Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Муомала воситаси
. Товар истеъмол қиймати бўлиб хизмат 
қилиш даражасига етганда пул ѐрдамида айирбошлашдан чиқиб, ис-
теъмол соҳасига ўтади. 
Демак, сотиш Т-П, бир вақтнинг ўзида П-Т сотиб олиш ҳамдир. 
Шундай қилиб, пул муомала жараѐнида товар сотиб олувчи харидор 
қўлидан сотувчи қўлига ўтиб туради, натижада пул муомаласи содир 
бўлади. Муомала воситаси функциясини бажараѐтган пул қўлдан-
қўлга ўтиб, товар айирбошлашда фақат воситачи бўлиб қолади. Пул 
муомалада доимий ҳаракатда бўлади.
Жамғариш воситаси
. Бу ҳолатда пул жамланган бойлик шакли-
га киради. У пул эгаси учун истаган вақтда харид этиш воситаси 
бўлиб хизмат қилади. Пул қоғоз ѐки танга шаклларда бўлгани учун 
бойликка айланмайди. У ўзида инсон меҳнатини мужассамлаштирга-


ни, унинг ѐрдамида ҳамма нарсани харид этиш ѐки уни жамлаб 
сақлаш мумкин бўлганлиги учун бойлик ҳисобланади. Зеро, пул бой-
ликнинг махсус шакли, унинг бир кўриниши экан, ундан бошқа кўри-
нишдаги бойликлар ҳам бор. Масалан, уй-жой, ер-сув, ўрмон, кон, 
озиқ-овқат, кийим-кечак, машина-ускуна, акция, облигация кабилар 
шулар жумласидандир. 
Пул бойлик жамғаришнинг қулай бўлган усулидир. Чунки пулда 
ликвидлик бор, яъни пулни тўлов учун ҳамма жойда белгиланган но-
минали (ѐзиб қўйилган миқдори, кўрсаткичи, масалан, 100 доллар 
деб ѐзилиши)га қараб, тўлов учун қабул қилинади. 
Пул бошқа ликвидлик воситаларига, айтайлик, ер, бино, акция, 
облигация, сертификатларга нисбатан барқарор восита ҳисобланади, 
унинг қадри бир хил сақланади (инфляция бўлмаган тақдирда), 
бошқа ликвидларнинг нархи-қадри эса ўзгариб туради. Жамғармага 
қўйилганда харид қобилиятини сақловчи барча пул воситалари пул 
агрегати деб аталади. Бунга нақд пуллар, банкка маълум муддатга 
ѐки муддатсиз қўйилган пуллар, сертификатлар киради. 
Пул операциялари кўпчилик ҳолатда нақд пулсиз, яъни чеклар 
ѐки унга тенглаштирилган молиявий активлар ѐрдамида амалга оши-
рилади. Шу сабабли муомалада бўлган пул миқдорини ҳисоблаш 
учун М1, М2 пул агрегатлари ѐки таркибий қисм тушунчасидан фой-
даланилади. Республикамизда умумий пул миқдори қуйидаги 
кўрсаткичлар асосида ҳисобланади: 
М II – нақд пуллар. 
М I = М II + тегишли ҳисоб варақаларидаги пул қолдиқлари, 
маҳаллий бюджетлар маблағлари, бюджет, жамоат ва бошқа ташки-
лотларнинг маблағлари. 
М2 = М1 + халқ (жамғарма) банкларидаги муддатли омонатлар. 
М3 = М2 + чиқарилаѐтган сертификатлар + аниқ мақсадли заѐм 
облигациялари + давлат заѐм облигациялари + хазина мажбуриятла-
ри. 
Демак, барча пул агрегатлари йиғиндиси ялпи пул массаси ѐки 
ялпи пул таклифини ташкил этади. 
Пулга талаб айирбошлаш учун (П I) ва активлар томонидан пул-
га талаб (П II) ни ўз ичига олади.
Пул товар экан, талаб ва таклифлар таъсирига берилади. Пул 
таклифи муомалага чиқарилган маълум турдаги пул миқдоридир. У 
талабдан ортиқ ѐки кам бўлиши мумкин. Кам бўлганда тўлов кризиси 


келиб чиқади. Демак, пул таклифи унинг муомалага чиққан миқдори 
билан ўлчанади. Бундай миқдор унинг тезлигига қараб ҳар хил бў-
лади. Пулга талаб хўжалик обороти учун керак бўлган пулга эҳтиѐж-
нинг туғилишидир. Пулга талабни корхоналар, ташкилотлар, аҳоли 
ва давлат томонидан билдирилади. Чунки улар хўжалик субъектлари, 
ишлаб чиқарувчи ѐхуд истеъмолчилар ҳисобланади. Пулга талаб пул 
операцияларининг миқѐси ва тезлиги билан ўлчанади. Пул билан 
муомала қилиш ишлари қанчалик кўп бўлса, тез айланиб турса (обо-
рот қилса) пулга талаб шунчалик қисқаради. 
Пул муомала воситачиси бўлганлиги туфайли кўплаб товарлар 
сотиб олиниши натижасида истеъмол соҳасига ўтади. Пул муомала 
жараѐнида ҳаракатда бўлади. Муомаладаги пуллар миқдори мазкур 
мамлакат бозоридаги товарлар баҳосининг суммасига тўғри ва пул 
айланиши тезлигига тескари нисбатда бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
Муомалани таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори нимага 
боғлиқ? Бу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин: 
– муайян давр, айтайлик, бир йил мобайнида сотилиши лозим 
бўлган товарлар баҳосининг суммасига (товарлар қанча кўп бўлса, 
уларни сотиш учун пул бирлиги шу қадар кўп талаб қилинади); 
– муомаладаги пул миқдори, қолаверса, ҳар бир пул бирлиги 
оборотининг тезлигига (пул қанчалик тез айланса, муомала учун за-
рур бўлган пул миқдори шунча кам талаб қилинади); 
– муомала учун зарур бўлган пул миқдори пулдан тўлов восита-
си функциясида фойдаланишга (кўпинча, товарлар кредитга сотилади 
ва сотиш давридан бошқа вақтда уларнинг ҳақи тўланади, пировар-
дида, зарур бўлган пул бирликлари миқдори шунга яраша миқдорда 
камайиб боради. Иккинчи томондан, бу даврда илгари кредитга со-
тилган товарлар ҳақини тўлаш вақти бошланади. Бу пулга эҳтиѐжни 
кўпайтиради. Шуни ҳисобга олиш керакки, тўлов мажбуриятлари-
нинг бир қисми ўзаро узилади).
Кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг муомала учун зарур пул 
миқдори формуласини қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Бунда: 
Пм – муайян даврда муомала учун зарур пул бирлигининг 
миқдори; 
Тн – сотилиши лозим бўлган товарлар нархининг суммаси; 


Хк – кредитга сотилган товарлар суммаси; 
Хт – ҳақини тўлаш муддати келган товарлар баҳосининг сумма-
си; 
Кт – бир-бирини қоплайдиган товарлар суммаси; 
От – пул обороти тезлиги. 
Муомалада бўлган пул бирлиги миқдорининг товарлар баҳоси 
суммасидан ошиб кетиши натижасида товар билан таъминланмаган 
пулнинг пайдо бўлиши инфляциянинг пайдо бўлганлиги билдиради. 
Инфляция товарлар баҳосининг очиқ ѐки яширин равишда ошиб 
кетишига олиб келади. Инфляцияни турли омиллар келтириб чиқари-
ши мумкин: пул бирликларини ортиқча чиқариб юбориш; товар 
ишлаб чиқаришнинг тўловга лаѐқатли талабнинг ўсишидан орқада 
қолиши; талаб қилинмайдиган товарларнинг бозорга кўплаб чиқари-
лиши ва бошқалар.
Янада аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса, инфляция пулнинг 
муомалада керагидан ортиқча пайдо бўлиши, нарх-навонинг ўсиб, 
пулнинг қадр-қиймати, яъни харид қобилиятининг пасайиши, 
қадрсизланиши демакдир. Қадрсизланиш ҳар ойлик ѐки ҳар йиллик 
суръатлар билан ўлчанади. Бунинг учун нарх индекси ѐрдамида базис 
даврига тўғри келадиган нисбат билан аниқланади. Масалан, ис-
теъмол товарларининг индекси 1998 йилда 113,6, 1999 йилда 118,3 
тенг дейлик. Шунга қараб, инфляция даражаси қуйидагича ҳисоб-
ланади: 
 
Иқтисодиѐт соҳасининг мутахассиси, Нобель мукофотининг 
лауреати Милтон Фридман инфляцияга қуйидагича таъриф берган: 
маҳсулот ишлаб чиқаришга нисбатан пулнинг ортиқчалигини юзага 
келтирадиган нархларнинг барқарор ва узлуксиз ўсиб бориши; ишлаб 
чиқарувчилар томонидан маҳсулотнинг сифатини яхшиламасдан 
туриб, нархини ошириш ҳаракатлари.
Макроиқтисодиѐт нуқтаи назаридан олганда, инфляция давлат 
пул бирлигининг қадрсизланиши, харид қувватининг пасайишида 
намоѐн бўлади. Ўсиш суръати бўйича инфляция уч турга бўлинади: 
1.
Мўътадил бўлиб турадиган инфляция
. Бунда нарх-наво секин, 
ўрмалашсимон ҳолда орта бошлайди, иқтисодий ўсиш рўй бериб 


туради, ишсизлик у қадар кўп бўлмайди. Инфляция суръати 2-3 
фоиздан ортмайди. 
2.
Сузувчан инфляция
. Бунда нарх-наво тезроқ ўса бошлайди. 
Иқтисодий ўсиш суръати сусаяди. Ишсизлик кўпая боради. Инфля-
ция суръати йилига 8-12 фоиз атрофида бўлади. 
3.
Югурувчи инфляция ѐки гиперинфляция
. Бу ҳаддан катта 
ташқари инфляция бўлиб, унда нарх-наво шиддат билан ўса боради. 
Пул ғоят тезлик билан қадрсизлана бошлайди. Пул топишга интилиш 
минимал даражага келади. Гиперинфляциянинг яна бир белгиси 
корхоналар, ташкилотлар ва аҳолининг ҳар қандай йўл билан қадрли 
пул-валюта йиға бошлашида намоѐн бўлади. Валюта қадрсизланган 
пулни муомаладан сиқиб чиқара бошлайди. Гиперинфляция шарои-
тида нарх-навони мутлақо тартибга солиб бўлмайди. Нархлар ойига 
40-50 фоиз атрофида ўса боради. Масалан, 1922 йилда Германияда 
инфляция 1300000 фоизни ташкил этган. 1938-1948 йиллар ичида 
Венгрияда нарх-наво 10-21 маротаба кўтарилган, ҳатто савдода пул 
тарозида тортиб ўлчанган. Рубль зонасига кирган собиқ СССР мамла-
катларида инфляция 1922 йилда 3000 фоиздан кўпроқни ташкил 
этган эди. 
Келиб чиқиш манбаларига кўра, инфляция бир неча турга 
бўлинади.
Пул массаси инфляцияси
. Бундай инфляция пулнинг товар 
муомаласида ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши сабабли юзага келади. 
Унинг механизмини тушуниш учун инглиз иқтисодиѐтчиси 
Фишернинг моделидан фойдаланилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish