Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Халқаро ҳисоб-китоблар тизими ва мамлакатларнинг



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Халқаро ҳисоб-китоблар тизими ва мамлакатларнинг
тўлов баланси 
Мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар, халқаро ҳисоб-
китоблар зарурияти ва тўлов муносабатларини мувофиқлаштириш 
пулнинг халқаро оборотда фаолият кўрсатишини талаб қилади. Хал-
қаро валюта тизимида халқаро ҳисоб-китоблар ва тўловларни ташкил 
этиш шакли ифодаланади. 
Товарлар, хизматлар, капитал ва иш кучларининг бир мамлакат-
дан бошқа мамлакатга ҳаракати пул массаси оқими ѐрдамида юзага 
чиқади. 
Ана шу ҳаракатни тартибга солиш зарурати халқаро валюта ти-
зими ва регионал (давлатлараро) валюта тизимларининг шакллани-
шига олиб келди. Натижада унинг халқаро валюта алоқаларини «та-
биий» бозор ривожланиши билан биргаликда миллий қонунчилик ва 
давлатлараро валюта битимлари асосида мувофиқлаштирувчи ҳар 
хил шакллари пайдо бўлди. 
Валюта (том маънода қиймат, баҳо) мамлакатнинг пул бирлиги 
(доллар, марка, фунт стерлинг, сўм ва б.) бўлиб, халқаро иқтисодий 
алоқалар ўрнатилаѐтгандаги миллий ва чет эл валютаси ўртасидаги 
фарқни ифодалайди. «Чет эл валютаси» тушунчаси ўзида муомалада 
юритилаѐтган ва мос ҳолдаги чет давлатнинг қонуний тўлов воситаси 
бўлган банкнот кўринишдаги пул (нақд валюта), шунингдек ҳисоб-
даги ва жамғармадаги маблағлар чет давлатнинг пул бирликларида ва 
халқаро ҳисоб-китоб бирликлари (нақдсиз валюта)даги пул белгила-
рини қамраб олади.
Миллий валюта 
Ўзбекистон Республикасининг банкнот ва майда 
(чақа) пул кўринишидаги пул белгилари, шунингдек Ўзбекистон Рес-


публикаси пул бирликлари (сўм)да ифодаланган ҳисобдаги ва жам-
ғармадаги маблағлардир. 
Хорижий валюта, асосан, валюта бойликларининг маълум бир 
қисмини ташкил этади. 
Валюта қадриятларига, шунингдек чет эл валютасидаги қиммат-
баҳо қоғозлар, жамғарма қадриятлари (акциялар, ютуқ тарзида даро-
мад келтирадиган қоғозлар) ва чет эл валютасидаги тўлов-ҳужжат-
лари (чеклар, векселлар, аккредитивлар), қимматбаҳо металлар-ҳар 
хил кўринишдаги ва ҳолатдаги олтин, кумуш, платина ана шу метал-
лардан ясалган заргарлик ва маиший маҳсулотлар, шу маҳсулотлар-
нинг иккиламчи (лом) маҳсулотлари, қайта ишланмаган ва қайта иш-
ланган кўринишидаги табиий қимматбаҳо тошлар, шундай тошлар-
дан ясалган заргарлик ва маиший маҳсулотлар ҳамда уларнинг ик-
киламчи (лом) маҳсулотлари киради. Ҳар бир миллий хўжалик ўзига 
қарашли валюта тизимига эгадир. 
Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг бир қисми 
бўлиб, унда валюта маблағлари, бойликлари шаклланади. Унинг во-
ситасида валютадан фойдаланилади, халқаро тўлов айланмалари 
амалга оширилади. Унинг таркибий қисмига қуйидаги унсурлар ки-
ради: миллий пул бирлиги, валюта қиймати тартиби, валюта айлан-
малари шарти, валюта бозори ва олтин бозори тизими, мамлакатнинг 
халқаро ҳисоб-китоблар тартиби, тилла валюта захираларининг тар-
тиби ва бошқариш тизими, мамлакатнинг валюта муносабатларини 
мувофиқлаштириб турувчи миллий муассасаларнинг мақоми. 
Ҳар бир мамлакатнинг валюта тизими халқаро ҳуқуқ меъѐрлари-
ни ҳисобга олган ҳолда шу мамлакатнинг қонунчилиги асосида 
шаклланади. 
Унинг ўзига хослиги мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланиш 
даражаси ва ички хўжалик шароитлари, ташқи иқтисодий алоқалар-
нинг хусусиятлари, ижтимоий ривожланиш вазифалари орқали 
аниқланади. 
Жаҳон хўжалигидаги пул оқимлари қуйидаги асосий халқаро 
олди-сотди гуруҳларидан иборат: 
– молларни чегарадан ташқарида сотиш ва харид қилиш: 
– халқаро хизматлар айирбошлаш (транспорт операциялари, ил-
мийтехник алмашинув, чет эл ишчи ва хизматчилари учун ҳақларини 
ўтказиш, туризм, молия хизматлари, суғурталаш ва б.); 


– хусусий сармоя, маблағларни экспорт ва импорт қилиш, чет 
эллик заѐмчиларга давлат кредитларини бериш ва олиш; 
– чет эл инвестиция ва заѐмларидан тушадиган даромадни олиш 
ва чегарадан ташқарига ўтказиш; 
– чегарадан ташқарида амалга ошириладиган давлат сарф-
харажатлари (дипломатия ваколатхоналарини таъмин қилиш, бошқа 
мамлакатларга ѐрдам, халқаро ташкилотларга бадаллар тўлаш); 
– валюта муомалалари (хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш 
билан боғлиқ бўлган битимлар). 
Турли мамлакатлар иқтисодий вакиллари орасида пулнинг 
ҳаракати билан боғлиқ бошқа хил битим турлари ҳам мавжуддир. 
Халқаро иқтисодий операцияларни амалга ошириш мос ҳолдаги 
халқаро ҳисоб-китоблар, ўз шаклига кўра, ҳар хил пул актив тўлов-
лари (кўпинча банкка қўйиш)нинг бир мамлакатдан бошқа мамлакат-
га ва бир миллий валютадан бошқасига ўтишини кўрсатади. 
Ҳамма халқаро олди-сотдилар тўловларнинг мамлакатга кириб 
келишини ѐки ундан чиқиб кетишини мўлжаллайди. 
Ушбу мамлакат ва барча бутун дунѐ орасидаги ҳақиқий, молия-
вий оқимларни акс эттириш учун барча миллий ҳамда хорижий ва-
люта маблағлари ва уларни халқаро битимлар жараѐнидаги қўлланиш 
жойи махсус ҳисобга олинади. 
Тўлов баланси ҳисоботи мамлакатнинг ташқи дунѐ билан 
иқтисодий алоқалари ҳақида мукаммал тасаввур туғдиради.
Тўлов баланси дейилганда, ушбу мамлакат резидентлари билан 
ташқи дунѐ мамлакатлари орасидаги барча иқтисодий битимларни 
маълум бир вақт мобайнидагисининг мунтазам қайд этиб борилиши 
тушунилади. 
Ушбу таърифни яхшироқ англаб етиш учун иккита саволга жа-
воб бериш керак бўлади: «Ким резидент ҳисобланади?»; «Иқтисодий 
битим байи дегани нима?». 
Халқаро амалиѐтга мувофиқ, резидентлар қуйидагилардан ибо-
рат: ушбу мамлакатда доимий турар-жойга эга бўлган жисмоний 
шахслар, юридик шахслар (фирмалар, ташкилотлар), ушбу мамлакат 
қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ва рўйхатдан ўтказилган 
мамлакат чегарасидан ташқаридаги дипломатик ва бошқа расмий ва-
килликлари. 
Иқтисодий битимлар ҳар турли қиймат айирбошлашни амалга 
оширишда ўзини кўрсатади, яъни ушбу мамлакат резидентидан, 


бошқа мамлакат резидентига молга бўлган мулкчилик ҳуқуқи дало-
латномада хизматлар кўрсатиш ѐки активлар (капитал)га мулкчилик 
ҳуқуқини ўтказади. Ҳар қандай битимнинг икки томони бор. Битта 
келишув тўлов балансининг ҳам дебет, ҳам кредит қисмларида ўз 
ифодасини топади. Ушбу мамлакат учун битимнинг бу томонлари 
қуйидаги йўсинда аниқланади: 
1. Тўлов балансининг кредит қисмида қадриятлар, бойликлар-
нинг оқиб кетиши, қарз, унинг орқасидан эса ушбу мамлакатга ўрни-
ни тўлдирадиган пул маблағларининг оқиб келиши ѐки тўловлар 
(даромадлар)нинг ундирилиши. 
2. Дебет қисмида қадриятлар, бойликларнинг оқиб келиши, 
орқасидан эса мамлакат резидентлари (сарф-харажатлар) тўлашлари 
керак; тўлов балансида кредитларнинг умумий суммаси дебетлар-
нинг умумий суммасига тенг бўлиши керак. Тўлов балансидаги барча 
келишувлар жорий ва капитал операцияларни ўз ичига олиши сабаб-
ли учта таркибий қисмдан иборат бўлади:
– жорий операциялар ҳисоби; 
– капитал ҳаракати ҳисоби; 
– расмий захираларнинг ўзгариши. 
Жорий муомалалар балансининг хусусияти кредит ва инвести-
ция ҳаракатлари тўлов балансининг бошқа бўлимларида кўрсатил-
ганига қарамай, унда инвестициядан даромадлар ва кредит бўйича 
фоизлар ҳисобини олиб боришдан иборатдир. 
Жорий ҳисоб бўйича муомалалар ўз номланишида пул маблағ-
ларидан тезлик билан фойдаланиш учун мўлжалланган моллар ва 
хизматларга алмаштирилиши сабабли олишни ѐки пул маблағларини 
ўтказиш ўрнига бошқа нималарнидир харид қилишни мўлжал-
ламайди. 
Бунга ўхшаган ҳисоб-китоблардан ташқари молия активларини 
олиб-сотиш билан боғлиқ бўлган, шунингдек халқаро амалиѐтдаги 
кредит ва қарзлар (заѐм)ни олиш тўловлари ҳам амалга оширилади. 
Ана шундай молия битимлари капитал ҳаракатлари ҳисоби бўйича 
амалга оширадиган муомалалар дейилади. 
Капиталлар, маблағлар ҳаракати баланси давлат ва шахсий ка-
питалларни олиб кетиш ѐхуд олиб келиш нисбатини акс эттиради. 
Кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг муддатларга боғлиқ ҳолда узоқ 
муддатли ва қисқа муддатли операциялари бир-биридан фарқланади. 


Қисқа муддатли операцияларга товар ва пул шаклида берилади-
ган кредитлар киради. Хорижий банклар ҳисоби бўйича ҳаракатлар 
(катта даромад олиш мақсадидаги бир мамлакатдан бошқа мамлакат-
га маблағларни ўтказиш) дейилганда, миллий ва хорижий пул маб-
лағларини олиб келиш ва олиб кетиш тушунилади. 
Бир йилдан ортиқ муддатга кредит олиш ва ажратишлар (дав-
латникини ҳам ҳисобга олган ҳолда) ишбилармонлик капитали билан 
боғлиқ операциялар узоқ муддатли муомалаларга мансуб бўлади. 
Ишбилармонлик капиталининг қўлланиладиган соҳалари жумласига 
чет элдаги мавжуд корхоналарни сотиб олиш, янги корхоналар 
қуриш, шунингдек чет эл корхоналари ва ҳукуматларининг қиммат-
баҳо қоғозларини сотиб олиш каби хатти-ҳаракатлар киради. 
Ушбу мамлакат мулклари ва қимматбаҳо қоғозларининг хори-
жий харидорлар томонидан сотиб олиниши, шунингдек чет эл банк-
лари ва банкка алоқаси бўлмаган манбаларнинг ўз фуқаролари ва 
фирмаларига бериладиган заѐмлари ана шу мамлакатга тегишли пул 
манбалари бўлимларини ташкил этади. 
Ана шундай операциялар натижасида банк ишлари амалиѐтида 
капитал оқиб кела бошлайди. 
Ушбу мамлакат фуқаролари ва ўз корхоналаримиз томонидан 
хорижий активлар (мулк ва қимматбаҳо қоғоз)нинг сотиб олиниши, 
шунингдек банкларимиз ва банкка алоқаси бўлмаган манбалар томо-
нидан хорижий фирмалар ҳамда фуқароларга бериладиган ссудалар 
пул маблағларини миллий иқтисодиѐтдан оқиб кетишини ва улар-
нинг мамлакатдан ташқарида ишлатилишини билдиради. 
Бундай операциялар капитал маблағ оқиб кетиши дейилади 
(тўлов балансининг «дебет» устунида кўрсатилади). 
Агар сармоянинг оқиб келиши унинг оқиб кетишидан ортиқча 
бўлса, бундай ҳолда сармоя ҳаракати ҳисоби ижобий кирим-чиқим 
нисбати (сальдо)га, сармоянинг оқиб кетиши сармоянинг оқиб кели-
шидан ошиб кетса, сармоя ҳаракати ҳисоби салбий кирим-чиқим 
нисбати (сальдо)га тенг бўлади. «Сармоя ҳаракати ва хорижий опе-
рациялар якуни бўйича умумий баланс» графасидан пастда жойлаш-
ган қисми марказий банклар ва ҳукумат органларини расмий захира 
(ички имкониятлар)даги активлар бўйича муомалаларини қайд этади. 
Бу ҳисоб давлат органлари томонидан олиб борилаѐтган, ҳосил 
бўлаѐтган тўлов баланси, сальдосини мувофиқлаштиришни талаб 
қилади. У чет эл пуллари, тилла олди-сотди муомалаларини, шунинг-


дек халқаро валюта фонди орқали амалга ошириладиган қатор битим, 
байлар (масалан, ХВФ кредитларидан фойдаланиш)ни ѐки фонд 
орқали бошқа мамлакатларга заѐмлар беришни ўз ичига олади. Бу 
операциялар шахсий фирмалар ва бошқа хўжалик ходимлари олиб 
бораѐтган сармоя ҳаракати ҳисоби бўйича битимлардан жуда кам 
фарқланади. 
Бироқ бу операциялар ҳукумат органлари ва марказий банклар 
орқали амалга оширилаѐтгани, уларнинг мақсади фойда олиш эмас, 
балки халқаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштиришдан иборат 
бўлганлиги сабабли ана шунақа тур тўловлари айрим ҳисобга олиб 
борилади. 
Мамлакат тўлов балансининг ҳамма бўлимлари ўзаро боғлиқ 
бўлиб, бир-бирини тўлдириб туради. 
Тўлов баланслари ҳисобининг асосий хоссалари шундаки, даро-
мад (кредит)лар ҳар доим чиқимлар (дебет)га тенг бўлади. Ҳамма 
моддалар бўйича якуний баланс нолни беради, яъни на камомад, 
дефицит, на тўлов балансининг актив кирим-чиқим нисбати (сальдо) 
ҳосил бўлмайди. 
Бундай ҳолат шунинг учун рўй берадики, ҳар бир пул маблағ-
лари харажатлари ўз манбаларига эга бўлиши керак. 
Чет элга трансфер тўловлари ҳам хорижий шахслардан бир 
томонлама ўтказишлардан холидир. Чет элдан олинадиган қарзлар 
тўлов балансига «даромад» ҳолида киради. 
Мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларида нима устунлик 
қилади, хориждан олиб келинган кредитларми ѐки чет элликларга бе-
рилаѐтган кредитларми ѐхуд хорижий инвестицияларми тарзидаги 
саволга сармоя ҳаракати ҳисоби сальдоси қабилидаги тушунча жавоб 
бера олади. 
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин: жорий операциялар 
бўйича танқислик сармоя ҳаракати счѐт ҳисобига, асосан, соф пул 
маблағлари оқими ҳисобидан маблағ ажратиб қопланади, ва бунинг 
тескариси – мамлакатнинг жорий баланси активи соф капиталнинг 
оқиб кетиши билан кузатилади. 
Бу ҳолда жорий муомалалар ҳисоби бўйича олинадиган ортиқча 
маблағлар хориждаги инвестициялар ва бошқа мамлакатларга бери-
ладиган қарзлар учун фойдаланилади. 
Расмий захиралар, жорий муомалалар ҳисоби капитал ҳаракати 
бўйича умумий якунни мувозанатлаштирувчи моддаларни ўз ичига 


олади. Ҳар қандай мамлакатнинг марказий банки маълум бир миқ-
дордаги олтин, халқаро ҳисоб-китоб бирликларида белгиланган 
(SDR) хорижий пул ва активларга эга бўлади. 
Бу маблағлар бошқа ҳисоблар бўйича «балансланганмаслик» 
мувофиқлаштириш учун фойдаланилади ва у расмий захиралар дейи-
лади. 
Жорий муомалалар бўйича пассив, сармоя ҳаракати ҳисоби бў-
йича активдан ошиб кетса, умумий баланс танқислик билан чиқади. 
Худди шундай ҳолат соф сармоянинг оқиб кетиши, жорий муома-
лалар бўйича олинган ортиқчаликдан катта бўлганида ҳам вужудга 
келади. 
Умумий баланс сальдоси салбий бўлганида (чиқимлар маблағ-
ларнинг тушумидан ортиқ бўлган ҳолатда) мамлакат халқаро савдода 
ва молия операцияларида сарф қилган пул маблағларидан кам маблағ 
топганлигини кўрсатади. 
Бу камомадни Марказий банк ихтиѐрида бўлган хорижий пулни 
ишлатиш йўли билан тўлдириш мумкин. Чет эл пулининг ишлатили-
ши операция балансида даромад (кредит)лар устунида қайд этилади, 
чунки пул маблағлари таклиф қилинаѐтган манбани кўрсатади. 
Жорий муомалалар ва сармоя ҳаракатлари ҳисоби бўйича камо-
мадлар Марказий банк активлари ҳисобига қопланганлиги натижаси-
да мамлакатнинг захиралари камаяди. 
Шуниси аниқки, захираларнинг умумий камайиш миқдори тўлов 
баланси камомадлиги миқдорига тенг бўлади. Юқорида келтирилган 
тўлов баланси мисоли бошқа ҳолатни акс эттиради. 
Масалан, жорий операциялар бўйича баланс камомад сармоя 
ҳаракати баланси активида 2 млрд.долл.га кам. 
Худди шундай ҳолат жорий операциялар бўйича актив соф ка-
питал оқимида ошиб кетганида ҳам вужудга келади. Натижада Мар-
казий банкда валюта қадрларининг қайдлари (расмий захиралар) 
кўпаяди. Бу «давлат захираларининг кўпайиши» баланси моддаси-
нинг чиқимлар («дебет») устунида қайд этилади, чунки у ўзи билан 
валюта чиқимларини, яъни ишлатилишини билдиради. 
Тўлов баланси маълум бир вақт мобайнида рўй берган ҳамма 
далилий битимларни ҳисобга олади. У моллар экспорти нархи ва 
уларнинг импорт нархи орасидаги айирмани билдиради. Агарда экс-
порт импортдан ортиб кетса, савдо балансининг ижобий сальдоси 
ҳосил бўлади. 


Агарда импорт экспортдан кўп бўлса, «ташқи савдо камомади» 
ѐки «савдо балансининг салбий сальдоси» вужудга келади. 
Савдо баланси активи ташқи савдо камомадлигига қандай муно-
сабатда бўлиш керак? 
Актив сальдо-яхши, камомад-ѐмон – савдо баланси ҳолатини 
XYII асрда меркантелистлар шундай деб баҳолашган эди. 
Экспортнинг импортдан ортиқлиги ушбу мамлакат молларига 
бўлган ташқи талабнинг кучайганлигини билдиради. Ташқи дунѐ 
мамлакат экспорт маҳсулотни сотиб олган, ички бозорда ҳам хари-
дорлар маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотларини импортникидан 
афзал кўрган тақдирда, миллий иқтисодиѐт яхши ҳолатда эканлиги 
аѐн бўлади. 
Аммо савдо балансига бошқа кучлар ҳам таъсир кўрсатади. 
Мамлакатдаги ижобий инвестиция иқлими, масалан, ташқи савдо 
тақчиллигининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. XIX асрнинг 
80-йиллари ўртасида, чунончи, Хитойда янги корхоналар, темир ва 
автомобиль йўллари ва инфраструктура объектларини қуриш жуда 
катта хорижий соф сармоя, маблағ ҳисобига амалга оширилган. Янги 
заводларда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг катта қисми саноати ри-
вожланган мамлакатлардан келтирилган. 
Жорий муомалалар ҳисоби бўйича ижобий сальдо мамлакатга 
киримлар, маҳсулотлар ҳаракати, хизматлар, ҳадялар ва хорижий ин-
вестициялардан келадиган даромадларни, ана шу муомалалардан 
олинган чет эл пуллари миқдоридан ортиқчалигини билдиради. 
Мамлакатнинг бойлиги чет элда йиғилиб боради. Бошқа сўзлар 
билан айтганда, жорий муомалалар бўйича ижобий сальдо мамлакат-
нинг бошқа давлатларга нисбатан соф инвестор (кредитор) эканлиги-
ни билдиради. Ва бунинг тескариси, жорий муомалалар бўйича 
тақчиллик мамлакатнинг чет элдаги инвестициялари камаяѐтганини 
ва мамлакат соф импорт маҳсулотлари, хизматлари, ҳадялар бериши, 
чегарадан ташқарига ўтказишлар учун ҳисоблашмоғи учун соф 
қарздорликни келтириб чиқаради. 
Тўлов баланси, ташқи иқтисодий операцияларнинг ҳамма турла-
рини муфассал ўрганмай туриб, халқаро валюта алоқалари ҳақида сўз 
юритиш қийин. 
Халқаро битимлар айрим мамлакат ичидаги фирмалар ва фуқ-
ароларнинг битимларидан шуниси билан фарқ қиладики, улар бўйича 
ҳисоб-китоблар чет эл пулидан фойдаланишни талаб этади. Тўлов 


балансида қайд этилаѐтган ҳар бир муомалалар ѐ чет эл пулига эҳ-
тиѐж ҳосил қилади (импорт, чет элдаги инвестициялар, маблағларни 
тўлдириш), ѐки унинг чет эл пули бозоридаги таклифи (экспорт, 
мамлакат ичкарисидаги хорижий инвестициялар, маблағлар захира-
ларнинг ишлатилиши) англатади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish