Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Ўзбекистон солиқ тизими 
Умумдавлат солиқлари 
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар 
1.Юридик шахсларнинг даромадлари 
(фойдаси)га солиқ 
2.Жисмоний 
шахсларнинг 
даромадларига солиқ 
3.Қўшилган қиймат солиғи 
4.Акциз солиғи 
5.Ер остидан фойдаланиш солиғи 
6.Экология солиғи 
7.Сув ресурсларидан фойдаланиш 
солиғи 
8.Савдо 
ташкилотларининг 
ялпи 
даромад солиғи 
9.Божхона солиғи 
10.Давлат божи 
11.Қимматли қоғозларни рўйхатдан 
ўтказиш йиғими 
12.Бошқа даромадлар 
1.Мол-мулк солиғи 
2.Ер солиғи 
3.Реклама солиғи 
4.Автотранспорт воситаларини қайта 
сотиш солиғи 
5.Кичик бизнес учун ягона солиқ 
6.Ижтимоий 
инфратузилмани 
ривожлантириш солиғи 
7.Савдо ҳуқуқи йиғими; жумладан, 
алоҳида товарлар турларини сотиш, 
лицензия йиғими 
8.Ишбилармонлик билан шуғулланувчи 
юридик ҳамда жисмоний шахсларни 
рўйхатдан ўтказиш йиғими 
9.Автотранспортнинг 
вақтинчалик 
турар жойи йиғими ва солиғи 
10.Ободонлаштириш ишлари йиғими 
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексида саккизта умум-
давлат (республика) ва бешта маҳаллий солиқлар кўрсатилган. Лекин 
кейинги солиқ тизимига киритилган ўзгартишлар билан уларнинг со-
ни (йиғимлари ҳам қўшилиб) 22 тага етди. Ҳозирги кунда эса улар-


нинг сони 30 тадан ошиб кетди. Солиқлар ва йиғимлар бир-бири би-
лан боғлиқ бўлиб, улар юридик ѐки жисмоний шахсларнинг пул да-
ромадларидан олинади. 
Солиқлар объекти ва иқтисодий моҳияти бўйича муайян гуруҳ-
ларга бўлинади. Уларни солиққа тортиш объектига қараб уч гуруҳга 
бўлиш мумкин: 
– оборотдан олинадиган солиқлар; 
– даромаддан олинадиган солиқлар; 
– мол-мулк қийматларидан олинадиган солиқлар. 
Оборот солиғи
. Оборотдан олинадиган солиқларга қўшилган 
қиймат, акциз, божхона солиқлари ва ер ости бойликлари қийматидан 
олинадиган солиқлар киради. 
Даромад солиғи
. Юридик, жисмоний шахсларнинг даромадига 
солинадиган, савдо ташкилотларининг ялпи даромадидан ва рекла-
мадан олинадиган солиқлар даромаддан олинадиган солиқлар жумла-
сига киради. Бу гуруҳ солиқларга ижтимоий инфратузилмани ривож-
лантириш солиғи ҳам қўшилади.
Мол-мулк солиғи
. Бундай солиқлар жумласига мол-мулк, ер, ер 
ости бойликларидан фойдаланганлик, экология, автомобилларни 
қайта сотиш солиғи кабилар киради. 
Солиқлар иқтисодий моҳиятига қараб, тўғри ва эгри солиқларга 
бўлинади. Тўғри солиқлар даромад олувчи шахс (мулк эгаси)нинг да-
ромади (фойдаси)дан олинади. Солиқларнинг бундай турида ҳуқуқий 
ва ҳақиқий солиқ тўловчи битта шахс бўлади. Солиқ аввалдан белги-
ланган бўлади. Тўғридан-тўғри даромаддан солиқ тўлаганлиги учун 
солиқлар ставкасининг камайтирилиши муносабати билан корхона-
лар даромадининг кўп қисми уларга қолдирилиб, инвестиция фао-
лиятини кенгайтириш, бозор иқтисодиѐтини ривожлантириш имкони 
туғилади. 
Эгри солиқ
. Бундай солиқ товарлар реализацияси маҳалида хиз-
матлар амалга оширилганда товарлар баҳосига устама тариқасида 
қўшиб ундирилади. Эгри солиқлар корхона ва ташкилотлар фаолия-
тининг молиявий якунларига боғлиқ бўлмайди. 
Эгри солиқлар таркибига қўшилган қиймат, акциз, ер ости бой-
ликларидан фойдаланиш солиқлари, божхона тўловлари киради. 
Қўшилган қиймат солиғи
(ҚҚС). Қўшилган қийматга солиқ янги 
солиқ тизимининг муҳим элементидир. Бу солиқ эгри солиқларнинг 
бир тури бўлиб, даромадга эмас, балки сарф қилинган харажатларга 


мувофиқ белгиланади. Тадбиркор товар ѐки хизмат учун кўп сарф-
харажат қилса, шунга мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи тўлайди.
Қўшилган қиймат солиғи амалиѐтда бутун қиймат (оборот)дан 
олинади. Демак, солиққа тортишда шундай ҳоллар учрайдики, ҚҚС 
тўғридан-тўғри корхонанинг таннархи (фойдаси)га таъсир қилади. 
Қўшилган қиймат солиғи бозор иқтисодиѐтининг барча хусусиятла-
ридан келиб чиқиб, деярли барча товарлар ва хизматларни қамраб 
олади. ҚҚСни товар сотувчилар тўлайди. Қўшилган қиймат солиғи 
даромад солиғидан афзал бўлиб, уни ундириш ҳамда ундирилишини 
назорат қилиш анча осондир. Ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида ѐки 
хизмат жойларида реализация вазиятида маҳсулот ортган қиймати-
нинг бир қисми давлат бюджетининг соф даромадидаги бир улуши 
сифатида ундирилади. Бу қисм муқим тарзда белгиланган бўлиб, 
маҳсулот нархига киритилгандир. 
Таъкидлаш жоизки, тўғри ва эгри солиқлар бир-биридан фарқ 
қилади. Тўғри солиқларни тўловчи ҳам ҳақиқий, ҳам ҳуқуқий, битта 
шахс, тадбиркор ҳисобланади. Эгри солиқларнинг ҳуқуқий тўловчи-
си фақат товар ишлаб чиқариб сотаѐтган тадбиркор бўлиб қолмай, 
балки шу товарлар ва хизматларни истеъмол қилувчи субъектлар, 
асосан, аҳолидир. 
Солиқлар бюджетга ўтказилиши нуқтаи назаридан давлат солиқ-
лари ва маҳаллий солиқларга ажратилади. Давлат солиқлари респуб-
лика бюджетига тушадиган солиқлардир. Буларга қўшилган қиймат, 
акциз, фойда (даромад), фуқароларнинг даромади каби солиқлар, 
божхона тўловлари, эмиссия лойиҳасини рўйхатдан ўтказиш йиғими 
сингарилар киради. 
Маҳаллий солиқлар эса тўғридан-тўғри маҳаллий бюджетларга 
тушади. Бунда бошқа бюджетларга ажратмалар берилмайди. Маҳал-
лий солиқлар қуйидагиларни ўз ичига олади: ер, мол-мулк, қонун-
лардан фойдаланиш, реклама, автомобил воситалари, ҳисоблаш ма-
шиналари, мойлаш ишлари, техникани қайта сотиш солиқлари. 
Маҳаллий солиқлар маҳаллий ҳукуматларнинг бажарадиган вазифа-
ларига қараб белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ биркитиб 
қўйилади. Маҳаллий ҳукуматлар ижтимоий – мактаб, соғлиқни сақ-
лаш, маданият, маориф, шаҳарлар ва қишлоқлар ободончилиги каби 
вазифаларни бажаради. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish