Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
 
 
 
Бунда: 
ЕН – ер нархи, R – рента, Ф – фоиз. 
Фараз қилайлик, R – 12 минг доллар, Ф – 10 фоиз. Шу шартлар 
бўйича ер нархи қуйидагича бўлади: 
ЕН = 12 000 :10х100 = 120 000 доллар. 
Демак, ер эгаси уни 120 минг долларга сотганда, шу пулни 
ишлатиш учун банкка қўйиш орқали рентага тенг.
(12 000=12 000) пул топиши мумкин. Рента ва фоиз нисбати ер 
нархини белгилаш учун асос ҳисобланади. 
Ерни муқобил тарзда ишлатиш ортиши натижасида унга талаб 
кучайиб бормоқда, чунки ернинг баҳоси ортиб бормоқда. Айниқса, 
бундай ҳол ердан саноат ва транспорт, уй-жой ва маданий-маиший 
қурилишлар учун фойдаланилганда юз беради. Шу сабабли йирик 
шаҳарларда ер нархи тобора кўтарилиб, қимматлаша боради. Йирик 
шаҳарларда ернинг нархи узлуксиз ўсиб боради, чунки унга бўлган 
талабнинг муттасил ортиб бораѐтганлиги кузатилмоқда. 


Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ва меъѐрий ҳужжатлари-
га биноан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси иншоотлари жойлашган 
ер майдонларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлашти-
риш амалга оширилмоқда. Ерни баҳолаш чоғида Ер кадастри маъ-
лумотлари ҳисобга олинади. 
Хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини хусусий мулк сифатида 
сотиш танлов асосида амалга оширилади. Танлов бўйича сотилаѐтган 
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг дастлабки нархини белгилаш 
шу объект бўйича савдо (кимошди ѐки танлов) ўтказилаѐтган вақтда 
унинг ажралмас қисми ҳисобланган ер майдонининг нархи ҳам 
ҳисобга олинади. 
Ер майдонини тасарруф этиш ҳуқуқи мулкчилик ҳуқуқи тўғри-
сидаги ҳужжатда қайд қилинади. Ўзбекистонда катта ер тақчиллиги 
шароитида унга чинакам соҳибини бириктириб қўйиш юзасидан 
кўрилган чоралар, ҳеч шубҳасиз, прогрессив ҳисобланади. Қишлоқ 
хўжалигида давлат тасарруфидан чиқариш ва укладли иқтисодиѐтни 
ривожлантириш бўйича қабул қилинган махсус дастур ғоят самарали 
тус олмоқда. Давлат тасарруфидан чиқариш чоғида ер муносабатлари 
Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида», «Ижара тўғрисида»ги 
Қонунлари ва бошқа қонунчилик меъѐрий ҳужжатларига асосланади. 
Ер давлатга тегишли бўлиб, жамоа ва давлат хўжаликлари 
тасарруфида туради, амалдаги меъѐрий ҳужжатларга биноан меҳнат 
жамоалари ва алоҳида шахсларга фойдаланиш учун бериб қўйилди. 
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг мақсади ерларни тақсим-
лашдан эмас, балки қуйидаги омиллардан иборатдир. 
– бозор иқтисодиѐти тизими шароитида хўжалик юритишнинг 
энг самарали усулини аниқлаш асосида ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш; 
– ерни ҳақиқий эгаларига фойдаланишга топшириш; 
– хўжаликларнинг маъқул ҳажмини белгилаш ва энг 
самаралисини топиб, ҳаѐтга йўлланма бериш. 
Буларнинг ҳаммаси ер, сув ва меҳнат ресурсларидан янада сама-
ралироқ фойдаланиш, шунингдек илмий-техник ютуқлардан унумли 
фойдаланиб, аграр муносабатларни ҳозирги замон талаблари даража-
га кўтаришни тақозо этади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish