3-§. Фойданинг мазмуни. Фойда нормаси ва массаси
Корхоналарда ишлаб чиқариш жараѐнини интенсивлаштириш
меҳнат унумдорлигини ўстиради. Натижада ишлаб чиқарилган товар
бирлигига сарфланган моддий ҳамда меҳнат сарфлари қисқаради. Бо-
зор нархи талаб мўътадил барқарор бўлган шароитда, фирмалар хара-
жатларини пасайтиришга қаратилган тадбирлар маълум даражада
фойда миқдорининг кўпайишига олиб келади. Ишлаб чиқаришнинг
самарадорлиги жамият учун зарур бўлган товарларни энг кам сарф-
харажатлар билан ишлаб чиқаришни тақозо қилади. Сарфланган ха-
ражат ҳажми миқѐсида ишлаб чиқилган товарлар миқдорининг кўп-
роқ бўлиши ишлаб чиқариш самарадорлигини билдиради.
Корхоналар фаолиятининг самарадорлик даражаси унинг эриш-
ган натижаси, яъни ишлаб чиқарилган товарлар бирлигига сарфлан-
ган харажатлари миқдорига боғлиқлиги ѐки кам ресурс сарфлаб
маҳсулот ишлаб чиқаришга қараб таққосланади.
Корхоналарда ишлаб чиқариш кўлами кенгайтирилиб, янги тех-
нология жорий қилинганда ресурслар сарфи кескин қисқаради. Ўрта-
ча харажатлар меҳнат унумига нисбатан тескари мутаносибликда
ўзгаради. Корхоналарнинг ишлаб чиққан товар ва ҳизматларни со-
тишдан тушган маблағлар уларнинг пул даромадидан жами харажати
чегириб ташлангандан кейин қолган қисми фойдаси ҳисобланади.
Корхонанинг қўлга киритган фойдаси ишлаб чиқариш жараѐни-
да яратилган қўшимча маҳсулотнинг ўзгарган шаклидир. Демак, фой-
данинг асосий манбаи қўшимча маҳсулот бўлиб, у сотилгандан кейин
пул шаклида намоѐнлашиб, корхонанинг ўзига қайтади.
Товарлар сотилгандан сўнг тушган пул тушумидан шу маҳсу-
лотларни ишлаб чиқаришга сарфланган барча хизматлар (маҳсулот
таннархи) ажратиб ташланса, корхонанинг баланс фойдаси ѐки брут-
то фойдаси қоладики, бу иқтисодий фойда деб ҳам аталади.
Корхонанинг умумий фойдасидан бюджет (асосан солиқ тўлов-
лари), банклар (олинган ссуда учун фоиз)га тўловлар ва бошқа маж-
буриятлар тўлаб бўлингандан кейин фирма ихтиѐрида қоладиган қис-
мигина мустақил тасарруф этилади. Бу соф фойда ѐки нетто-фойда
деб аталади.
Шу туфайли бозордаги нарх, бинобарин, талаб барқарор бўлган
шароитда меҳнат унумдорлиги харажатларини камайтириш йўли би-
лан фойдани кўпайтиради. Олинадиган фойда корхонанинг корпора-
тив манфатини ифодалаганлиги туфайли корхона иқтисодий фаолия-
тининг умумлашган кўрсаткичи ҳисобланади.
Фирма (корхона) учун фойданинг икки омили бор: биринчиси,
фойда массаси, яъни унинг мутлақ миқдори; иккинчиси, фойда нор-
маси, яъни унинг нима эвазига олингани. Фойдани максималлашти-
риш унинг ҳам нормасини, ҳам массасини ошириш демакдир. Фирма
(корхона) учун фойда нормаси муҳимроқ, чунки бу унинг фаолияти
самарадорлигини таъминлайди. Фойда нормаси (нормал фойда ва
иқтисодий фойда), фойда миқдори ва уни топиш учун қилинган уму-
мий харажатларига бўлинган ва фоизларда ифодаланган нисбатидир.
Яъни:
Бунда:
ФН – фойда нормаси;
ФМ – фойда миқдори;
УХ – умумий харажатлар.
Фойда нормаси юқори бўлгани ҳолда унинг массаси кичик
бўлиши ва, аксинча, у паст бўлган ҳолда массаси катта бўлиши ҳам
мумкин. Бу фирма (корхона) фаолиятининг ишлаб чиқариш кўламига
боғлиқ. У катта миқдорда капитал сарфлаб ишлаб чиқариш ҳажмини
кенгайтириб товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун кўплаб
ресурслар жалб этган тақдирда, маълумки фойда нормаси пасаяди,
аммо унинг массаси кўп бўлади.
Масалан, бир фирма 10 минг доллар сарфлаб, 10 минг дона
товар ишлаб чиқаради ва бундан 1,5 минг доллар фойда олади.
Натижада, фойда нормаси қуйидагича бўлади:
Бошқа бир фирма 100 минг доллар сарфлаб, 100 минг дона товар
чиқаради ва 12 минг доллар фойда кўради. Фойда нормаси қуйида-
гича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |