Боҳодир эшов


-§. Антик давр шаҳарсозлик анъаналари



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

 
9-§. Антик давр шаҳарсозлик анъаналари 
Ўтган асрнинг 40-50 йилларидан бошлаб мил.авв. IV – милодий IV 
асрлар даври Ўрта Осиѐ тарихини ўрганиш жараѐнида «антик», «антик давр» 
жумлалари муомалага кирган эди. Айрим тадқиқотчилар бу жумлаларни 
фақат Греция ва Рим тарихига нисбатан ишлатиш лозим деган ғояни илгари 
сурган бўлишларига қарамай, Ўрта Осиѐ қадимги даври билан шуғулланувчи 
тадқиқотчи олимлар-археологлар, тарихчилар, антропологлар, 
санъатшунослар кабиларнинг кўпчилиги бу атамани Ўрта Осиѐ тарихига 
нисбатан ҳам ишлатиш мумкин деган нуқтаи назар тарафдори бўлдилар. 
Мил. авв. IV асрдан бошлаб Ўрта Осиѐнинг асосий деҳқончилик 
воҳалари ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг батамом янги, фаол йўлига 
ўтдики, бу ривожланиш милодий III-IV асрларда инқирозга учрай бошлайди. 
Шаҳарсозлик маданияти ва суғориш тартиби, ѐзув ва пул муомаласи, моддий 
ва бадиий маданиятга оид кўп сонли ва турли-туман ѐдгорликлар айнан мана 
шу ривожланиш жараѐнидан далолат беради. Таъкидлаш жоизки, бу давр - 
қадимги дунѐ кўпгина давлатлари жамияти тараққиѐтининг ижтимоий-
иқтисодий ва умуммаданий жабҳаларида намоѐн бўлган янги босқичи билан 
изоҳланади. Бу янги босқич турли давлатларда ўзига хослиги билан ажралиб 


103 
туради. Ундан ташқари, бу давр бутун Қадимги дунѐ давлатларини қамраб 
олган жаҳон тарихидаги ҳодисаларнинг баъзи белги ва хусусиятлари 
жиҳатдан бир-бирига ўхшашлиги жараѐнларидан бири эди. «Антик» жумласи 
европа тилларида ―antiguite‖, ―antigutiy, antigue‖ қабилида ишлатилиб, «узоқ 
ўтмиш», «ўтмиш қадимият», «қадимги» деб таржима қилиниши мумкин. Биз 
ушбу дарсликда кўпчилик олимлар томонидан эътироф этилган «антик» 
жумласини қўллашни лозим топдик.
Мил. авв. IV асрдан бошлаб Ўрта Осиѐ цивилизацияси ривожланишида 
сифатий янгиланиш даври бошланади. Бу давр маданияти тараққиѐтининг 
муҳим кўринишлари жамиятнинг доимий ривожланишида ўз аксини топади. 
Мил. авв. IV асрнинг ўрталаридан бошлаб сўнгги Аҳамонийлар ўртасидаги 
ўзаро кураш ва кейинроқ македониялик Александрнинг босқинчилик 
юришлари ҳам бу ривожланишни батамом тўхтата олмади. Ушбу 
ривожланишнинг энг кўзга кўринган томони турли режавий тузилишга эга 
бўлган йирик шаҳарлар бўлиб, улар сонининг ортиб бориши жамият 
тараққиѐтида шаҳарсозлик ишларига алоҳида эътибор қаратилганидан 
далолат беради. Бу ҳолат Шарқдаги Урук, Шаҳри Сўхта, Хараппа, Мундигак, 
Олтиндепа, Сополлитепа, Жарқўтон каби шаҳармонанд ѐки илк шаҳарлар 
шаклланишидан тубдан фарқланиб ўзига хос хусусиятларга эгадир. 
Антик давр урбанизацияси ўзининг ривожланиш босқичида иккита 
катта даврни босиб ўтди. Булар: мил. авв. IV-I асрлар ва милодий I-IV 
асрлардир. Ушбу даврлар ижтимоий муносабатлар ва маҳаллий кўринишдаги 
давлатчилик ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, уларга хос сиѐсий ва 
мафкуравий томонлари билан ажралиб туради. Антик давр давлатчилигида 
бутун маданий ҳаѐтда бўлгани каби шаҳарлар ҳаѐтининг ўзига хос томонлари 
маҳаллий ва эллинистик, айрим ҳолларда Ҳинд шаҳарсозлик анъаналарининг 
ўзаро уйғунлашуви билан изоҳланади. Бу ҳолат маълум маънода сиѐсий 
воқеалар билан ҳам боғлиқ эди. Чунончи, Александр Македонскийнинг 
юришлари, Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия подшоликларининг пайдо бўлиши 
кейинроқ Қанғ, Даван ва Кушонлар давлати ҳам шаҳарлар тараққиѐтига 
сезиларли таъсир кўрсатди.
Яқин ва Ўрта Шарқнинг турли давлатлари, жумладан Ўрта Осиѐ 
ҳудудларида катта хронологик давр юнон-македон сулолалари сиѐсий 
ҳукмронлиги даври сифатида изоҳланиб фанда бу давр – эллинизм даври деб 
аталади. Эллинизм – (Болқон ярим оролидаги Эллада шаҳри номи билан 
боғлиқ) бу аниқ тарихий мавжудлик бўлиб, иқтисодий ҳаѐтда, ижтимоий ва 
сиѐсий тўзумда, мафкура ва маданиятда эллин (юнон) ҳамда Шарқ 
анъаналарининг ўзаро уйғунлашуви ифодасидир. 
Қадимги (антик) даврда эллин дунѐси Юнонистондан Ҳинд дарѐси 
водийсигача бўлган улкан ҳудудни қамраб олган эди. Тадқиқотчилар, 
эллинлашув даражасига қараб бу ҳудудни учта минтақага бўладилар. 1. 
Эллада; 2. Кичик Осиѐ, Сурия ва Миср; 3. Ефрат дарѐсининг шарқидаги 
вилоятлар. Бу ҳудудлар тарихий адабиѐтларда «Эллинлашган Шарқ»
тушунчасида акс этган бўлиб, унинг таркибига Месопотамия, Эрон, Ўрта 


104 
Осиѐнинг жанубий вилоятлари, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг 
Александр босиб олган ҳудудлари кирган. 
Александр Македонский юришлари натижасида кенг миқѐсда 
бошланган эллинизм маданиятининг кириб келиши Бақтрия, Парфия ва 
Суғдиѐна шаҳарлари, ҳунармандчилиги ва бадиий-амалий санъатига катта 
таъсир кўрсатди. Ёзма манбалар Александр номи билан боғлиқ учта шаҳар: 
Александрия Оксиана (Окс бўйидаги Александрия), Александрия Марғиѐна 
(Марғиѐна Александрияси), Александрия Эсхата (Узоқ ѐки Чеккадаги
Александрия) ҳақида маълумотлар беради. Улардан ташқари ‖катойкиялар‖ 
деб номланган юнон ҳарбийлари манзилгоҳлари ҳам мавжуд эди. 
Олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Ўрта Осиѐнинг 
жанубий ҳудудларидан эллинизм маданияти билан боғлиқ бўлган турар-
жойлар, моддий-маънавий маданият буюмлари, танга пулларнинг топилиши 
бу ҳудудлардаги маҳаллий маданиятга эллин анъаналари (шаҳарсозлик, 
ҳайкалтарошлик, бадиий-амалий санъат, алифбо ва бошқ.) кучли таъсир 
этганидан далолат беради. Шу билан биргаликда бу топилмалар маҳаллий 
маданиятдаги ривожланиш қадимги (антик) давр Шарқ ва Ғарб 
маданиятининг ўзаро уйғунлашуви натижасида ўзига хос маданият 
даражасига кўтарилишининг ҳам гувоҳидир. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish