Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

2. Салавкийлар давлати

Мил.авв. 323 йилда Александр Бобилда тўсатдан вафот этди. Унинг 
вафот этиши биланоқ давлатдаги марказдан қочувчи кучларнинг ҳаракатлари 
фаоллашуви натижасида Александр тўзган давлат парчаланиб унинг ўрнига 
нисбатан барқарорроқ бўлган давлат уюшмалари пайдо бўлади. Таъкидлаш 
лозимки, Александр давлатининг парчаланиши ва унинг харобаларида янги 
давлатлар тизимининг пайдо бўлиши тинчлик йўли билан эмас балки, 
Александрнинг Македонскийнинг яқин саркардалари – диадохлар ўртасидаги 
тинимсиз урушлар туфайли бўлиб ўтди. Диадохлар ўртасида 40 йилдан 
зиѐдроқ давом этган жангу-жадаллар натижасида Александр мулклари бўлиб 
олинади.
Александр Македонский мулкларига эгалик қилиш шу билан 
якунландики, мил.авв. 306 йилда нисбатан кучли бўлган диадохлар – Антигон 
Биркўзли (Одноглазый), Деметрий Полиоркет, Птоломей Лаг, Лазимах, 
Салавка, Кассандрлар ўзларини подшо деб эълон қилдилар ҳамда бу билан 
Александр давлати харобаларида ўз давлатларини
 
барпо этишни маълум 
қилдилар. Шу тариқа тарих саҳнасида Ғарб ва Шарқ анъаналарини 
уйғунлаштирган эллинистик давлатлар пайдо бўлди. Ана шундай йирик 
давлатлардан бири-Салавкийлар давлати эди.
Ўзининг энг гуллаб – яшнаган даврида бу давлат илгари Александр 
салтанатига кирган катта ҳудудларни эгаллаб, ғарбда Эгей денгизидан 
Шарқда Ҳинд субконтинентигача чўзилган ҳамда Кичик Осиѐнинг жанубий 
қисмини, Сурия, Шимолий Месопотамия, Бобил, Эрон, Ўрта Осиѐнинг 
жанубий вилоятлари ва Афғонистоннинг катта қисмини ўз ичига олган эди. 
Бу улкан давлатнинг асосчиси – даставвал Александрнинг тансоқчиси, 
кейинроқ йирик саркардаси бўлган Салавка эди.
Юнон тарихчиси Помпей Трогнинг ѐзишича, «Салавка баъзи бир 
ўлкаларни мўзокаралар йўли билан эгаллади, аммо Бақтрия, Парфия, Суғд 
ерларида у қаттиқ қаршиликка учради ва оғир жанглар олиб боришига тўғри 
келди». Бу маълумотни қадимги тарихчи Арриан ҳам тасдиқлайди. Яъни у 
шундай хабар беради: «Салавка I бақтрияликлар, Суғдийлар, парфияликлар ва 


83 
гирканияликлар билан кўп урушлар олиб боргач, улар ерларига ҳукмронлик 
қила бошлади». Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ўрта Осиѐ ерларининг Салавка 
томонидан босиб олиниши мил.авв. 306-301 йилларга тўғри келади.
Мил.авв. 293 йилда Салавка ўғли Антиох I ни Шарқий сатрапларга 
яъни, Ўрта Осиѐ вилоятларига ўзининг ноиби этиб тайинлайди. Салавка I ва 
Антиох I (мил.авв. 281-261 йиллар мустақил) ҳукмронлиги даврида 
Салавкийлар давлати сиѐсатининг асосий йўналишлари шаклланади. 
Салавкийлар учта минтақада – Жанубий Сурия, Кичик Осиѐ ва Шарқда фаол 
ташқи сиѐсат олиб боришга мажбур бўлган эдилар. Жанубий Сурия ва Кичик 
Осиѐ учун Птолемейлар (Птоломей Лаг асос солган Ўрта ер денгизининг 
шарқидаги давлат сулоласи) билан тинимсиз урушлар бўлиб турган. Чунки бу 
ҳудудларда муҳим савдо йўллари тугаб, гуллаб-яшнаган порт-шаҳарлар 
мавжуд эди. Кичик Осиѐнинг юнон шаҳарлари ҳам муҳим аҳамиятга эга эди.
Шарқий вилоятларда хусусан, Ўрта Осиѐдаги аҳвол бирмунча 
мураккаброқ вазиятда эди. Биринчидан, бу ҳудуд бошқарув марказларидан 
анча узоқда жойлашган бўлиб, бу вилоятлар билан алоқа қилишда 
қийинчиликлар мавжуд эди. Иккинчидан, Салавкийлар давлатининг 
чегараларида жойлашган кўчманчиларнинг доимий хавфи мавжуд эди. 
Мил.авв. III асрдан бошлаб кўчманчиларнинг кўчишлари бошланиши 
натижасида чегаралардаги бу хавф янада кучаяди.
Салавкийлар давлатида ички 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish