«Катта Хоразм»
ҳақида маълумот
берсада, археологик тадқиқотлар натижалари бошқачароқ хулосалар чиқариш
имконини беради. Хусусан, милоддан аввалги IX-VII асрларга оид Бақтрия,
Марғиѐна ва Суғдиѐна топилмалари (қишлоқлар, қўҳна шаҳарлар қолдиқлари,
моддий маданият буюмлари ва ҳок.) жанубий ҳудудларда ривожланиш
жараѐни бирмунча илгарироқ рўй берганидан далолат беради. Энг сўнгги
археологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил этар эканмиз, Кучуктепа,
Қизилтепа (Сурхондарѐ), Ёзтепа (Туркманистон), Ўзунқир, Ерқўрғон
38
(Қашқадарѐ), Афросиѐб, Кўктепа (Самарқанд) каби қўҳна шаҳар ва
манзилгоҳлар сопол буюмлари бир-бирига ниҳоятда ўхшаш эканлигининг
гувоҳи бўламиз. Демак, юқорида эслатилган ҳудудлар ўртасида ҳеч
бўлмаганда, тарихий-маданий бирлик мавжуд эди.
Юқоридагилардан хулоса чиқарадиган бўлсак, тарихий-маданий
бирликдан ташқари, бир-бирига ўхшаш моддий маданият буюмларини бир
гуруҳ усталар, ҳеч бўлмаса, уларнинг шогирдлари тайѐрлаши мумкинку, деган
савол туғилиши табиий ҳол. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, бир
гуруҳ усталарнинг бир ердан иккинчи ерга кўчиб юриб ишлаши учун албатта,
катта ҳудудда мустаҳкам ва ягона давлат бўлиши керак эди. Ерқўрғон,
Кучуктепа, Қизилтепа, Ёзтепа, Лолазор буюмларига ўхшаш буюмларнинг
Бухоро воҳаси, айниқса, Хоразмда шу пайтга қадар топилмаган.
М.Х.Исомиддиновнинг сўнгги йиллардаги тадқиқотларига кўра, мил.
авв. VIII асрнинг ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиѐнинг жанубида мустаҳкам
мудофаа деворлари билан ўралган йирик аҳоли пунктлари шакллана
бошлайди. Айнан мана шу жараѐнлар Марғиѐна ва Суғд ҳудудларида ҳам
кўзатилади. Олимнинг фикрича, бу ҳудудлар Бақтрия билан ўзвий боғлиқ эди.
Кейинги даврларда бу умумийликка Хоразм ҳам қўшилади. Бақтрия
маданиятининг кучли таъсири даставвал юқори даражада ривожланган шаҳар
маданиятида кўзатилади.
Юқоридаги фикрга қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, бир-бирига
жуда ўхшаш буюмларнинг топилиши фақат усталарга, эмас балки, савдо-
сотиқ муносабатлари, ўзаро алмашинув ва қадимги савдо-транзит йўлларига
ҳам боғлиқ эди. Мавжуд ѐзма ва археологик маълумотларни таҳлил қилиб
шундай хулоса чиқариш мумкинки, Бухоро воҳаси ва Хоразм ҳудудидаги
қадимги йўллар илк темир даврида воҳа ичидаги ички ѐки иккинчи
даражадаги йўллар вазифасини ўтар эди. Асосий савдо йўллари эса
Бақтриядан Жанубий Суғд (Қашқадарѐ) ва Марказий Суғд (Самарқанд)
орқали Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсига ўтиб кетарди. Ундан ташқари
Геродотда Бақтрия халқи Миср ва Бобил каби йирик давлатлар қаторида тилга
олинади. Тадқиқотчиларнинг фикрига қараганда, Қадимги Бақтрия
қудратлилиги жиҳатдан қўшни вилоятлардан анча устун бўлиб, улар орасида
алоҳида мавқега эга эди. Бақтриянинг табиий бойликлари ундан ташқари
ҳудудда ҳам Олд Осиѐга қадар машҳур эди. Айниқса, Бадахшон ложуварди
(лазурит), лаъли жуда қадрланган.
Сўнгги йилларда олиб борилган археологик тадқиқодлар натижасида
очилган манзилгоҳлар, қўҳна шаҳарлар ва улардан топилган топилмалар
ҳамда ушбу маълумотларни ѐзма манбалар билан солиштириш натижасида
Ўрта Осиѐ илк давлатчилиги пайдо бўлиши муаммоларига бироз аниқликлар
киритилди. Бу ўринда Суғдиѐна давлатчилиги масалаларига бағишланган
Ш.Одиловнинг сўнгги илмий тадқиқодлари айниқса диққатга сазовордир.
Тадқиқотчи Суғдиѐнада, хусусан Бухоро ва Зарафшон воҳаларида топиб
текширилган илк темир даврига оид археологик маълумотларни бошқа
ҳудудлар билан солиштириб чуқур таҳлил этади. Бухоро ҳудудларидан
39
топилган «аҳамонийлар даври» ѐдгорликлари унча катта бўлмаган ҳудудларда
жойлашган бўлиб, бу ерларни кенг ҳудудларга ѐйилган этно-маданий вилоят
таркибига киритиш лозимки, илк темир даврида бу ҳудудларда ташқи
кўриниши бир хил бўлган деҳқончилик маданияти шаклланади. Бу этно-
маданий вилоят даставвал Амударѐ воҳаси (Хоразм, Марғиѐна, Бақтрия-
Тохаристон), Жанубий Суғд, Марказий Суғднинг бир қисми, Бухоро
Суғдининг шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий ҳудудлари, шунингдек,
Устрўшана каби тарихий вилоятларни ўз ичига олган.
Қадимги Бақтрия ҳудудларидан кўчиб бориш бевосита Амударѐ,
Сирдарѐ, Қашқадарѐ сув ҳавзалари ва уларнинг ирмоқлари орқали бўлиб
ўтган. Сўнгги бронза давридаѐқ Қашқадарѐ юқори оқимларида мавжуд бўлган
маданият соҳиблари тоғлар орқали Марказий Суғд (Самарқанд) ҳудудларига
етиб келадилар. Зарафшон воҳасига келсак, Ш.Одиловнинг фикрича,
Марказий Суғднинг каттагина қисми (бир томондан Афросиѐб кўҳна шаҳри
атрофлари ва Кўктепадан, иккинчи томондан, Сармишсой ва Конимех
ѐдгорликларигача) сўнгги бронза ва «аҳамонийлар даври»да (милоддан
аввалги IV асрнинг бошларигача) умуман ўзлаштирилмаган эди. Аммо,
бизнинг фикримизча, айнан мана шу даврда Жанубий Суғднинг каттагина
қисми ўтроқ деҳқончилик аҳолиси томонидан ўзлаштирилиб дарѐ воҳалари ва
текисликларда суғорма деҳқончилик ва ихтисослашган ҳунармандчилик
гуркираб ривожланаѐтган эди. Қўшни Қадимги Бақтриянинг каттагина
ҳудудларида ҳам айнан мана шу ҳолатни кўзатишимиз мумкин.
М.Х.Исомиддиновнинг сўнгги йиллардаги хулосаларига кўра, мил. авв.
VIII-VII асрларга оид Самарқанд ва жанубий Суғд археологик материаллари
Бақтрия материаллари билан яқин ўхшашлик топади. Бундай ўхшашлик
Бухоро Суғдида ҳозирча аниқланмаган. Суғд ҳудудларида давлат уюшмаси бу
ҳудудлар Аҳамонийлар давлати таркибига киргунга қадар фақат Жанубий ва
Самарқанд Суғдида мавжуд бўлган. Чунки Суғд ҳудудларидаги жамият
тараққиѐти даражаси бу ҳудудлардаги йирик кўҳна шаҳарлар - Ерқўрғон,
Афросиѐб, Кўктепа ва Ўзунқир кабиларнинг ташкил топиши ва давлатчилик
ривожланиши учун кенг имкониятлар яратган эди.
Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, суғорма деҳқончиликнинг
ривожланиши ва ихтисослашган ҳунармандчилик натижасида бронза
давридаѐқ Ўрта Осиѐ ҳудудларида ижтимоий табақаланиш ва мулкий
тенгсизлик пайдо бўлади. Жанубий ҳудудлардаги бу жараѐн фақат ички
сабабларга боғлиқ бўлмай, Яқин Шарқдаги юқори даражада ривожланган
анъанавий тарихий-маданий алоқаларга ҳам боғлиқ эди. Ҳар бир жамоанинг
ривожланиши унинг ички қонуниятларидан келиб чиқса ҳам, дастлабки
марказлардан келиб чиққан ташқи таъсир четдаги вилоятларнинг тақдирида
катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин эди.
Хуллас, сўнгги 15-20 йил ичида Бақтрия, Суғдиѐна ва Марғиѐна
шаҳарларига доир олинган янги археологик маълумотлар шаҳарларнинг илк
давлат уюшмалари пайдо бўлишидаги аҳамиятини янада кенгроқ изоҳлаш
имконини яратади. Бу маълумотларга қараганда, илк темир даври умумий
40
жамоаларидаги асосий ишлаб чиқарувчи кучларни бир неча кичик оиладан
иборат уй жамоалари ташкил этган. Шаҳарлар ва манзилгоҳлар
жойлашувининг ташқи белгилариѐқ катта оилали уй жамоалари анча йирик
уюшмаларга кирганлигидан далолат беради. Бошқарув тартибида катта
оилалар жамоаси бошлиқлари ѐки уй хўжайинлари, шунингдек, алоҳида
қишлоқ қўрғонларини бошқарувчи эски жамоалар катта ўрин тутган. Ҳар бир
катта оила мумкин бўлган қариндошлик алоқаларига қарамасдан алоҳида
уйга, ишлаб чиқариш буюмларига эга бўлишган, ўзининг қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари заҳиралари ва чорвалари бўлган ѐки ўзини иқтисодий жиҳатдан
таъминлай оладиган хўжаликни акс эттирган.
Турли маълумотларни таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мил.авв.
I минг йилликнинг бошлари ва ўрталари Ўрта Осиѐ тарихида қуйидаги
ўзгаришлар бўлиб ўтганлиги кўзатилади:
– қалъалари бўлган йирик қишлоқларнинг (фундамент) асос устида
ривожланиш анъаналари Жанубий Туркманистонда (Ёздепа, Аравалидепа)
кўзатилади, аммо, бундай қишлоқлар ўзлуксиз, бир текис ҳимоя деворларига
эга эмас эди. Бу белгиларига кўра, бундай режа маълум маънода бронза
даврига бориб тақалади;
– мил.авв. I минг йиллик Бақтрия ва Суғдда ўлчамлари жиҳатдан унча
катта бўлмаган қишлоқлар бунѐд этилади, шу билан биргаликда, Жанубий
Суғддаги Сангиртепанинг ташқи айланма девори 10 метр қалинликка эга.
Ёдгорликнинг ўзи эса 3 гектар майдондан иборат;
– мил.авв. I минг йилликнинг бошлари Бақтриядаги археологик
вазиятнинг кўрсатишича, бу даврда шаҳар типидаги йирик қишлоқлар
кўзатилмайди. Унчалик катта бўлмаган қишлоқлар, афтидан, уй-қўрғонлар
кўпчиликни ташкил этади. Мил.авв. X-IX асрлар Бақтрия аҳолисининг бир
қисми (А.С. Сагдуллаев фикрича), Амударѐнинг ўрта оқими ерларида, Хоразм
ва Қашқадарѐ воҳасигача жойлашади;
– мил.авв. VIII-VII асрлар Марғиѐна, Бақтрия ва Суғд шаҳарлари
тарихида
сезиларли
ўзгаришлар
бўлиб
ўтиб,
қалъалари
бўлган,
мустаҳкамланган, йирик марказлар шаклланади. Демак, Ўзунқирда қалъа
кўҳна шаҳарнинг ичида, ибодатхона эса, ундан ташқарида, 650 метр жанубда,
Сангиртепада жойлашган. Бу ўринда, маълум маънода бронза даври
анъаналари кўзатилади.
Яқинда И.В.Пьянков томонидан мил.авв. VIII аср Шарқий Мадия
қалъасининг Оссурия тасвири нашр этилди. ―Археологик тадқиқотларга кўра,
– ѐзади тадқиқотчи, – мил. авв. I минг йилликнинг биринчи ярми Ўрта Осиѐ
қалъалари ҳам тахминан ана шундай кўринишда бўлган бўлиши мумкин‖.
Ўзунқирнинг қалъа девори айнан шундай кўринишга эга. Ундан илгарироқ
А.С.Сагдуллаев, Ўзунқирнинг ҳимоя иншоотлари тизими Ўрта Осиѐда
ўхшаши йўқлигини, аммо, мил. авв. VII-VI асрлар Месопотамия шаҳарлари,
хусусан, Бобил ҳимоя тизими билан ўхшашлик топишини таъкидлаган эди.
Демак, илк темир даври Ўрта Осиѐ шаҳарсозлигида илгариги даврга
нисбатан янги анъаналар пайдо бўлган бўлса-да, айрим ҳолларда бронза
41
даври шаҳар қурилиши анъаналари давом эттирилганлиги ва Қадимги Шарқ
шаҳарсозлиги жиҳатлари билан ўзаро ўхшашлик кўзатилади. Ўз навбатида бу
жараѐн давлатчилик анъаналарига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Юқоридагилардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, қадимги давлатлар
ўз ривожланиш босқичларида турли хусусиятлар ва тарихий қонуниятларга
эга бўлган. Дастлабки давлатлар хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи шакллари-
дехқончилик ва чорвачилик қаерда олдинроқ ривожланган бўлса, ўша
ҳудудларда пайдо бўлган. Давлатчилик жаҳон тарихида миллоддан аввалги
IV
минг йилликнинг охирида вужудга келган бўлиб, инсоният
цивилизациясининг сўнгги 5 минг йили билан боғланади.
Давлат тушунчасига таъриф беришда қуйидаги умумлашган ѐндашув
айни ҳақиқатдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |