Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий кафолатнинг таъминла-



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий кафолатнинг таъминла-
ниши

Давлат мунтазам равишда ишчиларнинг иш ҳақи, қариялар, 
ногиронлар ва ишсизларни пенсия ва нафақа билан таъминлаш, кам 
таъминланган оилаларга турли ѐрдамлар кўрсатиш, даромадларни 
инфляцияга боғлиқ равишда индекциялаш каби соҳаларда фаол 
ижтимоий сиѐсат юритади. 
Рақобатни ҳимоя қилиш.
Бозор иқтисодиѐти шароитида рақо-
бат асосий хўжалик юритиш воситаси бўлиб, ишлаб чиқарувчи ва 
хизмат кўрсатувчиларни янги техника, технологияни жорий этишга, 
маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилашга, харажатларни камайти-
ришга ундаб туради. Бундай ҳолат бутун иқтисодиѐтнинг ривожлани-
шига туртки беради. Шунинг учун давлат рақобатнинг мавжуд бўли-
шига зарур шарт-шароитни яратади ва уни ҳимоя қилади. 
 
2-§. Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувининг
шарт-шароитлари ва меъѐрлари 
Маълумки, шарт-шароитлар мавжуд бўлгандагина, давлат 
иқтисодиѐтга аралашади, акс ҳолда, салбий ҳолатлар юзага келиши 
мумкин. Шарт-шароитлар ижобий ѐки салбий кўринишда бўлади. 
Кишиларнинг турли соҳалардаги фаолияти, тадбиркорликнинг бутун 
мамлакатнинг ривожланишига яхши таъсир кўрсатувчи кўринишлари 
ва шарт-шароитлари ижобий ҳисобланади. Бундай шароитда давлат-
нинг вазифаси бу хусусиятларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаш 
учун чора-тадбирларни амалга оширади. 
Кишиларнинг турли соҳалардаги фаолиятлари давомида юзага 
келган мамлакат иқтисодиѐти ва тадбиркорликнинг ривожланишига 
тескари таъсир этувчи кўринишдаги шарт-шароитлар салбий ҳисоб-
ланади. Масалан, миллий хавфсизлик хатари, ижтимоий танглик, 
ишлаб чиқаришнинг пасайиши, инфляция, ишсизлик даражасининг 
ортиши, бюджетнинг камомади, маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон 


бозорида рақобатбардош бўла олмаслиги, инвестициянинг камайиши, 
атроф-муҳитнинг ифлосланиши каби салбий ҳолатлар рўй берганда 
давлат уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлайди ва бартараф 
этиш чора-тадбирларини белгилайди. 
Иқтисодиѐтни бошқариш жараѐнида давлат тадбиркорлик фао-
лиятини тартибга солишда эҳтиѐткорлик билан ѐндашиш мақсадга 
мувофиқдир. Чунки сабабсиз аралашавериш кутилмаган салбий 
оқибатларни юзага келтириши мумкин. Салбий кўринишларнинг 
даражаси ва миқдорини белгиловчи ўлчов асосида уларнинг нисбати 
таҳлил этилади. Масалан, салбий кўринишлардан бири бозор иқтисо-
диѐтининг ажралмас белгиси ҳисобланадиган ишсизликдир. Ишсиз-
лик ишчи кучи сонига нисбатан 4-6% ни ташкил этса, мамлакат учун 
табиий нормал ҳолат ҳисобланади. 4-6% ишсизлик даражаси ишсиз-
ликнинг ихтиѐрий ва даврий кўринишлари мавжудлиги сабабли 
юзага келиб, мамлакат иқтисодиѐтининг пасайишига унчалик катта 
хавф туғдирмайди. 
Инфляция ҳам барча мамлакатлар иқтисодиѐтига хос бўлган 
салбий кўриниш бўлиб, унинг унча катта бўлмаган даражаси 
иқтисодиѐт учун жиддий хавф туғдирмайди. Агар у юқори даражада 
бўлса, нафақат иқтисодиѐтнинг, балки бутун жамиятнинг ҳаѐтини 
издан чиқариб юбориши мумкин. Шу сабабли давлат инфляция дара-
жасини мунтазам назорат қилади, унинг ўсиб кетмаслиги чораларини 
кўради.
Давлат томонидан инфляцияга қарши кўриладиган чора-тадбир-
лар унинг ўсиш суръатига кўра белгиланади. Ўсиш суръатига кўра, 
инфляциянинг мўътадил, тезкор ва жадал (гиперинфляция) кўриниш-
лари мавжуд. Агарда нарх-наво йилига 10% дан ўсса, мўътадил, 
200% гача ўсса тезкор, бир неча марта ўсиб кетса, жадал-гиперинфля-
ция ҳисобланади. 
Инфляцияга қарши чоралар қўллашда давлат унинг ўсиш 
суръати билан бирга, бундай ҳолатни юзага келтирган сабабни ҳам 
ўрганиб, эътиборда тутиши лозим. 
Инфляцияни бошқариш анча эҳтиѐткорлик билан унинг турлари 
ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак. Масалан, 
моддий чиқимларнинг ўсиши шароитида хом ашѐ, сарф-харажатлар, 
оралиқ товарларнинг нархини белгилаш учун маъмурий аралашиш 
чоралари қўлланилади. Агар жараѐн “иш ҳақи-нархлар” чулғами 
бўйича ривожланадиган бўлса, корхона меҳнатининг унумдорлиги ва 


самарадорлигига боғлиқ ҳолда иш ҳақи ўсишининг чегарасини 
белгилаш, қисман тўлаш сиѐсатига мурожаат қилинади. Бозорда 
талаб инфляцияси ва пул массаси ортиқча бўлган шароитда давлат 
уни муомалада камайтириш воситасидан фойдаланади, яъни давлат 
ўз харажатларини камайтиради, марказий банкда ҳисоб станкасини 
кўтаради ва фуқароларнинг даромадларини, бинобарин, уларнинг 
харид қилиш қобилиятини камайтириш ҳамда бозорга таъсир 
кўрсатиш учун аҳолига солинадиган солиқларни оширади. 
Бироқ инфляцияни давлат йўли билан бошқариш иқтисодий 
ривожланиш учун нохуш оқибатларни юзага келтирадиган бир қатор 
муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Хусусан, америкалик иқтисод-
чи Филиппс кўрсатганидек, инфляцияни қисқартиришдек, қисқа 
муддатли давр фақат ишсизликни кўпайтириш ҳисобига рўѐбга чиқа-
рилади, иш билан бандликни ошириш эса иқтисодиѐтда инфляция 
жараѐнларини авжга чиқаради. 
Чиндан ҳам ишсизликнинг ўсиши бозорда талабнинг қисқари-
шига ва пул массасининг камайишига олиб келади. Чунки ишдан 
бўшатилган ходимлар иш ҳақи олмайдилар. Нафақалар эса уларнинг 
аввалги иш хақларидан анча оз ва аксинча. Давлатнинг иш билан 
бандликни оширишга доир чоралари талаб ва нархнинг инфляцияли 
сакрашига олиб келади. Шунинг учун давлат идоралари доимо муш-
кул аҳволда бўлади: ишсизликни кўпайтириш йўли билан инфляция-
га қарши курашиш ѐки нархнинг ўсишига имкон яратган ҳолда иш 
билан бандлик даражасини ошириш керак бўлади. Филиппс модели 
нархлар талаб инфляцияси ва пул массасининг ортиқчалиги туфайли 
эмас, балки базавий тармоқлар (энергетика, ѐқилғи, ундирувчи тар-
моқлар) маҳсулоти қимматлашувининг, чиқимларнинг ўсиши оқиба-
тида кўтариладиган таклиф инфляциясига қараганда кўпроқ даражада 
талаб инфляциясига тааллуқлидир. МДҲ мамлакатларида саноат ва 
истеъмол молларининг ҳамма турлари нархини кескин равишда оши-
радиган таклиф ва чиқимлар инфляцияси кенг тарқалди. Бунда Фи-
липпснинг эгри чизиғини қўллаб бўлмайди. Чунки бюджет чиқимла-
рини ва аҳолига тўланадиган пул массасини шунчаки камайтириш 
нарх ва инфляцияни пасайтирмайди, балки умумий иқтисодий ва 
ижтимоий аҳволни ѐмонлаштиради, холос. 
Яна бир салбий кўринишлардан бири бюджетдаги тақчиллик, 
яъни давлат амалга ошираѐтган харажатларнинг унинг даромадидан 
ортиб кетишидир. Бунда давлат бюджетнинг даромадлар ва харажат-


лар қисмини мувофиқлаштиришга эмас, балки тақчиллик миқдори-
нинг маълум миқдордан ортиб кетмаслигига ҳаракат қилиши лозим. 
Бунинг учун ялпи миллий маҳсулот, миллий даромад миқдорларига 
нисбатан тақчиллик миқдорининг фоиз ҳисоби асосий ўлчов кўрсат-
кичи бўлади. Кўпчилик ривожланган мамлакатларда у 8-10% ни 
ташкил этиши нормал ҳолат ҳисобланади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish