Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Халқаро савдонинг мазмуний тузилиши ва хусусиятлари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Халқаро савдонинг мазмуний тузилиши ва хусусиятлари 
Ҳозирги жаҳон хўжалиги ривожланишининг ўзига хос белгиси 
ташқи иқтисодий алоқаларнинг, аввало, жаҳон савдосининг шахдам 
ўсиб боришдан иборат. Жаҳон савдоси халқаро иқтисодий муноса-
батларнинг таркибий қисмини ташкил этади. Жаҳон савдоси обороти 
экспорт ва импорт каби кўрсаткичлар билан ифодаланади. 
Экспорт товарлар маҳсулотларни ишлаб чиқарган мамлакатдан 
четга чиқариб чет эллик контрагентларга сотишни билдиради. Хиз-
матлар экспорти чет эллик истеъмолчига ҳам экспорт қилувчи мамла-
катида, ҳам импорт қилувчи мамлакат ҳудудларида амалга оширила-
ди. Экспортнинг бундай турига чет эллик компаниялар ваколатхона-
ларига почта-телеграф, бошқа мамлакатлар фуқароларига туристик 
хизмат кўрсатиш, хорижий ташкилотлар ва уларнинг фуқароларига 
тижорат маълумотларини етказиш каби хизматлар киради. Чекланган 
ресурслар шароитида кўпчилик мамлакатлар, ўзларининг тор ички 
истеъмоли учун зарур бўлган товарларни экспорт орқали олади.
Фан-техника революцияси натижасида халқаро меҳнат тақси-
моти тобора чуқурлаша бораѐтганлиги туфайли жаҳон савдосида то-
варларнинг экспорт таркиби бутунлай ўзгариб кетди. Жаҳон савдоси 
таркибида қайта ишловчи саноат маҳсулотларининг салмоғи ўсиб, 
айирбошлашнинг 3/4 қисмини ташкил этмоқда. Экспортдан фарқли 
ўлароқ, импорт чет эллик мижозлардан товарлар (хизматлар) сотиб 
олиб, уларни мамлакатга келтиришни билдиради. Товарлар экспорти 
ва импорти суммаси ташқи савдо обороти ѐки товарлар обороти де-
йилади. Бирор мамлакат товар ишлаб чиқарувчи бошқа бир мамла-
катда товарни ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга 
қайта сотиш мақсадида олган тақдирда реэкспорт рўй беради. Реэкс-
порт билан реимпорт ўзаро узвий боғлиқдир. Реимпорт истеъмолчи 
мамлакатлардан реэкспорт товарни сотиб олишни билдиради. 
Халқаро савдо меҳнат тақсимоти орқали бир-бирига боғланган 
турли мамлакатлар ўртасидаги барқарор олди-сотди муносабатлари-
дир. Жаҳон савдоси товарлар, хизматлар, молия, илмий ишлар, меҳ-
нат бозорларидан ташкил топади. Халқаро меҳнат тақсимоти қанча-
лик чуқурлашиб борар экан, турли мамлакатлардаги ишлаб чиқариш 
кўлами ҳам ортиб боради, савдо-сотиқ авжида бўлади, сотиладиган 
товар ва хизматларнинг турлари кўпаяди, бозор иштирокчилари сони 
ошади. 


Шундай қилиб, жаҳон бозори миллий бозордан фарқли ўлароқ 
ишлаб чиқаришнинг мамлакатлараро ихтисослашувига ва, шунга 
кўра, уларнинг бир-бирига товарлар етказиб бериш зарурлигига 
асосланади. 
Турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларнинг ҳаммаси 
эмас, балки мамлакатлараро айирбошлашга зарур бўлган турлариги-
на сотилади. Демак. жаҳон бозорида товарлар ассортименти чеклан-
ган бўлади. Жаҳон бозоридаги савдо-сотиқ турли мамлакатлардаги 
товар ишлаб чиқариш харажатлари ѐки қиймати жаҳон бозори баҳо-
сидан паст ѐхуд юқори бўлиши билан белгиланади. Ташқи савдо, 
умуман олганда, бевосита фаол савдо баланси, экспорт, импорт-экс-
порт нисбати ва таркибига боғлиқдир. Йирик ривожланган давлат 
экспорти кўп ва тайѐр саноат маҳсулоти мавжуд бўлса, ривожланма-
ганлариники оз ва кўп бўлса ҳам хом ашѐ оборот қилинади, импортда 
эса деярли унинг акси рўй беради. Халқаро харажат даражаси ва та-
лаб-таклифлар шароитида товарга кўп меҳнат сарф қилган ва сифати 
жаҳон талабларидан паст бўлган мамлакатлар жаҳон бозорида рақо-
бат қила олмайдилар. Харажати ўртача байналмилал даражадан кам 
бўлган ва товари бозорбоп бўлганлар эса жаҳон бозорида рақобатдош 
бўлади ва кўпроқ фойда олади. 
Товар ишлаб чиқаришга сарфлари ўрта байналминал даражадан 
кўп бўлган ва товари бозорбоп ишлаб чиқарувчилар эcа ўз товарла-
рини экспорт қилишдан кўпроқ фойда оладилар. Шундай қилиб, 
жаҳон бозорларидаги савдо операцияларидан кўриладиган фойда 
миқдори экспорт ва импорт қилинаѐтган товарларнинг миллий ва 
байналминал харажатлари ўртасидаги фарққа боғлиқ бўлади. Унинг 
самарадорлигини оширишнинг асосий йўллари меҳнат унумдорлиги-
ни ўстириш, ишлаб чиқариш ва муомаланинг харажатларини камай-
тириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, шунингдек жаҳон бозоридаги 
ҳолат ўзгаришларидан моҳирлик билан фойдаланиш ҳисобланади. 
Жаҳон бозори миллий иқтисодиѐт ривожига кучли таъсир кўрсатади. 
Ҳатто энг тараққий этган мамлакатлар ҳам кўп жиҳатдан жаҳон бо-
зорига боғлиқ бўлади. Масалан, АҚШ иқтисодиѐти ҳам какао, кофе, 
ипак, нефть, никель, қалай, табиий каучук, олмос каби маҳсулотлар 
импортига тўла боғлиқдир. 
Жаҳон бозорида мамлакатларнинг тутган ўрни, даставвал, улар-
нинг иқтисодий қуввати, ишлаб чиқаришнинг чуқур ихтисослашуви 
ҳамда ишлаб чиқарилаѐтган товарларнинг экспортбоп бўлишига 


боғлиқдир. Айрим мамлакатларда товарлар ишлаб чиқариш бошқа 
мамлакатларга нисбатан кўп бўлишига қарамай, экспорт ҳиссаси кам 
бўлиши ҳам мумкин. 
Жаҳон бозори орқали пул капитали, иш кучи ва технология мам-
лакатлар ўртасида тақсимланади. Бу ресурслар (капитал, иш кучи) 
халқаро ҳаракатнинг асосий қисмидир. Йирик ривожланган давлат-
ларда тўпланган капиталларнинг давлатлараро тақсимланиши, айниқ-
са, ривожланаѐтган давлатларга жойлаштирилиши иқтисодий ривож-
ланишнинг зарур омили бўлиб қолмоқда. Четга чиқарилаѐтган капи-
тал хусусий ва ссуда капиталидир. Кейинги йилларда четга капитал 
чиқаришда хусусий капиталнинг салмоғи ўсмоқда. Хусусий капитал-
нинг 2/3 қисмидан кўпроғи ривожланаѐтган мамлакатларга чиқарил-
моқда. Четга капитал чиқаришда трансмиллий корпорациялар 
(ТМК)нинг роли каттадир. Бундай корпорациялар ниҳоятда катта 
бойликка эга бўлган ва халқаро миқѐсда фаолият олиб борувчи йирик 
корпорациялар ҳисобланадики, улар капиталининг ҳажми ва фаолият 
доираси жиҳатидан халқаро характерга эгадир. Трансмиллий корпо-
рация капитали бир неча йирик давлатлар капиталига бирикиб ѐки 
битта йирик давлат капиталига таянган ҳолда халқаро миқѐсда иш 
юритади. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, жаҳонда 
37 минг ТМК бўлиб (шулардан 20 таси энг йириги ҳисобланади), 
улар ҳар хил мавқега эгадир. Роялл Дач Шелл, Форд, Женерал мото-
рос, Эксон, АВМ кабилар шундай йирик корпорациялар жумласи-
дандир. Улар ривожланган мамлакатлар капиталига асосланган. Бу 
корпорацияларнинг бош компаниялари, иккиламчи компаниялари ва 
турли мамлакатларда юзлаб бўлимлари мавжуд. Масалан, электр ус-
куналар чиқарувчи АВМ корпорацияси 120 дан ортиқ мамлакатда иш 
олиб боради. «Эксон» нефть компаниясининг 100 та мамлакатда бў-
лимлари мавжуд. ТМК қўлида ғоят катта миқдорда капитал тўплан-
ган. ТМКлар жаҳон миқѐсида иқтисодиѐтнинг хусусий секторига 
қўйилган капиталнинг 1/3 қисмини назорат қилади ва 2 триллион 
долларга қадар капитални инвестиция қилади. 
ТМКлар, айниқса, ѐш давлатларга катта инвестицияларни жой-
лаштиради. Улар иқтисодиѐтни хусусийлаштиришда қатнашиб, бозор 
иқтисодиѐтининг ривожланишига кўмаклашади. ТМКлар воситасида 
капиталнинг бутун дунѐ бўйича тақсимланиши, самарали жойлашти-
рилиши барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди. Жаҳон хўжалиги 


ривожининг дастлабки босқичларида капитал саноати ривожланган 
мамлакатлардан чиқиб, қолоқ мамлакатларга жойлаштирилган эди. 
Жаҳон хўжалиги цивилизациялашган сайин капитал чиқариш умум-
жаҳон доирасида юз бериб, унинг оқими ҳар тарафлама рўй бермоқ-
да. Ривожланган йирик давлатлар ўртасида ҳам капитал экспорти 
юзага келди. 
ТМКлар инвестицияси ѐш мустақил давлатлар тараққиѐтида 
катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонга хорижий капитални жалб этиш 
қўшма корхоналар ташкил этиш, чет элдан кредит олиш шаклида юз 
беради. Қўшма корхоналар тузиш портфель инвестициясига ўхшаб 
кетади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 
қурилган қўшма корхоналар 3000 мингдан ортиқ. Йирик, ўрта ва ки-
чик корхоналар қурилмоқда ва фаолият кўрсатмоқда. Бу корхоналар-
га турли мамлакатлардан тушган капитал қўйилиб, улардан хўжалик-
нинг хилма-хил соҳаларида фойдаланилмоқда. 
Жаҳон ташқи савдосининг ҳам ўзига хос хусусиятлари мавжуд 
бўлиб, турли давлатлар намоѐндалари рақобати асосида зиддиятлар 
ичида кечади. Булар қуйидагилардан иборат: 
– мамлакатлараро иқтисодий ресурслар ҳаракатчанлиги мамла-
кат ичкарисига қараганда анча суст бўлади; 
– мамлакатлар ўртасида тил ва маданий тўсиқларни ҳисобга ол-
маганда ҳам иммиграцион қонунлар иш кучининг мамлакатлар ўрта-
сидаги миграциясига маълум даражада қаттиқ чеклашларни шарт 
қилиб қўяди; 
– ҳар бир давлатнинг солиқ қонунчилигидаги тартибга солиш 
тадбирларидаги фарқлар, шунингдек қатор муассасавий тўсиқлар ре-
ал капиталнинг миллий чегара орқали миграциясини чеклайди; 
– ҳар бир давлат ўзининг миллий валютасига эга бўлганлиги са-
бабли мамлакатлар ўртасида халқаро савдони амалга ошириш, ҳисоб-
китоб қилишда муайян қийинчиликлар вужудга келади. 
Давлат миллий иқтисодиѐтни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш-
ни кўзлаган сиѐсат олиб боради. Протекционизм мана шундай сиѐ-
сатдир. У миллий иқтисодиѐт учун фойдали чора-тадбирларни кўзда 
тутади. Экспорт ва импортнинг мақсадга мувофиқ бўлиши ва бунда 
халқаро келишувларга ҳам риоя қилинишни таъминлайди. Шунинг-
дек, жаҳон эркин савдосида, халқаро ихтисослашувда маълум тўсиқ-
лар мавжуд. Бож тўловлари, акциз солиқлари, импорт квоталари 
ѐрдамида, маълум вақт оралиғида импорт қилиниши мумкин бўлган 


товарларнинг максимал ҳажмини ўрнатиш, лицензиялаш, маҳсулот 
сифатига стандартлар қўйиш, экспортни ихтиѐрий чеклашлар ва 
ҳоказолар шундай тўсиқлар жумласидандир. Зеро, давлатлар харқаро 
савдода ўз ресурсларидан нисбий самарадорлик асосида ишлаб чиқа-
ришга ихтисослашган ва уларни ўзлари ишлаб чиқаришини ташкил 
этиш иложи бўлмаган товарларга айирбошлашга асосланади. Айрим 
зиддиятларнинг мавжуд бўлишига қарамасдан, халқаро иқтисодий 
муносабатларда савдо-сотиқ етакчи ўринда туради. Бу жараѐн эса 
умуминсоний воқелик бўлиб жаҳон бозорининг барқарор бўлиб 
туришини таъминлайди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish