Боҳодир эшов


Марказий бошқарув органлари



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Марказий бошқарув органлари.
Аҳамонийлар давлатининг олий 
ҳокимияти тепасида 
шоҳлар шоҳи-шаҳаншоҳ
турган. Ҳокимият 
иерархиясида форс зодагонларининг оила бошлиқлари, асосий ўрин 
эгаллаганлар. Шаҳаншоҳ саройида Кенгаш мавжуд бўлиб, бу кенгашга форс 
зодагонларининг оила бошлиқлари, юқори мартабали амалдорлар, ноиблар, 
сарой амалдорлари кирганлар. Давлат аҳамиятига молик бўлган барча 
масалалар ушбу кенгашда кўриб чиқилсада, ҳал қилувчи қарорни шаҳаншоҳ 
қабул қилган. 
Шоҳлар шоҳидан кейинги ўриндаги иккинчи шахс 
хазарпат 
(мингбоши)
деб аталган. У подшо гвардияси ва давлат бошқарувида 
шаҳаншоҳнинг асосий ѐрдамчиси ҳисобланган. 
Аҳамонийлар давлатининг бош маъмурий маркази Сўза шаҳри эди. Бу 
ерда шоҳ девонхонаси мавжуд бўлиб, унда барча давлат ҳужжатлари-
шаҳаншоҳ фармонлари, номалар, фармойишлар, ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтга 
доир ҳужжатлар сақланган. Шоҳ девонхонаси бошлиғи 
дапирпант (мирзо 
боши)
деб аталаган. Унинг қўл остидаги девонхонада бош хазиначилар, 
ҳисобчилар, ҳуқуқшунослар, мирзалар кабилар хизмат қилганлар. 
Ҳудудий бўлиниш.
Мил.авв VI асрларнинг ўрталарида ташкил топган 
улкан аҳамонийлар давлати таркибига ҳозирги Эрон, Афғонистон, Ўрта 
Осиѐнинг катта қисми, Шимолий Ҳиндистон, Яқин Шарқ, Кичик Осиѐ, Миср 
каби ҳудудлар кирган эди. Бу улкан давлат маъмурий-қарам ўлкалар- 
сатрапияларга бўлинган эди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, бу анъана 
Мидия давлатидан қабул қилинган бўлиб, Доро I даврида маъмарий 
бошқарувда ислоҳатлар ўтказилиб, бутун давлат 20 та маъмурий-қарам
сатрапияларга бўлинади. Уларни 
сатраплар
(шаҳаншоҳ ноиблари) 
бошқарган. Сатрапиялар анча йирик бўлиб, айрим ҳолларди бир неча ўлка ва 
вилоятларни бирлаштирган. Мисол учун, Парфия, Гиркания,Орийлар ўлкаси, 
Хоразм ва Суғдиѐна битта сатрапия ҳисобланган.
Сатрапияларнинг чегаралари доимий ўзгариб турган. Таъкидлаш 
лозимки, сатрапиялар ҳудудлардаги халқларнинг этник келиб чиқишига қараб 
эмас, балки ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятига қараб ташкил этилган. 
Сатраплар асосан форслардан шаҳаншоҳ томонидан тайинланган. 
Сатрапнинг саройи ва бошқарув аппарати қисқартирилган кўринишда 
шаҳаншоҳ саройи ва марказий бошқарув аппаратини такрорлаган. Сатрапнинг 
иккита ѐрдамчиси, девонхонаси ва мирзалари бўлган. Сатрап ўзига берилган 


67 
ҳудудларнинг бош қозиси ҳам ҳисобланган. Сатрапларнинг фаолияти доимий 
равишда марказдан назорат қилиб турилган. 
Қўшинлар.
Аҳамонийларда асосини 10 минг қўшиндан иборат полк 
ташкил этувчи мунтазам ―ўлмас‖ армия мавжуд бўлган. Армиянинг олий бош 
қўмондони шаҳаншоҳ ҳисобланган. Ундан кийинги ўринда хазарпат-
мингбоши турган, Қўшинлар қуйидаги қисмлардан иборат бўлган: 1-―ўлмас‖ 
полк; 2- пиѐда қушинлар; 3-отлиқ суворийлар; 4-сатрапиялар қўшинлари; 5-
юнон ѐлланма қўшинлари; 6-кўнгиллилар қўшинлари. Қўшинлар 10,100, 1000 
ва 10000 кишилик қисмларга бўлинган бўлиб, ҳар бир қисмнинг ўз бошлиғи 
бўлган. Шаҳаншоҳнинг шахсан ўзи ҳар йили бир марта қўшинларни кўрикдан 
ўтказиб турган.
Бутун давлат ҳудуди 4 та ҳарбий округга бўлинган. Ҳар бир округнинг 
ҳарбий бошлиғи бўлиб, у бевосита шаҳаншоҳга бўйсунган. Бўйсундирилган 
ўлкалар ва чегара туманларида ҳарбий гарнизонлар жойлаштирилган. Ҳарбий 
бошлиқларнинг деярли барчаси форслардан тайинланган. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish