Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
 
 
Демак, иккинчи фирмада фойда нормаси кам, (12% < 15%), 
аммо фойда массаси кўп (12 минг > 1,5 минг). 
Фирма эгасини фойда нормасини ҳам, фойда массасини ҳам 
кўпайтириш, айниқса, фойда нормаси кўпроқ қизиқтиради. 
Фойда нормаси фирманинг жорий сарф харажатлари нақадар 
самарали натижа берганлигини кўрсатади. Бундай норма қанчалик 
юқори бўлса, фирма ихтиѐридаги ресурслар муқобил тарзда ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулот бирлигининг, яъни хом ашѐ, ѐқилғи, энерге-
тик ресурсларни камайтириш, материал ва энергиянинг солиштирма 
сиғимини камайтириш йўли билан ишлаб чиқариш харажатларини 
қисқартиришга эришилганда фойданинг ўсиши шу қадар ортади. 
Юқори натижаларга эришиш фойданинг миқдорини кўпайтиради. 
Фирманинг самарадорлик даражаси сарф-харажатлар ва ишлатилган 
ресурслардан самарали фойдаланилиб, маҳсулот қанчалик кўп ишлаб 
чиқарилса ва сотилса ўшанчалик фойда массаси кўп бўлади. 
Фойда нормаси ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига тўғри 
мутаносиб ҳамда фойдаланган авансланган капитал қийматига 
тескари мутаносибдир. Шу туфайли фойда нормаси корхона иш 
самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ҳисобланади. 
Фирма олган фойда қуйидаги йўналишда тақсимланади: 
– маълум бир қисми солиқ сифатида давлат бюджетига 
ўтказилади; 
– маълум бир қисми корхона эгалари ўртасида даромад сифати-
да ажратилади; 
– ишчиларнинг фойдадаги иштироки учун ва ҳар хил мукофот-
лар сифатида тақсимланади. 
Фойданинг шахсий даромад сифатида корхона эгалари ва 
ишчиларига теккан улуши уларнинг тасарруфида бўлади. Ундан ҳар 
ким ўз билганича фойдаланади. Ниҳоят, фойданинг маълум бир 
қисми инвестиция, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги тех-
нологияни жорий қилиш учун ажратилади. 
Фирма (корхона) ўзининг корпоратив манфаатини оширишда 
фойданинг ўсиши (чиқараѐтган маҳсулот ҳажми ўзгармаган ҳолда)га 
икки йўл билан эришиш мумкин: а) ишлаб чиқариш сарф харажатла-
рини камайтириш; б) товарлар баҳосини ошириш.


Иқтисодиѐт тажрибасидан маълумки, товарлар нархининг тобо-
ра баландлашиб кетавериши ѐмон оқибатларга олиб келавермайди. 
Товар сифати реал яхшиланган, истеъмол хоссалари ва фойдаланиш 
самарадорлиги оширилган тақдирда нархнинг оширилиши мутлақо 
асосли ва қонунийдир. Товар таннархининг кўтарилиши маҳсулот 
сифатининг пасайишига боғлиқ бўлганда эса бундай ҳолатга салбий 
қаралади. 
Иқтисодиѐтда нархларнинг товар қиймати атрофида маълум да-
ражада тебранма ҳаракати (ўсиши ва пасайиши)ни тақозо этадиган 
ўзгарувчанлик мувозанатга эришишнинг зарур шартларидан бири деб 
қаралади. Нарх-навонинг асоссиз, стихияли равишда ошириб юбори-
лиш жараѐнини иқтисодий усуллар билан тўсиқлар қўйиб бошқариш 
ўта муҳим вазифадир. 
Ҳар қандай иқтисодий кўрсаткичларга алоҳида, ўз ҳолича эмас, 
балки мулкдорлик тизими сифатида ѐндашиш керак. Иқтисодий 
кўрсаткичлар ўз-ўзича яхши ѐки ѐмон бўлмайди. Улар маълум бир 
шароитда жуда муваффақиятли бўлиб чиқса, бошқа бир шароитда эса 
улар салбий натижалар қаторига ўтиб қолиши мумкин. Чунки бирор 
товарни ишлаб чиқаришда айрим фирма (корхона)ларнинг монопол 
мақеи сақланиб, иқтисодиѐтда мутаносиблик жиддий бузилган (маса-
лан, маълум товарларнинг тақчиллиги), яъни ишлаб чиқарувчининг 
ўз ҳукми устун бўлган тақдирда, нархнинг ўсиб кетиши, бинобарин, 
асоссиз фойда олиниши муқаррардир. 
Бундай ҳолатда фойда инфляцияси юзага келади. У муайян тур-
даги товарни сотиш бозорини монополиялаштириш ҳисобига ҳаддан 
ташқари кўп фойда олишда намоѐн бўлади. Рақобатлар йўқлиги ва-
зиятида ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарадиган товарларнинг ҳаж-
ми ва ассортиментини кўпайтирмасдан туриб, нархларни мустақил 
равишда ошириб борадилар. Бу эса бозор иқтисодиѐтида монопо-
лизмга қарши яхши сақланган тизим ва монополизациялаш жараѐн-
ларига давлатнинг аралашувини зарурият қилиб қўяди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish