43
1
Қаранг: Ртвеладзе Э.В. ва бошқ. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан
лавҳалар. – Т., 2001. – 31-43 бб.; Сабуров Н. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т., 2005. – 10-б.
Давлатчилик пайдо бўлишидаги айрим назариялар ва уларга қисқача
таъриф
1
Теология назарияси. Тарафдорлари: XIII аср, Фома Аквинский, XIX аср Жозеф
Местр, ислом мафкураси ва католик черкови.
Бу назария давлатлар келиб чиқишини илоҳийлик билан боғлайди. Қадимги
даврдаѐқ пайдо бўлган бу назария илк давлатларнинг диний бошқарув
шаклларини (теократик) қаттиқ туриб ҳимоя қилади.
Патриархал назария. Бу назария дастлаб Аристотел асарларида асосланиб, XIII
асрда Р.Фильмер томонидан ривожлантирилди.
Бу назария тарафдорлари дастлабки давлат бевосита оиладан ўсиб чиққан деб
ҳисоблайдилар. Унга кўра давлат ҳокимияти отанинг оила аъзолари устидан
ҳокимлигини белгилаб беради.
Патремониал назария. XIX асрда яшаган француз олими А.Галлер томонидан
ишлаб чиқилган.
Бу назария тарафдорлари давлат ерга мулкчилик ҳуқуқидан келиб чиққан
(патримонимум) деб ҳисоблашади. Яъни, ҳокимият, ерга эгалик қилиш
ҳуқуқидан бевосита у ерда яшовчи одамларга ѐйилади.
Шартномавий назария. XVII-XVIII асрларда кенг ѐйилган бу
назария
тарафдорлари А.Горций, Ж.Локк, Т.Гобс, Ж.Руссо, Д.Дидро, Ш.Монтескье
кабилар эди.
Бу назарияга кўра давлат-одамлар ўртасида тузилган шартнома асосида
одамларнинг онгли равишда бирлашишидир. Одамлар шартноманинг кучи
билан ўз эркинлиги, ўз ҳокимиятининг бир қисмини давлатга берадилар.
Зўравонлик назарияси. Тарафдорлари: Е.Дюринг, Л.Гумилович, К.Каутский.
Бу назария тарафдорлари давлат кучсиз ва ҳимоясиз қабилаларнинг кучли ва
уюшган қабилалар томонидан босиб олиниши йўли билан зўравонлик ѐки куч
ишлатиш йўли билан пайдо бўлган деб ҳисоблайдилар.
Ирригация назарияси. Немис олими К.Виттфогель томонидан ишлаб чиқилган.
Бу назарияга кўра, давлатларнинг пайдо бўлиши, уларнинг бирламчи деспотик
шакллари шарқий аграр вилоятларда улкан ирригация иншоотлари қурилиши
билан боғланади.
Психология назарияси. Тарафдорлари: Л.Петражитский, З.Фрейд, Г.Тард.
Бу назария тарафдорлари давлатнинг пайдо бўлишини
инсон психологияси,
шахснинг жамоада яшашга эҳтиѐжи, обрўли кишиларни излаши, буйруқ
бериш ва итоат этиш истаги билан изоҳлайдилар.
Синфий назария. Тарафдорлари: К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин, Г.Плеханов.
Бу назарияга кўра, давлат ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ўзгариши
натижаси, синфлар пайдо бўлиши ва улар ўртасида синфий кураш
кескинлашувининг якунидир. Давлат бир синфнинг бошқа
синф устидан
ҳукмронлик қуролидир.