XII БОБ. САРФ-ХАРАЖАТЛАР ВА ФОЙДА
Сарф-харажатларни иқтисодиѐт назарияси иккита принципиал
категорияга, яъни: ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажат-
ларига ажратиб ўрганади. Шунинг учун мазкур бобда ишлаб чиқа-
риш ва муомала сарф-харажатларининг умумий табиати ва таркибий
тузилиши ҳамда фойданинг ташкил топиш хусусиятлари таҳлил
этилади.
1-§. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси, турлари ва
таркибий тузилиши
Ҳар қандай фирма (корхона) дастлабки фаолиятини аванс тари-
қасида олган пулига иқтисодий ресурслар сотиб олишдан бошлайди,
чунки уларсиз товар ишлаб чиқариб бўлмайди. Шу туфайли корхо-
нада мавжуд бўлган пул капитали билан реал капитални бир-биридан
фарқлаш керак.
Корхонанинг пул капитали ресурслар сотиб олиш учун ажратган
маблағидир. Реал капитал эса ишлаб чиқаришда товарлар ва хизмат-
лар яратишда бевосита амалий қатнашадиган ва аниқ моддий шакл-
даги ишлаб чиқаришнинг ашѐвий воситасидир. Демак, асбоблар-
ускуналар, машиналар ва бошқа ишлаб чиқариш ускуналари реал ка-
питал бўлиб, булар иқтисодий ресурс ҳисобланади.
Аввало, фирма (корхона)лар харид қилган ресурсларни ишлаб
чиқаришга жалб этади. Бу жараѐнда ресурслардан фойдаланади ва
товар, хизматларни яратади, тайѐр товарларни бозорга чиқариб, со-
тувчига айланади. Товар ва хизматлар сотилиб, у пулга айлантирила-
ди ва шу пулга яна ресурслар сотиб олинади. Шу тариқа доиравий
ҳаракат юзага келади ва бу жараѐн қайтадан такрорланаверади. Кор-
хоналардаги ресурслар қийматининг ҳаракати капиталнинг доиравий
обороти шаклида юз беради. Шундай қилиб, бу ҳаракат бозордан
бошланади, ишлаб чиқаришда давом этади ва ниҳоят, бозор билан
тугалланади. Бундай доиравий ҳаракат тўҳтовсиз давом этади. Дои-
равий ҳаракатда, ишлаб чиқариш босқичида товар яратилади, оқибат-
натижада, қийматнинг ўсиши юз беради. Ресурсларга сарфланган
қиймат ўса бориб, ортиқча қиймат яратилади. Бу ортиқча қиймат
фойдадир. Корхона ўз маблағини ишлаб чиқаришга солиб, товар ва
хизматлар яратиб, бозорни таъминлаб фойда кўргандагина унинг
корпоратив манфаати юзага чиқади. Корхоналар фойда олиш учун
бор имкониятларини ишга солади. Камроқ ресурс сарфлаб, кўпроқ
фойда олишга интилади. Корхоналар иш юритиш фаолиятида ишлаб
чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш ҳисобига харажатларни
минималлаштиришга ҳаракат қилади. Фирма (корхона)ларнинг иқти-
содий ресурслар учун қилган сарфи ишлаб чиқариш харажатлари деб
юритилади.
Ҳар бир корхона (фирма)нинг корпоратив манфаати мавжуд. У,
биринчидан, кўпроқ фойда олишни кўзлайди ва бунинг учун товар
ишлаб чиқариб, уни юқори нархлар билан сотишга ҳаракат қилади.
Иккинчидан, корхона (фирма) сарф харажатларини камайтиришга
интилади. Ҳар қандай иқтисодий фаолият харажатсиз амалга
ошмайди.
Фирма (корхона)ларнинг ўз маблағини ишга солишдан мақсади
фойда олишдан иборат. У бозорни талабга мос товарлар ва хизматлар
билан таъминлаб, фойда кўрган тақдирдагина корпоратив манфаати
юзага чиқади. Пировардида, ўз маблағини имкони борича кўп фойда
берувчи, яъни фойдани максималлаштирувчи соҳага сарфлашга
интилади. Ресурслардан самарали фойдаланиб сарфланадиган хара-
жатларни имконият борича минималлаштириш фирманинг асосий
мақсадидир. Сотишга чиқарилган товарларнинг нархи ташқи шароит-
ларга – товарларни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар улар-
ни сотиш харажатларига боғлиқ бўлади.
Товар ишлаб чиқаришда иқтисодий ресурслар учун қилинган
сарф-харажатлар ишлаб чиқариш харажатлари деб юритилади. Ҳар
бир корхона (фирма)нинг ўз корпоратив манфаатини юзага чиқариш-
дан мақсади юқори фойда олишдан иборатдир. Фойда олишнинг
шарти товарни ишлаб чиқариб, юқори нархда сотиш ва унга кета-
диган сарф-харажатларни камайтиришдир. Маълумки, иқтисодий
фаолият харажатсиз рўй бермайди.
Демак, ишлаб чиқариш харажатлари дейилганда, товар ишлаб
чиқаришга сарфланадиган барча иқтисодий ресурслар сарф-харажат-
лари тушунилади. Ишлаб чиқариш харажатлари таркибига хом ашѐ,
асосий ва ѐрдамчи материаллар, ѐнилғи ва энергия сарф-харажатлари,
асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага
ажратмалар киради. Харажатлар табиатан моддийлашган ва жонли
меҳнат сарфини билдиради, чунки улар фирма учун товарлар қанчага
тушганлигини кўрсатади. Товар ишлаб чиқаришга кетган барча сарф-
харажатларнинг пулдаги ифодаси товар таннархини ташкил этади.
Такрор ишлаб чиқариш харажатлари таркибига маҳсулотни
бевосита ишлаб чиқариш учун кетадиган барча сарфлар, иш ҳақи,
хом ашѐ харажатлари, ѐнилғи ва мойлаш материалларига кетган
харажат-лар, амортизация ва ҳоказолар киради.
Товар бирлиги қийматида ишлаб чиқариш харажатлари фақат
унинг бир қисмини ташкил этади, ундан қолган қисми муомала ха-
ражатларидан иборат бўлади. Ишлаб чиқариш харажатлари доимий
равишда товар қийматидан кам туради.
Ишлаб чиқариш ва муомала харажатларининг иқтисодиѐт наза-
риясида шаклланиши ишлаб чиқариш жараѐнидаги асосий элемент-
лар жумласига киритилади. Нарх қиймат атрофида тебранади. Баъзан
нарх товар қийматидан узоқлашади, талаб ва таклиф мос келганда,
сарф-харажатлар камайганда нарх қийматга яқинлашади.
Корхона (фирма) харажатлари товар ишлаб чиқариш ва уни со-
тиш билан боғлиқ бўлган сарфлардир. Харажатлар табиатан моддий-
лашган ва жонли меҳнат сарфларидан ташкил топиб, товарлар бирли-
ги корхона учун қанчага тушганлигини билдиради.
Моддий сарфлар бозор нархида харид этиладиган машина-меха-
низмлар, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар, энергия, хом ашѐ, ѐқил-
ғи ва ҳар хил ѐрдамчи материллар сарфидан иборат бўлиб, амалдаги,
реал нархларда ҳисоб-китоб қилинади.
Меҳнат сарфлари иш ҳақи, социал суғурта ажратмалари, вақти-
вақти билан бериладиган мукофотлар ва бошқа харажатлардир.
Корхона товар ишлаб чиқаришда ўзида мавжуд бўлган ресурс-
лардан ѐки сотиб олган ресурслардан фойдаланиши мумкин. Шунга
кўра, харажатлар ички ва ташқи харажатларга бўлинади. Иш кучини
ѐллашга кетган сарфлар, хом ашѐ, ѐқилғи, транспорт-алоқа хизматла-
ри, энергия, банк-тижорат хизматлари каби субъектларга пул тўлана-
ди. Булар ташқи харажатларни ташкил этади. Корхонанинг ўзига
қарашли бўлган ресурслар (бино-иншоотлар, машина-ускуналар
амортизацияси, ижара ҳақи, фойда тўловлари, меъѐрий фойдадан
қилинган сарфлар) учун қилинган сарф-харажатлар ички харажат-
ларни ташкил этади (1-чизмага қаралсин).
1-чизма
Х
ар
аж
ат
ла
р
до
им
ий
ва
ўзгарувчан
турларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш миқдорига боғлиқ бўлмайдиган ва ишлаб чиқа-
ришсиз ҳам юзага чиқадиган харажатлар
доимий харажатлар
деб
аталади. Бунга корхонанинг қарзни тўлов мажбуриятлари, рента тў-
ловлари, заѐмлар бўйича фоиз, солиқлар, амортизация ажратмалари,
ижара ҳақи, қўриқлаш хизматига тўлов, ишлаб чиқаришнинг ҳажми-
да ускуналарга хизмат кўрсатиш сарфлари, бошқарув ходимлари ола-
диган маош кабилар киради. Бундай харажатлар доимий бўлганлиги-
дан ишлаб чиқариш қанчалик ўзгармасин илгариги миқдорида қола-
веради.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдорига боғлиқ бўладиган
харажатлар
ўзгарувчан харажатлар
деб аталади. Унга хом ашѐ,
материаллар, ѐнилғи, транспорт хизмати, ишчи кучига тўланадиган
иш ҳақи кабиларга қилинадиган сарфлар киради. Уларнинг миқдори
ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ. Ишламаѐтган корхона учун ўзга-
рувчи харажатланиш нолга тенгдир (2-чизмага қаралсин).
Do'stlaringiz bilan baham: |