Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Давлат бюджети 
Бюджет давлатнинг ўз функцияларини амалга ошириши учун 
сарфланадиган марказлаштирилган пул фондидир. Давлат ўз функ-
цияларини амалга ошириш учун муайян харажатлар қилиши зарур. 
Бундай харажатлар таркибида инвестиция, ижтимоий вазифалар, дав-
латни бошқариб туриш, мудофаа харажатлари асосий ўринда туради. 
Умумдавлат харажатлари аниқ мақсадларга қаратиб ривожлантириб 


борилади ва сўнгра эса сарфланади. Демак, умумдавлат харажатлари 
бюджет орқали молиялаштирилади. Давлат бюджети ялпи ички маҳ-
сулотни қайта тақсимлаш жараѐнида вужудга келтирилади. Мамлакат 
иқтисодиѐтининг хусусиятига қараб, бюджет ҳар хил поғонали бўла-
ди. Ўзбекистон Республикасида икки поғонали бюджет тузилиши 
мавжуд бўлиб, марказий ва маҳаллий бюджетлардан иборатдир. 
Маҳаллий бюджет айрим олинган туман, шаҳар ва вилоят миқѐси-
даги даромадлар ва харажатлардан ташкил топади. 
Давлат бюджети, ўз навбатида, барча маҳаллий бюджетларни 
қамраб олади. Давлат бюджети, кўпинча, мамлакатдаги турли оқим-
ларга оид ижтимоий иқтисодий манфаатларнинг эҳтиѐжларини 
ҳисобга олган ҳолда шаклланади. 
Давлат бюджети даромад ва харажат қисмларидан иборат бўла-
ди. Бюджетнинг даромад қисмини шакллантиришда, мулк шаклидан 
қатъи назар, ҳамма иқтисодий субъектлар иштирок этади. Уларнинг 
иштироки солиқлар тўлаш шаклида юз беради. Бюджетнинг харажат-
лари умумдавлат молия фондини ташкил этган тушумларнинг 
тақсимланиб, маълум мақсад йўлида ишлатилишидир. 
Давлат бюджетининг тузилиши, даромадлари ва харажатлари 
таркибини қуйидагича тавсифлаш мумкин: 
№ 
Даромадлар 
Харажатлар 

Корхоналар 
фирмалар 
(турли 
субъектлар) фойдаларидан олинадиган 
солиқлар 
1.Иқтисодиѐтни 
молиялаш 
(инфратузилма объектлари учун 
капитал 
маблағлар, 
дотация, 
субсидия) 

Қўшилган 
қийматдан 
олинадиган 
солиқлар 
2.Ижтимоий маданий соҳалар (соғ-
лиқни сақлаш, маориф, нафақалар, 
маҳаллий 
ҳокимиятларга 
субсидиялар) 

Акциз тўловлари 
3.Маъмурий-бошқарув 
харажатлари 

Божхона тўловлари 
4.Мудофаа харажатлари 

Давлат 
заѐмларидан 
келадиган 
даромадлар 
5.Илмий ишлар ва илмий техник 
дастурлари учун харажатлар 

Пул эмиссияси келтирган даромадлар 
6.Давлат қарзи бўйича тўловлар 

Давлат оладиган дивиденд, фоиз, ижара 
ҳақлари 
7.Ташқи 
сиѐсатни 
таъминлаш 
(дипломатия, ташқи мамлакатлар 
заѐмлари) харажатлари 

Давлат мулкини сотишдан келадиган 
даромад 
8.Мақсадли 
дастурлар 
учун 
харажатлар 

Солиқсиз даромадлар 
9.Кредитлар ва ўзга мамлакатларга 


ѐрдам ва ҳ.з. 
10 Ташқи 
иқтисодий 
фаолиятдан 
тушадиган даромадлар 
11 Рента тўловлари 
12 Аҳолига солинадиган давлат солиқлари
Давлат бюджети харажати бўйича келтирилган бандлар умум-
лаштирилиб, ишлатилишига кўра, тўрт хил тоифага бўлиш мумкин: 
а) ишлаб чиқаришни ривожлантириш, яъни инвестиция учун сарф-
лар; б) ижтимоий-маданий сарфлар, яъни давлатга қарашли маданий 
хизмат соҳалари, соғлиқни сақлаш, маориф, ижтимоий таъминлаш 
учун сарфлар; в) давлатни бошқариш харажатлари; г) мамлакат 
мудофааси учун харажатлар. 
Давлат бюджети ҳисобидан молиявий имтиѐзлар ҳам ташкил 
топади. Кам рентабелли, режали-зарар кўрувчи корхоналарни, мо-
лиявий соғломлаштириш учун маълум муддатга ѐрдам берилади. 
Давлат буюртмаларини биринчи навбатда бажарганлиги ва жамият-
нинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, корхоналарнинг илмий-
техник тараққиѐтини рағбатлантириш учун ҳам ѐрдам ажратилади. 
Давлат бюджети сарфи унинг харажатини қоплаши шарт. Борди-ю, 
даромадлар харажатлардан кўпайиб кетса, давлат бундай қолдиқни 
кўзда тутилмаган шароитлар учун сарфлаши, тўловларини муддати-
дан олдин тўлаши, келгуси йил бюджети даромади тарзида қолди-
риши мумкин. Бу хил бюджет нормал бюджет ҳисобланади. Бюджет 
харажатларининг даромадлардан кўп бўлиши натижасида бюджет 
тақчиллиги юзага келади. Аммо ҳар қандай тақчиллик хатарли 
бўлавермайди. Тақчиллик ҳажми яратилган ялпи ички маҳсулотнинг 
2-3 фоизини ташкил этса, бу иқтисодиѐт учун нормал ҳол ҳисобла-
нади. Бюджет тақчиллиги бу кўрсаткичдан юқори бўлса, пул-кредит 
ва иқтисодиѐт фаолиятида салбий оқибатлар юзага келиб чиқиши 
мумкин. Бюджет тақчиллигини келтириб чиқарувчи сабаблар нати-
жасида даромадлар пасаяди, акциз солиғи қисқаради, айрим харажат-
лар кўпаяди ва ҳ.к. 
Даромад ва харажатни мувофиқлаштириш орқали бюджет тақ-
чиллиги бартараф этилади. 
Молиялаштиришда кредитлашга ўтиш, рентабеллиги паст кор-
хоналар учун дотацияларни аста-секин қисқартириб бориш, давлат-
нинг бошқарув харажатларини камайтириш, солиқ ундириш тизими-
ни ўзгартириш, маҳаллий бюджетлар ролини ошириш каби тадбир-


лар бюджет тақчиллигини қисқартириш тадбирлари жумласига кира-
ди. Иқтисодиѐтни соғломлаштириш, циклик хусусиятларини қисқар-
тириб, ўсиш суръатларининг юқори даражада бўлишини таъминлаш 
бюджет тақчиллигини тугатишнинг бирдан-бир йўлидир. Бюджетдан 
ташқари молия фондлари ҳам макромолия таркибига киради. Молия 
тизимида ижтимоий суғурта, бюджетдан ташқари молиявий фондлар 
(пенсия фонди, аҳолини иш билан таъминлаш, табиатни муҳофаза 
қилиш, тарихий ѐдгорликларни сақлаш, тадбиркорларга кўмак бериш 
фондлари ва бошқалар)нинг аҳамияти ортиб бормоқда. Улар маълум 
мақсадлар учун ишлатилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish