Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Агробизнес ва унинг турлари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
3-§. Агробизнес ва унинг турлари 


Бозор иқтисодиѐти тизимининг таркибий қисмларидан бири 
агробизнесдир. Агробизнес дейилганда, қишлоқ хўжалиги билан боғ-
лиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари тушунила-
ди. Бозор иқтисодиѐти чуқур илдиз отиб борар экан, унга хос бўлган 
агробизнес ҳам ривожланиб боради. 
Агробизнес таркибига қишлоқ хўжалигининг ўзидаги соҳа маҳ-
сулотларини қайта ишлаш ва истеъмолга етказиб бериш билан боғ-
лиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятлари киради. Шундай қилиб, агро-
бизнес агросаноат интеграцияси, фан-техника, агротехника ютуқлари 
асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта 
ишлаш ва истеъмолга етказиб бериш каби амалга ошириладиган жа-
раѐнлар мажмуаси ҳисобланади.
Агробизнеснинг мақсади бозорни керакли маҳсулотлар билан 
узлуксиз, тўла-тўкис, саноатни эса хом ашѐ билан таъминлаш орқали 
фойда олишдан иборат. 
Фермер ва деҳқон хўжаликлари агробизнес иштирокчиларининг 
бирламчи бўғини ҳисобланади. Чунки улар бевосита қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардир. Қишлоқ хўжалиги маҳсу-
лотларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи саноат тадбиркорлари 
ва, ниҳоят, шу маҳсулотларни сотиш билан шуғулланувчи тижорат-
чилардир. Булардан ташқари, агробизнес «гирдоби»га банклар, 
суғурта ва молия компаниялари ҳам қўшилади. 
Агробизнес дастлабки даврларда анча соддароқ, фақат қишлоқ 
қишлоқ хўжалиги билан чекланган бўлса, ҳозирги даврга келиб, у 
агросаноат интеграцияси натижасида бутунлай агросаноат комплек-
сини қамраб олди, қишлоқ хўжалиги саноат тармоқлари билан 
бирика бошлади, ҳатто улар билан чирмашиб кетди. 
Қишлоқ хўжалиги ўзига ишлаб чиқариш воситалари етказиб 
берадиган саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалигига техник хизмат 
кўрсатувчи тармоқлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмол-
чига етказиб беришни таъминлайдиган тармоқлар (тайѐрлаш, қайта 
ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш) билан интеграциялашди. Санаб ўтил-
ган тармоқлар биргаликда, яхлитликда амал қила бошлайди, қишлоқ 
хўжалиги ҳам саноат асосига, яъни энг мукаммал технология замири-
га кўчирилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади, 
замонавий технология қўлланилади, меҳнат унумдорлиги ўсади, аг-
робизнесдан келадиган фойда кўпаяди. 


Агробизнес фаолияти натижасида аҳолини етарли миқдорда си-
фатли озиқ-овқат, саноатни кафолатлай оладиган хом ашѐ билан 
таъминлаш имкони туғилади. Шундай шарт бажарилган тақдирда-
гина фойда юзага чиқади. 
Агробизнеснинг бирламчи бўғини фермер, деҳқон хўжалигидир. 
Чунки улар бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқа-
рувчилардир. Фермер ва деҳқон хўжаликлари ўз фаолиятларини ўз 
ерларида ѐки ижарага олган ерларида иш юритади. Бунда ишлаб 
чиқарувчи фермернинг ўзи ва оила аъзолари мулк эгаси ҳисобланади. 
Фермер хўжалигининг афзаллиги шундаки, унда мулк ва меҳнат бе-
восита бир-бири билан қўшилади, бу эса юқори самарага эришиш-
нинг гаровидир. Фермер хўжалиги мустақил тузилма, кичик бизнес-
нинг намояндаси бўлиб, бозор конъюктурасига мослашади. Бозор 
иқтисодиѐти тизими шароитида оилавий фермер хўжаликлари кенг 
тараққий этади. Бундай хўжаликлар юқори даражада ихтисослашган 
бўлади. Унда меҳнатни ташкил этиш, техникадан фойдаланиш сама-
раси устун туради, иқтисодий манфаат ва пировард натижа учун 
масъулият битта фаолиятнинг икки томонини ташкил этади. 
Фермер хўжалигининг яшовчанлиги унинг афзаллигидадир. 
Бундай хўжаликнинг самарадорлиги ва афзалликларини белгиловчи 
омиллар қуйидалардан иборат: 
– меҳнат ва мулкнинг бевосита қўшилиши, фермернинг ўз мул-
ки ва меҳнати асосида фаолият кўрсатиши, ўз манфаати учун 
ишлаши; 
– фермер хўжалигининг мустақиллиги, мулк унинг тасарруфида 
эканлиги, фаолияти бозор қонунлари асосида бошқарилиши; 
– меҳнат функцияси ва тадбиркорликнинг узвий боғлиқ бўлиши 
(бунда ўз меҳнати натижасидан тўлиқ манфаатдорлик кучли, 
иқтисодий манфаат ва масъулият ягона фаолиятнинг икки томони 
ифодаланади); 
– фермер хўжалигининг ҳар доим давлатнинг қўллаб-қувват-
лаши ѐрдамига таяниши; 
– фермер хўжалиги яшовчанлигининг сақлаб қолиниши ўта 
муҳим бу омил унинг фақат даромад манбаи эмас, балки уйи, оиласи 
истиқомат қиладиган жойи ҳисобланиб, ўз хўжалигини ўта қадрла-
ши, самарали ривожланиши учун меҳнатини аямаслиги. 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни амалга 
оширишнинг дастлабки босқичларида фермер хўжаликларини таш-


кил этишга алоҳида эътибор қаратилган эди. Шу сабабли республика 
қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг тарки-
бий қисми бўлиб қолади. Юртимизда фермерлаштириш давомида 
рентабеллиги паст, ночор аҳволдаги давлат хўжаликлари фермерлар 
уюшмасига айлантирилди. Ўзбекистонда фермерлаштиришнинг ўзи-
га хос хусусияти шундаки, улар таркибида фермер хўжаликларини 
ташкил этиш уларнинг хусусий ерга эмас, балки ижарага олинган 
давлат мулки бўлмишн ерга эга бўлиши тарзида вужудга кела бошла-
ди. Фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш, улар фаолия-
тини тартибга солиш, самарали ривожлантириш каби қатор муҳим 
вазифалар Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғри-
сида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Қишлоқ хўжалиги кооператив 
(ширкат хўжалиги) тўғрсида»ги Қонунлари ҳамда аграр ислоҳот-
ларни чуқурлаштиришга қаратилган меъѐрий, ҳуқуқий ҳужжатлари 
ва ҳукумат қарорларида белгилаб берилган. 
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунда деҳқон хўжалигининг 
мустақил хўжалик субъекти, тадбиркорлик шаклларидан бири экан-
лиги таъкидланган. Унга кўра, турар-жой, хўжалик бинолари, асбоб-
ускуналар, техника ва транспорт воситалари, жамланган пул маблағ-
лари деҳқон хўжалиги мулки ҳисобланади. Бу мулк бошқа мулклар 
қатори давлат ҳимоясида бўлади. Мазкур қонун асосида деҳқон 
(фермер) хўжалигини ташкил этиш ва ривожлантириш тартиблаб ту-
рилади. Иқтисодий муносабатлар бошқариладиган бозор механизми 
элементларидан фойдаланилганлиги туфайли аграр секторда муноса-
батлар тамомила, янгича ўзгарди. Эски хўжалик шакллари ўрнида 
янги хўжалик юритиш шакллари вужудга келди. Уларга монанд ра-
вишда янги ишлаб чиқариш, иқтисодий, технологик жараѐнлар амал 
қила бошлади. Қишлоқ хўжалиги макроиқтисодиѐтининг бошқа 
тармоқлар билан алоқалари кучайди ва аграр секторнинг ўзига хос 
бозор муносабатларига монанд агробизнес механизм вужудга келди. 
Аграр ислоҳотларни ўтказишда вужудга келган янги аграр муноса-
батлар жонли табиат билан боғлиқ қишлоқ хўжалигининг ривожла-
ниш шарт-шароитлари ва қонунларини ҳисобга олиб, улардан макси-
мал, илмий асосда, жамият эҳтиѐжларини қондириш мақсадида фой-
даланиш ишлари юритилди. Ислоҳотларни ўтказишда маҳаллий ша-
роитлар, аввало, ернинг табиий ўзига хос хусусиятлари ва бошқа та-
биий омилларни тўла ҳисобга олган ҳолда олиб бориш назарда ту-
тилди. Ислоҳотлар чуқурлаштирилишига қарамай, ҳозирги вақтда 


ҳам қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни вертикал-территориал йў-
синда бошқариш принципларига амал қилинмоқда. Қишлоқ хўжали-
гида кўп ва фаол иш юритишда зарур деб ҳисобланган якка деҳқон 
(фермер) хўжалиги, ижро, акционерлик, жамоа шаклларига тўла эр-
кинлик таъминланмаган. Шу сабабли қишлоқ хўжалигини маъмурий-
территориал бошқариш тизимини тугатиб, ҳар бир хўжалик ва деҳ-
қон бозорини талабларга мувофиқ товар ишлаб чиқарувчи субъект 
даражасига кўтариш лозим. Бу субъектлар ўзларининг имкониятлари 
ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бир-бири ҳамда халқ хўжа-
лигининг бошқа субъектлари билан ҳамкорликда бозор қонунлари 
асосида алоқа ўрнатадилар. Бу билан уларнинг фаолияти ва масъу-
лият ҳисси ортади. Хўжаликларга берилаѐтган мажбурий буюртмалар 
томонларнинг ўзаро келишилган манфаатлари асосида, шартнома 
бўйича амалга оширилади. 
Ҳозирги вақтда хўжаликлар ўзлари етиштирган чорвачилик, 
сабзавот, узум маҳсулотларидан ўз хоҳишларича фойдаланмоқдалар. 
Деҳқон (фермер) нинг ҳақиқий эркин субъект сифатида тан олиниши 
ва бозорда намоѐн бўлиши бозор иқтисодиѐти учун муҳимдир. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотини ишлаб чиқарувчи хўжалик шакл-
лари, улар хоҳ шахсий ѐрдамчи, хоҳ якка деҳқон хўжалиги, хоҳ жа-
моа хўжалиги ѐки бошқа хўжалик шакллари бўлишидан қатъи назар, 
ўзлари учун керакли ишлаб чиқариш воситаларини тўғридан-тўғри 
харид қилишга эришиши бозор иқтисодиѐти талабларига жавоб бера 
оладиган мустақилликни таъминлайди. 
Аграр соҳадаги меҳнат жараѐни бошқа соҳалардаги меҳнат жа-
раѐнидан фарқ қилиб, ўзига хос малака ва тажрибани талаб қилади. 
Аграр соҳадаги меҳнат жараѐнининг шу каби алоҳида томонлари ҳи-
собга олинганда, юқоридан бериладиган турли кўрсатмалар ҳалақит 
берибгина қолмай, меҳнаткашларнинг мустақиллигини бўғади ва у 
зарарли оқибатларга олиб келади, холос. Деҳқон аграр соҳанинг 
ҳақиқий эгаси, тадбиркори, миришкори сифатида ихтиѐрни унинг 
ўзига қўйиб бериш керак, шундагина агросаноат мажмуи хўжалик 
механизмини соғломлаштиришга олиб келади. 
«Бу борада жойларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари 
фаолиятига вазирликлар ва турли бошқарув тузилмалари томонидан 
бўладиган ҳар қандай маъмурий-буйруқбозлик уринишлари ва бошқа 
хил аралашишларга бутунлай чек қўйиш учун қатъиятлик билан 
изчил иш олиб бориш даркор, - деб таъкидлади И.А.Каримов. - Биз 


оддий бир масалани ҳал этиб олишимиз керак, яъни қишлоқ хўжали-
ги ишлаб чиқариши тизимида ҳар ким ўз ишини бажарсин: вазирлик 
ва унинг тузилмалари ўз иши билан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
ишлаб чиқарувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз 
иши билан шуғулланиши керак ва ҳар ким қонун бўйича ўз зимма-
сига олган мажбуриятлар учун жавоб бериши лозим»
38

Фермер хўжалиги қишлоқдаги асосий товар ишлаб чиқарувчи 
ҳисобланиб, у агросаноат интеграциясида иштирок этади. 
Агробизнес турларидан яна бири агрофирмадир. Агрофирмалар 
муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 
уни саноат усулида қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхона-
дир. Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам саноатга доир ресурс-
ларни ишлатиб, истеъмолга тайѐр бўлган маҳсулотни яратади. Агро-
фирмаларда инвестиция ҳам қишлоқ хўжалигига, ҳам саноатга таал-
луқли бўлади, ҳар икки соҳага хос ресурслар ишлатилади. Натижада, 
ходимлар малакаси кенгайиб, улар саноат меҳнати билан ҳам шуғул-
лана олишга эришадилар. Агрофирмалар кичик оилавий хўжалик 
асосида ҳам ташкил топади. Бунда кичик хўжалик кичик завод билан 
бирикади. 
Агробизнеснинг йириклаштирилган тури агросаноат бирлашма-
ларидир. Бундай бирлашмалар бир неча хўжалик ва корхоналар фао-
лиятини интеграциялаштиради. Бунда ишлаб чиқаришнинг бир нечта 
ўзаро боғланган тури, уларга хизмат кўрсатувчи ва тижорат иши би-
лан шуғулланувчи корхоналар бирлашади. Масалан, мевачилик ва 
сабзавотчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар, улар маҳсулотини 
қайта ишловчи заводлар, цехлар, тайѐр маҳсулотни сотувчи магазин-
лар, уларга ресурслар етказиб берувчи бўлимлар бирлашмани ташкил 
этадилар. Бирлашмалар турли хил мулкка асосланган. Бирлашма иш-
тирокчиларининг мустақил индивидуал мулки билан биргаликда 
умумий жамоа-корпоратив мулки ҳам мавжуд. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish