Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Муомала харажатлари, уларнинг турлари ва фойдаси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Муомала харажатлари, уларнинг турлари ва фойдаси 
Товарларни сотиш жараѐни билан боғлиқ бўлиб, айни бирор 
товарни ишлаб чиқаришдан истеъмолчига етказгунгача кетадиган 
сарф-харажатлар муомалавий харажатлар деб айтилади. Ҳар қандай 
фаолият сингари муомалада маълум миқдорда харажатлар талаб қи-
линади. Муомалада банд бўлганларнинг иш ҳақи, товарларни олди-
сотди қилиш, ташиб келтириш, уларнинг истеъмол этилишини қулай-
лаштириб, харидорга етказиб беришда маълум миқдорда моддий ва 
меҳнат сарфлари кўзда тутилади. 
Маълумки, товарларга кетадиган меҳнат сарфлари ишлаб чиқа-
риш доираси билан чекланмайди. Чунки товарлар ҳаракати ишлаб 
чиқаришдан бошланиб, таклифга чиқади, яъни бозорда давом этади, 
товар реализация этилгандан сўнг эса истеъмол этилиши билан 
якунланади. 
Товар ишлаб чиқаришдан тортиб, то истеъмол учун етиб бор-
гунга қадарга бўлган ҳаракати меҳнат сарфини, бинобарин, харажат-
ларни талаб қилади. Муомала жараѐни ҳар доим маълум воситачилар 
аралашуви билан амалга оширилади. Воситачилар товар ишлаб 
чиқарувчилардан товарларни сотиб олиши учун маълум суммадаги 
пулни авансга берадилар ва товарларни қўлга киритиб, олди-сотди 
ишини амалга оширадилар. Бундан фойдаланиш учун тижоратчи сав-
до кўргазмаларини ташкил қилиш, бозор талабини ўрганиш учун 
маълум миқдорда харажатлар қилади. Олди-сотди жараѐнини савдо 


ходимлари юргизадиларки, уларга иш ҳақи тўланади; солиқ учун ҳам 
пул ажратилади. Бу харажатларнинг йиғиндиси, албатта, тижоратчи 
олиши керак бўлган фойдага таъсир кўрсатади. Муомала харажат-
ларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: доимий ва ўзгарувчан. Доимий 
харажатлар тижоратчилар фаолиятидан қатъи назар, олдиндан белги-
лаб қўйилган ва ўзгармай қоладиган харажатлардир. Биноларнинг 
ижара ҳақи, банкка ўтказиладиган фоиз, тўланадиган солиқ кабилар 
шулар жумласидандир.
Ўзгарувчан харажатлар
. Уларнинг миқдори ҳар хил омиллар 
таъсири остида ва тижоратчиларнинг хатти-ҳаракати натижасида ўз-
гариб туради. Харажатларни шакллантирувчи моддий сарфлар ре-
сурсларининг нархига боғлиқ бўлади. Бозор ресурсларининг нархи 
арзонлашса, харажатлар пасаяди, уларнинг нархи ошса, акси юз бера-
ди, яъни харажатлар кўпаяди. Худди шундай қонуният иш ҳақи сар-
фига ҳам хосдир. Ҳозирги даврда савдо-сотиқ ишларини бажаришда 
товарни пулга айирбошлашга хизмат қиладиган харажатлар соф ти-
жорат сарфи бўлиб, унинг қопланиши сотиш ва харид этиш ҳамда со-
тиш нархи ўртасидаги фарқлар ҳисобига содир бўлади. 
Товар ишлаб чиқарувчи ўз товарини тижоратчиларга бозор нар-
хидан пастроғида сотади. Демак, товар эгаси фойдасининг бир қис-
мини тижоратчига кечиб беради. Товарни сотиш харажатини қоплаш 
манбаи ишлаб чиқариш ҳисобланса-да, товарларни ташиш, сақлаш, 
қадоқлаш, ўраш ѐки уларни истеъмолчиларнинг дидига мослаб бе-
риш харажатлари бундан истиснодир. Бу харажатлар товар қиймати-
ни оширади, унинг нархига қўшимча бўлиб киради, бинобарин, хара-
жатлар товар сотилгач қопланади. Демак, мазкур харажатлар ўзини 
ўзи қоплайди. 
Савдо-сотиқ харажатларининг таркиби ўзгариб туради. Чунки 
бозор тўйиниб борган сари харажатларнинг янги-янги турлари келиб 
чиқади, савдо, хизмат кўрсатиш маданияти ошади. Турли омиллар 
харажатларга ҳар хил таъсир этгани туфайли уларнинг таркиби ҳам 
ўзгаради. Харид вақтини тежаш учун савдо-сотиқ жараѐнига янги 
техника (тез ишловчи касса аппаратлари, савдо автоматлари)ни қўл-
лаш натижасида харажатлар таркибида моддий сарфлар ҳиссаси оша-
ди, меҳнат сарфи ҳиссаси эса камаяди. Харажатлар ўсгани сари то-
варларнинг сотилиш миқдори ва тезлиги ҳам ўсади. Шунда товарлар 
бирлигига кетган харажатлар камайиб, савдо фойдаси кўпаяди, сарф-
ланган харажат ўзини оқлайди. 


Тижорат жараѐнида фойда-зарар ҳар доим ѐнма-ѐн ҳаракатда 
бўлади, бусиз бозор – бозор эмас. 
Савдо (тижорат) фойдаси ҳам бошқа фойда турлари каби қў-
шимча маҳсулотнинг пулда ифодаланган кўринишидир, лекин у 
товар муомаласи соҳасига хос бўлади. 
Савдо фойдаси ўзининг манбаи ва ҳосил бўлиш механизми би-
лангина эмас, балки ўзлаштириш субъектларига боғлиқлик жиҳати-
дан ҳам муайян хусусиятларга эга. Юқоридаги таҳлилдан кўринади-
ки, товар ишлаб чиқарувчилар оладиган фойдасининг бир қисмини 
тижоратчи тадбиркор воситачига кечиб беради. Бунда савдо фойда-
сининг бир қисми ишлаб чиқарувчилардан тижоратчиларга ўтади. 
Савдо-сотиқдан ҳам ўртача, яъни нормал фойда олинади. Шу билан 
биргаликда, иқтисодиѐтда ортиқча ѐки иқтисодий фойда ва омад 
фойдалари ҳам мавжуд. 
Бозор учун нормал фойданинг бўлиши шарт. Капиталнинг 
савдо-сотиқдан бошқа соҳага чиқиб кетмаслиги учун иқтисодий 
фойда зарур ҳисобланадики, бу фойда уни фаоллаштиради, бозорга 
қўшимча равишда ресурслар келишини таъминлайди. Шу сабабли 
бозорнинг муттасил ишлаб туриши учун нарх ҳеч бўлмаганда нормал 
фойда келтиришни таъминлаши керак. Сотувчи бундай фойдани 
олиши учун нарх билан харажатлар тенг бўлиши зарур. Чунки бозор 
амалиѐтида нормал фойда савдо-сотиқ харажатларига киритилади. 
Бозор чакана нархи таркибига товарнинг улгуржи харид нархи, 
савдо-сотиқ харажати ва тижоратнинг нормал фойдаси киради. 
Масалан, товарнинг чакана нархи 5000 сўм бўлса, шундан 4500 
сўм улгуржи нарх, 350 сўм харажатлар ва, ниҳоят, 150 сўм харажатга 
киритилган фойда бўлади. Мазкур нарх товарнинг бозордаги мини-
мал нархи ҳисобланади. Амалдаги нарх бундан ортиқ бўлиши мум-
кин. Шундай ҳодиса юз берганда иқтисодий фойда ҳосил бўладики, у 
товар сотишдан пул, яъни кирим пули билан харажатлар ўртасидаги 
фарққа тенг бўлади. Савдо пули таркибида ҳам нормал, ҳам иқтисо-
дий фойда мавжуд бўлганидан сотувчи нархни оширишга интилади, 
аммо бу бозорнинг кўтариши-кўтармаслиги талабига боғлиқ. Шундай 
қилиб, ишлаб чиқаришда яратилган қўшимча маҳсулотнинг бир 
қисми савдо фойдасига айланади ва уни тижоратчилар ўзлаштиради. 
Муомала соҳасида ишлаб чиқариш жараѐни давом этиб, қиймат-
нинг ўсиши юз беради. Бу ўринда қўшимча меҳнат содир бўлиб, у 
яратган қиймат фойда шаклига киради. Савдо-сотиқ соҳасидаги 


меҳнат функцияси фақат олди-сотди ўтказишдан иборат эмас. Бу 
жараѐнда меҳнат янгидан товар яратмаса-да, мавжуд товарларни 
сақлаш, ташиш, истеъмолчига элтиб бериш, товарни харидор дидига 
мослаш, унинг истеъмолини қулай қилиб, харидор вақтини тежаш 
каби вазифаларни бажаради. 
Бундай меҳнат товарнинг миқдорини кўпайтирмайди, лекин 
унинг истеъмол қийматини наф келтириш даражасини оширади. 
Шундай экан, у қийматни оширади, унинг бир қисми эса фойдага 
айланади. 
Қийматнинг савдо-сотиқда ўсган қисми, агар уни бозор тан олса, 
товар нархига киради, товар сотилгач, пул шаклини олади ва фойдага 
айланади. 
Қийматда ўсган улушнинг ҳаммаси фойдага айланмайди, албат-
та. Унинг бир қисми харажатларни қоплашга кетади. Бинобарин, 
савдо-сотиқдан келадиган фойда миқдорига қуйидаги омиллар 
таъсир кўрсатади: 
– бозордаги нарх даражаси; нарх ортишга мойил бўлса, шунга 
биноан фойда ҳам ортиб боради; 
– савдо-сотиқ оборотининг тезлиги; бозорда товарлар қанчалик 
чаққон сотилса, шунчалик уларни сотиш ҳажми ортади, фойданинг 
умумий миқдори кўпаяди; 
– савдо-сотиқ, яъни муомала харажатларининг миқдори; фойда 
миқдори нисбатан тескари ўзгаради, яъни харажат камайса, фойда 
ортади ва аксинча. 
Товар ишлаб чиқарувчи ўз фойдасининг бир қисмини тижорат-
чига кечиб берар экан, у, биринчидан, савдо харажатини қоплайди, 
иккинчидан, тижоратчи оладиган фойдани ташкил этади. 
Бозордаги кутилмаган ҳолда олинган фойда омадли фойда деб 
юритилади. Бундай фойданинг пайдо бўлиши бирон бир фаолият би-
лан боғлиқ эмас. Омадли фойда бозорда кутилмаганда товар нархи-
нинг ортиб кетиши ѐки савдо-сотиқ харажатига кирувчи товарлар ва 
хизматларнинг арзонлашиб кетиши сабабли юзага келади. Тадбир-
корликда ҳам, тижоратчиликда ҳам шуғулланувчи субъект фойда 
олишни максималлаштириш ва кўп фойда олишга интилади. 
Товар ишлаб чиқарувчилар каби тижоратчилар учун ҳам фойда-
нинг умумий миқдорини ошириш қизиқтирса-да, улар учун фойда 
нормаси ҳам аҳамиятлидир. Фойда нормаси олинган жами фойда 
миқдори (нормал ва иқтисодий фойда йиғиндиси)нинг, сарфланган 


харажатларга нисбатини аниқлаш йўли билан фойда нормаси аниқ-
ланади. 
Яъни: 
Бунда: 
ФН – фойда нормаси; 
ФМ – фойда миқдори; 
Х – сарфланган харажат. 
Масалан, тижорат фирмаси бир йилда савдо-сотиқ ишини 
юритиш учун 10 млн доллар жорий сарф қилган, эвазига 1,2 млн 
фойда олган. Бинобарин, фойда нормаси: 
Олинган фойда савдо-сотиқ ишига авансланган капитал (К)га 
нисбатан фоиз билан ҳисобланади: 
Яъни:
Фирма (корхона) 20 млн. доллар капитал сарфлаб 1.2 млн. 
доллар фойда олди. Фойда нормаси: 
Фойда нормасини жорий харажатга ҳисоблаганга қараганда, 
авансланган капиталга нисбатан ҳисобланганда ҳамиша кам бўлади. 
Лекин тижоратчини ҳар доим фойда массаси, айниқса, нормаси-
нинг юқори бўлиши қизиқтиради. Савдо капиталининг бошқа соҳага 
оқиб кетмаслиги учун савдо-сотиқдан олинадиган фойда нормал фой-
далилик даражасини таъминлаши даркор. Иқтисодиѐтнинг бир 
меъѐрда ривожланиши учун ресурсларнинг керакли қисми савдо-
сотиқда сақланиши зарурки, буни фақат нормал фойда таъминлайди. 
Моддий неъмат ишлаб чиқаришда фойда нормасининг бирида ортиқ-
роқ, бошқасида эса пастроқ бўлиши фаол ҳаѐтдаги реал воқеликдир. 


Шу сабабли савдо-сотиқда ҳам фойда нормаси ортиқ ѐки кам бўлиши 
табиий. Лекин савдо-сотиқда фойданинг норма даражасига яқинроқ 
бўлишини ижтимоий ҳаѐт зарурияти ҳам талаб қилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish