Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
Асосий таянч тушунчалар 
 
Ишлаб чиқариш харажатлари
– товар ва хизматларни ишлаб 
чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча 
сарф-харажатлардир. 


Ички харажатлар
– корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурс-
лардан фойдаланиш натижасида сарфланадиган харажатлардир. 
Ташқи харажатлар
– ташқаридан жалб қилинган ресурсларга 
тўловларни амалга оширишга кетган харажатлар. 
Доимий харажатлар
– ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этмай-
диган, у ўзгарганда ҳам миқдорини ўзгартирмайдиган харажатлар. 
Ўзгарувчан харажатлар
– ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгари-
шига таъсир этадиган харажатлар. 
Соф фойда
– фирмаларнинг ялпи тушумидан барча харажат-
ларни чегириб ташлангандан кейин қолган қисм. 
Фойда массаси
– фирманинг йил давомида олган фойда ҳажми 
унинг массасини ташкил қилади. 
Фойда нормаси
– фойда массасининг ишлаб чиқариш харажат-
ларига бўлинган нисбатининг фоиздаги ифодасидир. 
Такрорлаш учун саволлар 
1.Ишлаб чиқариш сарф-харажатларнинг моҳиятини ва тарки-
бини аниқланг. 
2.Ички ва ташқи харажатлар ўртасидаги фарқ нимадан иборат? 
3.Фойданинг мазмунини ва манбаини тушунтиринг. 


XIII БОБ. АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС 
 
1-§. Аграр муносабатлар ва уларнинг хусусиятлари 
Бозор иқтисодиѐти тизими макроиқтисодиѐтнинг ҳамма жабҳа-
ларини, жумладан, қишлоқ хўжалигини қамраб олади. 
Қишлоқ хўжалиги моддий ишлаб чиқаришнинг ўзига хос тармо-
ғи эканлиги аграр муносабатларда алоҳида ўрин тутади. 
Ер билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар аграр муноса-
батлар деб аталади. Аграр муносабатларнинг хусусиятлари, энг авва-
ло, асосий ва такрор ҳосил қилинмайдиган ишлаб чиқариш воситаси 
ҳисобланмиш ерга бўлган мулкчилик билан боғлиқдир. Аграр муно-
сабатларнинг объекти ер бўлса, унинг субъектлари жумласига ер эга-
лари, ерда хўжалик юритувчилар, меҳнат қилувчи кишилар ва, 
ниҳоят, давлат ҳамдир. 
Бозор иқтисодиѐти тизими аграр муносабатларга янгича бозорга 
хос бўлган мазмун берди. Булар қуйидагилардан иборат: 
– ернинг товарга айланиши; 
– ерга мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва унинг хилма-хиллиги; 
– ернинг тадбиркорлик объектига айланиши; 
– ернинг гаровга қўйилиши; 
– ердан фойдаланганлиги учун пул шаклида рента ундирилиши; 
– агробизнеснинг махсус фаолият турига айланиши. 
Аграр муносабатларнинг объекти – ер махсус ресурс, тенги йўқ 
ишлаб чиқариш воситаси эканлиги туфайли уни бошқа бирор нарса 
билан алмаштириб бўлмайди. Ер чекланган бўлиб, уни хоҳлаган 
шароитда такрор ишлаб чиқариш мумкин эмас. Ер умрбод ишлаб 
чиқариш воситасидир. Ердан агрозоотехника қоидалари асосида фой-
даланилар экан, у ўзининг табиий унумдорлигини тобора ошириб 
боради. Ер майдонлари табиий унумдорлигининг жуда хилма-хилли-
ги ва унинг такрорланмас табиий шароитда жойлашганлиги билан 
боғлиқдир. 
Ер ишлаб чиқаришнинг бош омили сифатида ўзига хос такрор 
ишлаб чиқаришни тақозо этади. Маълумки, қишлоқ хўжалигидаги 
ишлаб чиқариш икки ѐқлама хусусиятга эга: биринчидан, у иқтисо-
дий жараѐн бўлса, яъни инсон меҳнати натижасида юз берса, иккин-
чидан, табиий-биологик жараѐн ҳисобланади; чунки маҳсулотни қай 
даражада етиштириш табиий омилларга, масалан ўсимлик ѐки ҳай-
вонларда кечадиган биологик ўзгаришлар, иқлим шароити, об-


ҳавонинг қандай келиши, тупроқнинг табиий хоссаларига боғлиқ. 
Қишлоқ хўжалиги инсоннинг табиатга бўлган муносабати билан 
кишиларнинг ўзаро муносабатлари билан яхлитликда, биргаликда 
боришни талаб қиладики, бу макроиқтисодиѐтининг аграр секторини 
ташкил этади. Аграр секторда асосий ресурс ер бўлиб, у ҳеч бир 
тенги йўқ, танҳо, ўзига хос хусусиятларга эга. 
Ерни бошқа ресурс билан алмаштириб ҳам бўлмайди. Лекин уни 
муқобил тарзда ишлатиш усуллари хилма-хилдир. Шу сабабли жа-
миятда ерга талаб муттасил ошиб боради. Бундай талаб ер билан боғ-
лиқ бўлган ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва ернинг унумдорлигига 
қараб ўзгариб туради. Ер ўз унумдорлиги бўйича турличадир. Ер 
табиий хусусиятларга бой манбаларга эгадир. Шу сабабдан ерлар-
нинг табиий ҳосилдорлиги кескин фарқланади. Ўта яхши, яхши, 
ўртача, ѐмон ва, ниҳоят, ўта ѐмон ерлар мавжуд. Қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришида ернинг сифатлилиги меҳнат унумдорлиги, ишлаб 
чиқа-риш самарадорлиги, тупроқнинг таркиби, ернинг иқлим 
шароити ва, ниҳоят, ер майдонларининг жуғрофий жойлашуви каби 
омилларга боғлиқ. Ер ўзи билан боғлиқ ишлаб чиқариш шароитини 
ўта фарқ-лантиради. Ер танқислиги ресурсларнинг бошқа соҳалардан 
қишлоқ хўжалигига ѐки ундирма саноатга ўтишини чеклайди, 
қўшимча ре-сурсларнинг кириб келишига халақит беради. 
Ер унумдорлик қувватининг табиий шароитларга боғлиқлиги 
қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш имкониятларини чегаралаб 
қўяди. 
Иқтисодиѐт назариясида тупроқ унумдорлигининг пасайиши де-
ган қонун тушунчаси мавжуд. Унга биноан, ердаги ҳосилдорликнинг 
ўсиш чегараси мавжуд, ҳосилдорлик чексиз ўсавермайди. Ҳосилдор-
ликнинг ўсиши чекланмаганда эди, бир гектар ерга узлуксиз ресурс 
сарфини ошириб бориш орқали олинган ҳосил билан ер юзидаги аҳо-
лини боқиш мумкин бўлар эди. Аммо бунинг иложи йўқ. Гап шун-
даки, ерни 100 марта ҳайдаш, керагидан 10 марта кўп ўғит бериш ѐки 
5 марта кўп уруғ экиш билан ҳосилдорлик ошиб кетмайди. Айтилган 
ресурслар маълум меъѐрда ортиши мумкин. Ер ҳосилдорлигини 
ошириш имкони чекланганлиги сабабли янги ерлар очилади, экин 
майдонлари кенгайтирилади. Ҳосилдорликни ошира бориш борасида 
кўрилган чора-тадбирлар натижасида ернинг сифати яхшиланади, 
яъни ернинг табиий кучига куч қўшилади. 


Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос 
муҳим хусусияти мавжуд. Ердаги ишлаб чиқариш жараѐни бевосита 
тирик мавжудодлар – ер, ўсимлик, чорва моллари ѐрдамида амалга 
оширилади. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги мураккаб иқтисодий ва 
табиий-биологик жараѐндир. Бу ўринда такрор ишлаб чиқаришнинг 
ер, ўсимлик ва чорва молларидан фойдаланиш, демак, иқтисодий ва 
табиий-биологик қонунларнинг ўзаро алоқасига асосланганлигини 
ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Бундан, ўз навбатида, қишлоқ хўжалик 
техникасига ҳамда табиий муҳитни сақлаб туришга қўйиладиган та-
лаблар келиб чиқади. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқариш-
нинг бир маромда кечиши биронта бошқа тармоқда бўлмаган мисли 
кўрилмаган даражада техника, биология, иқтисод ва экологиянинг 
бирлигини, уларнинг баланслашган ҳолда ривожлантирилишига 
қаратилган хўжалик механизми яратилишини тақозо этади. 
Ернинг ҳосил бериши тупроқ унумдорлигига боғлиқ эканлиги 
сир эмас. Унинг унумдорлиги табиий ѐки иқтисодий бўлиши мумкин. 
Ернинг табиий унумдорлиги тупроқнинг ҳосилдорлигини оширишга 
қаратилган бўлиб, у жамият ишлаб чиқариш кучларининг тараққиѐт 
даражасига боғлиқдир. Бинобарин, ернинг ҳам табиий, ҳам сунъий 
унумдорлигининг аниқ ифодаси ҳосилдорликнинг ўсиб боришида 
намоѐн бўлади. Ернинг иқтисодий унумдорлигини оширишда тарки-
бида физик, кимѐвий, биологик хоссаларга эга бўлган тупроқ эле-
ментларини ҳаракатга келтира оладиган кучлар даражасига боғлиқ. 
Деҳқончиликдаги такрор ишлаб чиқаришнинг бир қанча хусусиятла-
ри бажариладиган ишларнинг мавсумийлиги билан ҳам боғлиқдир. 
Қишлоқ хўжалигида ишлар йил давомида, узлуксиз олиб борилмас-
лигини яхши биламиз. Бундай ҳолат иш кучини такрор яратишга-
меҳнатчиларнинг иш билан бандлиги ва уларнинг меҳнати сарфлана-
диган соҳалар, меҳнатга ҳақ тўлаш ва даромадларнинг зарур даража-
да бўлишини таъминлашга доир жиддий муаммоларни келтириб 
чиқаради. Бундай мураккаб вазифалар қатор йўналишларда ҳал қили-
нади. Аввало, бу вазифа қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ходимла-
рини бутун йил давомида бир текис иш билан банд қилиш имконини 
берадиган ихтисослашув ва таркибни танлаш йўли билан ҳал қили-
нади. Шунингдек, маҳсулотни қайта ишлашни бевосита хўжаликлар-
нинг ўзида ташкил этиш, ҳар хил саноат буюмлари ишлаб чиқариш 
ўринлари ва ѐрдамчи корхоналарни ривожлантириш ҳам муҳим ва-
зифалардан бири ҳисобланади Натижада қишлоқ аҳолисини иш би-


лан таъминлаш билан бир қаторда маҳсулотнинг нобуд бўлишини 
қисқартириш, унинг сифатини яхшилаш, хўжалик юритувчи субъект-
ларнинг даромадларини ошириш имкони туғилади. Маълумки, қиш-
лоқ хўжалигининг кўпгина тармоқларида, айниқса, деҳқончиликда 
меҳнат сарфлаш билан маҳсулот олиш ўртасида вақт жиҳатидан узи-
лиш мавжуд: меҳнат бутун йил давомида сарфланади, маҳсулот эса 
вақти-вақти билан, маълум цикллар тугагач ѐки йил охирида 
олинади.
Ҳозирги даврда республикамизнинг қишлоқ хўжалигида хўжа-
лик юритувчи субъектлар – ширкат, фермер, деҳқон хўжалиги шакл-
ларида турли иқлим ва тупроқ шароитларида маҳсулот ишлаб чиқар-
моқдалар. 
Қишлоқ хўжалигининг асосий фондлари турли бинолар, иншо-
отлар, транспорт воситалари, тракторлар, комбайнлар, плуглар, сеял-
калар, мевали ва мевасиз дарахтлар, маҳсулдор чорва ва иш ҳай-
вонлари, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган турли хил асбоб-
ускуналардан таркиб топади. 
Қишлоқ хўжалиги такрор ишлаб чиқаришининг яна бир хусу-
сияти унинг мавсумийлигидадир. Бу жараѐнда иш вақти билан иш 
даври бир-бирига мос келмайди. Ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги 
– комбайн, сеялка каби турли техник воситалар фойдаланиш вақтига 
таъсир кўрсатади. Меҳнат воситалари йил давомида маълум вақтлар-
дагина ишлатилади, қолган вақтларда эса бекор туради. Масалан, 
комбайн, пахта териш машиналаридан фақат йиғим-терим даврида-
гина фойдаланилади. Сеялка эса фақат экиш давридагина ишлатила-
ди, холос. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараѐнининг айрим 
томонларининг мавсумийлиги юқори даражада бўлишини, қуролла-
нишни талаб қилади. Қишлоқ хўжалигида фонд сиғими жуда юқори-
дир. Ишлаб чиқариш жараѐнининг табиатга боғлиқлиги керакли иш-
лаб чиқариш воситаларини мавсумга қараб ишлатишни ва ҳар бир 
вақтни ҳисобга олган ҳолда улардан фойдаланиш зарурлигини тақозо 
қилади. 
Макроиқтисодиѐтнинг бошқа тармоқларига қараганда, қишлоқ 
хўжалигида такрор ишлаб чиқариш фондлари, асосан, ўз маҳсулоти 
ҳисобидан ташкил топади (уруғлик, озуқа, чорва моллари ва ҳ.). 
Қишлоқ хўжалиги моддий ишлаб чиқаришининг яна бир муҳим 
ўзига хослиги аграр сектордаги ишлаб чиқариш фондларининг тузи-
лиши, ташкил топиши ва доиравий айланишидаги хусусиятларида 


ҳам мужассамлашганлигидадир. Қишлоқ хўжалигининг асосий фонд-
лари булардан ташқари чорва ҳайвонлари, мевали дарахтлар, тепли-
цалар, турли полиз-мева каби ўсимликлардан ташкил топади. Шу-
нингдек, уруғ. ем-хашак, боқувдаги ҳайвон боласи каби айланма 
фондлар қишлоқ хўжалигининг ўзида етиштирилади. Шундай қилиб 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг каттагина қисми фондини 
хўжаликнинг ўзида тайѐрлаш имконияти мавжуддир. Қишлоқ хўжа-
лиги ишлаб чиқариш фондларининг айланиши табиий иқлим шарои-
тига боғлиқ бўлганлиги сабабли жуда секин амалга ошади. Қишлоқ 
хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг бир маромда кечишини 
таъминлаш учун резерв захираларини тайѐрлаб қўйишнинг аҳамияти 
каттадир. Об-ҳаво шароитларида юз берадиган кутилмаган ҳолларни 
кўзлаб етарли миқдорда эҳтиѐт ресурслар (озуқа, уруғлик ва бошқа-
лар) ўз вақтида ғамлаб қўйилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида аграр муносабат-
ларнинг янгича йўналишлари шаклланаѐтганлигини алоҳида таъкид-
лаш керак. 
Маълумки, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар 
чекланган. Шу сабабли ўтказилаѐтган аграр ислоҳотларни янада 
чуқурлаштиришда алоҳида эътибор берилмоқда. Ислоҳотларни амал-
га оширишда олдинги жамоа (колхоз) ва давлат (совхоз) хўжалик-
лари ўрнига деҳқон, фермер ва ширкат хўжаликлари вужудга келти-
рилиб, уларнинг сони кўпаймоқда ва сифати ўсмоқда. Ўзбекистонда 
«ер-давлат мулки, умуммиллий бойлик...» бўлганлиги сабабли ерга 
хусусий мулкчилик йўқ. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида 
«Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддат-
ли эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мум-
кин»
37
, - деб кўрсатилган. Демак, ердан фойдаланувчи ер эгаси бўли-
ши шарт эмас. 
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш жараѐнида 
маънавий-руҳий мутаносиблик ва биргаликдаги фаолиятни амалга 
ошириш истаги ҳисобга олинган ҳолда шаклланган мустақил ва ои-
лавий звенолар юзага келмоқда. Улар юридик ҳуқуқларга эга бўлган 
хўжалик жамиятлари, ширкатлар, кооперативлар ва бошқа тузилма-
ларга бирлашмоқда, ўз навбатида, бу тузилмалар юридик ҳуқуқлар 
олмоқда. 
37
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. – Т.: Ўзбекистон, 1999. 20-модда. 


Хўжаликлар ва уларнинг бўлинмалари ерни шартнома асосида 
узоқ муддатли ижарага олгандан кейин ернинг миқдори ва сифатига 
қараб, ҳар йилги тўловни бажаришлари лозим. Анъанавий ишлаб 
чиқариш бўлинмалари (бригадалар, звенолар) билан бир қаторда 
хўжаликларда ижарага олинган ерда оилавий асосда ишлаб чиқариш 
фаолияти билан шуғулланувчи мустақил деҳқон хўжаликлари тобора 
ривожланмоқда. Шунинг учун деярли барча хўжаликларда ерларнинг 
бир қисмини мустақил деҳқон хўжаликларига мерос қолдириш ҳуқу-
қи билан узоқ муддатли ижарага ажратиш ҳисобга олинган ҳолда ер-
лардан фойдаланиш тузилмаларини қайта режалаштириш ишлари 
бажарилмоқда.
Меҳнат жамоаларига асосий ишлаб чиқариш фондлари ва бошқа 
мол-мулк бепул берилди, муддати кечиктириб юборилган тўловларни 
қоплаш муддати банклар ва таъминловчилар томонидан 20 йилга ке-
чиктирилди. 
Жамоат чорвачилигида ҳам қайта тузишлар амалга оширилди. 
Мулкчиликнинг жамоа усулига асосланган ва хўжаликлар ҳамда та-
йѐрлов ташкилотлари билан ҳамкорликдаги муносабатларни ўзаро 
фойдали шартномалар асосида қурилаѐтган хусусийлаштирилган 
корхоналар ташкил этилди. Фермаларнинг меҳнат жамоаларига им-
тиѐзли асосда акцияларни 10 йил мобайнида сотиб олиш ва мулк 
умумий қийматининг 10 фоизи миқдоридаги биринчи бадални тўлаш 
шарти билан чорва бинолари, чорва моллари, машина ва ускуналар 
берилди. 
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш тузилмала-
рининг ўзгариши натижасида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулот-
ларининг 90 фоизидан кўпроғи нодавлат сектор томонидан етишти-
рилмоқда. Аграр сектордаги қайта тузишларнинг характерли хусу-
сияти шундаки, ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи давлат қўлида сақла-
ниб қолмоқда. Ер меҳнат жамоалари, ассоциациялар, деҳқон хўжа-
ликлари, фуқаролар дала чорвоқлари хўжаликларининг аъзоларига, 
амалдаги шарт-шароитларга мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулот ва 
уни реализация қилишда мулкчилик ҳуқуқидан фойдаланиш ҳамда 
эгалик қилиш шартлари билан ижара ажратилмоқда. Таркиб топган 
ишлаб чиқариш алоқаларини сақлаб қолиш, умумий инфраструкту-
радан оқилона фойдаланиш, баъзи бир хўжалик вазифаларини бирга-
ликда бажариш учун пай эгалари кичик корхоналар, қишлоқ хўжалик 


кооперативлари, деҳқон хўжаликларига бирлашишлари, ихтиѐрий 
асосда ассоциация ѐки бирлашмалар ташкил этишлари мумкин. 
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатла-
рига ўтиш жараѐнида мавжуд аграр муносабатлар ўзгартириб 
борилмоқда. Ер хусусий эмас, давлат мулки бўлиб қолмоқда. Ердан 
фойдаланиш бўйича давлат билан турли хўжалик юритувчи субъект-
лар ўртасида янгича аграр муносабатлар шаклланмоқда. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish