Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Валюта муносабатлари ва валюта тизими. Валюта курси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

4-§. Валюта муносабатлари ва валюта тизими. Валюта курси. 
Халқаро кредит 
Валюталарнинг олди-сотдиси бир мамлакатнинг пулларини 
бошқа мамлакат пулларига айирбошлаш демакдир. Унинг жаҳон 
хўжалигида амал қилиши (ташқи савдо, иш кучи ва капитал мигра-
цияси, даромадлар, қарзлар ва субсидиялар оқими, фан-техник айир-
бошлаш, туризм ва ҳ.), хизмат қилиш билан боғлиқ иқтисодий муно-
сабатлар халқаро валюта-кредит муносабатлари деб аталади. У пул-
нинг халқаро тўлов муносабатларида амал қилиш жараѐнида вужудга 
келади. Валюта ҳар қандай мамлакатларнинг пул бирлиги (масалан, 
сўм, доллар, фунт стерлинг) ҳисобланади. 
Ҳар бир миллий валюта ўзга мамлакат пул бирлигидаги баҳога 
эга бўлади. Бу баҳо валюта қиймати деган махсус номга эга. Ҳозирги 
даврда жаҳоннинг етакчи ахборот вакилликлари ва кўпчилик йирик 
газеталари кундалик валюта қийматлари жадвалини босиб чиқаради. 
Жадвални босиб чиқаришнинг икки хил тури бор. Биринчиси – 
чет эл валюталари пул бирликларининг миллий валюта бирлигидаги 
баҳоси (доллар ва бошқа валюталарнинг сўмдаги баҳоси)ни кўрса-
тувчи жадвал. Қийматлар мамлакат ичкарисидаги чет эл пуллари 
савдоси якуни бўйича ѐки Марказий банк томонидан ўрнатилади. 
Иккинчиси - жаҳоннинг етакчи ахборот воситалари томонидан 
чиқарилади. Унда чет эл пулларининг АҚШ долларидаги кундалик 
баҳоси тўғрисида хабар берилади. Шуни айтиш жоизки, қайсидир 
бир валютанинг АҚШ долларидаги баҳосини билган тақдирда, дол-
ларнинг ана шу валютадаги қийматини осон аниқлаш мумкин. Мисол 
келтирамиз. 
Англия бир фунт стерлинги 1,1740 АҚШ дол. туради ва бир 
Америка доллари 0,85 5 фунт стерлинг туради деган ифода
тенг демакдир. Бу ҳамма валюталар учун 
тўғридир. 


Бошқача айтганда, ҳар қандай валюта қийматига тескари бўлган 
катталик ҳам валюта қийматини кўрсатади. 
Фақат иккинчи нисбатда пул бирликлари жойларини алмашти-
радилар. 
Биринчи валюта қиймати баҳосини ифодалаган валюта иккинчи-
сида ўзи баҳо ўлчовига айланади ва аксинча биринчи нисбатда акс 
этган пул бирлигининг баҳоси иккинчисида баҳо «ташувчиси»га 
айланади. 
Бундай ҳолат, бир томондан, пуллар, бошқа томондан эса 
моллар бўлган оддий битимдан фарқлироқ, валюта олди-сотдисида 
иккала томондан пул бирликларининг қатнашиши натижасида рўй 
беради. 
Айрим шахслар, фирмалар ва давлат тузилмалари валюта билан 
ҳар хил сабабларга кўра савдо қиладилар. Уларнинг айримлари мол-
лар ва хизматлар айирбошлаш билан шуғулланади ва керакли валю-
тани сотиб олади ѐки чет эл валютасидаги тушумларни миллий пул 
бирликларига айлантиради. Бундай шахслар учун валюта бозори 
банклараро нақд пулсиз ҳисоб-китоб (клиринг) хизматларини амалга 
оширади, ҳар бир томоннинг олди-сотдисини улар учун қўлларида 
энг афзал валюта билан тугатишга ѐрдамлашади. Шу бозорнинг ўзи 
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига активлар ѐки мажбурият-
ларни маълум бир валютада сотиш йўли билан валютавий таваккал-
чиликни камайтиришга ѐрдам беради. 
У, шунингдек валютани сотиб олиб ва сотиб, чайқовчилик йўли 
билан келажакдаги қийматини кўра била олиш ва қандайдир вақт 
ўтганидан сўнг келажакдаги ва ҳозирги қиймат орасидаги фарқдан 
фойдаланиб, даромад олишга имконият туғдиради. 
Валюта бозоридаги олди-сотдининг асосий қатнашчилари йирик 
тижорат банкларидир. Улар ҳар доим бир ѐки бир неча валюталар 
мавқеини қўллаб-қувватлайди, яъни ана шу валютада «белгиланган» 
жамғармага эга бўлади. Мисол учун немис «Дойче банк»и Берлинда 
ва Парижда ўз бўлимларига эга. Берлиндаги бўлимда француз фран-
кидаги маблағлар жойлаштирилган, Париждаги бўлим эса Берлинда-
ги банкда маркалардаги депозитга эга. 
Бу бўлимларнинг ҳар бири омонатчига чет эл валютасини 
маҳаллий жамғармадаги валютага алмаштириб беради. Банк ана шу 
операцияни амалга оширишдан фойда олади, яъни чет эл валютасини 
«сотувчи баҳоси» бўйича сотиб, «харидор баҳосида» озгина ортиқ 


валютани сотиб олади. Баъзида тижорат банклари воситачи ролини 
ҳам ўйнайди. Шу мақсадда сотувчилар ва харидорлар бир-бирига 
учраштирилади. Масалан, қандайдир Америка фирмаси «Чейз Ман-
хеттен» банкнинг долларни фунт стерлингларга айирбошлаш зару-
риятида воситачи ролида чиқишини илтимос қилиши мумкин. 
Энг аҳамиятли валюта қиймати долларнинг Германия маркасига 
бўлган қийматидир. 
У ҳатто Осиѐ валюта бозорида долларнинг япон иенига бўлган 
қийматига қараганда кам бўлмаган ролни ўйнайди. Шунинг учун 
доллар-марка операцияларида фақат Германиянинг эмас, бошқа мам-
лакатларнинг банклари ҳам қатнашади. Улар долларни маркаларга 
ва, тескариси, сотиб олишга тайѐр бўлади. Ана шу операцияларда энг 
кўп тарқалган бирлик 5 млн.долл. ҳисобланади. 
Валюталар олди-сотдиси шартномасини тузмоқчи бўлган банк-
лар сотиб олишда ѐки сотишда мўлжалланган курс қиймати тўғри-
сида хабар беради. 
Валюта бозорининг профессионал қатнашчилари тижорат банк-
ларидан ташқари маклерлар-даллоллар ҳам киради. Даллолчилик 
шакллари валютани сотувчи ва харидорлар орасида воситачилик 
қилиб, ўз хизматлари учун комиссион ҳақ (куртаж) талаб этади. 
Даллолларнинг асосий вазифаси харидорга бозордаги ҳолат 
тўғрисидаги энг тўлиқ ахборотни тақдим этиш ва валюта алмашти-
ришнинг энг маъқул вариантларини танлашда ѐрдам беришдан ибо-
рат. 
Даллолларнинг яна бир фойдали жиҳати шундаки, улар ўз ми-
жозларига валюта олди-сотдиси билан боғлиқ бўлган харажатлар 
(ходимлар, телефон алоқалари кабилар учун) ни камайтиришга ѐрдам 
беради. 
Валюта бозорларидаги операцияларда йирик моли билан боғлиқ 
бўлмаган корхоналар ҳам иштирок этади. Масалан, трансмиллий 
саноат бирлашмаларининг кўпчилиги амалга ошириладиган олди-
сотдилар ҳажми бўйича банклар билан тенглашиши мумкин. 
Ана шу савдода марказий, шунингдек ташқи савдо, давлат банк-
лари иштирок этади. Марказий банклар фақат валюта бозоридаги 
умумий шарт-шароитларни тижорат банклари фаолиятини мувофиқ-
лаштириш йўли билан аниқлаб қолмай, балки ўзлари ҳам миллий ва 
чет эл валютасини сотиб олади ва сотади. 


Валюта бозорида шерик сифатида қатнашувчи хўжалик вакил-
ларининг мақсадлари турлича эканлигини таъкидлаш лозим. 
Банклар фойда (даромад) олиш мақсадида валюта билан савдо 
қилади. 
Саноат ва савдо корхоналари маҳсулот етказиб берувчилар ва 
ишлаб чиқариш мулкдорлари билан ҳисоб-китоб қилиш учун керак 
бўлган валютани сотиб олади, ѐки қайси бир давр орасида банд 
бўлмаган (ликвид) маблағлар билан валюта қийматининг тебраниши-
даги зарардан қочиш учун савдо қилади. 
Ташқи иқтисодиѐт фаолиятида амалиѐтдаги ҳамма савдолар 
тўловлар, яъни пулларнинг бир мамлакатдан бошқа мамлакатга 
ўтиши билан боғлиқ. 
Халқаро валюта тизимининг таркибий унсурлари қуйидагилар 
ҳисобланади: халқаро тўлов воситалари (миллий валюталар, олтин, 
халқаро валюта бирликлари, СДР, евро), валюта курсларини белги-
лаш ва ушлаб туриш механизми, халқаро тўловларни баланслашти-
риш тартиби, валютанинг қайтарувчанлик шароити, халқаро валюта 
бозори ва олтин бозори тартиби, валюта муносабатларини тартибга 
солувчи давлатлараро муассасалар тизими. 
Жаҳон валюта тизими ўзининг ривожланишида уч босқични бо-
сиб ўтди:
а) 1879-1934 йилларда олтин стандарти сифатидаги пул тизими 
устунликка эга бўлган; 
б) 1944 йилдан 1971 йилгача олтин-девиз (Бреттон-Вудск тизи-
ми деб номланган) тизими устунликка эга бўлган; бу иккала тизим 
қайд қилинадиган валюта курсларига асосланган; 
в) ҳозирги даврда амал қилувчи жаҳон валюта тизими 1971 йил-
да ташкил топган бўлиб, у бошқариладиган сузиб юрувчи валюта ти-
зими номини олган. 
Олтин стандарт шароитида мамлакатлар пул бирлигининг 
нисбати расмий олтин мазмуни бўйича ўрнатилди. Кейинчалик олтин 
стандарти Бреттон-Вудск (АҚШ)да келишувдан сўнг барбод бўлди. 
Унинг асосида олтин-валюта стандарти (АҚШ доллари) ѐтади, бунда 
олтин ва доллар захиралар сифатида чиқади. Долларнинг олтинга 
алмашиниши расман тўхтагандан кейин валютанинг қайд қилинган 
курси сузиб юрувчи курсга ўрин бўшатиб берди. Халқаро валюта 
тизимидаги бу ўзгариш 1976 йил Кингстон (Ямайка)даги келишувга 


биноан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Қоғоз пул тизимига 
ўтилиши билан қоғоз пуллар олтинга алмаштирилмайди. 
Операцияларни амалга оширишнинг бу усули клирингли ҳисоб-
китоб тизимларидан фарқ қилади, Марказий ѐки ташқи иқтисодий 
банклар ва мижозлар орасидаги тўловлар бир мамлакатда амалга 
оширилса, якуний ҳисоб-китоблар клиринг шартномасига эга бўлган 
мамлакатларнинг марказий банклари орасида ўтказилади. 
Саноати юқори даражада ривожланган барча давлатлар кли-
рингли ҳисоб китоблардан эркин алмаштириладиган валюта шундай 
валютаки, уни бир мамлакатдан бошқа мамлакатга чегараланмаган 
миқдорда ўтказиш ва эркин сотиш-сотиб олиш мумкин. 
Валюта бозори жаҳондаги энг катта молиявий бозордир. Ҳар 
куни унда юз миллиардлаб долларга олди-сотдилар амалга оширила-
ди. Фақат валюта биржаларининг кундалик айланмалари 500 млрд. 
долларга яқинни ташкил этади. 
Валюта биржалари жаҳон валюта бозорининг фақат бир қисми, 
унча катта бўлмаган қисмидир. Валюта бозори маълум бир жойда 
ташкил қилинган валюта алмаштириш жойи бўлибгина қолмай, у 
кўпдан-кўп ташкилотлар орқали иш кўриб, чет эл валютаси савдоси 
қатнашчиларига телефон ҳамда телетайп алоқаларининг натижасини 
кўрсатади. 
Бутун жаҳонни эгаллаб олган ва кечаю-кундуз иш олиб борувчи 
ана шу бозорда ҳал қилувчи омил зудлик билан ахборотни илиб 
олишдан иборат. Чунки қийматлар бир неча сонияларда ҳам кескин 
ўзгариши мумкин. 
Ҳар бир дақиқада миллионлаб олди-сотдилар амалга оширили-
шини ҳисобга олсак, қийматларнинг фойдалари ѐхуд зарарлари жуда 
катта бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас. 
Масалан, бир дақиқа давомида 1,1740 қиймати бўйича 10 млн. 
фунт стерлинг сотган хизматчи 1,1739 қиймати бўйича таклифни 
қабул қилмагани учун бир дақиқа давомида ўзининг банкига қўшим-
ча 1000 долл. фойда (даромад) келтириши мумкин. Шундай экан, 
кимда ким ҳаѐтнинг сиѐсий ва иқтисодий воқеаларига сал сустлик 
ѐки жуда ҳам ҳовлиқиброқ ѐндашса, пулларини яна ҳам тезроқ йўқо-
тиши мумкин. 
Валюта бозорининг иштирокчилари орасидаги ахборот, хабар 
алмашинуви Ер йўлдоши ва компьютер алоқаси тармоқлари орқали 
амалга оширилади. Ҳозирда чет эл валютаси савдосида қатнашувчи 


барча банкларда компьютерлар ўрнатилган. Улар, шунингдек маклер-
лар ва бошқа манфаатдор шахслар, ташкилотларда ҳам бор. 
Жаҳоннинг турли регионларида жойлашган ва компьютер тар-
моқлари билан боғланган банклар ва фирмалар ўзининг амал қилувчи 
қийматларини, валютани сотиш ва сотиб олиш шартларини ва етка-
зиб бериш муддатини тизилма хотирасига киритадилар. Тизимнинг 
ҳар бир қатнашчиси бошқа қатнашчига тегишли бўлган кодни териб, 
унинг маълумотларини билиб олиши мумкин. 
Масалан, Лондондаги қандайдир банкнинг хизматчиси ўша 
банкнинг Нью-Йорк бўлимидаги ҳамкасбларини, Швейцария фран-
кининг долларга нисбати бўйича баҳосини билмоқчи бўлса, унга те-
лефон бўйича қўнғироқ қилиши шарт эмас. Компьютер клавиатура-
сида ана шу банкнинг кодини териш етарли ва экранда керакли 
маълумотлар пайдо бўлади. Шунингдек, рақобатчилар ҳам шундай 
маълумотлардан хабардор бўлишлари мумкин. Кўрсатилганлардан 
ташқари, валюта қийматлари динамикасини аниқлаш учун керакли 
бошқа маълумотлар тизимга киргизилади. Турли мамлакатларнинг 
тўлов баланслари, уларнинг иқтисодий мавқелари ва ишчанлик фао-
лияти даражаси, марказий банклар раҳбарлари ва халқаро молия му-
ассасаларининг мулоҳазалари ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Компьютер тизимидан фойдаланмайдиган ташкилотлар ва хусу-
сий шахслар керакли маълумотларни телефон ѐки телефакс орқали 
олишга мажбурдирлар. Газеталар ҳам тегишли маълумотларни бериб 
туради. Масалан, «Фейнешпл таймс» муштарийларини бозорлардаги 
энг муҳим, аҳамиятли валюта қийматлари тўғрисида муфассал ахбо-
рот олиб туришади. Аммо бундай ахборот камида бир кун кечикиб 
етиб келади. 
Мамлакатнинг моллар ва хизматлар экспорти, чет эл валютаси-
ни миллий пул бирликларини сотиб олиш мақсадидаги савдоси 
муҳим ахборотлар жумласидандир. Агарда Ўзбекистон фирмаси хо-
рижда 10 млн. сўмга пахта сотса, эҳтимол, кимдир, чет эл валютаси-
ни сотиб, 10 млн. сўмни олиш учун ҳаракат қилади. 
Агарда чет эллик шерик чет эл валютасида чек ѐзиб бериш йўли 
билан тўласа (масалан, АҚШ долларида), маҳаллий фирма бу чекни 
олганидан сўнг ѐ банкда долларли ҳисоб очиши, ѐки долларни 
миллий валютага сотиш учун уриниб кўриши керак бўлади. Борди-ю, 
Ўзбекистон фирмаси тўловларни фақат миллий валютада қабул 
қилса, чет эллик харидор ўзи долларини сотиш имкониятини топиши 


ва сўмларни сотиб олиши керак. Шундай қилиб, моллар ва хизматлар 
экспорти чет эл валютаси таклифини яратади ва миллий валютага 
талабгор чет эл харидори ўзининг шахсий пул бирликларини сотиш 
учун таклиф қилишга мажбур бўлади. Хорижга мол чиқарувчи шахс, 
идоралар эса савдолар охирида биронта бошқа валютага эмас, балки 
Ўзбекистон миллий валютасига эга бўлишни маъқул кўриши 
эҳтимолдан холи эмас. 
Хорижга мол чиқарувчи шахслар, идоралар чет эл валютасига 
эга бўлишни хоҳласалар, чет эллик шерик ҳисоб-китоблар учун етар-
ли миқдордаги сўмларга эга бўлсагина, фақат ана шу ҳолатда, Ўзбе-
кистондан экспорт доллар таклифини ва сўмларга бўлган талабни 
яратмайди. 
Моллар ва хизматлар импорти ўз ортидан миллий валютани, чет 
эл валютасини сотиб олиш мақсадида сотишни келтириб чиқаради. 
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Франциядан 
10 млн. сўмга дори-дармонларни келтирса, француз экспортери унга 
франкларда тўлашни қаттиқ туриб талаб қилса, вазирлик вакиллари 
Франция франкларини сотиб олиш учун миллий валютани сотишлари 
керак бўлади. 
Борди-ю, шартнома шартлари бўйича импортер сўмларда тўлай 
олса, у ҳолда Франция фармацевтика фирмаси франклар олиш учун 
10 млн.сўмни сотишга ҳаракат қилиб кўради. У олди-сотдилар нати-
жасида ўз миллий валютасига эга бўлишни истаса, бошқа ҳолларда 
Ўзбекистондан моллар ва хизматларнинг импорти чет эл валютасига 
талабни ва импортер сўмларда ҳисоблашувчи, экспортер тўловларни 
ўз мамлакати пул бирликларида олишни маъқул кўрган даражада 
миллий валюта таклифини яратади. 
Чет эл экспортери сўмларни олишга рози бўлса (ѐки ўзбекистон-
лик импортер чет эл валютаси захираларига эга бўлса), импорт мил-
лий валюта таклифи ва чет эл валютасига бўлган талабни келтириб 
чиқармайди. Ташқи савдо билан боғлиқ битим, олди-сотдиларгина 
валютага бўлган талаб ва таклифни келтириб чиқарувчи ягона муоа-
мала тури ҳисобланмайди. Бозор қатнашчилари талабни келтириб 
чиқаришлари мумкин. Масалан, долларга Америка моллари ва хиз-
матларини сотиб олиш мақсадлари бўлмаган ҳолда ҳам. Улар, шунча-
ки, доллардаги қимматбаҳо қоғозлар сотиб олишни ѐки банкларда 
долларли счет очишни, келажакда юқори даражадаги даромад олиш 


учун қандайдир вақт ўтиб, долларга моллар ва хизматлар сотиб олиш 
учун маблағларга эга бўлишни хоҳлашлари мумкин. 
Юқори даражадаги инфляцияли мамлакатларда чет эл валюта-
сини сотиб олиш, кўчмас мулкни ва узоқ муддат фойдаланиладиган 
моллар қатори жамғармаларни муҳофаза қилиш шаклини ўйнайди. 
Чет эл валютасига бўлган талабни эмигрантлар ва бошқа мамлакат-
ларда вақтинча ишлаѐтган ишчилар яратишлари мумкин. 
Валюта қийматини қандай йўл билан аниқлаш учун, аввалло, та-
лаб ва таклифларнинг валюта бозоридаги баҳо ва миқдорини аниқ-
лайдиган ўзаро таъсиротларни ўрганиш керак. Шундан кейингина 
талаб ва таклифга таъсир этувчи омиллар ҳақида сўз юритиш мум-
кин. 
Валютага бўлган талаб ва унинг таклифи валюта курсининг у 
ѐки бошқа мамлакатнинг валюта тизими хусусиятларига таъсир 
қиладиган чегараларида аниқланади. 
Мамлакатда валюта назоратини чеклаб қўювчи омил бўлмаса, 
унда экспортерлар, импортерлар, банклар ва даллоллар конкуренция 
шароитларида фаолият олиб борадилар. Энг содда тизим валюта кур-
сининг пасайиб, кўтарилиб турувчи тизимидир. 
Бундай ҳолатда, «тўсиқларсиз ўйин»и асосида талаб ва таклиф-
нинг бозорда кечаѐтган жараѐнлари ҳукумат ва марказий банклар-
нинг аралашувисиз аниқланади. 
Валюта курсларининг тебраниши, харид қилиш лаѐқати паритет 
(турли мамлакатлар пул бирликлари қийматининг бир-бирига нисба-
ти) банкларнинг аралашувисиз аниқланади. Мисол учун, француз 
франки қайси баҳо ѐки қиймат бўйича Америка долларига алмашти-
рилиши мумкинлигини таҳлил этамиз. 
Долларга талаб Франциянинг Америка Қўшма Штатларидан 
экспорт қилинаѐтган моллар ва товарларга бўлган талаби натижасида 
келиб чиқади. 
Бундан ташқари, долларга бўлган талаб АҚШга соф капитал-
нинг оқиб келишини таъминлайди. Франция шахслари ва фирмалари 
АҚШдаги кўчмас мулклар, Америка корпорациялари акцияларини 
сотиб олиш учун ўзларининг маблағларини Америка банкларидаги 
жамғармаларга ѐки бошқа турдаги қўйилмаларга қўйиш мақсадида 
долларга сотиладиган валютани сотиб олишга мажбурдирлар. 
Фараз қиламизки, франциялик чакана савдогар АҚШда ишлаб 
чиқарилган магнитофон кассеталари партиясини сотиб олмоқчи. Ҳар 


бир кассета, масалан, 3 доллар туради, дейлик. Уларнинг Франция-
даги баҳоси франкнинг долларга нисбатан алмашинув қийматига 
боғлиқ бўлади. Бир доллар курси 6 франкка тўғри келса, кассета-
ларни сотиб олиш учун 18 франк, 1 долларга 7 франк тўғри келса 21 
франк ва ҳоказо тарзида сарф қилиш керак бўлади.
Эркин бозор кучлари ўрнатадиган валюта қиймати ўзгариб ту-
риши мумкинки, бундай ҳолат ҳақиқатан ҳам тез-тез рўй бериб тура-
ди. 
Қачонки долларнинг баҳоси француз франкларида, масалан, 1 
долларга 5 фр. дан 6 фр.гача ошса, унда франкнинг нархи камаяди 
ѐки франк долларга нисбатан қадрсизланади. 
Умумий ҳолда қадрсизланиш шуни билдирадики, бирор бирлик-
даги қайсидир бошқа валюта (доллар)ни сотиб олиш учун кўп бирлик 
валюта (франк) керак бўлади. Бундай ҳолатнинг тескариси ҳам рўй 
бериши мумкин. Масалан, долларнинг баҳоси Францияда камайса
(айтайлик, 1 долларга 6 фр.дан то 5 фр.гача) франкнинг нархи ошади 
ѐки қимматлашади. Умумий ҳолда қимматлашув бирор бирликдаги 
қайсидир бошқа валюта (доллар)ни сотиб олиш учун ушбу валюта 
(франк)дан кам бирлик керак бўлишини билдиради. 
Шуни ѐдда тутиш керакки, франк қадрсизланганлиги сари дол-
лар, албатта, қимматлаша боради ва аксинча. Франкнинг долларга 
нисбатан қиймати 1 долларга 5 франкдан 6 франкгача ўзгарса, унда 
бир долларни сотиб олиш учун кўп франк талаб этилади. 
Франк сотиб олиш учун кам доллар сарфлаш керак бўлади, дей-
лик. Бошланғич қийматда бир франкни сотиб олиш учун 1/5 доллар 
талаб этиларди. Янги қийматдан эса 1 франкни сотиб олиш учун 
ҳаммаси бўлиб 1/6 доллар талаб қилинади. Натижада доллар франкка 
нисбатан қимматлашди. Борди-ю, франк долларга нисбатан қадрсиз-
ланса, у ҳолда доллар франкка нисбатан қадрсизланади.
Юқорида келтирилган магнитафон кассеталари мисолидан кўри-
ниб турибдики, доллар нархининг ошиши, унинг франкларда ифода-
ланган қийматини ошиши туфайли Америка молларининг франкдаги 
баҳосини оширади. Бундай ҳолат Америка молларига талабни, бино-
барин, долларга бўлган талабни камайтиради. 
Доллар нархининг пасайиши унинг франкда ифодаланган 
алмашинув қийматининг камайиши оқибатида Америка молларининг 
франкдаги баҳоси камайиб кетади. Пировардида, Америка молларига 


бўлган талаб ошади ва бозордаги долларга бўлган талаб ҳажми 
ортади. 
Доллар қийматининг пасайиши (қийматсизланиши)кўчмас мулк-
ка, қимматбаҳо қоғозларга ва долларга сотиладиган бошқа сармоя 
турларига франкдаги баҳони пасайтиради. Долларнинг қиймати қан-
дайдир бир вақт мобайнида узоқ муддатли катталигидан паст бўлган 
тақдирда, унинг тез орада ошишини кутишга асос бор. Бу аҳвол сар-
моя эгаларига бошқа тенг шароитларда долларга мол-мулк сотиб 
олиш ва франкда ифодаланган активларни сотишга ундайди, натижа-
да долларга бўлган талаб ошади. 
Доллар қимматлашган (баҳоси ошган) чоғда ва қайсидир бир 
вақт мобайнида унинг франкларда ифодаланган қиймати узоқ муд-
датли режада кутилаѐтганидан ортиқ бўлганда, сармоя эгалари унинг 
пасайишини кутадилар. Бу ҳолда бошқа тенг шароитларда доллардан 
франкга ўтилади, оқибатда долларга бўлган талаб қисқаради. 
Умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, бошқа тенг шароитлар-
да маблағларни алмаштириш қийматлари келгусида ошиши кутила-
ѐтган валюталарда сақлаш ва активларнинг қиймати тушиб кетиш 
хавфи бор бўлган валюталарда жойлаштиришдан қочиш ўзгача 
маъно касб этади. 
Шунга ўхшаш мулоҳазалардан ташқи валюта бозорларида заѐм-
лар олиш тажрибасида тескари қоида амал қилади, айнан фоиз миқ-
дорлари бир хил бўлганда қарз олувчи қарзни қиймати пасайиши 
кутилаѐтган валютада олиб афзалликка эга бўлиши ва тескариси, 
қарзнинг қиймати келгусида ошиши мумкин бўлган валютада олиш 
қўшимча йўқотишга олиб келиши маълум бўлади. 
Агарда долларнинг франкда ифодаланган баҳоси пасайиб кетса, 
у ҳолда актив эгалари ўз маблағларини франкга ўтказадилар, қарз 
олувчилар эса кредитни Франция банкидан эмас, балки Америка бан-
кидан олиш афзал деб ҳисоблайдилар. 
Бундай хатти-ҳаракатлар натижасида АҚШдан сармоя, маблағ-
лар оқиб кета бошлайди ва шунга мувофиқ равишда, Америка долла-
рига талаб камайиб кетади. Бошқа томондан қараганда, жорий алма-
шинув қиймати кутилганидан паст бўлганда, у бутунлай кўтарилиб 
кетиши мумкиндир. Бундай ҳолатда сармоя эгалари франкдан дол-
ларга ўтишга ҳаракат қилиб кўришадики, маблағларга муҳтож бўлган 
хўжалик вакиллари француз қарзларини олишни мўлжаллашади. 


Баѐн этилганлардан шундай хулоса келиб чиқади: жорий опера-
циялар бўйича ҳисоб-китоблар, шунингдек сармояларнинг ҳаракати 
билан боғлиқ бўлган валюталарга талаб унинг алмашинув қиймати-
нинг ўзгаришига бир хилда таъсир кўрсатади; бошқа тенг шароитлар-
да валютанинг қиймати баландлашгани сари талаб паст ва тескариси, 
алмаштирув қиймати пастлашгани сари талаб юқорилаша боради. 
Бу қонун график йўли билан ифодаланганда, валютага бўлган 
талаб графиги бошқа ҳар қандай молга талабдан ҳеч қандай фарқ 
қилмайди ва салбий эгри чизиқни кўрсатади. 
Валюта бозорида пулни пулга алмаштирилиши ҳисобга олина-
диган тақдирда, валюта таклифи миллий пул бозоридаги ҳолат билан 
белгиланади. Чет эл валютаси ҳар доим қайсидир бир мамлакатнинг 
миллий валютаси бўлиб қолади. Миллий валютанинг таклифи мам-
лакатнинг пул массаси демакдир. Пул массаси Марказий банкнинг 
кредит пул сиѐсати орқали мувофиқлаштирилади. 
Пул бозорининг таҳлили шуни кўрсатадики, мамлакат 
ичкарисидаги пул таклифи пул талабига тенг бўлиши керак. Бундай 
ҳолат қуйидаги формула бўйича аниқланади: 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish