“Гуйшуан ҳокими Киоцзюкю”
, илк Кушон даврига оид топилма тангалар
акс эттирилган
“Кушон подшоси Кужула Кадфиз”
га айнан мос тўшади.
Тангашунослик маълумотларига таянган тадқиқотчиларнинг фикрича,
Кужула Кадфиз ѐки Кадфиз I 80 йилдан зиѐдроқ умр кўриб 50-60 йил
давлатни бошқариб, тахминан милодий 35 йилда вафот этади. Ўзининг
ҳукмронлиги даврида Кадфиз I Бақтриядаги унча катта бўлмаган юечжи
мулклари ҳукмдоридан Бақтриядан ташқари Ғарбий ва Жанубий Афғонистон
ва Шимолий Ҳиндистонни ўз таркибига олган қудратли давлатнинг подшоси
даражасига кўтарилади. Аммо, манбаларнинг гувоҳлик беришича Кадфиз I
даврида Кушон давлати тўла шаклланиб бўлмаган эди. Ҳар ҳолда, бу даврда
Кушонлар ўз тангаларига эга бўлмай, Кадфиз I Рим императорларига (Август
ва Тиберийга) тақлид қилиб танга зарб эттирган.
Манбаларнинг далолат беришича, Кужуладан кейин тахтга унинг ўғли
Вима (Гима) Кадфиз (Кадфиз II) ўтиради. Хитой муаллифлари Кадфиз II
тахтга ўтирганидан сўнг ―Тянчжу (Марказий Ҳиндистон)ни забт этди ва у
ерга ўз саркардаларидан бирини бошқариш учун қолдирди. Шу даврдан
бошлаб юечжи кучли ва бой давлатга айланди‖, деб хабар берадилар. Бу
99
хабарни тангашунослик маълумотлари ҳам таъкидлайди. Кадфиз II зарб
эттирган
тангаларнинг
ўнг
қирғоқ
Бақтриядан,
Тожикистон
ва
Ўзбекистоннинг жанубий туманларидан топилиши бу ҳудудларнинг Кушон
давлати таркибига кирганлигидан далолат беради. Тангашуносларнинг сўнгги
йиллардаги тадқиқотларига кўра, Кадфиз II зарб эттирган
“Шоҳлар шоҳи –
буюк халоскор”
деган ѐзув бор тангалар Ҳиндистон, Афғонистон ва Ўрта
Осиѐда кенг тарқалган. Бундай тангалар Ашхобод, Хоразм, Тошкент воҳаси,
Сурхондарѐ, Қашқадарѐ, Панжикент ҳудудларидан ҳам топилган. Кадфиз II
нинг Рим салтанати билан алоқалар ўрнатганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Кушон подшолари ичида энг машҳури Канишка ҳисобланади. Унинг
ҳукмронлиги даврида Кушонлар салтанати гуллаб-яшнашининг юқори
чўққисига кўтарилади. Канишка даврида Панжоб, Кашмир вилоятлари
мамлакатга қўшиб олинади. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, давлатнинг
пойтахти Далварзиндан Пешовар (Афғонистон) атрофларига кўчирилади. Бу
даврда (мил. II аср) мамлакатнинг ҳудуди Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон,
Ўрта Осиѐнинг катта қисми, Шарқий Туркманистондан иборат эди. Сюань
Цзяннинг ѐзишича, ―Канишка подшолик қилган даврда унинг шон шухрати
қўшни мамлакатларга ѐйилди. Мамлакатнинг ҳарбий қудрати кўпчилик
томонидан тан олинди. Хитойнинг ғарб томонидагилар ҳам Канишканинг
ҳокимиятини тан олиб, унга ўз гаровга қўйган одамларини юборар эдилар‖.
Кушонлар сулоласи ѐзма манбалар асосида ва тангашунослик
тадқиқотлари орқали ўрганилган. Кушонлар даврида чиқарилган илк
тангаларнинг бир томонида Юнон-Бақтриянинг сўнгги подшоси Гермей
тасвири, иккинчи томонида эса ―кушонлар ябғуси Кужула Кадфиз‖ деган
сўзлар бор. Демак, дастлаб Кушон ҳокимлари ўз номларини ―подшо‖, ―шоҳ‖
тушунчалари билан боғламаганлар. Аммо, Кушон давлати ҳудудининг
кенгайиши ва сиѐсий-ҳарбий аҳамиятининг ортиб бориши билан бирга танга
пулларда ―шоҳ‖, ―шоҳлар шоҳи‖ атамаси кўплаб учрайди. Бундай ўзгаришлар
Хитой муаллифи берган маълумотларни яъни, давлатнинг ҳарбий қудрати
кўпчилик мамлакатлар томонидан тан олинганлигини исботлайди.
Подшо Канишка I ўзидан олдинги давлат бошқаруви анъаналарини
сақлаб қолди ва давом эттирди. Маълум вилоятлар ва шаҳарлар давлат
тепасида турувчи олий ҳукмдор ноиблари томонидан бошқарилар эди. Бундай
ноиблар подшо томонидан тайинланиб, унинг энг яқин ва ишончли вакиллари
ҳисобланган. Улар олий ҳукмдорга, яъни, подшога сўзсиз итоат этиб, доимий
равишда давлат хазинасига ўлпонлар тулаб турганлар. Кушонлар даврида
маҳаллий аҳолидан йиғиладиган солиқ тартиби ҳақида маълумотлар бизгача
сақланмаган бўлса-да, бундай тартиб мавжуд бўлганлиги аниқ.
Кушон подшолиги руҳонийлар қўлидаги давлат бўлиб бу давлатда
подшо ҳокимиятини бошқариш билан бирга бош коҳин ҳам ҳисобланган.
Подшолик сатрапияларга бўлинган бўлиб, уларнинг ноиблари подшо
томонидан тайинланган. Кушон подшолиги марказлашган давлат
ҳисобланиб, давлатда қишлоқ жамоаларининг аҳамияти ниҳоятда катта
бўлган.
100
Сўнгги йилларда олиб борилган кўплаб археологик тадқиқотлар Кушон
даври Ўрта Осиѐ халқларининг моддий маданиятини ўрганиш бўйича бой
материаллар бериб, кенг имкониятлар яратди. Ушбу тадқиқотлар
натижаларига кўра, мил.авв. I минг йилликнинг охири-милоднинг дастлабки
асрлари Ўрта Осиѐда хўжалик ва маданий ҳаѐт даражасининг кўтарилган
даври бўлди. Жанубий Туркманистон ва Хоразм, Бухоро ва Самарқанд,
Сурхон воҳаси, Вахш, Қашқадарѐ ва Фарғона водийсидан топилган шу даврга
оид
археологик
топилмалар
суғорма
деҳқончиликнинг
анчагина
ривожланганлигидан далолат беради. Деҳқончиликнинг ривожи туфайли кенг
ҳудудлар ўтроқ аҳоли томонидан жадаллик билан ривожланади. Мисол учун,
Э.В.Ртвеладзенинг тадқиқотларига кўра, фақатгина Шимолий Бақтрияда
(Сурхон воҳаси) 120 дан зиѐд кушон даврига оид аҳоли шаҳар ва қишлоқлари
аниқланган. Бу даврда деҳқончилик нафақат текисликларда балки тоғли
ҳудудларга ѐйилади. Зарафшон ва Қашқадарѐнинг юқори оқимидаги тоғли
ҳудудлардан деҳқончилик манзилгоҳлари топиб ўрганилган. Бу даврда
шунингдек, Хоразмда, Зарафшонда, Сурхон воҳасида илгариги даврдагига
нисбатан анчагина мураккаблашган суғориш иншоотлари барпо этилади.
Деҳқончилик қуролларида ҳам ўзгаришлар содир бўлади. Самарқанд
яқинидаги Талибарзу ѐдкорлигидан II-III асрларга оид ер ҳайдайдиган
омочнинг темир учи топилган.
Бу даврда Ўрта Осиѐ шаҳарлари ҳам юқори даражада ривож топади.
Кушон даври кўпгина вилоятлар ва воҳаларда ўтган даврларга нисбатан йирик
шаҳар марказлари, кичик шаҳарчалар ва шаҳар типидаги манзилгоҳлар сонинг
анча кўпайганлиги кўзатилади. Кушон даври шаҳарлари вилоятлар, айрим
воҳалар ва туманларнинг маъмурий-сиѐсий марказлари ҳисобланиб, уларнинг
сақланиб қолган харобаларида қалъалар алоҳида ажалиб туради. Бундай
қалъалар Самарқанддаги Афросиѐбда, Марвдаги Говурқалъада, Қарши
воҳасидаги Ерқурғонда, Эски Термизда, Далварзинтепа ва бошқаларда яққол
кўзга ташланади.
Шунингдек, Кушон даври шаҳарлари диний-мафкуравий марказлар
вазифасини ҳам бажариб, уларда йирик-йирик топиниш жойлари ва диний
маросимлар ўтказиладиган иншоотлар жойлашган. Хоразмдаги Тупроққалъа,
Балхдаги будда мажмуаси, Термиздаги будда ибодатхоналари, Қувадаги
будда саройи шулар жумласидандир.
Кушон даври шаҳарлари ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ҳам
маркази эди. Ўрта Осиѐнинг барча ҳдудларидан жуда кўп сонли
ҳунармандчилик буюмлари, сополчилик хумдонлари, метални қайта
ишлашнинг излари, заргарлик буюмлари, ҳарбий ва хўжалик қурол-яроғлари
топиб ўрганилган.
Кушон давлатида ташқи ва ички савдо ҳам тараққий этади. Кушонлар
буюк ипак йўлининг шарқий қисми назоратини ўз қўлларига олган эдилар.
Четдан келтирилган ипак, мўйна, бронза кўзгулар, муҳрлар, шиша
идишлар,ҳайкалчалар ташқи савдо тараққиѐтидан далолат берса, кўплаб
101
ҳунармандчилик буюмлари ҳамда кумуш ва бронза тетрадрахмлар (тангалар)
ички савдо ривожланганлигини исботлайди.
Ўз гуллаб-яшнаган даврида Кушон давлати кўплаб халқлар ва элатлар
яшаб турган ҳудудларни эгаллаган эди. Ушбу халқлар ва элатлар турли
тилларда гаплашганлар, ѐзувнинг турли тартибидан фойдаланганлар ҳамда
турли диний эътиқодларда бўлганлар. Моддий маданият буюмларида ҳам
айрим фарқлар кўзатилади. Шунга қарамасдан Кушонлар даври маданиятига
кўпгина умумийлик сезилади. Аммо, бутун Кушон давлатида ягона маданият
ҳукм сурганлиги ҳақида фикр айтиб бўлмайди. Бу улкан давлатнинг ҳар бир
вилояти қайсидир томонлари билан ўзига хос бўлган маданиятга эга бўлган.
Авваламбор, Шимолий Бақтрия (Сурхон воҳаси) ҳақида сўз юритадиган
бўлсак, бу вилоят Кушон давлатининг энг йирик вилоятларидан бири бўлиб,
маданияти юксак даражада ривожланган эди. Таъкидлаш лозимки, Ўрта
Осиѐда буддизмнинг ѐйилиши милоднинг биринчи асридан бошлаб айнан
Бақтрия-Тохаристон ҳудудларидан бошланган. Ҳозирги кунда бу ҳудудлардан
ундан зиѐд будда ибодатхоналари, юздан ортиқ будда ҳайкаллари аниқланиб
ўрганилган. Улардан энг машҳурлари Термиз яқинидаги Қоратепа
ибодатхоналари, Зартепа ва Айритом топилмалари, Далварзинтепа
ибодатхоналари ҳисобланади. Шимолий Бақтриянинг ўзига хос маданияти
меъморчилик санаътида (бинолар устунлари ва пештоқларининг безатилиши),
шаҳарсозлик маданиятида, кулолчилик ва заргарлик буюмларида ҳам ўз
аксини топади.
Кушон даври Хоразм маданияти ҳам ўзига хос эди. Бу ҳудудларда
буддизмнинг излари аниқ кўзатилмаса-да, аѐл худоларга сиғиниш аниқланган
ва кўплаб терракота ҳайкалчалар топилган. Кушон даврига оид Хоразмдаги
нафақат меъморчилик, балки моддий ва бадиий маданият намунаси машҳур
Тупроққалъа ҳисобланади. Бу ерда иккита йирик сарой мажмуаси, сиғиниш,
ҳарбийлар ва подшоҳлар заллари ҳамда кўплаб моддий маданият буюмлари
очиб ўрганилган. Хоразм кулолчилик буюмларида ҳам кўпгина ўзига
ҳосликлар аниқланган. Кушонлар даврида Суғд кичик мулкларга бўлинган
эди. Маданий жиҳатдан бу вилоятни уч қисмга – Самарқанд Суғди
(Зарафшоннинг юқори ва ўрта оқими), Бухоро Суғди (Зарафшоннинг қуйи
оқими) ва Қашқадарѐ Суғди (Қашқадарѐ воҳаси)га ажратилади. Бу
ҳудудлардаги диний иншоотлар Сангзор дарѐси воҳасидан, Киндикли тепа ва
Ерқўрғондан, Сеталк I (Бухоро)дан, Самарқанд яқинидаги Қўрғонтепадан
топиб тадқиқ этилган.
Умуман, Кушонлар даврида маданий ҳаѐтнинг янада юксалганлиги
яққол кўзга ташланади. Хусусан, Канишка даврида Ҳиндистондан тарқалган
будда дини давлат динига айланди. Оромий ва юнон ѐзувлари асосида кушон
ѐзуви мавжуд бўлган. Шунингдек, бу даврда Суғдча ва хоразмийча ѐзувлар
ҳам бор эди. Ушбу ѐзувлар ѐдгорликларида ўша даврдаги ижтимоий-сиѐсий ва
маданий ҳаѐтни акс эттирувчи айрим маълумотлар сақланиб қолган.
Шунингдек, Кушонлар даврида Ўрта Осиѐ халқлари маданий ҳаѐтининг
қурувчилик, ҳайкалтарошлик, рассомлик, наққошлик каби соҳаларида ҳам
102
катта ютуқларга эришилган. Хоразм, Суғдиѐна, Бақтрия, Фарғона, Чоч,
Шарқий Туркистон ва Шимолий Ҳиндистондан очилган кўплаб маданий
ѐдгорликлар юқоридаги ҳудадлардаги маданий ҳаѐт ўзининг юқори чўққисига
чиққанлигидан далолат беради.
Кушонлар даврида бинокорлик ва меъморчилик ҳам шаклан ҳам
мазмунан ривож топганлиги кўзатилади. Чунки, бу даврдаги маъмурий,
диний, ишлаб чиқариш, турар-жой, мудофаа иншоотлари, Шарқ
меъморчилиги билан айрим ўхшашликлар топсада, ўзига ҳос томонлари
устунлик қилади. Меъморчиликнинг ўзига ҳос намуналари Далварзин,
Холчаѐн, Эски Термиз, Кампиртепа, Фаѐзтепа, Қоратепа кабилардан
ўрганилган бўлиб, улар жаҳон миқѐсида машҳур бўлган обидалардир.
Кушон давлатининг инқирозга учраши Герк-Бақтрия ва Рим салтанати
тарихий тақдирига анча ўхшаб кетади. Бу давлатларнинг барчаси қўлаш
арафасида тинимсиз юришлар олиб боришга мажбур бўлганлар. Ташқи
ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш учун ички ва ташқи сабабларга кўра,
заифлашган йирик давлатларда етарли ҳарбий имконият топилмади. Милодий
IV асрга келиб Кушон подшолиги ўзининг асосий ҳудудларидан маҳрум
бўлди. Бу подшоликнинг айрим мулклари Шимолий Ҳиндистонда сақланиб
қолди.
Шундай қилиб, Кушон подшолиги ўз таркибига кўпгина ҳудудлар ва
кўплаб халқлар ва элатларни бирлаштирган бўлсада, унинг тарихи ўзбек
халқи давлатчилиги тарихи билан ўзвий боғлиқ бўлган. Ўзбек халқи
давлатчилиги тарихида Кушон даври ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва
айниқса, маданий ҳаѐт ва ташқи алоқалар соҳасида улкан ютуқларга
эришилган давр бўлиб кирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |