Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Фан-техника тараққиѐтининг иқтисодий ўсишдаги роли



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

4-§. Фан-техника тараққиѐтининг иқтисодий ўсишдаги роли 


Фан-техника тараққиѐти иқтисодий ўсишнинг муҳим ҳаракат-
лантирувчи кучи ҳисобланади. Техник тараққиѐт нафақат ишлаб 
чиқаришнинг тубдан янги услубларини, балки уни ташкил этиш ва 
бошқаришнинг ҳам янги шаклларини қамраб олади. 
Фан-техника тараққиѐти икки хил асосий жараѐнда амалга оши-
рилади: эволюцион ва инқилобий (революцион). Эволюцион жараѐн 
дейилганда, аввалдан мавжуд бўлган технологик тизимлар ва техни-
канинг олдинги давр билан бир хилдаги илмий-техник тамойиллар 
асосида ишлатилиши ҳамда такомиллаштирилиши тушунилади. 
Инқилобий жараѐн эса ишлаб чиқаришда сифат жиҳатдан янги фан-
техник тамойиллардан фойдаланишга ўтишни назарда тутади. Сифат 
характерига эга бўлган бундай ўзгаришлар фан-техника инқилоби 
даврининг кириб келишидан далолат беради. Бундай инқилоб жамият 
ишлаб чиқариш кучлари ривожланишидаги сакраш, уларнинг илмий 
билимлар тизимидаги туб силжишлар асосида сифат жиҳатдан янги 
ҳолатини ифода этади. 
Таъкидлаш керакки, фан-техника инқилоби ХХ асрнинг 50-йил-
лари ўрталаридан бошланди. Шу даврдан бошлаб, табиий фанларда 
бир қатор асосли кашфиѐтлар қилинди ва улар ишлаб чиқаришга 
жорий этилди, атом энергияси бўйсундирилди, дастлабки ЭҲМлар ва 
квант генераторлари яратилди, кўплаб полимер ва бошқа сунъий 
материаллар ишлаб чиқарилди ва ҳоказо. 
Ҳозирги замон фан-техника тараққиѐти мураккаб, кўп қиррали 
жараѐн бўлиб, бир-бири билан узвий боғлиқ учта таркибий қисмдан 
иборат. 
Биринчидан, фан-техника инқилоби фан ва ишлаб чиқаришнинг 
чуқур туб чирмашиб кетишини таъминлаб, ишлаб чиқаришни аста-
секин бамисоли фаннинг технологик цехига айлантиради. Фан-техни-
кага оид тадқиқотлар, тажрибалар воситасида замонавий технология-
ларни ишлаб чиқаришга жорий этувчи янги оқим вужудга келтиради. 
Ҳамма жойда инновация жараѐнларининг янгидан вужудга келиши 
ва уларнинг амалда тезкорлик билан қўллана боришига эришилади. 
Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг янгиланиши кескин кучаяди. 
Буларнинг ҳаммаси иқтисодий ўсишнинг омиллари ва манбаларида 
иқтисодиѐтнинг таркибий жиҳатдан ўзгаришларига олиб келади. 
Иккинчидан, фан-техника инқилоби кадрлар тайѐрлаш ва бутун 
таълим системасида инқилобий ўзгаришларнинг рўй беришини тақо-
зо этади. Замонавий техника ва технология янги ходимлар, техник 


янгиликларни дарҳол илғаб олувчи кадрларнинг пайдо бўлишини 
талаб қилади. 
Учинчидан, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишдаги, 
бошқарув системаси ФТИнинг энг муҳим таркибий қисмидир. 
Фан-техника тараққиѐтининг иқтисодий ўсишдаги роли унинг 
йўналтирилганлигидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Бундай ўзгариш-
лар давомида юз бераѐтган таркибий силжишлар туфайли фан-тех-
ника тараққиѐтини таъминловчи ва янада юқори ўсиш суръатларига 
эга бўлган тармоқлар гуруҳи (масалан, кимѐ ва нефть кимѐси саноа-
ти, атом энергетикаси, электроника, микропроцессорлар ва ЭҲМ иш-
лаб чиқариш, рақамли дастур асосида бошқариладиган дастгоҳлар, 
роботлар, лазерлар яратиш ва ҳ.к.)нинг шаклланаѐтганлигини таъкид-
лаш зарур. Шу билан бир вақтда, бундай шароитларда ижтимоий 
ишлаб чиқариш инфраструктураси, маиший хизмат соҳаси, тран-
спорт, алоқа, энергетика, ахборот хизмати тез ўсиб бормоқда. 
Энг йирик таркибий муаммолардан бири ижтимоий ишлаб чиқа-
ришнинг икки соҳаси – ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқа-
риш билан истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш ўртасидаги нисбат-
дир. Иқтисодий ўсиш интенсив турининг фондни тежашга қаратил-
ган варианти биринчи соҳа улушининг ўсишисиз ҳам илгарилаб 
боришига имкон беради. 
Фан, маориф, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасини бир-
лаштирадиган интеграл ташкилотларнинг оммавий равишда юзага 
келиши ва ривожланиши бошқаришни ташкил этишдаги янгилик 
ҳисобланади. Шунингдек, комплекс илмий ишлаб чиқариш бирлаш-
малари, йирик муҳандислик фирмалари ва ҳоказоларнинг пайдо 
бўлиши характерли ҳол бўлиб қолди. 
Шу билан бир қаторда, янги маҳсулотларни чиқаришга тез ўта 
олувчи, якка тартибдаги буюртмаларни бажара олувчи ва техник 
жиҳатдан яхши жиҳозланган ўрта ва майда корхоналар тез ўсиб 
бормоқда. Жаҳоннинг барча ривожланган мамлакатларида ўртача 
машинасозлик ва металлургия корхоналари, қишлоқ хўжалик ва хом 
ашѐларни қайта ишловчи минизаводлар қурилмоқда. 
Иқтисодий ўсишнинг янги тури тармоқ ичидаги пропорцияларда 
муҳим силжишлар билан олға бормоқда. Бу пировард босқич ва 
операциялар (ишлаб чиқариш ва истеъмолга мўлжалланган маҳсулот-
ларни пардозлаш, саноат эстетикаси воситаларидан фойдаланиш, 
маҳсулот сифатини ўстирувчи йўллар) салмоғининг ошишида ифода-


ланади. Натижада истеъмолчиларга сервис хизмати кўрсатиш тизими 
кенг ривожланмоқда. 
Ниҳоят, ҳозирги ходимнинг сифати ва кенг такомиллашуви учун 
бўлган талабларнинг ўсиб бориши ижтимоий ишлаб чиқариш ривож-
ланишининг умумиқтисодий шароити бўлиб ҳисобланади. 
Фан-техника тараққиѐти талабларини инобатга олган ҳолда 
иқтисодиѐтни таркибий қайта қуриш йўли бозор муносабатларига 
ўтиш шароитларида алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги шароитда 
иқтисодий ўсишнинг янги сифат даражасига эришиши учун бир 
қатор тадбирлар қабул қилиш зарурияти юзага келганлигини респуб-
ликамиз мисолида яққол кўриш мумкин. Бу чора-тадбирлар ичида, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлагани-
дек, қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1.Илғор технологиялар, ишлаб чиқаришнинг ҳозирги замон тар-
кибига ўтиш минерал ресурсларни комплекс қайта ишлайдиган, бир-
бири билан боғлиқ тармоқларнинг шаклланишини талаб этади. Рес-
публикада рангли металлургия, кимѐ ва электроника саноатлари, ма-
шинасозлик ва приборсозлик соҳаларида юқори технологияли ишлаб 
чиқаришларни ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Қишлоқ 
хўжалик машинасозлигини деҳқон (фермер) ва томорқа хўжалик-
ларига керакли техник воситаларни ишлаб чиқаришга мослаштириш 
учун қисман қайта ихтисослаштириш талаб қилинади; 
2.Ўз ишлаб чиқаришимиз учун МДҲ республикаларидан олиб 
келинаѐтган хом ашѐ, ѐқилғи, комплектлаштириш маҳсулотлари, тех-
нологик қурилмаларга бўлган қарамлиликни бўшаштириш ҳамда 
уларни республикамизнинг ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш за-
рур; 
3.Иқтисодиѐтимиздаги энг бўш бўғин гипертрофланган тармоқ 
таркиби ва тайѐр аниқ товар маҳсулоти бўлмиш капролактам (кимѐ-
вий толалар, тўқимачилик маҳсулотлари, қора, рангли ва қимматбаҳо 
металлар) ишлаб чиқариш ҳисобланадики, бу соҳани ривожланти-
ришга ҳам алоҳида эътибор бериш зарур. 
4.Ҳисоб-китоблар республикада мавжуд бўлган хом ашѐ ва ярим 
тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни якунловчи цикл билан тўлди-
риб, тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқариш таъминланган тақдирда, ялпи 
миллий маҳсулотни 2 мартадан ортиқ, миллий даромадни эса 
тахминан 3 марта кўпайтириш мумкин эканлигини тасдиқламоқда. 


Шундай қилиб, ўсишга эришмоқ учун ишлаб чиқариш таркиби-
ни диверсификациялаш зарур бўлади. Таркибий ўзгартиришлар ис-
тиқболли бўлиб, илмий изланишларни кўп талаб этувчи тармоқлар-
нинг янада ривожланишини таъминлайди, жамиятнинг тараққиѐт ва 
янгиланиш йўлидан барқарор боришига шароитлар яратади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish