5-§. Товар биржаси
Тайѐр маҳсулотни сотиш шаклларидан бири уни товар биржаси
орқали сотишдан иборатдир. Аслида, биржа савдоси фирманинг
бозор сиѐсати билан чамбарчас боғланган. Шу билан бирга, биржа
фойда олишга йўналтирилган мустақил корхона ҳисобланади.
Маълумки, дунѐдаги дастлабки биржа 1531 йилда Антверпен
(Бельгия)да асосланган. 1566 йилда Лондонда қироллик биржаси пай-
до бўлди. 1703 йилда Петр I Петербургда Россия биржасини таъсис
этди. Дастлабки пайтларда биржалар фақат товар мавжуд бўлган ша-
роитда олди-сотди амалга ошириладиган катта улгуржи бозорлардан
иборат эди. Улар турли саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ом-
борларини эслатарди. Сотувчилар, харидорлар, даллоллар ана шу
маҳсулотлар асосида иш юритишар эди. Товар амалда мавжуд
бўлмаган шароитда биржа битишувлари илк бор 1608 йилда пайдо
бўлган Амстердам биржаси (Голландия)да амалга оширилган. Бу ер-
да биринчи мартта акциялар жорий қилинди ва дастлабки фонд бир-
жаси пайдо бўлди.
Ҳозирда биржа дейилганда улгуржи бозор фаолиятининг ғоятда
ривожланган шакли тушунилади. Унда олди-сотди молнинг ўзи во-
ситасида эмас, балки уни етказиб бериш шартномаси асосида амалга
оширилади. Одатда, биржа акционерлик жамияти шаклида ташкил
этилади. Унга аъзо бўлиб киришда биржа операцияларини олиб бо-
риш ҳуқуқини берадиган бадал («жой» қиймати) тўланади. Биржани,
олий орган аъзоларининг умумий йиғилиши бошқаради; биржа қўми-
таси (директорлар кенгаши) эса унинг ижроия маҳкамасидир.
Биржани бошқариш учун қуйидаги ишчи маҳкамалар ташкил
этилади:
– шартномаларнинг бажарилишини назорат қилувчи ҳисоб-
китоб палатаси;
– консультациялар ва пайдо бўладиган низоларни ҳал этиш учун
биржа ҳакамлиги;
– котировкалаш (акциялар ва бошқа қимматдор қоғозлар курс-
ларини белгилаш) қўмитаси; у нархлар ҳаракати тўғрисидаги ахбо-
ротни тўплайди, биржа бюллетенларини эълон қилади;
– стандартлар ва сифат бўйича қўмита (моллар сифатини экс-
пертизадан ўтказиш ва молларни биржада муомалага қабул қилиш
билан шуғулланади).
Биржада савдо халқаси («чуқурлиги»)да олиб борилади. Савдо-
ни брокерлар амалга оширади. Улар ѐ ўз ҳисобларидан битим туза-
дилар (Англияда бундайлар дилер дейилади), ѐхуд мижозлар ҳисо-
бига битимга келишадилар.
Биржалар қандай товар сотилиши ва харид қилинишига қараб,
уларда муайян тарзда ихтисослашиш юз беради. Масалан, пахта,
қаҳва, какао, қанд-шакар биржалари мавжуд. Биржаларда алюминий,
никель, бензин, мазут, қорамол, чарм, тухум, ерѐнғоқ, сариѐғ, апель-
син шарбатининг концентратлари, буғдой, маккажўхори, арпа, жав-
дар, сули каби кўплаб маҳсулотларни харид қилиш мумкин. Ҳозирда
жаҳондаги биржа товар оборотининг салкам 50 фоизини қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари ташкил этади, қолган 50 фоиз минерал хом
ашѐ ва ярим тайѐр маҳсулотлар (нефть, нефть маҳсулотлари, қиммат-
баҳо тошлар) ҳиссасига тўғри келади. Жисмоний молларнинг жаҳон-
даги бутун биржа обороти йилига тахминан 3,5-4 триллион доллар
деб баҳоланмоқда.
Бозор инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда кундалик
ҳаѐтда ишлатиладиган нарса-пердметлар ва машинавий-техник маҳ-
сулотлар биржа савдосининг объекти эмаслигини таъкидлаймиз.
«Универсал биржалар»имизда эса ҳамма нарса – чайналадиган сақич-
дан тортиб, рақам билан бошқарилувчи дастгоҳлар ва ҳарбий кор-
хоналарда ишлаб чиқарилувчи мураккаб электрон қурилмаларгача
сотиб келинмоқда.
Биржада тузиладиган битимларнинг ҳаммаси иккита катта
гуруҳга бўлинади: нақд товарли ва фъючерс битимли. Нақд товарли
битимларнинг икки хил тури мавжуд: «спот» ва «форвард».
«Спот» битими бевосита товар олди-сотдисининг ўзгинасидир.
Товар биржа омборларига келиб тушган ва унинг соҳиби бу ҳақда
шаҳодатнома олган тақдирда, айни шундай битим юзага келади. Бу
хил шаҳодатнома ўз вақтида харидор учун тўлов ўрнини ўтайди. То-
вар йўлда бўлиши ҳам мумкин, лекин бу ҳолда унинг мавжудлигини
тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.
«Форвард» битими бўлажак мол хусусида битим имзоланиши
пайтидаги нархлар, маълумотнома нархлари ѐки товар етказиб бери-
лиши пайтидаги нархлар бўйича тузилади. Бундай битимга мувофиқ,
товар муайян муддатдан сўнг (одатда 14 ойгача, лекин энг кўп тар-
қалган муддат – 6 ойгача) етказиб берилиши асосида сотилади.
Фъючерс битимлари жаҳон бозорида биржа савдосининг ҳукм-
ронлик шакли ҳисобланади. Улар шартноманинг амал қилиш даврида
нархнинг ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган қўшимча фойдани
олиш мақсадида тузилади. Шу сабабли фъючерс битимининг бутун
мазмуни шартнома бўйича етказиладиган товар нархининг ўзгарти-
рилишига асосланган. Фараз қилайлик, дилер (мустақил ишловчи
брокер) йил бошида шаклланган курс (нарх) бўйича шарнома тузади,
битимда кўрсатилган товарни ой охирида, яъни муайян муддат ўтгач
сотиш кўзда тутилади. Бундай ҳолда дилер умидни нархнинг пасай-
ишига, унинг контрагенти бўлмиш бошқа дилер эса уни оширишга
қаратади. Ой охирига келиб, бир тонна пахтанинг нархи биржада 900
долларга тушса, дилер 9 миллион доллар сарфлаб, 10 минг тонна
пахта сотиб олади. Пахтани харидорга шартномада айтилган нарх
(бир минг доллардан)да сотиб, дилер 10 миллион доллар олади, яъни
натижада 1 миллион доллар миқдорида фойда кўради. Табиийки,
бунда унинг контрагенти шу бир миллион доллар миқдорида зарар
кўради.
Биржа жаргонида нарх пасайишидан умидвор бўлган ҳолда
шартнома тузувчи даллоллар «буқа», нарх пасайишидан умидвор
бўлувчилар эса «айиқ» деб аталади. Биржадаги «ўйин»да уни қақшат-
қич жанглар саҳнасига айлантирувчи, ҳар бир ўйинчи ўз мулкини
қалтис хавф остига қўювчи нарх ўзгаришларини олдиндан айта ол-
маслиги муҳим аҳамият касб этади. Тўғри, биржа ва бутун товар бо-
зори фаолиятининг беқарор бўлишига олиб келадиган доимий си-
нишлар оқимининг олдини олиш учун фъючерс битимлар бўйича
суғурталаш механизми – хеджерлаш жорий этилган. Суғурталаш опе-
рациялари иккита битимдан иборат: 1) фъючерс – молга доир шарт-
номаларни сотиб олиш ѐки сотиш; 2) офсет деб аталадиган тескари
битим.
Тайин мол соҳиби уни уч ойдан сўнг етказиб бериш хусусида
битим тузди, деб фараз қилайлик. Бироқ шу муддат ичида мазкур то-
варнинг нархи пасайиб кетиши мумкин, натижада битимни амалга
ошириши лозим бўлган брокер зарар кўради. Бунга йўл қўймаслик
учун хеджирлаш операцияси ўтказилади: брокер қандайдир товар
партиясини 3 ойдан сўнг сотиш муддати ҳақида шартномани имзола-
ганда, шу ернинг ўзидаѐқ, ушбу товарнинг яна шунча миқдорини ха-
рид қилиш ҳақида шартнома тузади. Масалан, фъючерс битимига
кўра, товарнинг нархи 100 минг доллар, уч ойдан сўнг эса биржада
нархнинг пасайиши муносабати билан у 30 минг долларни ташкил
этади. Шартномага мувофиқ, товар ана шу суммага сотилиши керак,
натижада, брокернинг кўрган зарари 20 минг долларни ташкил
қилади. Лекин брокер тескари шартнома (офсет битими) тузганлиги,
яъни у 100 минг долларлик шундай товар партиясини энди 80 минг
долларга сотиб олиши туфайли нарх ўзгаришидан у 20 минг доллар-
лик қўшимча олади. Айни шундай битимлар, яъни уларнинг фъючерс
ҳамда офсет хиллари брокер томонидан ҳисоб-китоб палатасига топ-
ширилади. Шундай қилиб, хеджерлаш битимни нарх тушишидан
суғурталовчи, лекин нархлар барқарорланишидан фойда келтирмай-
диган операциядир.
Биржадаги битимлар нархларни котировкалаш асосида амалга
оширилади. Бу биржада тузилган битимлар бўйича нархни аниқлаш
жараѐни бўлиб, биржа савдосининг интенсивлигига, шунингдек би-
тимларнинг тури (нақд молли ѐки фъючерс эканлиги)га боғлиқ бўла-
ди. Биринчи ҳолда нарх биржада ўтган кун нархини котировкалаш
билан аниқланади, иккинчи ҳолда фъючерс битимларда шартномалар
жорий котировка нархлари бўйича амалга оширилади.
Айтилганларни хулосалаб, бугунги кунда жаҳонда энг йирик то-
вар биржалари ва уларнинг савдо-сотиқ объектлари ҳақидаги айрим
маълумотларни келтирамиз. Улар қуйидагилардир:
1. Чикаго Борд оф Трейд (АҚШ) биржаси – буғдой, маккажў-
хори, сули, соя дони, соя мойи, кумуш, олтин.
2. Чигако Мэркентайл Эксчейнж (АҚШ) биржаси – қорамол, ти-
рик чўчқа, аралаш материаллар, олтин.
3. Товар биржаси (АҚШ ) – алюминий, мис, кумуш, олтин.
4. Нью-Йорк Мэркентайл Эксчейнж (АҚШ) биржаси –
палладий, платина, дизель ѐқилғиси, бензин, нефть, пропан.
5. Нью-Йорк пахта биржаси (АҚШ) – пахта, апельсин шарбати
концентрати.
6. Лондон металл биржаси (Англия) – алюминий, мис, қўрғо-
шин, никель, кумуш.
7. Париж товар биржаси (Франция) – тозаланган қанд, қаҳва,
какао дони, какао мойи ва бошқа маҳсулотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |