Boshlang’ich ta’lim va sport tarbiyaviy ish



Download 124,88 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi124,88 Kb.
#84295
  1   2   3
Bog'liq
Abduganiyeva G integratsiya mustaqil ish


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT VILOYATI CHIRCHIQ DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
“Boshlang’ich ta’lim va sport tarbiyaviy ish” yo’nalishi 18/7-guruh
Bolalar tarbiya jamoasi va yagona pedagogik jarayonning asosiy shakli



Bajardi: Abduganiyeva G





Chirchiq-2020
Режа:
  • Мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантириш таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий мақсади
  • Шахснинг жамоада қарор топиши.
  • Жамоа ҳақида тушунча.

Ижтимоий муносабатлар кўламининг кенгайиши ўсиб келаётган авлодни ўта мураккаб хусусиятга эга муносабатлар жараёнига ҳар томонлама етук этиб тайёрлаш вазифасини қўймоқда. Психологик, интеллектуал ва физиологик жиҳатдан етук инсон ҳаётий қарама-қаршилик, хусусан, турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолиш, носоғлом турмуш кечириш ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этишдан ўзини сақлаб қола олади. Шунингдек, шахснинг ақлий салоҳиятга эгалиги жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминловчи асосий омилдир. Ўзбекистон Республикасида демократик ва ҳуқуқий жамият барпо этилаётган мавжуд шароитда ёш авлоднинг мустақил ва эркин фикрлай олиши рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга шахсий муносабтини билдиришга имкон беради.
Ижтимоий борлиқда кечаётган ўзгаришларга нисбатан шахсий нуқтаи назарнинг шаклланиши шахс фаоллигини кўрсатувчи муҳим жиҳатлардан биридир. қолаверса, мустақил фикр эгаси бўлган шахс ўз имкониятлари, қобилиятини эркин намоён эта олади. Муваффақиятли равишда олиб борилаётган таълимий ислоҳотларнинг ҳам асосий мақсади эркин, мустақил фикрига эга баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялаб вояга етказишдан иборатдир. Бу хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни эътироф этади: «Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳар бир фуқаронинг шахс сифатида шаклланиши учун, ўз қобилиятини, ўз талантини ишга солиб ҳаётини янада яхшилаши, маънан бойитиши учун барча имкониятни яратиб беришдан иборатдир».
Шарқ мутафаккирларининг асарларида ҳам комил инсон қиёфасининг ёритилишига алоҳида аҳамият берилган. Хусусан, Абу Наср Форобий комил инсонни шакллантириш ва фозил жамоа (етук жамият)ни шакллантириш тарбиянинг бир бутун, яхлит икки йўналиши эканлигига урғу беради. Алломанинг фикрича, фозил жамият комил инсон саъйи-ҳаракати билан барпо этилиши мумкин. Шу боис мамлакатни бошқарувчи шахс ўзида энг олий инсоний фазилатларни мужассам эта олиши зарур, деб ҳисоблайди. «Ақл тўғрисидаги» рисоласида Абу Наср Форобий раҳбар шахс қиёфасида намоён бўлиши лозим бўлган ўн икки фазилатни келтириб ўтади. Бизнинг фикримизча, мазкур фазилатлар ҳар бир замонавий шахсда ўз аксини топа олиши керак, зеро, улар инсон ҳаётини мўътадил кечиши ҳамда муайян касбий фаолиятларни ташкил этишда муваффақиятларга эришишни кафолатлайди.
Абу Райҳон Беруний ҳам комилликнинг асосини илмли бўлишда деб ҳисоблайди ва барча иллатларнинг асосий сабаби илмсизликдир, дея урғу беради. Алломанинг фикрича, ахлоқийлик, тўғрилик, одиллик, тадбиркорлик, ўзини вазмин тутиш, камтарлик, инсоф, эҳтиёткорлик, шунингдек, аадолатли ва виждонли бўлиш комил инсон қиёфасида акс этиши зарур бўлган энг асосий сифатлардир.
Абу Али ибн Сино ҳам камолотга эришишнинг биринчи мезон сифатида билимли бўлишни алоҳида қайд этади. Билимли инсоннинг адолатли бўлиши эса унинг янада юксалишини таъминлайди, дея баҳолаб аллома, адолатни руҳий лаззат (руҳий хотиржамлик)нинг муҳим кўрсаткичи эканлигини уқтиради.
. Шахс психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи муайян жамият аъзоси бўлиб, унинг шаклланиши ижтимоий муносабатлар жараёнида кечади. Мазкур жараёнда қатнашиш асосида у жамият томонидан тан олинган маънавий-ахлоқий, шунингдек, ҳуқуқий меъёрлар моҳиятини ўзлаштиради. Жамиятнинг аъзоси сифатида унинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётини таъминловчи меҳнат фаолиятини йўлга қўяди. Шунингдек, шахсий эҳтиёжлари, манфаатларини қондириш йўлида ҳам атрофдагилар билан муносабатга киришади.
Шахс ижтимоий муҳитдан узилган ҳолда мавжуд бўла олмайди. Бунинг мисоли сифатида Р.Киплинг томонидан яратилган асардаги Мауглини келтириш мумкин. Гарчи, инсон боласи бўлсада, ижтимоий муносабатлар жараёнида иштирок этиш кўникма ва малакалари шаклланмаганлиги боис одамлар ҳаётига мослаша олмайди.
Шарқ мутафаккирлари жамоанинг шахс камолотини таъминлашдаги ўрни ва ролига алоҳида эътибор берганлар. Хусусан, Абу Али ибн Сино ижтимоий муҳитнинг шахсни шакллантиришдаги ролини юқори баҳолайди. Ташқи муҳит ва одамлар инсоннинг борлиқ, унда кечаётган ўзгаришлар, жараёнлар моҳиятини англашгагина эмас, балки унинг хулқида яхши ва ёмон сифатларнинг шаклланишига ҳам сезиларли таъсир этиши, шу боис болаларни тарбиялашда у мансуб бўлган микромуҳит хусусиятини инобатга олишни таъкидлайди. Болани ёмон таъсирлардан сақлаш зарурлигини уқтиради.

Download 124,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish