23
яшаётган америкаликлар мамлакат аҳолисининг 26 фоизини ташкил этаётгани
фикримизни тасдиқлайди.
Британияда эса болаларнинг 34 фоизи никоҳсиз туғилмоқда, тахминан, шунча
миқдордаги катта ёшлилар ажралиш аламидан азият чекмоқда. Келгуси йигирма йил
давомида британиялик болаларнинг ярмидан озроғигина ота-она тарбиясини олиши
мумкин.
Ҳозирги кунда ғарб мамлакатларида оилага муносабат ёмон томонга ўзгариб
кетганини юқорида кўп бор таъкидлаб ўтдик. Ҳолбуки, аввалги замонларда уларда ҳам
оила муқаддас, деб ҳисобланарди. Аммо оилага “эркинлик” мартабасининг берилиши
жамиятни ҳам бора-бора издан чиқарди. Мисол учун, бугун ғарбда оила бобида
қуйидагича бузилишларни учратиш мумкин:
1.
Бир жинслиларнинг никоҳланишига қонун доирасида йўл очиб қўйилгани.
2.
Оила қурмай, ёлғиз яшашга интилиш кучлилиги.
3.
Хотин эрни ёқтирмай қолгани учун уни ташлаб кетиши
[3]
.
Хуллас, оила-никоҳ муносабатларининг инқирози ғарбона турмуш тарзининг эски
қадриятлари саналган фидойилик, меҳрибонлик, садоқат, имон-эътиқод каби
фазилатларнинг шахсий манфаатлар қондирилишини ёқловчи қарашлар томонидан
сиқиб чиқарилгани билан изоҳланади.
Шу нуқтаи назардан, ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда миллий
қадриятлардан, илғор тараққиётга хизмат қилувчи диний қадриятлардан фойдаланиш,
уларни замонавий демократик қадриятлар билан уйғунлаштирган ҳолда, ёш авлодни
ҳар омонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш масаласига бугун юртимизда катта
аҳамият берилмоқда. Айни пайтда ёшларни маънавий ҳимоялаш тизимининг
механизимини ишлаб чиқишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Чунки ҳозирги глобаллашув
шароитида, бир томндан, миллий қадриятга, иккинчи томондан, замонавий
қадриятларга асосланган маънавий-ҳуқуқий янгилиш жараёнларини амалга ошириш
алоҳида долзарб бўлиб қолмоқда.
Таълим-тарбия, одоб-ахлоқ болаликдан берилгани маъқул. Зеро, Пайғамбаримиз
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бирортангиз ўз фарзандларингизни тартиб-интизомга ўргатсангиз,
бу ҳар кунги садақа бергандан яхшироқдир”, дея марқамат қилганлар. Ёшларнинг
калби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-
эҳтиром туйғусини шакллантиришда, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда буюк
мутафаккир аждодларимиз мероси катта аҳамият касб этади. Зеро, ҳаётнинг асл
мазмун-моҳиятини англаб етишга ўз умри ва салоҳиятини бағишлаган
алломаларимизнинг асарларида соғлом авлод тарбияси билан боглик масалаларга
алоҳида ўрин берилган. Шунингдек, ў
збек халқининг ибратномуз, айниқса ёшларни
тарбиялашда катта таъсир эта оладиган урф-одатлари, анъаналари, расм-русумлари ва
маросимлари борки, буларни бугунги кунда оилада балалар онгига, кундалик ҳаёт
тарзига сингдириш ёшларнинг маънавий тахдидлар таъсирига тушиб қолишининг
олдини олишдаг мухум вазифаларимиздан бири хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: