи давлатлар (Саудия Ара-
бистони, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқалар) ажра-
тилади. Энг кам тараққий этган мамлакатлар, жумладан, жаҳоннинг
энг камбағал мамлакатлари (Чад, Бангладеш, Эфиопия кабилар)
алоҳида гуруҳни ташкил этади. Булардан ташқари, турли регионал
бирлашмалар, масалан, БЕНИ ЛЮКС (Бельгия, Нидерландия, Люк-
сембург) ва интеграцион гуруҳлар (ЕЭС, НАФТА ва бошқалар) ҳам
мавжуд.
Кейинги йилликларда жаҳон мамлакатлари ижтимоий-иқтисо-
дий табақалашувининг кучайиши билан характерланади. Улар ўрта-
сида ривожланиш даражаси ва суръати бўйича фарқлар яққол кўрина
бошлади. Янги индустриал мамлакатлар гуруҳида иқтисодий ўсиш
давом этиб, уларда жаҳон иқтисодиѐтига нисбатан ўсиш суръатлари
юқоридир. Шу билан бирга, жаҳон хўжалигида индустриал ривож-
ланган ва ривожланаѐтган мамлакатлар ўртасидаги узилиш сақланиб
қолмоқда, ҳатто чуқурлашиб бормоқда. Ҳозирги вақтда биринчи
гуруҳ улушига аҳолининг 25% ялпи миллий маҳсулоти ва саноат
ишлаб чиқаришининг 80 % тўғри келади. Шунга мос равишда ривож-
ланаѐтган мамлакатларга аҳолининг 75% ва ЯММнинг 20% тўғри
келади. Уларнинг қайта ишлаш саноати маҳсулотларини ишлаб чиқа-
ришдаги улуши фақат 15-17 фоизни ташкил этади. Ривожланаѐтган
мамлакатларнинг кўпчилиги ҳалигача жаҳон бозорига хом ашѐ
етказиб берувчи ва тайѐр маҳсулот импорт қилувчи бўлиб қолмоқда.
Осиѐ, Африка ва Лотин Америкасидаги энг кам тараққий этган
мамлакатларнинг иқтисодий ўсиши ривожланаѐтган мамлакатлар
ўртача кўрсаткичларидан ҳам орқада қолиши кучаймоқда. Энг кам
ривожланган мамлакатлар (БМТнинг мавжуд таснифига кўра, булар
40 та атрофида ва 400 млн.кишидан ортиқ аҳолига эга) ЯММнинг
ўртача жон бошига тўғри келадиган миқдори ривожланаѐтган мамла-
катларга нисбатан ўртача тўрт марта ва индустриал ривожланган
давлатларга қараганда 50 марта камдир.
Шу билан бирга, барча турли-туман мамлакатлар бир бутун
жаҳон хўжалигини ташкил этади. Бундай хўжаликнинг энг характер-
ли ривожланиш белгиси давлатлар ва хўжалик регионларининг ўсиб
бораѐтган ўзаро ҳамкорлигига боғлиқлигидадир. Ривожланишнинг
миллий давлат хусусияти борган сари юқорироқ даражада турли
мамлакатларнинг, аввало, иқтисодий соҳада бир-бирига таъсири
тобора кучайиб бораѐтганлиги билан характерланади.
Жаҳон хўжалигида дунѐ бозорларидаги нархлар ҳаракати ва
алоҳида мамлакатларнинг экспорт потенциалидан тортиб, то жаҳон
иқтисодиѐтидаги таркибий силжишларда юз берган ўзгаришлар ва
трансмиллий корпорациялар фаолияти натижасида бутун дунѐ дав-
латлари манфаатлари қамраб олинмоқда. Алоҳида мамлакатларнинг
жаҳон иқтисодиѐти, савдо, ишлаб чиқариш, валюта-молия соҳасидаги
ўзгаришларга боғлиқ эканлиги объектив ҳолатдир. Бундан аниқ кўри-
ниб турибдики, ҳозирги шароитда ҳар қандай мамлакат жаҳонаро
хўжалик алоқаларига тортилмаган тақдирда, унинг тўла қонли
иқтисодий ривожланиши рўй бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |