Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Жамиятнинг иқтисодий потенциали



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Жамиятнинг иқтисодий потенциали.
Иқтисодий ўсиш манбалари 
Таркибий қайта қуриш, силжиш ва кризислар масалалари 
иқтисодий ўсиш муаммолари билан узвий чатишиб кетган. Ҳозирги 
кунда иқтисодий ўсиш бутун мамлакатлар учун марказий муаммо 
бўлиб қолди. Барча иқтисодий муаммоларни ҳал этишда иқтисодий 
ўсиш етакчи роль ўйнайди. Турли мамлакат иқтисодчилари узоқ муд-
датли иқтисодий ўсиш учун мавжуд бўлган капиталнинг кўпайиши 
ҳал қилувчи аҳамият касб этади, деб ҳисоблашмоқдалар.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматининг аксарият кўп қисмини 
ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олишга сарфланмоқда ва шу 
орқали ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, жамиятда аҳо-
ли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулотни ўстиришга 
қаратилмоқда. Умуман олганда, иқтисодий ўсиш у ѐки бу динамика-
да – миқдорий ўсиш ва сифат жиҳатдан такомиллашув билан ялпи 
миллий маҳсулот ва унинг ишлаб чиқариш омилларининг ўсишида 
ифодаланади. 
Жамиятнинг иқтисодий потенциали кўп жиҳатдан иқтисодий 
ўсиш суръатларига боғлиқ. Иқтисодий ўсиш юксалиш ва инқироз 


даврларининг ижобий ва салбий томонларини ҳисобга олишни тақозо 
этади. Мамлакатнинг иқтисодий потенциали асосий ва айланма 
фондлар билан ифодаланган миллий бойликнинг кўп қисми ҳамда 
ишчи кадрлар, муҳандис-техник ходимлар ва олимлардан ташкил то-
пади. Буларнинг барчаси у ѐки бу мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва 
жамият фаровонлигини бирор даражада таъминлаш қобилиятини акс 
эттиради. 
Ўзбекистон Республикасида, И.А.Каримов таъкидлаганидек, 
«Иқтисодий ривожланиш суръатлари ҳақида гапирганда... унинг ме-
зонларига ва, энг аввало, кўрсаткичларига кўпроқ эътибор қаратиш 
муҳим аҳамият касб этади. Бундай ўсишлар иқтисодиѐтимизда юз 
бераѐтган таркибий ўзгаришлар, унинг изчил ва барқарор ривожи 
учун хизмат қилиши, халқимизнинг ҳаѐт даражасини юксалтиришга, 
бир сўз билан айтганда, амалий ҳаѐтимизни яхшилашга олиб келиши 
лозим».
43
Бинобарин, иқтисодий ўсиш ўзаро бир-бири билан боғлиқ 
услублар орқали аниқланади ва ўлчанади. Булар қуйидагилардир: 
1. Маълум давр мобайнидаги ҳақиқий ялпи ички маҳсулот ѐки 
соф миллий маҳсулотнинг ўсиши сифатида; 
2. Аҳоли жон бошига олинган ҳақиқий ялпи ички маҳсулот ѐки 
соф миллий маҳсулотнинг ўсиши сифатида. 
Амалиѐтда ҳар иккала омилдан ҳам фойдаланилади. Масалан, 
диққат марказида иқтисодий-сиѐсий потенциал муаммолари турган 
бўлса, биринчи омил, турли мамлакатлар турмуш даражасини таққос-
лаш масаласи кўндаланг бўлса, иккинчи омил қўл келади. 
Ўсаѐтган иқтисодиѐт мамлакат ичида ҳам, халқаро миқѐсда ҳам 
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда кўпроқ қобилиятга 
эга бўлади. Иқтисодий ўсиш ресурслар чекланганлиги муаммосини 
ҳал этишни енгиллаштиради. Шунингдек, иқтисодий ўсиш барқарор-
ликка нисбатан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этади. 
Иқтисодий ўсиш нафақат истеъмол учун товарлар, хизматлар 
кўпайтиришдан иборат бўлибгина қолмай, ишлаб чиқариш воситала-
ри, яъни ресурсларни кўпроқ ишлаб чиқариш билан ҳам боғлиқдир. 
Чунки ўсиш жамият аъзоларининг жорий истеъмолини қондириш 
билан чекланиб қолмайди, балки ишлаб чиқаришни янада ривожлан-
тириш натижасида келгуси жамият аъзоларининг истеъмолини 
қондиришни ҳам мўлжаллайди. Иқтисодий ўсиш жамиятнинг ижти-
43
Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. «Халқ сўзи» газетаси, 2001 йилнинг 17 
феврали. 


моий тараққиѐти учун мустаҳкам замин яратади. У жамиятнинг 
бойиб бориши ва аҳоли фаровонлигининг ўсишини таъминлайди. 
Иқтисодий ўсиш «микро» ва «макро» даражасида рўй беради. 
Микроиқтисодий ўсиш фирмалар, корхоналар, жамоа хўжалик-
лари ва тарқоқ доирадаги ўсиш бўлиб, бу уларда фаолият кўрсатаѐт-
ган субъектлар меҳнатининг натижаси ҳисобланади. 
Макроиқтисодий ўсиш бутун жамият, яъни мамлакат миқѐси-
даги иқтисодий ўсишдир. Бундай ўсиш жамият ишлаб чиқариши фао-
лиятининг натижаси, яъни мамлакатдаги мавжуд турли корхоналар 
ва тармоқлардаги микроиқтисодий ўсишларнинг мажмуи ҳисоб-
ланади. 
Иқтисодий ўсишнинг даражаси, ҳажмига қараб жамиятнинг 
моддий-иқтисодий аҳволи белгиланади. Агар ўсиш юз берса, демак, 
жамиятда иқтисодий жонланиш, юксалиш мавжуд; борди-ю ўсиш 
бўлмаса, иқтисодиѐтда турғунлик, пасайиб кетиш ҳолатлари рўй бе-
риб, иқтисодий танглик пайдо бўлади. 
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг икки усули мавжуд: 
экстенсив ва интенсив. Шунга асосан, 
иқтисодий ўсишнинг ҳам икки 
– экстенсив ва интенсив
турлари бор. 
Экстенсив иқтисодий ўсиш турида ишлаб чиқаришнинг аввалги 
техник асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари 
миқдорини кўпайтириш орқали эришилади. Масалан, маҳсулот иш-
лаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан 
бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати, 
иш кучининг сони ва малакаси ҳамда таркиби бўйича худди ўшандай 
яна бир корхона қурилади. Экстенсив иқтисодий ўсишда, агар у соф 
ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай 
қолади. Дейлик, маҳсулот ишлаб чиқариш икки ҳисса кўпайтирил-
ганда ишлаб чиқариш омиллари, яъни ишчилар сони, асосий капитал 
(фондлар) ҳам икки марта ўсади. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш 
бир ходим сонига ҳисоблаганда ўзгармай, аввалгича қолаверади. 
Иқтисодий ўсишнинг интенсив типи шароитида маҳсулот ишлаб 
чиқариш миқдорини кўпайтириш учун ишлаб чиқариш омилларини 
сифат жиҳатдан такомиллаштириш, илғор техника ва технологик жа-
раѐнларни жорий этиш, иш кучи малакасини ошириш, шунингдек 
мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан самарали фойдаланиш йўли 
билан эришилади. Чунки иқтисодиѐт яхлит бир нарса. Шу сабабли 
экстенсив ва интенсив ўсиш алоҳида амал қилмайди, улар кундалик 


хўжалик амалиѐтида ривожланишнинг бу турлари бир-бири билан 
маълум даражада омихталашади. Шунинг учун иқтисодий ўсишнинг 
нисбатан экстенсив ѐки нисбатан интенсив тури устун бўлган шакл-
лари фарқланади. 
Иқтисодий ўсишнинг манбалари нималардан иборат? Иқтисо-
дий ўсишга таъсир этувчи ва ишлаб чиқаришда амал қиладиган куч-
лар унинг омилларидир. Ўсиш юз бермаса иқтисодиѐт ўзгармай 
қолади, ва аксинча, ўсиш амалга оширилса ривожланиш рўй беради. 
Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар бир-бирига боғлиқ бўлади. 
Ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ўсишини қуйидаги асосий 
омиллар билан аниқлаш мумкин: 
Таклиф омиллари 
1.Табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати. 
2.Меҳнат ресурсларининг миқдори ва сифати. 
3. Асосий капитал ҳажми ва сифати. 
4.Ишлаб чиқариш технологияси ва фан-
техника тараққиѐти. 
5.Талаб ва таклиф омиллари. 
6.Тақсимот омиллари. 
Шуни таъкидлаш лозимки, иқтисодий ўсишга таъсир этувчи 
талаб ва таклиф омиллари ўзаро боғлиқдир. Масалан, ишсизлик, 
одатда, жамғариш суръатларини секинлаштиради, шунингдек у 
илмий тадқиқотларга харажатлар учун ўсишни ҳам сусайтиради. Ак-
синча, илмий тадқиқот ҳамда капитал сарфларини жорий этишнинг 
паст суръатлари ишсизликка сабаб бўлиши мумкин. 
Аҳоли бандлиги сиѐсати бозор иқтисодиѐтига ўтишда алоҳида 
аҳамиятга эга бўлади. Бу даврдаги шундай сиѐсатнинг мақсадларини 
асосий талаблар мажмуи сифатида қуйидагича таърифлаш мумкин: 
1.Мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва янги 
иш ўринларини яратиш. 
2.Кўп болали оилалар, кекса ѐшдаги шахслар, ногиронлар, ѐлғиз 
оналар ва бошқаларни ижтимоий ҳимоялаш. 
3.Ишсизлик миқдорини камайтириш. 
4.Ишсизликнинг ижтимоий оқибатларини юмшатиш. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish