Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

3. Юнон-Бақтрия давлати
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, Юнон-Бақтрия 
давлатининг салавкийлардан ажралиб чиқиши юнон зодагонларининг 
қўзғолони хусусиятига эга бўлиб, унга Бақтрия аҳолиси томонидан қўллаб-
қувватланган Диодот бошчилик қилади. Тадқиқотчилар Юнон-Бақтрия 
давлати пайдо бўлган турли саналарни белгилайдилар (мил.авв. 256, 250, 248 
ва 246-145 йй). Бу давлатнинг асоси Бақтрия бўлиб, баъзи ҳукмдорлар 


86 
даврида (Евтидем, Деметрий, Евкратид) Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий 
қисми, Амударѐ ва Сирдарѐ ўртасидаги катта ерлар қўшиб олинади.
Бақтриянинг салавкийлар давлатидан ажралиб чиқиши хусусида римлик 
тарихчилар Помпей Трог ва Юстинда ўзуқ-юлуқ маълумотлар сақланган 
бўлса-да бу ҳақда батафсил маълумотлар учрамайди. Шунга қарамасдан 
мавжуд тангашунослик, айрим хўжалик ҳужжатлари, санъат ѐдгорликлари, 
суғориш иншоотлари ва иморатлар қолдиқлари берган маълумотлар асосида 
бу давлатдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт ҳақида маълум 
тасаввурларга эга бўлиш мумкин. Аммо, Юнон-Бақтрия давлатининг сиѐсий 
тарихи кўп ҳолларда қиѐсий солиштириш ва тахминларга асосланади.
Юнон-Бақтрияда давлат подшо томонидан бошқарилган бўлиб, 
тангашунослик маълумотлари Диодот I,II,III, Евтидем I,II, Деметрий, Гелиокл, 
Платон каби подшолари ҳақида хабар беради. Салавкийлар каби Юнон-
Бақтрия подшолари ҳам давлатни сатрапликларга бўлиб идора этганлар.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, Юнон-Бақтрия мулкларининг 
чегаралар доимий мустаҳкам бўлмасдан, ҳарбий-сиѐсий вазиятдан келиб 
чиқиб ўзгариб турган. Мил.авв. III асрнинг охирлари Ўрта Осиѐ жанубидаги 
ҳарбий-сиѐсий вазият ҳақида Полибий маълумотлар беради. Унинг ѐзишича, 
салавкийлар томонидан Бақтрада қамал қилинган Евтидем уларнинг ҳукмдори 
Антиох III га «чегарада кўчманчи қабилалар турганлиги ва улар чегарадан 
ўтадиган бўлса ҳар иккала томоннинг ҳам аҳволи оғир бўлиши 
мумкинлигини» билдиради. Полибий маълумот берган ушбу кўчманчилар 
мил.авв. III асрнинг охирларида Зарафшон дарѐсига қадар деярли бутун 
Суғдни эгаллаган бўлиб, бу ҳудудлар Юнон-Бақтрия давлатининг 
вақтинчалик шимолий чегараси бўлиб қолади. Шунингдек, ғарбий Ҳисор 
тоғлари ҳам шимолий чегаралар бўлган бўлиши мумкин.
Юнон-Бақтрия давлатининг гуллаб яшнаган даври III асрнинг иккинчи 
ярми ва мил.авв. II асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Жанубий 
ҳудудлардан бу даврга оид Жондавлаттепа, Далварзин (пастки қатламлар), 
Ойхоним, Қорабоғтепа каби ѐдгорликлардан ҳокимлар саройлари, 
ибодатхоналар, турар-жойлар, меҳнат ва жанговар қуроллар, турли 
ҳунармандчилик буюмлари ҳамда кўплаб танга пулларнинг топилиши бу 
ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтдаги ривожланиш 
жараѐнларидан далолат беради.
Юнон-Бақтрия марказлашган давлат бўлиб, ҳокимиятни подшо 
бошқарар эди. Давлат бир нечта вилоят (сатрапия) ларга бўлинган бўлиб, бу 
вилоятлар бошқарувчилари ѐки ҳокимлари подшога бўйсунар эдилар. Аммо, 
бу даврда давлат нечта сатрапиялар бўлганлиги ва улар қандай номланганлиги 
маълум эмас. Страбон маълумотларига кўра, сатрапияларга ноиб сатрапларни 
тайинлашда қариндошчилик анъаналарига амал қилинган бўлиши мумкин.
Юнон-Бақтрия подшолиги давлат тузилишининг муҳим томони – қўшин 
ва уни ташкил этиш эди. Аввало, таъкидлаш лозимки, юнон-бақтрия 
қўшинларининг катта қисмини бақтрияликлар ва бошқа маҳаллий аҳоли 
ташкил этган. Қўшиннинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари отлиқ-


87 
суворийлардан иборат бўлган. Қўшинлар таркибида ҳарбий филлар ҳам 
бўлган.
Ўз вақтида В. В. Григорьев Бақтриядаги юнон ҳокимияти ягона 
монархия томонидан амалга оширилмай давлатлар уюшмаси (иттифоқи) 
томонидан амалга оширилгани даставвал, нисбатан кучлилар, улар орасидан 
«бақтрияликлар», кейин эса «уларга тобе бўлганлар» ҳақидаги концепцияни 
илгари сурган эди. Ҳозирги вақтда кўпчилик тадқиқотчилар Юнон-Бақтрия 
подшоларининг бошқарган ҳудудлари Шимолий Афғонистон, Жанубий 
Ўзбекистон ва Ҳиндиқушдан жанубдаги айрим вилоятлар бўлганлигини 
эътироф этадилар. Бу ҳудудлардаги марказлашагн давлатда Диодот I, кейин 
эса Евтидем I (яъни, мил.авв. III асрнинг иккинчи ярми) даврларида кучли 
подшо ҳокимияти мавжуд эди. Мил.авв. II асрнинг иккинчи чорагидан бошлаб 
Юнон-Бақтрия подшолигининг инқирозига қадар давлатда мутлақ бирлик ва 
барқарорлик бўлмаган.
Сўнгги йилларда олиб борилган қазишмалар натижасида топилган жуда 
кўплаб археологик топилмалар Амударѐ ўрта оқимининг ўнг ва чап қирғоғи 
аҳолисининг мил.авв. III-II асрлардаги ўзаро алоқаларидан дарак берибгина 
қолмай, бу ерларни Юнон-Бақтрия давлати таркибига кирганлигидан далолат 
беради. Э.В.Ртвеладзенинг фикрича, мил.авв. 250-140/130 йиллар давомида 
Юнон-Бақтрия давлати мустақил давлат сифатида мавжуд бўлиб, бу даврда 
Диодот, Евтидем, Евкратид, Гелиокл каби подшолар ҳокимиятни 
бошқарганлар. Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярмига келиб кўчманчилар 
зарбалари ва ўзаро тахт учун курашлар натижасида Юнон-Бақтрия давлати 
инқирозга учради.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish