Асосий таянч тушунчалар
Халқаро меҳнат тақсимоти
– алоҳида мамлакатлар товар ва
хизматларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви.
Халқаро иқтисодий интеграция
– мамлакатларнинг чуқур,
барқарор ўзаро алоқаларининг ривожланиши ва миллий хўжаликлар
ўртасидаги меҳнат тақсимоти асосида улар хўжалик-сиѐсий алоқала-
рининг бирлашиш жараѐни.
Трансмиллий корпорациялар
– бир неча мамлакат миллий
капиталининг бирикиши бўлиб, халқаро миқѐсда иш юритади.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1.Нима сабабдан жаҳон хўжалиги пайдо бўлди?
2.Жаҳон хўжалигининг миллий иқтисодга таъсири қандай?
3.Нима сабабдан халқаро иқтисодий муносабатлар турли шаклга
эга бўлади?
4.Жаҳон хўжалигидаги иқтисодий интеграциянинг аҳамияти
қандайлиги ва унда Ўзбекистоннинг иштирок этиши имкониятларини
аниқлаб беринг.
5.Халқаро меҳнат тақсимоти қандай тамойилларга асосланади?
Унда табиий шароитдаги тафовутлар қандай роль ўйнайди?
6.Халқаро меҳнат тақсимотини мутлақ ва қиѐсий устунлик
назариясидан фойдаланиб таҳлил қилинг.
7.Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларининг устувор йўнали-
шларини кўрсатинг.
XXI БОБ. ЖАҲОН БОЗОРИ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ВА КРЕДИТ
МУНОСАБАТЛАРИ
1-§ Жаҳон бозорининг шаклланиш механизми
Халқаро иқтисодий алоқаларнинг шакллари турли-туман бўлиб,
савдо-сотиқ, капитал қўйиш, кредит бериш ва олиш, фан-техника,
кадрлар тайѐрлаш, меҳнат ва бошқа ресурслар юзасидан бўладиган
муносабатларни қамраб олади.
Ҳозирги жаҳон хўжалиги алоқалари тизимида моддий ишлаб
чиқариш маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ѐки товар савдоси
етакчи ўринни эгаллайди. Жаҳон хўжалигида ишлаб чиқариш бай-
налмилал хусусиятининг ўсиб кетиши натижасида товар савдоси
ҳажми кўпайди. Халқаро меҳнат тақсимотидаги силжишлар мамла-
катлар ўртасидаги иқтисодий айирбошлаш мазмунида яққол кўрина
бошланди.
Умумжаҳон хўжалик савдосининг географик чегараси кенгайиб
кетиши муносабати билан айрим давлатларнинг халқаро иқтисодий
муносабатларда тутган ўрни мавқеида силжишлар юз берди.
Бу силжишлар, энг аввало, хом ашѐ савдосининг нисбий қисқар-
ганлигидан ва саноат буюмларини халқаро миқѐсда айирбошлашнинг
ўсганлигидан дарак беради.
Ҳозирги даврда савдо-сотиқ жаҳон иқтисодиѐти тараққиѐтининг
муҳим шартига айланиб, жаҳон бозорини юзага келтирди. Бу бозорда
ҳар бир давлат ўзининг иқтисодий тараққиѐт даражаси ва ихтисос-
лашуви хусусиятларига мувофиқ иштирок этади. Ҳозирги шароитда
бирор-бир мамлакатни жаҳон бозорисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Кўпчилик давлатларда миллий маҳсулотнинг ўсиш суръатидан ташқи
савдо суръатининг тезроқ ўсиб бораѐтганлигини кузатиш мумкин.
Жаҳон бозори халқаро меҳнат тақсимотига асосланган мамла-
катларда олди-сотди муносабатлари тарзида рўй бериб, унинг объек-
ти турли хил товарлар, хизматлар, капитал, валюта, илмий-техника,
янги кашф этилган технологиялар, иш кучи ва бошқалар ҳисобла-
нади. Жаҳон бозоридаги товар савдоси миллий бозордагидан фарқ
қилади. Бу мамлакатларнинг бирор маҳсулотларни ишлаб чиқаришга
ихтисослашувига боғлиқ бўладики, шунга мувофиқ товарлар етказиб
берилади. Шу сабабли у ѐки бу мамлакатнинг товарлар ассортименти
табиий равишда чекланган бўлади. Жаҳон бозорида, кўпинча, асбоб-
ускуналар, нефть, кўмир, газ, металл, пахта, дон, чой, кофе, жун, ѐғоч
кабилар олди-сотди қилинади. Унинг субъекти ҳам чекланган бўлиб,
асосан, жаҳон бозорига хос инфраструктуралар орқали амалга оши-
рилади. Улар жумласига халқаро товар биржалари, фонд биржалари,
банклар, аукционлар, молия-суғурта, савдо-сотиқ компаниялари,
ишга ѐлловчи фирмалар киради.
Ривожланган мамлакатлар жаҳон бозорида етакчи ўринни эгал-
лаб, уларнинг мавқеи тобора мустаҳкамланиб боради. Бу ишлов бе-
риш саноати ва, энг аввало, унинг илғор тармоқлари халқаро миқѐсда
айирбошлашнинг устун даражада ўсиб бориши билан боғлиқдир.
Бундай мамлакатларда товар айирбошлашнинг тўртдан уч қисмини
икки тарафлама савдо ташкил қилади.
Техник жиҳатдан мураккаб маҳсулотларни халқаро миқѐсда
айирбошлаш, асосан, трансмиллий корпорацияларнинг байналмилал
саноати комплекслари доирасида корпорациялар ичида маҳсулот
етказиб бериш интенсивлашиб бормоқда. Йирик мамлакатлараро сав-
до-сотиқнинг тез ривожланиб кетиши ўзаро савдонинг, айниқса, тез
кенгайиб кетиши сабабли ишлаб чиқаришнинг байналмилалла-шуви,
интеграция жараѐнининг чуқурлашуви, ўзаро савдодаги божхона
тўсиқларининг олиб ташланиши билан ўсиб бормоқда.
Ғарбий Европа ва Шимолий Америка давлатларида азалдан
тарихан ички жипслашув, ички регионал алоқалар, иқтисодий тарки-
бийлашувнинг бир-бирини тўлдириб, чирмашиб кетганлиги туфайли
иқтисодий интеграция жараѐнлари енгиллашди. Жаҳон бозорларида
савдо-сотиқ товар ишлаб чиқариш харажатларининг мамлакатлараро
фарқига, ундан мутлақ ва нисбий афзалликларнинг мавжудлигига
боғлиқ бўлади.
Шунга мувофиқ, у ѐки бу мамлакатда муайян товарни импорт
ѐки экспорт қилиш фойдали бўлиши мумкин. Чунки товарнинг мил-
лий, яъни мамлакат ичида ишлаб чиқариш харажатлари ѐки товар-
нинг қиймати жаҳон бозори баҳосидан юқори ѐки паст келиши
мумкин. Ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда экспорти кўп,
ривожланмаган мамлакатларда экспорти оз бўлиб, импорти фақат
хом ашѐдан иборатдир.
Демак, жаҳон бозоридаги савдо-сотиқ турли мамлакатлардаги
товар ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги фарқнинг мавжудли-
гига асосланади, бу фарқ эса экспорт ѐки импортнинг қулайлигини
таъминлайди. Агар товарни мамлакат ичида ишлаб чиқариш харажат-
лари унинг жаҳон бозоридаги нархидан паст келса, экспорт нафли
бўлади. Агар бу харажат юқорилашса, импорт нафли бўлади. Ҳар бир
мамлакат камроқ харажат билан ишлаб чиқарилган товарларни бош-
қа мамлакатларга сотишга ва, аксинча, жаҳон бозоридан ўзида ишлаб
чиқариш учун кўпроқ харажат керак бўладиган товарларни сотиб
олишга интилади.
Жаҳон бозорида товарларнинг нархи қандай шаклланади? То-
варларнинг нархи халқаро қийматга асосланган бўлиб, халқаро талаб
ва таклифга мос равишда шаклланади. Бунда айрим товарлар моно-
пол мавқеининг мавжудлиги муҳим роль ўйнайди. Масалан, нефть,
пахта. Жаҳон бозорида махсус нархлар-контракт нархлар бор. Бу
нархлар байналмилал харажатларни, халқаро миқѐсдаги талаб-так-
лифлар нисбатини ва рақобат шароитини акс эттиради.
Жаҳон бозорида айрим товарлар таклифи уларни ишлаб чиқа-
ришнинг табиий шароити билан чекланиши мумкин. Масалан, қиш-
лоқ хўжалик маҳсулотлари, нефть, газ ѐки кўмир, пахта таклифи
уларни ишлаб чиқариш имкони доирасидагина рўй беради. Уларни
таклиф этувчилар монопол мавқеда бўлганидан жаҳон бозоридаги
рақобат АҚШ, Хитой, Миср, Ўзбекистон ўртасида бўлиши мумкин.
Чунки бу мамлакатлар пахтанинг асосий қисмини етказиб беради.
Нефть бозорида Яқин Шарқ мамлакатлари монополияси мавжуд.
Жаҳон бозорида товарларнинг нархлари ўзгаришида талаб асосий
омил ҳисобланадики, уларга таклифнинг таъсири кучсиз, шу боисдан
жаҳон нархлари ўсишга мойил бўлади.
Жаҳон нархлари байналмилал харажатлар ва халқаро даража-
даги талаб ва таклифга асосланганидан у ѐки бу маҳсулотни ишлаб
чиқаришга нисбатан кўп меҳнат сарф қилган ѐки товар сифатини
жаҳон талабларига етказа олмаган мамлакатлар жаҳон бозорида
рақобатдош бўла олмайди. Жаҳон бозорида иштирок этишнинг сама-
радорлигини оширишда меҳнат унумдорлигини ўстириш, ишлаб
чиқариш ва муаммолар ижтимоий харажатларини камайтириш, маҳ-
сулот сифатини яхшилаш, ташқи савдо самарадорлигини ошириш
каби омиллардан фойдаланиб жаҳон бозоридаги ўзгаришга мувофиқ-
лашиб бориш каби ҳолатлардан фойдаланилади. Жаҳон бозори мил-
лий иқтисодиѐтнинг ривожланишига кучли таъсир кўрсатади. Иқти-
содиѐти кучли, ривожланган мамлакатлар ҳам кўп жиҳатдан жаҳон
бозорига боғлиқдир. Чунки улар ялпи ички маҳсулотдан экспортга
чиқарган миқдорда, ўшанчалик импорт қилиш пайида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |