Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
372
салтанатларни қай тариқа таназзулга юз тутганини таҳлил ва тадқиқ этган тарихчилар жуда
кўплаб сабабоқибатлар қатори бир муҳим сабабни алоҳида таъкидлашади:
миллий маърифат
ва ғурурдан узоқ авлод ҳар қандай мусаҳкам давлатни ҳам инқироз ботқоғига ботиради.
Фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг
жамиятимиз ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, Мактабгача таълим
вазирлигини ташкил этдик. Биз ушбу соҳанинг моддийтехник базасини мустаҳкамлашимиз,
жумладан, яқин 34 йилда барча ҳудудларда минглаб янги боғчалар қуришимиз, таълим
тарбия сифати ва даражасини янги босқичга кўтаришимиз лозим.
Демак, мамлакат келажаги, унинг буюк давлатга айланиши шу давлатнинг асоси
пойдевори қандай қўйилганига боғлиқ. Демакки, баркамол
авлодни шакллантирмаган
юртнинг келажагидан умид қилиш қийин. Бу улуғ иш эса бир буюк неъмат юрт озодлиги
билан боғлиқ. Дарҳақиқат, миллатимиз қонидаги барҳаёт илму, маърифат фақат истиқлол
туфайли тўла рўёбга чиқа бошлади. Истиқлол шарофати билан ёш авлод таълимтарбияси
давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Натижада Ўзбекисонлик ёшлар хориждан олтин
медаллар билан кела бошлашди, ўқитувчилар куни умумхалқ байрамига айланди, жуда
кўплаб мактаблар, коллеж ва академик лицейлар қурилди, хуллас,
баркамол шахсни камол
топтиришдек аниқ мақсад белгилаб олинди. Ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликни олдини олиш масаласи профлактик масала бўлиб, бу жараёнда жуда кўплаб
қатнашчи – субъектлар иш олиб боради. Улар қуйидагилардир:
Давлат органлари.
Жамиятдаги нодавлат, нотижорат ташкилотлари.
Таълим муассасалари кабилардир.
Мазкур қатнашчи маъсул субъектлар ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликни олдини олиш қуйидаги йўллардан фойдаланадилар:
психологик;
мафкуравий;
ахлоқий;
турмуш тарзи, анъана ва урфодатлар асосида.
Маълумки, инсон ижтимоий амалиёт жараёнида шахс сифатида шаклланади. Уни турли
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлардан асраш учун аввало, унда ҳуқуқий билимни назарий
жиҳатдан умуман, ҳуқуқий воқелик моҳиятини, ҳуқуқий
тартиблаш механизмини,
давлатнинг ҳуқуқий майдони ва унинг айрим йўналишлари ҳақидаги илмий билимларни
шакллантириш лозим. Шахснинг юксак ҳуқуқий билимини қуйидагилар ўз ичига олади:
Ижтимоийсиёсий жараёнлардан хабардорлик ва қонунчиликни билиш;
қонун ва қонуний ҳужжатларнинг зарурати ҳамда ижтимоий фойдали эканлигига
ишониш;
ҳуқуқни қадрият, эркинлик ва ҳақиқат мезони сифатида англаш;
жамият ва давлат, ҳуқуқтарғибот, қонунчилик, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя қилиш билан боғлиқ ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этиш;
кундалик ҳаётда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, амалдаги тартиб
қоидалар, ҳуқуқ фанлари ва амалиётидан фойдалана олиш.
Ўқувчи ёшларда ҳуқуқий билимларини самарали шаклланишида қонунга
муносабат,
хусусан, итоат омили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айни чоғда, қонунга итоаткорлик
ҳодисасининг моҳиятмазмунини ўрганиш асосида “итоаткорлик, ақл, идрок, виждон, ички
эътиқод маҳсули сифатида қонунларга онгли равишда оғишмай амал қилишни тақозо этади”,
деб ҳисоблайди. Таъкидлаш жоизки, ёшларда ҳуқуқий билимларни шакллантириш
масалалари субъектив омил,
яъни виждон, ички эътиқод омилларига кўп томонлама
боғлиқдир. Истиқлол йилларида ёшларда ҳуқуқий билимни юксалтириш ва улар ўртасида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши
бўлганлиги учун бир қатор ташкилий ва амалий ишлар қилинди.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
373
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲАРАКАТЛАР
СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЎҚУВЧИЛАРДА ДИЗАЙНЕРЛИК
ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
ТАДЖИБАЕВ С.С.
, АндДУ ўқитувчиси
Do'stlaringiz bilan baham: