64
Қадимги Суғд шаҳар ва қишлоқлари (мил.авв. VII-IV асрлар)
Номи
Санаси
Майдони
Қаерда
жойлашган?
Афросиѐб I, II
мил.авв. VII-IV
асрлар
219 гектар
Самарқанд Суғди
Ерқўрғон I, II
мил.авв. VIII-V
асрлар
40 гектар
Қашқадарѐ Суғди
Ўзунқир
мил.авв. VIII-VI
асрлар
68 гектар
Қашқадарѐ Суғди
Сангиртепа
мил.авв. IX-VI
асрлар
4 гектар
Қашқадарѐ Суғди
Даратепа
мил.авв. VII-VI
асрлар
10 гектар
Қашқадарѐ Суғди
Саройтепа,
Тўртбурчактепа,
Сомонтепа
мил.авв. VII-IV
асрлар
0,2 дан 1
гектаргача
Қашқадарѐ Суғди
Қумрабод,
Арабон, Чордара,
Хўжа Бўстон
мил.авв. VI-IV
асрлар
0,2 дан 1
гектаргача
Бухоро Суғди
Ўратепа
мил.авв. IV аср
0,3 гектар
Бухоро Суғди
Кўктепа
мил.авв. VII-VI
асрлар
20 гектар
Самарқанд Суғди
Лайлақўйтепа
мил.авв. IV аср
2 гектар
Самарқанд Суғди
Қўрғонча
мил.авв. IV-III
асрлар
–
Қашқадарѐ Суғди
65
Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ва
ривожланишининг даврларга бўлиниши
1
.
4-§. Ўрта Осиѐда Аҳамонийлар даври бошқарув (мил.авв. VI-IV асрлар)
Мил.авв. VI асрнинг ўрталарига келиб шафқатсиз курашлар натижасида
Мидия подшолиги ўрнида Аҳамонийлар давлати ташкил топади. Кўпчилик
илмий – тарихий адабиѐтларда Кир II Аҳамонийлар давлатининг асосчиси
сифатида эътироф этилади. Аҳамонийларнинг Кир II, Камбиз, Доро I, Ксеркс
каби ҳукмдорлари қадимги Шарқдаги жуда кўплаб мамлакатлар устидан ўз
ҳокимиятини ўрнатишни режалаштирилганлар ва шундай сиѐсат олиб
борганлар. Қадимги дунѐ муаллифлари Геродот, Ксенофонт, Ктесий, Юстин
кабиларнинг маълумотларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Кир II мил.авв.
545-539 йилларда Шарқий Эрон ва Ўрта Осиѐ вилоятларини босиб олади.
Доро I даврида (мил.авв. 522-486 йй. ) Аҳамонийлар сулоласи Ҳинд
водийсидан Ўрта Ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудга ўз ҳукмронлигини
1
Ртвеладзе Э.В. ва бошқ. Қадимги Ўзбекистон..., 48-52 бб.; Ртвеладзе Э.В., Алимова Д.А. и др. История
государственности Узбекистана. – Ташкент: Узбекистон, 2009. – с. 48-54.
1-давр
Мил.авв. II минг
йилликнинг 2-ярми
Ўзбекистоннинг жанубида эмбрионал шаклдаги
давлатга
ўхшаш
тузилманинг
қарор
топиши.
Давлатнинг бундай намунасини Жарқўтон мисолида
кўриш мумкин
2-давр
Мил.авв. I минг
йиллик боши –
мил.авв. 539 йил.
Бақтрия, Суғдиѐна, Хоразм каби тарихий-маданий
вилоятлар
ва
кўчманчи
қабилаларнинг
турли
конфедерациялари. Бу сиѐсий уюшмаларда сиѐсий
ҳокимият тизимининг илк шакллари мавжуд эди
3-давр
Мил.авв. 539-330 йй.
Аҳамонийлар босқини туфайли қадимги Ўзбекистон
ҳудудларининг Аҳамонийлар давлати таркибига
кириши ҳамда Аҳамонийлар давлат бошқарувининг
жорий этилиши
4-давр
Мил.авв. IV аср
охири – мил.авв. II
асрнинг иккинчи
ярми
IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшолик пайдо
бўлади. Бухорода, Даванда, Суғдда алоҳида мулклар
шаклланади. Қанғ давлати қарор топади
5-давр
Мил.авв. II асрнинг
иккинчи ярми – мил.
I асри боши
Маҳаллий давлатлар – Қанғ, Хоразм подшолиги,
Бухоро, Суғд, Даван мулкларининг мустақҳамланиши
ва янада ривожланиши, Юэчжи давлатининг қарор
топиши
6-давр
I асрнинг боши – III
асрнинг биринчи
ярми
Антик
даврда
маҳаллий
давлатчиликнинг
ривожланиши. Ўзбекистоннинг жанубида Кушон
давлати, Чоч ҳудудларида янги мулкчилик, Хоразмда
Африғийлар давлатлари
66
ўрнатган. Жуда кўп сонли давлатлар, вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни
бирлаштирган Аҳамонийлар салтанати тарихда биринчи йирик дунѐ давлати
ҳисобланади.
Аҳамонийлар ҳукмдорларининг Ўрта Осий вилоятларини босиб олиши
илмий-тарихий адабиѐтларда кенг ѐритилган ва алоҳида мавзу ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам ушбу бўлимда давлатчилик тарихи билан бевосита боғлиқ
бўлган Аҳамонийлар давлатининг тузилиши, бошқарув тартиби, ижтимоий-
иқтисодий ва маданий ҳаѐт, бу давр шаҳарлари масалаларига батафсилроқ
тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |