Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Асосий таянч тушунчалар 
Иқтисодий инқироз
– ишлаб чиқарилган товарлар касодга 
учраши натижасида ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб 
кетишидир. 
Иқтисодий цикл 
– иқтисодий ривожланишнинг бир ҳолатдан 
бошланиб, бирин-кетин тўрт фазани босиб ўтиб, ўзининг олдинги 
ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган даврни ўз ичига олади. 
Турғунлик (депрессия)
– ишлаб чиқаришнинг бир жойда 
депсиниб туришини билдиради ва бу фазада иқтисодий фаоллик 
жонланиш учун шарт-шароит вужудга келиш ниҳоясига етади. 
Жонланиш 
– иқтисодий циклнинг ишлаб чиқаришнинг барқа-
рор олдинги ҳолатига тенглашиб боришини тавсифловчи фаза. 
Юксалиш
– иқтисодий циклнинг иқтисодиѐтда тўлиқ бандлик-
ка эришиши, ишлаб чиқаришнинг инқироздан олдинги даражадан 
ҳам ортиб кетиши ва тўловга лаѐқатли талабнинг кенгайиб боришини 
тавсифловчи фаза. 
Аграр кризислар 
– қишлоқ хўжалигида рўй берадиган иқтисо-
дий инқирозлар бўлиб, саноат циклларига қараганда анча узоқ давр 
давом этади. 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Иқтисодий инқирозлар моҳияти нимани ифодалайди? 
2. Иқтисодий цикл нима? Уни таърифланг. 
3. Таркибий инқирозлар нима? Уни тушунтиринг. 
4. Цикл тебранишлар вужудга келишининг сабабларини 
кўрсатинг. 
5. Аграр кризисларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиринг. 


XV БОБ. МОЛИЯ ТИЗИМИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ 
1-§. Молиянинг моҳияти, молиявий муносабатларнинг
таркиб топиши 
«Халқ хўжалигида айлантириб туриладиган пул маблағлари» 
тушунчаси рус тилида «финансы» сўзи (аслида француз тилида «fi-
nance» шаклида лотинча «нақдина, даромад» маъносини англатувчи 
«financia» сўзидан ҳосил бўлган)нинг ўзбекча муқобили бўлмиш «мо-
лия» (аслида арабча) термини орқали ифодаланади.
Молия кишилик жамиятида узоқ давом этган товар-пул муноса-
батларининг маҳсули бўлиб, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий вази-
фаси ва эҳтиѐжлари асосида шаклланган. «Давлат молияси» тушун-
часи биринчи маротаба XV асрда Шимолий Италияда пайдо бўлиб, 
«пул тўлови» маъносида ишлатилган. Ўша вақтда давлат Шимолий 
Италия шаҳарлари (Венеция, Генуя, Флоренция) иқтисодиѐтида катта 
аҳамиятга эга эмас эди: солиқлар солинар, савдо ва божхона пошли-
налари йиғилар ва улардан армия, полицияга қараш, йўллар, портлар 
қуриш, шаҳарлар ва шаҳар савдо марказларини бунѐд этиш ва 
таъмирлаш учун фойдаланилар эди. Кейинчалик бу тушунча халқаро 
тус олиб, «пул муомаласи тизими» маъносини касб эта бошлади. 
Маълумки, такрорий ишлаб чиқариш жараѐнида деҳқон (фермер) 
хўжалигидан тортиб макроиқтисодиѐтнинг турли поғоналарида ҳам 
пул маблағлари ҳосил бўлади. Шу муносабат билан уларнинг пайдо 
бўлиши ва, айниқса, сарфланиш жараѐнини тартибга солиш зарурия-
ти туғилади. 
Ижтимоий такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш учун зарур 
бўлган пул ресурслари фондларини ҳосил қилиш ва улардан фойда-
ланиш жараѐни жамиятнинг молиясини ташкил этади. Пул фоизла-
рининг ҳаракати муносабати билан давлатнинг корхоналар ва ташки-
лотлар, тармоқлар, регионлар ва айрим фуқаролари ўртасида юзага 
келувчи жамики иқтисодий муносабатлар молиявий муносабатларни 
вужудга келтиради. Молия ўз моҳиятига кўра, товар ва хизматлар-
нинг қиймат шаклидаги ҳаракатларининг пул ифодаси сифатида на-
моѐн бўлади. Айнан шу маънода молиявий муносабатлар шаклланади 
ва, маълум маънода, ўзига хос хусусиятларни намоѐн этади. Молия-
вий муносабатлар, аввало, пул шаклида мужассамлашади. Айни шун-
дай пул муносабатлари молияга амал қилишнинг зарур шартидир. 
Молиявий муносабатлар такрор ишлаб чиқаришнинг тақсимот 


босқичида ижтимоий маҳсулот қийматини белгиланган мақсадлар 
йўлида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш давомида шаклланади. Бундай 
муносабатлар мазкур йўналишда жамият аъзоларини моддий рағбат-
лантириш, ижтимоий ва бошқа эҳтиѐжларни таъминлаш ҳамда, энг 
асосийси, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни узлуксиз амалга 
оширишни таъминлайди. Шуни таъкидлаш зарурки, ҳамма пул муно-
сабатлари ҳам молиявий муносабатлар бўлавермайди. Молиявий му-
носабатлар пул маблағларининг ҳосил бўлиши, тақсимланиши ва 
фойдаланиши билан боғлиқ бўлган жараѐнларни ўз ичига олади. Ма-
салан, бунга фуқаронинг шахсий истеъмоли ва айирбошлашга (чака-
на товар обороти, транспорт, маиший, коммунал хизматлар ва бошқа-
ларга) тўловлар, шунингдек жамиятнинг айрим аъзолари ўртасидаги 
олди-сотди муомаласи, пулни тортиқ этиш ва мерос қилиб олиш учун 
хизмат қиладиган пул маблағлари кабилар кирмайди. 
Молия жамиятда хўжалик жараѐнларига таъсир кўрсатувчи дас-
так бўлиб, корхоналар, тармоқлар, регионлар халқ хўжалиги, ишлаб 
чиқариш жараѐнларининг иқтисодий манфаатларини ўзаро мувофиқ-
лаштириш воситаси сифатида хизмат қилади. 
Молия иқтисодиѐтни бошқаришнинг амалдаги ҳамма томонла-
рига воситачилик қилади. Молиявий муносабатлар ялпи ички маҳсу-
лот ва миллий даромадни махсус фондлар асосида тақсимлайди. Бун-
дай маҳсулот ва даромадлар ҳудудлараро, тармоқлараро, тармоқ ичи-
да ҳамда моддий, номоддий соҳалар объектларида молиявий муноса-
батлар воситасида бюджет резервлари, суғурта фондлари, бюджетдан 
ташқари фондлар, субсидия, субвенция, дотация тарзида тақсимла-
ниб пул ресурслари сифатида жамиятнинг нормал фаолияти учун 
фойдаланилади. Умумжамият эҳтиѐжлари давлат йўли билан қонди-
рилади. Булар жумласига атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, мудофаа, иж-
тимоий тартибни сақлаш, қатор номоддий соҳаларни пул билан таъ-
минлаш, аҳолининг ночор қатламларини боқиш ва бошқалар ки-ради. 
Мазкур эҳтиѐжларнинг қондирилиши давлатнинг молиявий фаолияти 
билан боғлиқдир. Зеро, молиядаги иштирокчилар ҳар хил. Лекин 
унинг умумий асоси бор. Бу маҳсулот қийматининг тақсимлани-
шидир. Маҳсулот ишлатиш учун тақсимланганда пул шаклидаги мо-
лиявий фондлар ҳосил бўладики, улар табиатан молиявий ресурслар 
ҳисобланади. 
Молиявий ресурсларни ташкил қилиш ва ишлатиш жараѐнида 
иштирок этувчилар молиявий муносабатларнинг субъектлари ҳисоб-


ланади. Молия иштирокчилари жумласига давлат, унинг идора ва 
ташкилотлари, турли хўжалик юритиш шаклидаги корхоналар, фир-
малар, кооперативлар, бирлашмалар, жамоа уюшмалари, алоҳида 
аҳоли қатламлари киради. Молиявий муносабатлар субъектлари мод-
дий ѐки номоддий соҳада фаолият кўрсатишига қараб, қуйидаги 
кўринишларда юзага келади: 
–давлат билан турли хил корхоналар ўртасидаги муносабат-
ларда; 
– корхоналар билан банклар ўртасидаги муносабатларда; 
– корхона ичидаги ҳамда унинг бўлимлари ва ишчи ходимлари 
ўртасида бўладиган хўжалик алоқаларида; 
– турли бошқарув даражасидаги давлат ташкилотлари ўртасида; 
– давлат билан турли уюшмалар, жамоа ташкилотлари ўртасида; 
– давлат билан аҳоли ўртасидаги молиявий муносабатларда. 
Шундай қилиб, молиявий муносабатлар ялпи миллий маҳсулот-
ни тақсимлаш, қайта тақсимлаш асосида пул маблағлари фондларини 
ташкил этиш ва улардан фойдаланиш бўйича иқтисодий муносбатлар 
тизимидир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish