Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Кредитнинг моҳияти, шакллари ва вазифалари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Кредитнинг моҳияти, шакллари ва вазифалари 
Такрорий ишлаб чиқариш жараѐнида товарлар иқтисодий 
ресурслар ва пул маблағларининг доиравий айланиши, кредит муно-
сабатларининг мавжуд бўлишини тақозо қилади. Шунингдек, кредит 
бозор муносабатларининг бир унсури ҳам ҳисобланади. Молия билан 
кредитнинг умумий томони ва бир-биридан фарқи ҳам бор. Уларнинг 
умумийлиги шундаки, ҳар иккаласи ҳам пул маблағлари юзасидан 
бўладиган муносабатларни англатади. Фарқи эса пул маблағларини 
жамлаш ва ишлатиш усулларининг ҳар хил бўлишидан келиб чиқади. 
Молия ўз мулки бўлган пул ресурсларини хоҳлаган вақтда, ҳеч 
бир харажатсиз ишлатиши мумкин. Кредит эса ўзгалар пул маблағ-
ларини ҳақ тўлаган ҳолда вақтинча ишлатиб туриш ва муддати 
келганда қайтариб беришни англатади. 


Кредит товар-пул муносабатларига хос бўлган ва пул ҳарака-
тини билдирувчи иқтисодий категориядир. Кредит дейилганда вақ-
тинча ўз эгалари қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар 
томонидан маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиши ва 
қайтариб бериши юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар тушу-
нилади. 
Кредит муносабатлари икки субъект - пул эгаси, яъни қарз 
берувчи ва қарз олувчи ўртасида юзага келади. Қарз берувчи қарз-
дорга айланиши ва бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Айни бир 
субъект бир вақтнинг ўзида қарз берувчи ва бошқалардан қарз 
олувчига айланиши мумкин. 
Турли хил корхоналар, ташкилотлар, давлат ва унинг муассаса-
лари, аҳолининг кенг қатлами кредит муносабатларининг субъектла-
ридир. Кредит муносабатларининг объекти ҳар қандай пул эмас, 
балки вақтинча бўш турган пул маблағлари ва пул ресурслари кредит 
маблағларининг манбаини ташкил қилади. 
Бўш турган пуллар жумласига қуйидагилар киради: 
– тадбиркорлар ѐки катта сармоядорлар қўлидаги пул, яъни пул 
капитали; 
– эҳтиѐжни қондириш учун аҳоли қўлида тўпланган пул (бундай 
пул эгаси қўлида капитал эмас, балки истеъмолни қондириш учун 
ишлатадиган маблағ ҳисобланади); 
– давлат ихтиѐридаги пул (бу ҳам давлат корхоналари учун 
ажратилган, ҳам умумий истеъмол пули ҳисобланади).
Буларнинг ҳаммаси, яъни кўрсатилган турдаги пуллар ссуда 
фонди (қарз фонди)ни ташкил этади. Маълумки, айрим корхоналар 
ва тармоқлар доирасида капиталнинг ҳаракати алоҳидалашади. 
Бунинг сабаби бозор ҳолатининг капитални турли шаклга киритиши 
ва унинг турли ҳаракат босқичида бўлишидадир. Айни бир вақтнинг 
ўзида капитал пул, ресурслар ва товарлар шаклларида намоѐн бўлади. 
Капитал бир жойда кўпроқ пул шаклида бўлса, бошқа ўринда 
ресурслар ѐки яна бир бошқа ҳолатда товарлар шаклини олиши 
мумкин. 
Капиталнинг ўз шаклини ўзгартириб туриши турли соҳаларда 
бир-бирига мос келмайди ва турли вақтларда юз бериб туради. Маса-
лан, бир ўринда товар шаклидаги капитал пулга айланса, бошқасида 
пул капитали ресурсга айланаѐтган бўлади. Капитал ҳаракатидаги 


алоҳидалашув натижасида пул бир ўринда бўш бўлгани ҳолда 
бошқасида етишмай қолиши мумкин. 
Бўш пулларнинг манбалари қуйидагилардан иборат: 
– корхоналарнинг банкдаги ҳисоб варақаларида турган аморти-
зация ажратмалари муддати тугагунча жамғарилиб боради; 
– ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун фойдадан ажратиладиган 
инвестиция пули (бу пул ҳам белгиланган сумма йиғилгунча жам-
ғарилиб, бўш туради); 
– хом ашѐ, ѐқилғи ва материаллар учун олдиндан сарфланган, 
товар сотилиши билан эгасига қайтиб келадиган пул (улар шу вақт-
нинг ўзида ишлатилмаслиги туфайли маълум вақтгача бўш туради); 
– корхона фойдасидан ажратиладиган ижтимоий фоизлар пули-
нинг келиб тушиши ва уни ишлатиш вақтининг мос келмай қолиши 
натижасида пул юзага келади (у ҳам муайян вақтгача бўш туради); 
– иш ҳақи пулининг келиб тушиш ва сарфланиши бир вақтнинг 
ўзида юз бермаслиги сабабли пайдо бўладиган пул (товар сотилгач, 
пул тушиб тураверади; иш ҳақи ҳар 15 кунда берилади, бинобарин, 
иш ҳақи фонди пули ҳам бўш туради); 
– аҳолининг бўш пул маблағлари; 
– давлат бюджетига пул даромадларининг келиб тушиши ва 
улар сарфининг бир вақтда юз бермаслигидан пайдо бўладиган пул (у 
ҳам маълум вақтгача бўш туради); 
– ҳар хил ҳайр-эҳсон ва суғурта пулларининг ҳосил бўлиши ва 
ишлатилиши турли вақтда юз бериши сабабли юзага келадиган пул 
(унинг ҳам маълум қисми бўш туради).
Маълумки, жамиятдаги пул ресурслари ҳаракати нотекис 
кечади. Шу сабабли бир қисм пул ресурслари вақтинча бўш қолади. 
Такрор ишлаб чиқариш жараѐнида вақтинча бўш пул ресурсларининг 
юзага келиши муносабати билан бир вақтнинг ўзида иқтисодиѐтнинг 
айрим соҳаларида қўшимча пулга эҳтиѐж пайдо бўлади. Жамиятда 
ҳар доим пулга талаб мавжуддир. Масалан, тадбиркор ўз фирмаси 
учун янги асбоб-ускуналар, хом ашѐ, ѐқилғи сотиб олиши, иш ҳақини 
тўлаши ѐки давлат ўз сарфларини қоплаши керак. Бунинг учун эса 
пул керак бўлади. Демак, ҳамиша пулга талаб бор. Жамиятда бўш 
турган пуллар ҳисобидан ссуда фонди ташкил топиб, унга талаб 
юзага келгач, кредит муносабатлари пайдо бўлади. 
Кредит қуйидаги вазифаларни бажаради: 


– пулга тенглаштирилган тўлов воситалари (вексель, чек, серти-
фикат) ни юзага чиқариб, уларни хўжалик оборотига жорий этиш 
(вексель-қарзнинг мажбуриятномаси, чек-банкдаги пулни олишни 
талаб қилувчи ҳужжат, сертификат-пул тўланганлиги, қарз берилган-
лигини тасдиқловчи ҳужжат); 
– бўш пул маблағларини ҳаракатдаги, ишдаги капиталга айлан-
тириб, пулни пул топади, деган мақол мазмунини амалга ошириш; 
– қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоқлар ўртаси-
да қайта тақсимлаш йўли билан ишлаб чиқариш ресурсларининг 
кўчиб юришини таъминлаш; 
– қарз бериш, қарзни ундириш воситалари орқали иқтисодий 
ўсишни таъминлаш, яъни уни рағбатлантириш. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида кредит муносабатлари бир-бири-
дан фарқланувчи икки турдаги муносабатнинг яхлитлигини билдира-
ди. Биринчидан, қарзга олинган пул капитал сифатида ишлатилиб, 
ундан фойда олиш, пулни кўпайтириш мақсади бўлади. Шу туфайли 
ссуда капитали муносабатлари пайдо бўлади. Ўзганинг қўлида капи-
тал қиймати ўсади. Иккинчидан, қарзга олинган пул шахсий ѐки уму-
мий эҳтиѐжларни қондиришга хизмат қилади. Қарзга олган субъект-
нинг пулни қандай ва нима мақсада ишлатиши қарзга берувчини 
мутлақо қизиқтирмайди. Уни қарзини ва қарз ҳақини олиш қизиқ-
тиради, холос. 
Кредит пул бозори маҳсули бўлиб, бунда пул маблағини олди-
сотди қилиш ҳолати рўй беради. Пул бозори кенг маънода молия 
бозоридирки, унинг таркибида капитал бозори ҳам мавжуд бўлади. 
Қарзга бериладиган пул ссуда дейилади. Қарзга олинган пул 
фойда олишга ишлатилса, у ссуда (қарз) капиталига айланади. Кре-
дитнинг асосий шарти қарз учун ҳақ тўлашдан иборат. Бу ҳақ қарзга 
берилган суммага нисбатан фоиз ҳисобида бўлади. Мазкур ҳақ қарз 
фоизи деб юритилади. Бозорга чиқарилган пулнинг нархи фоиз бўла-
ди. Қарзга олиб ишлатилган капиталдан олган фойдани бир қисмини, 
пул эгасига беради. Демак ссуданинг моддий таъминланганлиги ва 
тўловлиги шарт. Қарзга берилган ссуданинг албатта қайтарилиб 
берилишини, ундан фойдаланганлиги учун олинган фойданинг ссуда 
фоизини тўлаш зарурлиги, ҳар бир қарз олувчининг хўжалик юри-
тишда самарали усуллардан фойдаланишга ундайди. Фоиз миқдори 
ѐки даражаси олдиндан белгиланган бўлади. 


Фоиз даражаси (ФД), қарз фоизи (ҚФ)нинг, берилган қарз 
миқдори (ҚМ) га бўлган фоизларда ифодаланган нисбатдир: 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish