Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

бошқарув фаолияти
дастлаб 
Грециянинг айрим демократик анъаналарига (ҳарбий йўдбошчилар кенгаши, 
қўшинлар йиғини) асосланган эди. Қўшинлар йиғинида суд ишлари кўриб 
чиқилиб, жиноят ва жазо масалалари қатъий муҳокама қилинган. Жиноят 
турлари ичида энг оғирлари-подшога қарши фитна, хиѐнат, исѐнга даъват 
этиш ҳисобланиб, ушбу ҳаркатлар учун ягона жазо – ўлим жазоси 
белгиланган. Қатл этиш ҳақидаги қарор қўшинлар йиғинида қабул қилинган. 
Шарққа қилган юришлари тугаганидан сўнг Александр бу ҳудудларда барпо 
этган ўз салтанатида Аҳамонийлар давлат бошқарувидаги идора-тартиб 
усулларини ўзгартирмаган. Яъни, сатраплик бошқаруви ва солиқлар йиғиб 
олиш тизими ўзининг илгариги аҳамиятини сақлаб қолган.
Ўрта Осиѐда истило этилган вилоятлар ва шаҳарларни бошқариш учун 
юнон-македон саркардалари билан бирга маҳаллий ҳокимлар ҳам жалб 
этилган. Ёзма манбаларнинг маълумот беришича, Александр даврида 
маҳаллий аҳоли вакилларидан Фратафарн-Гирканияда, Артабоз-Бақтрияда, 
Оксиарт ва Хориен-Суғдиѐна вилоятларига ҳокимлик қилганлар. Мил.авв. 325 
йилда Оксиарт қўл остига Паропамис-Ҳиндиқуш вилояти топширилади.
Мил.авв. 325-324 йилларда македонлар яроқ-аслаҳалари билан 
қуролланган маҳаллий аҳоли қўшинлари юнон-македон армияси сафига жалб 
этилади. Александр маҳаллий ҳокимият вакилларига нисбатан мақсадли 
сиѐсат олиб борган. Мил. авв 324 йилда Сўза шаҳрида ўн мингта юнон-
македон аскарлари маҳаллий аѐлларга уйланадилар. Александрнинг ўзи ва 
саркарда Гефестион Доро III нинг қизларини ҳамда саркарда Салавка 
Спитаманнинг қизи Апамани хотинликка оладилар.
А. Сагдуллаевнинг фикрича, бундай ѐндошув аниқ сиѐсий мақсад – янги 
давлатчилик барпо этиш ғояси билан боғланган эди. Бу давлат нафақат турли 
ҳалқларнинг сиѐсий бирлашмаси бўлибгина қолмай, балки унинг келажакда 
македонлар ва Шарқ зодагонлари қон-қариндошлиги ворислигига таянган 
давлатга айланиши режалаштирилган эди.
Кўплаб халқлар ва мамлакатларни бирлаштириб ягона давлат барпо 
этиш ғояси, инсонларни умумий онг ва ягона тафаккурга бўйсундириш ғояси 
янгилик эмас эди. Бундай ғояни қадимги форс подшолари ҳам ўз олдиларига 
мақсад қилиб қўйганлар ва оқибатда мил.авв. 490 йилда юнон-форс урушлари 
бошланган.


82 
Александрнинг ҳарбий юришлари Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кенг савдо-
сотиқ ва маданий алоқаларнинг ривожланишига олиб келди. Сиѐсий ва 
ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ўзгариши натижасида маҳаллий ва юнон 
маданиятининг қўшилиш жараѐни бошланади. Бу жараѐннинг таъсирини 
моддий маданиятнинг ривожланишида, қурилиш ва меъморчилик, кулолчилик 
ва тасвирий санъат, янги ѐзувларнинг тарқалиши, тангашунослик ҳамда диний 
эътиқодларда кўриш мумкин. Юнонлар ўз навбатида қадимги Шарқнинг жуда 
кўплаб маданий ютуқларини қабул қиладилар ҳамда маҳаллий аҳоли 
маданиятига ҳам таъсир ўтказадилар. Александр давридан бошлаб, бир неча 
асрлар давомида, Шарқнинг сиѐсий тарихи (давлат тизими, бошқарув 
усуллари, қонунлар ва ҳуқуқ) да турли анъаналарнинг қўшилиб 
ривожланганлигини кўзатишимиз мумкин.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish