Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

Адабиётлар: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 
январь куни “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу 
борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш” масалалари 
бўйича 
ўтказилган 
видеоселектор 
йиғилишидаги 
нутқи. 
https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/19/selector/
 
2.
Каримов И. «Юксак маънавият – енгилмас куч». Тошкент. «Маънавият», 2008. Б 
-117. 


24 
3.
Тоҳир Малик. «Одамийлик мулки». Тошкент. «Шарқ», 2008. 161-бет. 
4.
Ўша китоб, 162-бет 
ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ 
Рашидова Машҳура Каримовна 
Тошкент архитектура қурлиш 
 институти доценти
Биламизки, ҳар қандай ривожланиш махсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва 
ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Айни кунда ривожланган замонавий ахборот 
майдонидаги харакатлар шунчалик тезкорки, бу воқеа биздан анча олисда юз берибди, 
бизга алоқаси йўқ, деб бепарво қараб бўлмайди. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов 
айтганларидек, бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан кўпроқ 
кучга эга.
13
Бу масалани кишини доимо огоҳ бўлишга ундовчи томони шундаки, агар 
харбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, 
аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш нихоятда 
қийин. Мана шундай вазиятда одам ўз мустақил фикрига, миллий қадриятларга, соғлом 
негизда шаклланган дунёқараш ва мустахкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли маънавий 
тахдидларга гоҳ ошкора, гоҳ пинхона кўринишдаги таъсирига бардош беролмайди. 
Бугунги кунда ёшларимиз ўқув даргоҳларида, радио – телевидения, матбуот, интернет 
каби воситалар орқали ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Ахборот 
майдони кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизни онгини ўраб-
чирмаб, уни ўқима, буни кўрма деб бир томонлама тарбия бериш бизнинг эзгу 
мақсадларимизга тўғри келмайди. Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга 
келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умумиллий 
қадриятларга ҳурмат эхтиром туйғусини шакллантиришимиз зарур. Тобора кучайиб 
бораётган бундай хатарларга карши. Доимо сергак, огоҳ ва хушёр бўлиб яшашимиз 
зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда 
ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбияни 
кучайтиришимиз мақсадга мувофиқдир. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Қонун 
устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш—юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови” мавзусидаги маърузасида: “Мамлакатимизда ёшларнинг 
маънавий қиёфасини мустақиллик мафкураси, унинг инсоний тамойиллари асосида 
шакллантиришга бош вазифа сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Ёшлар жамиятда 
содир бўладиган ҳар қандай воқеликларга ўзгача, руҳий ҳис кечинмалар доирасида 
муносабат билдира-дилар. Қийинчиликлар вужудга келганда эса эҳтиросларга 
бериладилар. Шунинг учун бизнинг олдимизда турган муҳим масала — ёшларни тўғри 
йўлга бошлашдир” 
14
- деб қайд этилган. 
Барчамизга аёнки, қаерда бепарволик ва лоқайдлик хукм сурса, энг долзарб 
масалалар ўзи бўларчилликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф 
нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда хушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл – идрок ва 
тафаккур хукмрон бўлса, ўша ерда маънавият кудратли кучга айланади. Ҳозирги 
вақтда дунёнинг геполитик, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот – коммуникация 
манзарасида чуқур ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус 
13
Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Т.: Маънавият.,2008. 
14
Ш.М.Мирзиёев Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш—юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. Т.: Ўзбекистон., 2017. 


25 
олаётган бир вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши 
маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмоқда. 
Маълумки, хар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида 
унга қарши иммунитет хосил қилинади. Биз хам фарзандларимизни она ватанга 
мухаббат, ота – боболаримизнинг муқаддас динига садоқат рухида тарбиялаш учун, 
аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни шакллантиришимиз лозим 
бўлади. 
Ҳар бир инсоннинг, айниқса эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг 
онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш 
ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат-шижоатига, 
тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб 
етишлари керак. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга дунёни чуқур 
англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана 
шунда жохил ақидапарастларнинг даъвати хам, ахлоқ – одоб тушунчаларини рад 
этадиган биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам ўз таъсирини ўтказа олмайди. Ёш 
авлодимизни турли маънавий тажаввузлардан химоя қилишда худбинлик ва 
лоқайдлик, қариндош – уруғчилик ва махаллийчилик, коррупция ва манфаатпараслик, 
бошқаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай халос қилишимиз 
керак. Салбий хусусиятларнинг энг хунук кўриниши хасаддир. 
Одамзот ва жамият хаётида оғир асорат қолдирадиган хасад туйғуси авваламбор 
бошқаларни кўролмаслик, уларнинг ютуғидан қувониш ўрнига қандайдир куйиниш, 
ичиқоралик оқибатида пайдо бўлади. Шунинг учун муқаддас китобларимизда хасад 
инсонийликка мутлақо зид бўлган жирканч одат сифатида қаттиқ қораланади. 
Маънавий хаётимизга жиддий хавф соладиган яна бир иллат бу сотқинликдир. 
Эзгуликка, хақиқатга садоқати бўлмаган, уларга ишонмаган одам даҳшатлидир, 
ватанга нисбатан ҳам, инсонга нисбатан ҳам, хар қандай ёвузлик сотқинликда 
кўринади. Иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан 
шундай одамлар бошлаб беради.
Юқоридаги фикрларимизга хулоса қилар эканмиз, “Душманлардан қўрқма – нари 
борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга 
хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, 
сотмайди хам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат 
ва қотилликлар содир бўлаверади”.
15
Бундан кўринадики, энг хавли инсон бефарқ 
инсондир. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish