Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
 
 


19 
ЁШЛАР ОНГИДА ДАХЛДОРЛИК ҲИССИНИ ОШИРИШ
 
Р. Қаршиев НавДПИ доценти 
М. Рахимова
НавДПИ 2-курс магистри 
Мамлакатимиз мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ёшлар тарбиясига 
алоҳида эътиборини қаратди. Ёшларни миллий ифтихор, миллий ғурур, 
миллатпарварлик руҳида тарбиялашга эътибор бериш “Таълим тўғрисида”ги қонунда, 
шу билан биргаликда ушбу қонун асосида яратилган кадрлар тайёрлаш миллий 
дастурида, қолаверса “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги” янги таҳрирдаги 
қонунда ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда униб-ўсиб келаётган ёш 
авлодни мехр-оқибатли, саховатли, Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳамда 
келажакка ишонч билан қараш руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг мақсади, 
она юртимиз истиқболи йўлида фидоийлик намуналарини кўрсатишга қодир бўлган 
ватанпарвар шахсни шакллантиришга қаратилгандир. Ёшлар онгида дахлдорлик 
туйғусини шакллантириш ва уларни умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида 
тарбиялаш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Бугунги кунда она Ватанимиз сарҳадларини айнан, бутун жаҳон тан олган 
аждодларимиз каби мард ва жасур, иродали ва маънан етук, бугунги кун талаблари 
даражасидаги кучли билим ва тажрибага ега бўлган, жаҳоннинг илғор давлатлари 
ҳарбийлари билан ҳар қандай соҳада ўзларига бўлган юксак ишонч билан рақобатлаша 
оладиган кадрларимиз қўриқламоқдалар. Мамлакатимизда мустақилликнинг илк 
йилларидан бошлаб ёшларга катта эътибор қаратиб келинган.
Инсон, айниқса, ёшлар қалби ва онги учун кураш борган сайин шиддатли тус олиб, 
дунёнинг мафкуравий манзараси тубдан ўзгариб бормоқда. Бу борада давлатимиз 
раҳбари Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги фикрлари: “Бугун қанча ёшлар сохта алдовларга 
учиб, ўз умрини хазон қилаётганини ўйлаб, тўғриси, тунлари ухламасдан чиқаман. 
Ўзингиз айтинг, азиз биродарлар, бу аччиқ ҳақиқат юрагимизга ханжар бўлиб 
санчилиши керак эмасми? Ахир, кечагина шу ёшлар, ўзимизнинг қоракўзлар, 
биримизнинг маҳалладошимиз, биримизнинг ўғлимиз, биримизнинг қизимиз ёки 
жиянимиз эди-ку! Улар қачон адашди, қачон нотўғри йўлга кириб кетди? Биз нега 
ғафлатда қолдик? Қачон, қаерда хатога йўл қўйдик? Фарзандларимиз қачон 
бегоналарнинг қўлига ўтиб кетди? Нима жин урдию улар ўз ота-онаси, ўз юртининг 
душманига айланиб қолди? Бугун бу мудҳиш бало-қазонинг олдини олмасак, бор 
кучимизни шунга сафарбар этмасак, эртага кеч бўлади”
9
-дея таъкидлаганлари ҳар бир 
касб эгасига долзарб вазифа бўлиши зарур. 
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 7-майдаги “Маънавий-
маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарорида қайд қилинганидек, “...жаҳонда ғоявий-
мафкуравий курашлар кескин давом этаётган, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган 
ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғоялар 
таъсирига берилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб 
9
Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик. 
(Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас 
динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи) – Тошкент, Халқ сўзи. 
2017 йил 16 июнь № 119(6813). 


20 
қолиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини 
ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши 
самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва 
жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсадида 
комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш...”
10
вазифаси ушбу 
соҳадаги ишларни қайта кўриб чиқишни тақозо этиши алоҳида таъкидланди. 
Ҳозиргача ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб 
келинган. Бу борада мамлакатда кенг фаолият олиб бораётган Ўзбекистон ёшлари 
иттифоқи фаолиятининг асосий мақсади – ёшларни бирлаштириш, соғлом турмуш 
талаблари асосида тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш йигит-
қизларнинг ўз ақл-заковати, куч-ғайратини тўла намоён этиши, жамиятда муносиб 
ўрин эгаллашлари учун шарт-шароит яратиб беришдан иборат
11
, деб белгиланган. 
Буларнинг барчаси Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти барпо этишга хизмат 
қиладиган ислоҳотларнинг натижасидир.
Фуқаролик жамиятини қарор топтириш халқимизнинг маънавий фазилатлари 
юксалишига боғлиқ. Ахборот хуружи ва бузғунчи ғояларга қарши тура оладиган 
мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши ҳам дахлдорликнинг даражасига бевосита 
боғлиқ. Чунки дахлдор инсоннинг мафкуравий иммунитети кучли бўлади. Мафкуравий 
иммунитетга эга бўлган шахснинг эса маънавияти янада юксалиб боради. Сабаби унга 
маънавий таҳдид ва мафкуравий хуружлар зарар етказа олмайди. Шу билан бирга, ана 
шу хуружларга қарши курашишни яхши ўрганиб олади. Лоқайд бўлмайди. Шу сабабли 
фуқаролик жамияти барпо қилишда дахлдорлик масаласига алоҳида эътибор 
қаратилади. Буларнинг барчаси бизни фуқаролик жамиятининг шаклланиш жараёнида 
аҳоли, энг аввало, ёшларнинг ислоҳотларга дахлдорлигини мустаҳкамлашни 
таъминлайдиган ижтимоий ахлоқни ҳимоя қилиш ва маънавиятни юксалтириш 
муаммоларини таҳлил қилишга ундайди. 
Дарҳақиқат, ўз ҳаётига дахлдор нарсага лоқайд қараш, эътибор қилмаслик эртами-
кечми шахсни ҳалокат ёқасига олиб келади. Бу ҳолга тушмаслик учун унинг олдини 
олиш, унга қарши доимий маърифий курашиш лозим. Дахлдорлик виждон билан 
боғлиқ фазилат бўлиб, унга кўра, инсон ўзини жамиятнинг бир парчаси деб билади. 
Дахлдорлик – жамият ютуғидан қувониб, камчилигини бартараф этиш йўлидаги хатти-
ҳаракатларда ҳам намоён бўлади. Фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида 
дахлдорлик тарбиясининг аҳамияти ортади. Бунда асосий эътибор фуқаролар 
ўртасидаги бефарқлик кайфиятини йўқотишга қаратилиши зарур, чунки фуқаролик 
жамиятининг моҳияти фуқаролар ўртасидаги жипслик, бирдамликдан иборат, яъни бир 
фуқаронинг иккинчи бир фуқаро, жамият, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаслигидан 
иборатдир.
Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳада фаолият юритаётган ҳар бир фаол 
фуқаронинг асосий вазифа ва бурчларидан бири – одамлардаги бефарқлик кайфиятини 
йўқотиб, дахлдорлик туйғусини ривож топтириш. Бунинг учун эса лоқайдлик келтириб 
чиқарадиган ҳолат ҳамда сабабларни аниқлаш керак.
Замонавий компьютер технологиялари, “оммавий маданият” ёшларни реал ҳаётдан 
чалғитиб, бехабар қолдириб, лоқайд қилувчи кўплаб омилларни пайдо қилди. Булар: 
компьютер ўйинлари, Интернет, виртуал воқелик, кино, телевидение. Айниқса, 
10
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Қарори. 2019 йил 7 май ПҚ-4307-сон. // Тошкент, Халқ сўзи. 2019 йил. 4 май. № 
78 (6710). 
11
ЎзбекистонЁшлар иттифоқининг мақсад ва вазифалари. Электрон ресурс: 
https://yoshlarittifoqi.uz/uz/
 
menu/maqsad-va-vazifalar Мурожаат қилинган сана: 02.11.219. 


21 
педагог, психолог ва социологлар онлайн ролли ўйинлари феноменидан, 
лудоманларнинг соатлаб, кунлаб виртуал дунёларида қолиб кетишларидан ташвишга 
тушмоқдалар.
12
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ёшларда дахлдорлик фазилатини муваффақиятли 
ривожлантириш учун мамлакатимизни модернизация қилиш борасида амалга 
оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг маъно ва моҳиятини ёшлар онгига чуқур 
сингдириш, уларнинг жамиятдаги янгиланишлар йўлини кенг қўллаб-қувватлаши ва 
ушбу 
жараёнлардаги ижтимоий 
фаоллигига 
эришиш, 
ёшларимиз 
онгида 
ислоҳотларнинг бориши тўғрисида билимларини ошириш орқали жамият ҳаётида 
онгли фуқаро, эркин шахс сифатида иштирок этиш малакаларини шакллантиришни 
кучайтириш, барча таълим муассасаларида бугунги кунни ислоҳотлари натижаларини 
миллий мафкурамизнинг асосий тамойилларининг рўёби сифатида кенг тарғиб қилиш 
мақсадида ўсмирларнинг ёшига мос равишда кўргазмали, видео ва аудио маҳсулотлар, 
босма нашрлар тайёрлаш, маърифий тадбирларни ташкил этиш, таълим 
муассасаларида ўтадиган маънавий-маърифий тадбирларга давлат ва жамоат 
ташкилотлари раҳбарларини, таниқли олимлар, ижодкор зиёлиларни, пешқадам 
тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалик, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларини жалб 
этиш орқали ёшларда дахлдорлик фазилатини намоён қилишлари учун қулай шароит 
яратиш зарур ҳисобланади. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish