Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Ташқи харажатлар 
Ишчи кучи 
Хом ашѐ 
Ёқилғи-энергия 
Транспорт-алоқа хизматлари 
Банк-тижорат хизмати, 
солиқлар ва ҳ.к. учун сарфлар 
Ички харажатлар 
 
Бино-иншоотлар амортизацияси 
Машина-ускуна амортизацияси 
Ижара ҳақи 
Қарз-пул маблағлари учун фоизлар 
Нормал фойда 
Ишлаб чиқариш харажатлари 


Умумий харажатлар 
Доимий харажатлар 
Корхона тўлов мажбуриятлари 
Солиқлар 
Амортизация ажратмалари 
Ижара ҳақи 
Қўриқлаш хизмати ҳақи 
Бошқарув ходимлари маоши ва ҳ.к.
Ўзгарувчан харажатлар 
Хом ашѐ 
Материаллар 
Ёнилғи 
Транспорт хизмати 
Ишчилар иш ҳақи ва ҳ.к. 
2-чизма 
Умуман, корхоналар харажатларнинг ўзгариши нотекис кечади. 
Чунки ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши билан маълум вақтгача 
сақланиб қолган товарларнинг нави пасаяди, айримлари бузилади ва 
ҳоказо. Бу жараѐн сарфлар қийматининг маълум чегарагача ўсиб 
боришини билдиради. Сарф-харажат юқори нуқтага етгандан сўнг 
ўзини оқлай олмайди. Натижада, ишлаб чиқаришнинг унумдорлиги 
пасаяди. Товарлар ишлаб чиқариш учун қўшимча харажатлар қилиш-
га тўғри келади. Бу ҳолат янги технология жорий этгунча давом 
этади. Янги технологиянинг жорий этилиши меҳнат унумдорлигини 
оширади, пировардида, ресурслар тежалади, харажатлар камаяди. 
Ишлаб чиқаришнинг доимий ва ўзгарувчан харажатлар йиғин-
диси ҳажми товар ишлаб чиқаришнинг умумий харажатини ташкил 
этади. 
Умумий сарф-харажатлар муайян бир ишлаб чиқариш доираси-
да кетган сарфлардир. У мазкур ишлаб чиқаришда тайѐрланган то-
варлар қанчага тушганлигини билдиради. Товарлар бирлигига кетган 
сарф ўртача харажат деб аталади. Ўртача харажатни топиш учун уму-
мий сарф-харажатлар ишлаб чиқилган товарлар сонига бўлинади ва 
шу йўл билан тегишли бирлик (ўртача), яъни товар бирлигига кетган 
харажатлар аниқланади. Харажатларнинг яна бир тури чегаравий 
харажатлардир. Бу ишлаб чиқаришни ўстириш учун зарур бўлган ва 
фақатгина ўзгарувчи харажатлардан иборат харажатлардир. 
Корхона (фирма) ҳузурида тадбиркорлик фаолиятини ушлаб 
туриш учун зарур бўлган минимал тўлов меъѐрий фойда дейилади. 


Нормал фойда ҳам, ички рента ва ички иш ҳақи билан биргаликда 
ички харажатларнинг элементи ҳособланади. 
Шундай қилиб, ҳозирги давр иқтисодчилари нормал фойдани 
ҳам ўз ичига олган барча ички ва ташқи тўловларни харажатлар деб 
ҳисоблайди. 
Тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган 
нормал фойдани иқтисодий ѐки соф фойдадан фарқлаш зарур. Уму-
мий пул тушумидан барча харажатлар (ички ва ташқи харажатлар, 
нормал фойда) чегириб ташланса, иқтисодий ѐки соф фойда қолади. 
Ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариладиган маҳсулот-
нинг ҳажмига боғлиқ ва унга боғлиқ бўлмаган харажатларга бўли-
нади. 
Доимий харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмайди, 
ва ишлаб чиқаришнинг дастлабки ҳажмида ҳам мавжуд бўлади. Бун-
га корхонанинг тўлов мажбуриятлари (заѐмлар бўйича фоиз ва бош-
қалар) солиқлар, амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, қўриқлаш 
хизматларига тўлов, ишлаб чиқаришнинг дастлабки ҳажмида маши-
на-ускуналарга хизмат кўрсатиш сарфлари, бошқарув ходимлари 
маоши ва қарз учун тўланадиган пул киради. 
Ўзгарувчи харажатлар ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори-
га боғлиқ бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажмига тўғри боғлиқликда 
ўзгаради. Унга хом ашѐ, материаллар, энергия-ѐнилғи, транспорт 
хизмати учун тўловлар, ишчилар иш ҳақи, социал суғурта кабиларга 
кетадиган сарфлар киради. 
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир мазкур ҳажмида доимий ва ўзга-
рувчан харажатлар йиғиндиси умумий ѐки ялпи харажатларни таш-
кил қилади (2-чизмага қаралсин). 
Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга қилинадиган харажат-
ларни ҳисоблаш учун ўртача умумий, ўртача доимий ва ўртача ўзга-
рувчан харажатлар терминларидан фойдаланамиз. Ўртача умумий 
харажатлар ялпи (умумий) харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсу-
лот миқдорига, бўлинмасига тенг. Ўртача доимий харажатларни 
аниқлашда доимий харажатларни ишлаб чиқарилган товарлар миқ-
дорига бўлиш йўли билан аниқланади. Ўртача ўзгарувчан харажат-
ларни ҳам ишлаб чиқарилган товарлар миқдорига бўлиш орқали 
аниқлаш мумкин. 
Максимал даражада фойда олишга эришиш учун товар ишлаб 
чиқаришнинг зарур миқдорини аниқлаб, белгилаб олиш даркор. 


Бунда иқтисодий таҳлил воситасидан фойдаланилиб, кейинги хара-
жат термини таҳлилига мурожаат қилинади. Фойда олишни кўпай-
тириш мақсадида товар ишлаб чиқариш миқдори кўпайтирилади, 
бунинг учун эса қўшимча харажатлар сарфланади. Буни кейинги 
харажат деб, кейинги қўшимча ишлаб чиқилган товарлар бирлигини 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар деб юри-
тилади. Кейинги харажатлар ҳар бир қўшимча товарлар бирлигини 
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлардир. 
Қўшимча харажатларни шундай ишлата олиш керакки, натижа-
да оз миқдорда сарф билан товар сифатини яхшилаш, унинг бозор 
харид даражасига қайта ўзгартиришлар киритиш асосида эришилади-
ган бўлсин. Қўшимча харажатлар эса маҳсулот таннархига устама 
қилиб қўйиладиган, нархда акс этадиган харажатлардир. Масалан, 
автомобилга магнитафон ўрнатилиш каби. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish