4-§. Банк ҳужжатлари
Сиѐсий иқтисоднинг банк тизимида бир қанча ҳужжатлар асо-
сида иш олиб борилади. Буларнинг асосийлари: чек, вексель, гаров
шаҳодатномаси, кредит карточкаси. Қуйида шундай ҳужжатлар
хусусида сўз юритилади.
Чек
. Мол сотиб олиш, тижорат битимларига ҳақ тўлаш, турли
бозор операцияларини ўтказиш учун фойдаланиладиган пул ҳужжати
чек дафтарчаси кўринишида бўлади. Чек дафтарчаси банк ѐки омонат
кассаси томонидан у ерда мавжуд бўлган жорий ҳисоб ѐки бошқа пул
омонати асосида ва фақат омонат ҳажмида берилади. Чеклар банк
пулларининг бир туридир. Уларни битишув пуллари (М2) қаторига
киритиш мумкин. МДҲ мамлакатларида чеклардан, асосан, қиммат-
баҳо моллар, узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар, автомобил-
лар, музлатгичлар, квартиралар, мебель ва ҳоказоларга ҳақ тўлаш
учун фойдаланилади. Исми шарифи ѐзилган чеклар ѐки кўрсатилган
чеклар мавжуд (кейингисидан уларни ҳақ тўлаш учун тақдим этган
ҳар қандай киши, банкда ҳисоб рақами бор-йўқлигидан қатъи назар,
фойдаланиш ҳуқуқига эга). Узатма чеклар ҳам мавжуд. Уни фойдала-
нилган чекни тегишли расмийлаштиришдан сўнг ҳақ тўлаш учун
бошқа сотувчига тақдим этиш ва ундан ўз навбатида, керакли
молларни харид қилиш учун фойдаланиш мумкин.
Вексель
. У тижорат-савдо операцияларида айирбошлаш ва
муомала воситаси сифатида фойдаланиладиган кредит ҳужжатидир.
Вексель (немисча bechel - “айирбошлаш; алмаштириш” маъносидаги
сўздан ҳосил бўлган) бирор субъект (вексель эгаси)нинг бошқа бир
субъектга берган қарзи суммаси ва уни тўлаш муддати ҳамда жойи
кўрсатилган қонуний тартибда тузилган ҳужжатдир. Шу тариқа,
савдо битими нақд пул ѐки чек эмас, балки кредит ҳужжати бўлмиш
вексель воситасида амалга оширилади. Бу ҳужжат кўрсатилган
муддат тугаганидан сўнг вексель соҳибига вексель олувчидан унда
кўрсатилган пулнинг қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Тўлов қобилиятига эга бўлган ҳар қандай бозор субъекти век-
сель чиқаришлари мумкин. Векселни эркин ҳолатда олди-сотди
қилиш, кредит тарзида ишлатиш ҳамда тўлов сифатида қонунийлик
асосида ишлатиш мумкин. Бунда векселни бир субъектдан иккин-
чисига ўтказишда индоссант розилиги талаб этилади ва тегишли
рўйхатдан ўтказилади. Вексель мустақил равишда тўлов қобилиятига
эга бўлган ҳужжатдир. Векселлар икки хил бўлади: оддий ва узатма.
Оддий вексель қарз олувчи томонидан кредиторга берилган қарзни
тўлаш мажбуриятидир. Узатма вексель кредитор томонидан ѐзилиб,
кўрсатилган муддатда муайян миқдордаги пулни учинчи шахсга
тўлашни кўрсатади. Векселлардан фойдаланиш маълум чегарага эга.
Векселни тақдим этувчи шахс қарзини ўз вақтида тўлай олишига
ишонч мавжуд бўлган ҳолдагина улар молга ҳақ тўлаш чоғида қабул
қилиб олинади.
Гаров шаҳодатномаси
. У савдо ва тижорат операцияларини
амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин бўлган кўчма ҳамда
кўчмас мол-мулкнинг қарздор томонидан гаровга қўйилиши ҳақидаги
кредит ҳужжатидир. Гаров шаҳодатномаси асосида банкдан нақд пул
билан кредит ѐки ссуда олиш мумкин. Шунингдек, ундан харид
қилинадиган ҳақ тўлаш учун фойдаланса ҳам бўлади.
Кредит карточкаси
. У кичик ўлчамдаги пластик ѐки металл
карточка кўринишдаги ҳужжат бўлиб, банкдаги ҳисоб соҳибининг
шахсини тасдиқлайди ва унга нақд пуллар ѐрдамисиз товар олиш
ҳамда мол ва кўрсатилган хизматга ҳақ тўлаш ҳуқуқини беради.
Жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг кўпчилик савдо марказ-
лари, дўконларида кредит карточкалари ѐрдамида битимга келишиш
мумкин. Шу билан бирга, кўчалар, автомобиль манзилгоҳлари, муас-
сасалар қошида харид қилиш учун мўлжалланган махсус автоматлар,
компьютер тизимлари ўрнатилганки, кредит карточкаси соҳиби улар-
дан нақд пул ола олади. Масалан, XX асрнинг 80-йиллари АҚШда
барча типлардаги 200 миллиондан ортиқ, Буюк Британияда салкам 30
миллион кредит карточкаси муомалада бўлган. МДҲ мамлакатларида
уларнинг сони, ҳозирча, салкам 30 минг дона.
Бозор иқтисодиѐти шароитида банклар тўрт йўналишда асосий
операцияларни амалга оширади: пассив операциялар, актив опера-
циялар, банк хизматлари, банкларнинг ўзига хос хизматлари.
Пассив операциялар ѐрдамида пул ресурслари жамланади, актив
операциялар ѐрдамида эса улар жойлаштирилади ва тақсимланади.
Банкда пул ресурслари ўзига тегишли ва жалб этилган маблағлар
ҳисобига шакллантирилади. Банкни таъсис этиш чоғида, шунингдек
фойда ва даромад олиш асосида ҳосил бўладиган капитал (таъсис
капитали) унинг ўзининг маблағи ҳисобланади. Пул ресурсларининг
асосий қисми жалб этиладиган омонатлар (депозитлар) ва бошқа
банклардан келиб тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.
Депозитлар икки хил бўлади: йўқлаб олинувчи ва муддатли. Бирин-
чиси омонатчи томонидан исталган пайтда йўқлаб олиниши мумкин
бўлган пул маблағи бўлиб, тўлиқ фойдаланмаслиги эвазига қоплайди.
Бунда қатъий касса қолдиғи ҳосил бўлади; банк томонидан турли
иқтисодий субъектларга ссуда ва кредит сифатида берилади.
Иккинчи ҳолдаги депозитлар кўрсатилган муддатларга қўйила-
ди. Бу муддат тугамагунча, мижоз пулини талаб қилиб олишга ҳақли
эмас. Бундай ҳолда омонатчиларга, йўқлаб олинувчи омонатларга
қараганда, анча катта фоиз тўланади.
Юқорида таъкидланганидек, банк бошқа банклардан ссуда,
кредит олиш йўли билан ҳам пул ресурсларини жалб этиши мумкин.
Хусусан, марказий банк тижорат банкларига, агар улар ўзларининг
тўловга қобил ва ишончли эканлиги хусусида кафолат бера олсалар,
муайян фоиз ҳисобида кредит беради.
Банкнинг қуйидаги актив операциялари маълум:
– қисқа муддатли, ўртача муддатли ва онкол (биринчи талабдаѐқ
тўланадиган), ссудалар, банкли (таъминламасдан) ва таъминланган
кредитлар (кўчмас мулк, қимматбаҳо қоғозлар, гаров шаҳодатнома-
лари ва ҳоказолар кўринишидаги гаров) бирор кафолат асосида
бериш;
– турли қийматдаги векселларни ҳисобга олиш ва харид қилиш
(банк векселда имзоси бўлган мижоз билан кредит муносабатларига
кириб, векселни ундан, лекин векселда кўрсатилганидан анча паст
нархда сотиб олиши мумкин; унда банк векселнинг тайин ва харид
нархлари айирмасидан ҳосил бўладиган комиссион ҳақ олади; одат-
да, банк қарздорга вексель бўйича тўлаш учун 90 кундан ошмайдиган
муддат белгилаб беради);
– акцепт кредити (банк узатма векселга ўз имзосини қўйиб ва бу
билан ўз зиммасига унда кўрсатилган пул суммасини кредиторга
тўлаш мажбуриятини олиб, вексель бўйича тўловчига айланади; бу
анча сийрак учрайдиган операциядир, чунки банк векселни фақат
тўловга қобил мижозлардан олади);
– гаров кредити (кўчма ва кўчмас мулк, қимматбаҳо қоғозлар,
қимматбаҳо металлар, ѐзма мажбуриятлар векселларни гаровга олиб
берилади);
– лизинг турли асбоб-ускуналар, техник воситалар, узоқ муддат
фойдаланиладиган молларни ижарага бериш; бунда банк мазкур
ускуна ва молларни сотиб олиб, ижарага берувчи сифатида чиқади;
ижара шартномаси, одатда, 3-5 йилга тузилади; бунинг устига, ижа-
рага топширилаѐтган мол бўйича рента тўловлари муддат охирида
дастлабки нархидан ошиб кетади; айни шу тафовут банкнинг лизинг
операциясидан оладиган, комиссион даромадини ташкил этади);
– факторинг (мижоздан қарздорлик, қарз, мажбуриятларини
сотиб олиб, қарздорлардан ундириш ҳуқуқларини ўзига ўтказиш);
– банклар мол-мулкини бошқариш (банк ўз зиммасига корхона-
нинг барча молиявий ва муҳосиблик операцияларини олиб бориш
мажбуриятини олади; қимматбаҳо тошлар билан операцияларни-
уларни жойлаштириш, сақлаш ва кўпайтириш каби хизматларни ҳам
кўрсатади).
Бозор иқтисодиѐти муносабатлари тизимида банклар лойиҳавий
молиялаш, илғор технология ва илмий-техник ахборотларни марказ-
лаштириш каби хизматларни ва илмий-техника тараққиѐтни қувват-
лаб, ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмоқда. Банкларнинг
биржа фаолияти ривожланиб, қимматбаҳо қоғозлар билан алоқалари
кучайиб, фаолиятида универсал ҳолат кучаймоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |