Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Халқаро кредит
. Халқаро иқтисодий алоқаларда капитал ҳара-
катининг муҳим шакллардан бири халқаро кредит бўлиб, бу умумжа-
ҳон миқѐсида бўладиган қарз бериш ва уни олиш муносабатидир. 
Халқаро ссуда фонди вақтинча бўш пул маблағлари йирик банклар ва 
ТМКлар молия компаниялар ихтиѐрида тўпланади. Бу тўпланган 
маблағдан харажатларни қоплаш ва капитал қўйиш учун кредит си-
фатида ажратилади. Жаҳон бозорининг кенгайиб бориши, капитал 
экспорти ва импортининг кучайиши, давлатлараро ишлаб чиқариш, 
кооперация ва интеграцион алоқалар халқаро кредитга талабни 
оширди, унга умумжаҳон тус берди. 
Умумжаҳон кредити икки йўналишда кечади. Биринчиси одат-
даги кредит бўлиб, у халқаро пул бозоридаги талаб-таклиф таъсири 
остида бўлади ва бозорда ташкил топган фоиз асосида берилади. 
Бундай кредитни банклар, ТМКлар ва молия корпорациялари беради. 
Иккинчиси имтиѐздаги ва текин кредит бўлиб, унга мутлақо фоиз 
тўланмайди ѐки ўта паст фоиз берилади. Бундай кредитни бой дав-
латлар, ўта йирик компаниялар ва халқаро ташкилотлар махсус 
халқаро дастурларни амалга ошириш учун берилади. Жумладан бун-
дай кредитлар собиқ социалистик давлатларнинг бозор иқтисодиѐти-
га ўтишига ѐрдам учун берилмоқда. Масалан 1993 йилда Европада 
конструкция ва тараққиѐт банки Ўзбекистонга кичик бизнесни қўл-
лаб-қувватлаш учун 60 млн. кредит ажратди. 
Халқаро кредит давлатлар иқтисодий ривожланишида катта 
ижобий аҳамият касб этсада, маълум даражада қарздорлик муаммо-
сини ҳам келтириб чиқаради. Қарзни қайтариш ривожланган бой 
давлатлар учун қийин эмас. Чунки бой давлатларга олган қарз креди-
тидан берган кредити кўпроқдир. масалан, ривожланган давлатлар 
(АҚШ, Япония, Англия, Франция, италия ва Канада)нинг қарзи 2,2 
триллион долларга тенг эди. Лекин бу қарзни тўлаш имконияти етар-
ли бўлган. Агар, Япониянинг берган қарзи 1985 йили олган қарзидан 
132 млрд.доллар, Англияники 114 млрд. доллар, Германияники 48 
млрд доллар зиѐд бўлган. 
Қарзларни тўлаш қийинлиги иқтисодий заиф ривожланган дав-
латларга хосдир. Бу ҳолат қарзи ботиб қолган кўпгина ривожланаѐт-
ган мамлакатларнинг аҳволидан кўриш мумкин. Иқтисодий заиф дав-
латларни қўллаш учун қарзни бир қисмини ѐки бутунлай қарз 
суммаси кечиб юборилиши ҳам мумкин, бу ҳам нобозор муносабатга 
хос ҳодисадир. 


Иқтисодий алоқалар жаҳон миқѐсида байналминаллашув боргач, 
пул давлатлараро иқтисодий муносабатлар воситасига айланди ва 
халқаро валюта муносабатлари кенг қулоч ѐйди. Бунда олтин ѐки 
қандайдир пул бу вазифани бажармасдан, айнан миллий валюталар 
бир-бирига алмаштирилиб, ҳисоб-китоб ишлари юритила бошланди, 
пул операциялари амалга оширилади. Валютанинг қандай нисбатда 
алмаштирилиши уларнинг валюта курсига (бир-бирига нисбатан 
баҳосига) боғлиқ бўлиб одатда, ривожланган давлатларнинг валюта 
курси юқори бўлишини юқорида таҳлил этдик. Бозор иқтисодиѐтига 
ўтиш ва жаҳон иқтисодиѐтига қўшилишнинг муҳим шарти, аввало, 
пулнинг ички конвертирланишини таъминлашдир. Кейин эса пулни 
ташқи валюта бозорида конвертирлаш зарур бўлади. Халқаро кредит 
миллий иқтисодиѐтни жаҳон хўжалиги билан боғлаш воситаси ҳам 
ҳисобланади ва умумжаҳон миқѐсидаги иқтисодий фаолиятнинг ях-
литлигини таъминлайди. Жаҳон хўжалигида валюта муносабатлари 
ҳам бор. Жаҳон миқѐсида ягона тўлов воситаси бўлмаса хўжалик 
алоқаларини юритиб бўлмайди. Бу вазифани жаҳон пули бажаради. 
Ҳозир шундай пул тарзида АҚШ доллари қабул қилинган. Барча ва-
люталар курси АҚШ доллари орқали белгиланади. АҚШ доллари 
ягона тўлов воситаси бўлганидан ҳамма валюталарнинг курси дол-
ларда ифодаланади. Уларнинг ўзаро курси ҳам доллар орқали аниқ-
ланади. Ғарбий Европа мамлакатларида умумий ҳисоб-китоб бирлиги 
сифатида ЭКЮ пул бирлиги қабул қилинган. ЭКЮ доллардан 
фарқлироқ аниқ ҳамма муомалада юрадиган пул эмас, балки ўзаро 
ҳисоб-китоб учун қўлланадиган пул бирлигидир. Лекин у доллар ка-
би Европа мамлакатлари учун умумий ҳисоб-китоб воситаси 
бўлганидан бу ердаги миллий валюталар курсини белгилашга хизмат 
қилади. 1993 йил 26 ноябр куни Европа мамлакатлари ҳамжамияти 
расмий равишда 1 ЭКЮни қуйидаги миқдордаги валюталарга тенг 
деб эълон қилди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish