12-Мавзу: Ўлкамизда қадимий давлатчилик тарихининг ғоявий асосланиши: “Авеста” ва давлатчилик



Download 16,88 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi16,88 Kb.
#308391
Bog'liq
12-маъруза


12-Мавзу: Ўлкамизда қадимий давлатчилик тарихининг ғоявий асосланиши: “Авеста” ва давлатчилик
Ўзбек давлатчилиги тарихининг илк қадамлари бронза асрида аҳолининг мулкий нотенглигига асосланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар шароитида бошланган. Илк темир асрида бу муносабатлар кичик воҳалардан катта-катта дарёларнинг водийларига ёйилди. Зарафшон, Шерободдарё, Сурхондарё, Қашқадарё кабиларнинг улкан водийлари, Амударёнинг делта минтақаси ва бошқалар катта воҳа давлат уюшмалари учун макон бўлди. Уларнинг маъмурий-маданий марказлари сифатида бир қатор илк шаҳар марказлари вужудга келди. Булар Кеш воҳасида Узунқир – Подаётоқ, Сангиртепа, Самарқанд воҳасида Кўктепа – Афросиёб мажмуалари кабилар эди.
Илк давлатчилик жараёнлари эса ўз навбатида маълум маънавий, ғоявий асосга таянмоғи лозим эди. Илк темир асрида бу заруриятга ибтидоий даврлардан бошлаб юзага келган, ниҳоят, милоддан аввалги ХИИ – ХИ асрлардан муайян тизимга, меъёрий қолипга туша бошлаган Мазда Ясна – Заратуштра – Зардушт дини хизмат қила бошлади. Хусусан, Зардушт таълимоти сифатида илк пайғамбарлик миссиясининг илоҳиёт тизимида Ахура Мазда – Воҳумана, Арта Ваҳишта, Спента Армаити, Хшатра Варя, Хаурватат, Амеретат каби Борлиқнинг Бош сабабчиси ва унинг вазифадор малоикалари тизими пайдо бўлди. Ушбу тизим эса ўз навбатида илк давлатчилик даврининг маънавий, ижтимоий, сиёсий, маъмурий, ҳарбий тизимига хос реал тарихий вазиятнинг маънавий, ғоявий инъикоси эди. Яъни, Ахура Мазда ўз идораси билан аввало Воҳу Манани, яъни ўй, хайрли фикр, яхшилик нияти ғоясини – жамият маънавий негизини ижтимоий ҳаётнинг асоси сифатида ўзининг илк эманатсияси қилиб яратган. Сўнгра, иккинчи навбатда шу эзгу ўй ва ниятга мувофиқ келувчи ҳаққоний ҳамда эзгу ҳаётни барпо қилган. Бунинг номи Арта ваҳишта. “Авеста” тилидан таржима қилинса Арта “ҳақ, ҳақиқат” демакдир. Арта ваҳишта “ҳақ яратган эзгу борлиқ”, “жаннатий ҳилқат”дир. Зеро, Ваҳу – авестача “яхшилик”, ҳишта “ҳаёт” дегани. Ваҳу ҳишта бугунги тилимизда жаннат маъносидаги биҳишт сўзидир. Учинчи навбатда эса Ахура Мазда ўзининг энг муҳим илоҳий функсиясини – Спента Армаитини яратган, деб ҳисобланади. Бинобарин, эзгулик ғоясига суянган ҳаққоний жаннатмисол эзгу ҳаёт учун муносиб макон зарур эди. Айни Спента Армаити – “Муқаддас Ер” маъносига эгадир. У ўзида Она ер ҳимоячиси вазифасини ифода этувчи эманатсиядир.
Ахура Мазданинг тўртинчи хоссаси бўлмиш вазифадор малаги эманатсияда (илоҳий функсияда) акс этади. Хшатра – ҳарбий ибтидо бўлиб, Варя унинг қудратидир. Бинобарин, Ерда эзгу ғоядан туғилган ҳаққоний эзгу дунёни бало-қазолардан ҳимоя қилиш – ҳарбий салоҳиятсиз тасаввур этилиши қийин эди. Бу сўз “шаҳриёрлик” шаклида бугун ҳам тилимизда мавжуд.
Мазкур илоҳий тизим бир бутун ҳолда ўзаро узвий боғланган, бир-бирини тақозо этувчи ягоналик бўлиб, Ер юзида эзгу ғоя, эзгу ҳаққоний ҳаёт, унинг замин билан боғлиқ муқаддаслиги, бошқарувда адолат ва ҳимоят, ҳаётнинг бутун ва соғломлиги, ниҳоят шу тарзда ҳақ томонидан яралган дунёнинг ўлмаслиги каби маъноларни ифодалайди ва бронза асри, айниқса унинг сўнги босқичларидаги реал давлатчилик жараёнларининг ғоявий асосларини акс эттиради.
Ўрта Осиё ҳудудидаги энг дастлабки олов ибодатхоналари энеолит даврига тўғри келади. Саразм (Тожикистон) ёдгорликларидан топилган думалоқ кўринишидаги ибодатхона шулардан бири ҳисобланади. Ушбу давр ибодатхоналари патриархал қишлоқ жамоаларига қарашли бўлиб, ибтидоий кўринишдаги уй-жойлар ичида бўлган. Улар уруғчилик жамиятидан давлатчилик босқичига ўтиш даврига тўғри келади.
Шундай қилиб, давлат ибтидоий жамиятдан ўсиб чиққани сингари оташпарастлик таълимотининг илк кўринишлари ҳам ибтидоий давр охирларида шакллана бошлайди.
Кейинги давр бронза даври оташпарстлик ибодатхоналари ўзининг ҳашаматлилиги билан ажралиб туради. Бу бизнинг назаримизда давлатчилигимизнинг илк босқичи бўлган шаҳар-давлатларнинг пайдо бўлиши билан изоҳланади. Шаҳар-давлатлар даври ибодатхоналари одатда шаҳарнинг энг баланд қисмида, бошқа бинолардан ажралиб туриши учун баланд тагкурси устида бунёд этилган. Улар алоҳида мудофаа деворлари билан ўраб олинган (Дашли 3, Жарқўтон, Тиллатепа, Таголок-21). Ибодатхоналар диаметри 40-60 метрни ташкил этган. Ибодатхонада муқаддас ичимлик – хаома тайёрланадиган хоналар ҳам бўлган. Улар шаҳар- давлатларнинг бош ибодатхонаси вазифасини ўтаган
Халқимиз анъаналари, тажрибасининг ошиши, ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг ривожи ва темирнинг кашф этилиши билан эр.авв. И минг йиллик бошларига келиб, шаҳар-давлатлар конфедератсияси, яъни подшоҳликлар пайдо бўлади. Бу улкан ҳудудларни қамраб олган давлатлар бўлиб, улар бир мунча тартибга солинган ва аниқ қонунлардан иборат янги эътиқодга эҳтиёж сезади.
Давлатчилигимизнинг илк подшоҳликлар даври (эрамиздан аввлги И минг йиллик) «Авеста»да бир мунча кенгроқ берилган. “Авеста”нинг “Ведивдат” китобига кўра, зардўштийликнинг улуғ ва донишманд худоси Ахурамазда пайғамбар Заратуштрага бундай хабар қилади: «О, Спитама Заратуштра, одамлар яшайдиган жойларга, бу ерларда бахт қанчалик кам бўлсада, тинчлик тортиқ қилдим. Биринчидан, одамлар яшаши учун энг яхши мамлакатга Ванхви Даитя дарёсидаги Арёнам Вайжога асос солдим». Арёнам Вайжонинг қайда жойлашганлиги масаласи ҳануз фанда кескин баҳсларга сабаб бўлаётган бўлсада, кўпчилик мутахассислар, жумладан инглиз олими И.Маркварт уни давлатчилигимиз тарихидаги илк подшоҳликлардан бўлган, эр.авв. ВИИИ-ВИИ асрлардаги «Катта Хоразм» подшоҳлиги бўлган деб ҳисоблайди. «Иккинчидан, мен Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган Гава - суғдлар маконига асос солдим». Маълумки, Суғд бу Зарафшон ва Қашқадарё воҳалари, ҳозирги Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудлари. «Учиничидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган қудратли Маурага асос солдим». Маура – бу Туркманистоннинг Мурғоб дарёси ҳавзаси.
«Тўртинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган баланд байроқли гўзал Бахдига асос солдим». Бахди – бу Ўзбекистоннинг Сурхон воҳаси, Тожикистоннинг жануби ва шимолий Афғонистон. «Бешинчидан, . . . Нисони . . . » ва қаторасига ўн олтида маалакат санаб ўтилади. Қолган ўлкалар бизнинг юртимиз ҳудудий кенгликларидан четда бўлганлиги учун уларни келтириб ўтирмаймиз. Асардаги маълумотлардан эрамиздан аввалги И минг йиллик бошларида Ўрта Осиёда Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна ва Нисо сингари мамлакатлар бўлганлиги ҳақида фикр билидириш мумкин.
“Авеста”да жамиятдаги фуқаролар тоифалари ҳақидаги маълумотлар ҳам давлатчилигимиз тарихи учун муҳим аҳамиятга эга. “Ясна”да ёзилишича, жамиятда тўрт тоифа: коҳинлар, жангчилар, чорвадорлар ва ҳунармандлар мавжуд бўлган. Шунингдек, унда ёзилишича жамият тўрт босқичли: 1) нманя (оила); 2) вис (уруғ); 3) занту (қабила); 4) дахю (мамлакат) бўлган.
Нманя (оила) патриархал оила ҳисобланиб, уни нманапати (эркак бошлиқ) бошқарган. Оила ўз навбатида ота томонидан катта оила – «нафа» таркибига кирган. «Нафа» аъзолари ерга, яйловга ва бошқа мол-мулкка биргаликда эгалик қилишган.
Вис (уруғ) бир нечта «нафа» лардан иборат бўлган. Уруғ бошлиғи виспати деб аталган. Уруғ ҳаётига оид муҳим муаммолар «нафа» бошлиқларидан иборат бўлган уруғ Кенгашида муҳокама қилинган. Вояга етган ёшларни уруғ аъзолигига қабул қилиш ҳам уруғ Кенгашида хал қилинган. Ёшлар маълум удумларни муваффақиятли бажарган тақдирдагина уруғнинг тенг ҳуқуқли аъзолари хисобланган. Шундан кейингина уйланишлари ёки бошқа ҳуқуқларга эга бўлган.
Занту (қабила) жамият ҳаётида уруғга қараганда унчалик аҳамиятга эга бўлмаган. Қабила ҳаётига оид масалалар қабила Кенгаши-ханчаманада хал қилинган.Дахю (мамлакат)ни дахюпати бошқарган. Дахюпати мамлакатни «дахюнам фратемадато» – биринчилар Кенгаши билан маслахатлашиб бошқарган.
“Авеста”нинг давлатчилимиз илк босқичларида қандай ижтимоий муносабатлар бўлганлиги муаммосини ўрганишдаги аҳамияти ҳам муҳимдир. Маълумки, яқин-яқингача илк давлатларимиз қулдорлик кўринишида бўлган деб келинди. Ҳаттоки, ҳозирда ҳам айрим дарсликларимизда ушбу ҳолат давом этмоқда. Ушбу фикр тарафдорлари ўз қарашларини “Авеста” асосида ҳам тасдиқламоқчи бўладилар. Ҳақиқатдан ҳам, «Ясна»да оиланинг тенг ҳуқуқли аъзолари – вира, вайса, париайтерлар ҳақида маълумот бор. Юқоридаги қараш тарафдорлари уларни қуллар, жамиятни эса қулдорлик кўринишида бўлган, деган хулосага келадилар. Ваҳоланки, худди шу ерда вира, вайса, париайтерларнинг ҳамма қатори диний маросимларда қатнашганликлари ва бу маросимларда ҳамма қатори тўлов тўлаганликлари ҳақидаги маълумотларга эътибор беришмайди. Ахир, ҳамма қатори диний маросимларда қатнашган ва энг муҳими ҳамма қатори тўлов тўлаган кишиларни қул деб биладими?! Ё‘қ, албатта. Ахир қуллар одам сифатида кўрилмаган ва уларнинг диний маросимларда ҳамма қатори қатнашишлари умуман таъқиқланган. Демакки илк давлатларимиздаги ижтимоий муносабатлар қулдорлик кўринишида бўлмаган. Улардаги ижтимоий муносабатларни, сунъий суғоришнинг жамият ҳаётида тутган муҳим мавқеини хисобга олиб, Ўрта Осиёдаги илк давлатларни «Осиёча ишлаб чиқариш усули»даги давлатлар деб аташ мақсадга мувофиқдир.Хулоса тариқасида шуни таъкидлаш мумкинки, «Авеста» давлатчилигимиз тарихини ўрганишдаги муҳим манба хисобланади.
Download 16,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish